Ҳужжат кучини йўқотган 23.11.2022 17.01.2019 йилдаги 43-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 23.11.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталардан фойдаланишни тартибга солиш ва улардан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 464-сонли «Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ва улардан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан 2022 йил 23 ноябрдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини янада ривожлантириш, давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталардан фойдаланишни тизимлаштириш ва улардан фойдаланиш учун рухсат бериш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш, кесиш ҳамда дарахтларни хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда Фанлар академияси билан биргаликда 2019 йил 1 мартгача давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерлардаги дарахтларни хатловдан ўтказиш бўйича методик қўлланмани ишлаб чиқсин ва амалга киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари вазирликлар ва идоралар, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда 2019 йил 1 июнгача давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерлардаги дарахтлар хатловдан ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқоров, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 17 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 январдаги 43-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш, кесиш ҳамда дарахтларни хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш, буташ, кесиш, шу жумладан, санитария мақсадида кесиш ҳамда дарахтларни хатловдан ўтказиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низом талаблари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахсларнинг томорқа ер участкаларида ўсадиган дарахтлар ва буталарга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
питомник ва плантацияларда етиштириладиган дарахтлар, ниҳоллар ва буталарга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ёки жисмоний шахсларнинг мулки бўлган ва улар томонидан қурилиш материали ҳамда ҳосил олиш мақсадида экилган дарахтлар ва буталарга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарахтларни экиш — ниҳоллар ёки қаламчаларни экиш ёки кўп йиллик дарахтларни бир жойдан бошқа жойга кўчириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буталарни экиш — сунъий (маданий) шароитда етиштирилган бутасимон ўсимликлар кўчатларини экиш ёки уларни бир жойдан иккинчи жойга кўчириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
парвариш қилиш — дарахтлар ва буталарни суғориш, озиқлантириш, буташ, оқлаш, шунингдек, турли зараркунанда ва касалликлар таъсирида зарарланган ёки касалликларга чалинган дарахтлар ва буталарга ёхуд бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида агротехника қоидаларига риоя этган ҳолда кимёвий ишлов бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буташ — дарахтлар ва буталарнинг ўсиш даражасига шикаст етказмасдан, агротехника қоидаларига риоя этган ҳолда шакл бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарахтлар ва буталарни кесиш — бинолар, иншоотлар ва коммуникацияларни қуриш ҳамда реконструкция қилишда қурилиш майдонидаги ёки техника ва мосламаларнинг ишлашига, инфратузилмаларни жойлаштиришга халақит берадиган дарахтлар ва буталарни таг қисмидан кесиб олиб ташлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санитария мақсадида кесиш — табиий омиллар ёки ўсимликлар зараркунандалари ва касалликлари таъсирида зарарланган, қуриётган ёки қуриб қолган ҳамда инсоннинг ҳаёти ва соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки хавфсизлигига таҳдид солаётган, шохлари бетартиб ўсиши натижасида қўшилиб кетган ёки синган, авария ҳолатидаги дарахтлар ва буталарни таг қисмидан, танасининг бир қисмини (асосий танадан ажралиб чиққан қисми) ёки уларнинг шохларини кесиб олиб ташлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарахтларни хатловдан ўтказиш — дарахтларни муҳофаза қилиш мақсадида уларнинг сони, тури, ёши, танасининг диаметри, географик жойлашуви ва бошқа параметрлари бўйича ҳисобга олиш ҳамда реестрини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
компенсациявий экиш — юридик ва жисмоний шахслар томонидан кесилган (йўқ қилинган) дарахтлар ўрнига мажбурий равишда манзарали ва бошқа дарахтлар кўчатларини экиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Дарахтлар ва буталарнинг қуйидаги тоифалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарлардаги ҳамда бошқа аҳоли пунктларидаги дарахтлар ва бутазорлар, шунингдек, кўкаламзорлаштириш учун экилган ўсимликлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
темир йўллар ва автомобиль йўлларининг, табиий ва сунъий сув оқимларининг, сув ҳавзаларининг ҳамда бошқа сув объектларининг ажратилган минтақаларидаги иҳота дарахтзорлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардаги экинзорларнинг иҳота дарахтзорлари, шунингдек, бошқа дарахтлар ва бутазорлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томорқа ер участкаларидаги ва боғ участкаларидаги дарахтлар ва бутазорлар ўрмон фондига кирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Юридик шахслар томонидан ўзларига тегишли ёки бириктирилган ҳудудлардаги дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш, буташ, кесиш, шу жумладан, санитария мақсадида кесиш ва дарахтларни хатловдан ўтказиш ишлари олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш, кесиш, шу жумладан, санитария мақсадида кесиш ва дарахтларни хатловдан ўтказиш устидан давлат назорати маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда ҳудудий экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси органлари деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш, кесиш, шу жумладан, санитария мақсадида кесиш ва дарахтларни хатловдан ўтказиш устидан жамоат назорати фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни экиш ва парвариш қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Дарахтлар ва буталарни экиш уларнинг турлари, иқлим шароитига мосланувчанлигига, ер ости сувларининг яқинлиги, ернинг шўрланиш даражаси, суғориш тизими мавжудлиги ҳамда уларнинг функционал вазифаларига кўра амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, экиш учун жой танлашда дарахтлар ва буталарнинг биоэкологик хусусиятлари, тупроқнинг унумдорлиги, қурғоқчиликка чидамлилиги, шунингдек, қуёшли ва соя жойларга мослашувчанлиги эътиборга олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни экиш ва парвариш қилиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схема асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Дарахтлар ва буталарни экиш учун жой танлаш ва уларни экиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий давлат ҳокимияти органларига бириктирилган йўл ва кўчалар бўйларида — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотларга тегишли ҳудудларда — ушбу ташкилотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
темир йўллар ва умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг бўйларида — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ташкилотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий ва сунъий сув оқимлари, сув ҳавзалари ҳамда бошқа сув объектларининг ажратилган минтақаларида — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишган ҳолда сув хўжалиги органлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фермер хўжалиги ерларида ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бошқа ерларда — ер эгалари;

