31.01.2019 йилдаги 68-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олмалиқ шаҳрининг 2035 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режасини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олмалиқ шаҳрини комплекс ривожлантириш ва қуришни режалаштириш сифати ва даражасини ошириш, шаҳарнинг меъморий-режалаштириш қиёфасини ҳамда инфратузилмасини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан келишилган 2035 йилгача бўлган даврга мўлжалланган Олмалиқ шаҳрининг бош режаси 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ асосий ечимлари ва техник-иқтисодий кўрсаткичлари билан биргаликда тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тошкент вилояти ва Олмалиқ шаҳри ҳокимликлари тасдиқланган шаҳар бош режасига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қисқа, ўрта ва узоқ муддатли истиқболларга мўлжалланган қурилиш ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш истиқболларини режалаштиришни ҳисобга олган ҳолда 2035 йилгача бўлган даврга мўлжалланган Олмалиқ шаҳрини комплекс қуриш Дастури лойиҳасини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда қуйидагиларни таъминласинлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳар ерларидан мақсадсиз фойдаланишга ва ноқонуний қурилишларни амалга оширишга йўл қўймаслик юзасидан қатъий назорат ўрнатиш йўли билан улардан самарали фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва магистрал кўчалар, йўл ўтказгичлар ва автобекатларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашни ҳисобга олган ҳолда йўл-транспорт инфратузилмаси тизимини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергияни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш йўли билан сув таъминоти, канализация, ирригация, электр таъминоти, газ таъминоти, иссиқлик таъминоти ва телекоммуникациялар объектларини қуриш ва реконструкция қилиш йўли билан муҳандислик-коммуникация тузилмасини модернизация қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудуднинг шаҳарсозлик қиёфасини шакллантирувчи мавжуд майдонлар, ободонлаштирилган хиёбонлар ва боғларни реконструкция қилиш ва янгиларини қуриш йўли билан архитектура-режалаштиришни яхшилаш ишларини ташкил этиш ҳамда архитектура ансамбллари яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият, санъат ва дам олиш объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳисобига инфратузилмани ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий гидрогеологик тадқиқотлар асосида сизот сувлар сатҳини пасайтириш бўйича шаҳар ҳудудини муҳандислик жиҳатидан тайёрлаш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарнинг атроф-муҳитини муҳофаза қилиш тизимини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оҳангарон ва Олмалиқсой дарёлари ўзанларини ободонлаштириш тадбирларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг фуқаролик муҳофазаси бўйича муҳандислик-техник тадбирларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи навбатда қуриладиган массивларнинг батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жойлар қурилишини ва бошқа объектларни экология жиҳатидан ноқулай ҳудуддан бошқа жойга кўчириш тадбирларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз функциялари бўйича жойлашишга мувофиқ бўлмаган объектларни реконструкция қилинадиган шаҳар маркази ҳудудидан босқичма-босқич кўчириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарнинг тасдиқланган бош режасига мувофиқ шаҳарнинг қурилиш базасини ривожлантириш тадбирларини амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тошкент вилояти ҳокимлиги Олмалиқ шаҳрининг тасдиқланган бош режаси асосида Олмалиқ шаҳри чизиғи лойиҳасини 2019 йил 1 июлгача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тошкент вилояти ва Олмалиқ шаҳри ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари, лойиҳа-қидирув ташкилотлари раҳбарлари зиммасига 2035 йилгача бўлган даврга мўлжалланган Олмалиқ шаҳри бош режасини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, шаҳарсозлик жиҳатидан таъминловчи объектларни комплекс ва оқилона жойлаштириш, шунингдек, ушбу мақсадларга йўналтирилаётган молиявий маблағлардан мақсадли фойдаланиш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши ҳар йили ярим йилликлар якунлари бўйича ўз мажлисларида 2035 йилгача бўлган даврга мўлжалланган Олмалиқ шаҳри бош режасининг амалга оширилишини кўриб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Тошкент вилояти ҳокими Ғ.И. Ибрагимов ва Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири А.Х. Тўхтаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 31 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.02.2019 й., 09/19/68/2551-сон)