LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги бўйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 мартдаги ПФ-5379-сон «Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2018 йил 5 апрелдаги ПФ-5400-сон «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг устувор йўналишларини амалга оширишда унинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигининг 2017 йил 7 июлдаги 28, 21-сон қарори (рўйхат рақами 2909, 2017 йил 1 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 31-сон, 785-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотишни расмийлаштириш масалаларига оид ҳужжатларни тайёрлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигининг 2018 йил 18 декабрдаги 78, 39/1-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
1. 6 — 8, 14, 19 — 23, 25, 35 — 37, 41 — 44, 47, 48, 51, 55 — 57, 63 ва 74-бандлардаги «Консуллик бошқармаси» ва «Консуллик бошқармасига» деган сўзлар тегишлича «Консуллик-ҳуқуқий департаменти» ва «Консуллик-ҳуқуқий департаментига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«9. ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаменти келган ҳужжатларни текширади ва беш иш куни ичида биттадан нусхасини Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва Давлат хавфсизлик хизматига (бундан буён матнда ДХХ деб юритилади) кўриб чиқиш учун юборади.».
3. 12, 13, 30, 31, 45, 46, 49, 52, 61, 62, 68 — 71 ва 73-бандлардаги «МХХ» ва «МХХга» қисқартмалари тегишлича «ДХХ» ва «ДХХга» қисқартмалари билан алмаштирилсин.
4. 15 ва 64-бандлардаги «Консуллик бошқармасига» деган сўзлар «Консуллик-ҳуқуқий департаментига» деган сўзлар билан, «МХХ» қисқартмаси «ДХХ» қисқартмаси билан алмаштирилсин.
5. 16 ва 65-бандлардаги «Консуллик бошқармаси» деган сўзлар «Консуллик-ҳуқуқий департаменти» деган сўзлар билан, «МХХнинг» қисқартмаси «ДХХнинг» қисқартмаси билан алмаштирилсин.
6. 24-банддаги «ТИВнинг Консуллик бошқармаси ўрганиш натижаларига асосан» деган сўзлар «ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ўрганиш натижаларига асосан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«50. ИИВ МваФРББ ушбу Йўриқноманинг 10 ва 11-бандларига мувофиқ ҳужжатларни текширади ва ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси ҳамда Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси билан келишган ҳолда фуқароликни йўқотиш масаласини кўтаришга оид ҳужжатларнинг нусхасини ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаментига ва ДХХга тақдим этади.
ИИВ МваФРББ Низомнинг IV бўлими 2-бандида назарда тутилган фактларни аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий судига, Бош прокуратурасига, ДХХга ҳамда ИИВнинг тегишли хизматларига, шунингдек фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари билан боғлиқ маълумотларни аниқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига уч иш куни ичида тегишли сўровномаларни юборади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратураси, ДХХ, ИИВнинг тегишли хизматлари ҳамда Адлия вазирлиги сўровнома асосида барча таркибий ва ҳудудий бўлинмалар бўйича тегишли текширувларни ўтказади ва уларнинг натижаларини ўттиз иш куни ичида ИИВ МваФРББга юборади.».
8. 58-банддаги «Консуллик бошқармаси» деган сўзлар «Консуллик-ҳуқуқий департаменти» деган сўзлар билан, «МХХга» қисқартмаси «ДХХга» қисқартмаси билан алмаштирилсин.
9. 72-банднинг биринчи хатбошисидаги «ИИВ МваФРББ ҳужжатларни ва ТИВ ҳамда МХХнинг хулосасини олгач» деган сўзлар «ИИВ МваФРББ ҳужжатларни ва ТИВ ҳамда ДХХнинг хулосасини олгач» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратураси ва Олий суди билан келишилган.