захира ерларда — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.

10. Экиш ишлари баҳор ва куз ойларида об-ҳаво шароити, дарахтлар ва буталарнинг тутувчанлиги, шунингдек, ҳар бир дарахт ва бутанинг турларига мос келадиган экишнинг агротехника қоидаларига риоя этган ҳолда олиб борилади. Йилнинг бошқа фаслларида ҳам эҳтиёждан келиб чиқиб, дарахтлар ва буталарни экиш мумкин, уларни кўчириш ишлари йил давомида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Дарахтлар ва буталарни суғориш ва озиқлантириш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарлар ва туманлар марказларидаги кўчаларда — бириктирилганлигига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, ўзлари фаолият кўрсатаётган бинодан кўчагача бўлган оралиқда ташкилотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарлар ва туманлар марказларидаги ички кўчалар, маҳаллалар ҳудудлари ҳамда кўп қаватли уйлар оралиғи ва атрофида, шунингдек, бошқа аҳоли пунктларида — ўзларига бириктирилган ҳудудлар бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, ўзлари фаолият кўрсатаётган бинодан кўчагача бўлган оралиқда ташкилотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотларнинг ҳудудларида — ер эгалари;

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйларида — Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ташкилотлари;

темир йўллар бўйларида — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ташкилотлари;

дарё, сой, ирмоқ, канал, зовур ва ариқлар бўйларида — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва сув хўжалиги органлари;

фермер хўжаликлари ерларида ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бошқа ерларда — мазкур ер эгалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
захира ерларда — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Дарахтлар ва буталарни буташ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарлар ва туманлар марказларидаги кўчаларда — бириктирилганлигига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа аҳоли пунктларида — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотларнинг ҳудудларида — ер эгалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйларида — Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ташкилотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
темир йўллар бўйларида — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ташкилотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарё, сой, ирмоқ, канал, зовур ва ариқлар бўйларида — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва сув хўжалиги органлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фермер хўжалиги ерларида ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бошқа ерларда — ер эгалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
захира ерларида — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буташдан ҳосил бўладиган шох-шаббаларни олиб чиқиб кетиш ушбу ишларни бажарган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Турли зараркунанда ва касалликлар таъсирида зарарланган ёки касалликларга чалинган дарахтлар ва буталарга кимёвий ишлов бериш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида ҳамда захира ерларда — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган ҳудудларда эса ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган ташкилотлар томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерлардаги дарахтларни хатловдан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Дарахтларни хатловдан ўтказиш статистик ҳисоботларни тузишда фойдаланиш учун маълумотлар олиш, кўкаламзорлаштиришни ривожлантириш, янги объектларни қуриш ва мавжуд объектларда реконструкция ишларини режалаштириш, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида ландшафт-архитектура объектларини қайта тиклаш, реконструкция қилиш ва фойдаланиш, уларнинг сақланиши ва ҳолати учун жавобгар шахсларни аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Хатлов натижасида дарахтларнинг сони, тури, ҳолати, ёши, танасининг диаметри, географик жойлашуви ва бошқа параметрлари ҳисобга олиниб, уларнинг реестрлари шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Хатлов ҳар беш йилда бир марта, баҳор ойларида ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схема асосида ўтказилади. Уни ўтказиш учун Давлат экология қўмитаси ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ваколатли органлар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Хатловни ўтказиш учун ҳар бир ҳудудда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари қабул қилинади. Ушбу қарорларда хатловни ўтказиш бўйича Ишчи гуруҳ таркиби, хатловларни ўтказиш вақти ва натижаларини тақдим этиш муддатлари белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳ таркиби маҳаллий давлат ҳокимияти, Давлат экология қўмитаси, ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри, уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш органлари вакиллари ҳамда ўзларига тегишли ёки бириктирилган ҳудудларда хатлов ўтказишга масъул бўлган ташкилотлар вакилларидан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ишчи гуруҳ томонидан шаҳарлар, туманлар ва бошқа аҳоли пунктлари, темир йўл ва автомобиль йўллари ҳамда табиий ва сунъий сув ҳавзаларининг хариталари ёки схемалари асосида хатлов ўтказиладиган участкалар ва уларга масъуллар белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳ фаолияти Давлат экология қўмитаси органлари томонидан мувофиқлаштирилиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Хатлов ишлари аҳоли яшаш пунктларида, темир йўл ва автомобиль йўллари, табиий ва сунъий сув ҳавзалари бўйларида, фермер хўжаликлари ерларида ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бошқа ерларда, захира ерларда ҳамда ташкилотлар ҳудудларида олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Хатлов икки босқичда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хатлов ўтказишга масъул шахслар томонидан жойига чиққан ҳолда дарахтларни ҳисобга олиш ва уларни журналда қайд этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайд этилган маълумотларни қайта ишлаш, умумлаштириш, ушбу Низомга 3-иловада келтирилган Дарахтлар хатловини рўйхатга олиш дафтарига (кейинги ўринларда Рўйхатга олиш дафтари деб аталади) киритиш ҳамда электрон базани шакллантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Хатлов ишлари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда Фанлар академияси томонидан ишлаб чиқилган дарахтларни хатловдан ўтказиш бўйича методик қўлланма асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Янги (жорий йилда) экилган дарахтлар эса ушбу Низомнинг 9-бандида қайд этилган субъектлар томонидан Рўйхатга олиш китобига киритиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Хатлов ўтказишда юз ёшдан ошган дарахтлар аниқланганда, уларни табиат ёдгорликлари сифатида муҳофазага олиш учун Рўйхатга олиш дафтари бўйича алоҳида реестр юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу дарахтларни табиат ёдгорлиги деб эълон қилиш Ўзбекистон Республикасининг «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Табиат ёдгорлиги деб эълон қилинган дарахтларни ташқи таъсирлардан ҳимоя қилиш мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ер эгалари билан биргаликда ушбу дарахтларнинг атрофи танасидан бир метрдан кам бўлмаган масофада ва баландлиги бир метр йигирма сантиметр бўлган металл панжара билан ўралишини таъминлашлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, ушбу дарахтларни кўришга келган ташриф буюрувчилар учун маълумот сифатида давлат тилида, рус ва инглиз тилларида дарахтнинг номи, унинг ёши, хатлов рақами, жойлашган манзили ёзилган ёрлиқ дарахтга осиб қўйилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Дарахтларни хатловдан ўтказиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарлар ва туманлар марказларидаги кўчаларда — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллалар ҳудудлари ҳамда кўп қаватли уйлар оралиғи ва атрофи, шу жумладан, кўчаларда, шунингдек, бошқа аҳоли пунктларида — ўзларига бириктирилган ҳудудлар бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотларга тегишли бўлган ҳудудларда — ер эгалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйларида — Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг ташкилотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
темир йўллар бўйларида — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ташкилотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарё, сой, ирмоқ, канал, зовур ва ариқлар бўйларида — бириктирилганлиги бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти ҳамда сув хўжалиги органлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фермер хўжаликлари ерларида ва бошқа қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда — ер эгалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
захира ерларда — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ушбу Низомнинг 25-бандида назарда тутилган субъектлар томонидан тақдим этилган хатлов натижалари тегишли Ишчи гуруҳ томонидан умумлаштирилади ва унинг электрон маълумотлар базаси шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур маълумотлар Ишчи гуруҳ томонидан 20 кундан кечиктирмасдан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича базани шакллантириш учун Давлат экология қўмитаси органларига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз навбатида тақдим этилган маълумотлар Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари томонидан республикада ягона электрон маълумотлар базасини шакллантириш учун Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат экология қўмитаси республика бўйича ягона электрон маълумотлар базасини шакллантиради ва ўзининг веб-сайтида жойлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ягона электрон маълумотлар базасига ўзгартиришлар фақат кейинги хатлов натижалари, Давлат экология қўмитаси органлари хулосасига биноан санитария мақсадида ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг рухсатномасига мувофиқ қурилиш ва реконструкция ишлари олиб борилиши билан боғлиқ ҳолда, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар томонидан дарахтларни ноқонуний кесиш ҳамда янги экилган дарахтлар тўғрисидаги маълумотлар асосида киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ягона электрон маълумотлар базасидан келажакда қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш учун дарахтзорлар мавжуд участкаларда лойиҳалаштириш, давлат экологик экспертизасини ўтказиш ва бошқа ишларни олиб бориш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахслар бепул фойдаланишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерлардаги дарахтлар ва буталарни кесиш ёки санитария мақсадида кесиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Дарахтлар ва буталарни санитария мақсадида кесиш улар табиий омиллар ёки ўсимликлар зараркунандалари ва касалликлари таъсирида зарарланган, қуриётган ёки қуриб қолган ҳамда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки хавфсизлигига таҳдид солаётган, шохлари бетартиб ўсиши натижасида қўшилиб кетган ёки синган, шунингдек, авария ҳолатида бўлган ҳолларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Санитария мақсадида дарахтлар ва буталарнинг шохлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуриётган ёки қуриб қолган;

бетартиб ўсиши натижасида ҳовли, кўча ва бошқа жамоат жойларининг кўринишини бузиб турган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касалланган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турли инфратузилмалар фаолиятига халақит бераётган;

шунингдек шамол, қор ёки бошқа табиий жараёнлар таъсирида синиши натижасида одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига хавф солаётган ҳолатларда кесилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Санитария мақсадида дарахтлар ва буталар танасининг бир қисми:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуриётган ёки қуриб қолган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шакли хунук ўсиши натижасида ҳовли, кўча ва бошқа жамоат жойларининг кўринишини бузиб турган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касалликка чалинган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турли инфратузилмалар фаолиятига халақит бераётган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шохлари касаллик тарқатувчи ҳайвонлар ва ҳашаротларнинг манбаига айланган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шунингдек шамол, қор ёки бошқа табиий жараёнлар таъсирида синиши ёки синиш эҳтимоли натижасида одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига хавф солаётган ҳолатларда кесилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Санитария мақсадида дарахтлар ва буталарни таг қисмидан кесиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуриётган ёки қуриб қолган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
декоратив хусусиятини йўқотиш натижасида ҳовли, кўча ва бошқа жамоат жойларининг кўринишини бузиб турган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касалликка чалинган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турли инфратузилмаларга халақит бераётган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касаллик тарқатувчи ҳайвонлар ва ҳашаротларнинг манбаига айланган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли яшаш жойлари, жамоат бинолари ва болалар ўйин майдончалари учун инсоляция (қуёш нури тушиши) бўйича кўрсатилган санитария талабларига мос келмайдиган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзидан турли аллергия чақирувчиларни тарқатадиган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш нормалари ва қоидалари талабларига тўғри келмайдиган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шунингдек одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига хавф солаётган ҳолатларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Санитария мақсадида дарахтлар ва буталарнинг шохлари, танасининг бир қисмини ва таг қисмидан кесиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарлар ва туманлар марказидаги кўчаларда — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллалар ҳудудлари ҳамда кўп қаватли уйлар оралиғи ва атрофи, шу жумладан, кўчалар ва бошқа аҳоли пунктларида — фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, шунингдек, фуқароларнинг мурожаатига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотларнинг ҳудудларида — ер эгалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйларида — Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг ташкилотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
темир йўллар бўйларида — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ташкилотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарё, сой, ирмоқ, канал, зовур ва ариқлар бўйларида — тегишлилиги бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти ва сув хўжалиги органлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фермер хўжаликлари ерларида ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бошқа ерларда — ер эгалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
захира ерларда — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Дарахтлар ва буталарни санитария мақсадида танасининг бир қисмини ва (ёки) таг қисмидан (қуриган ва касалланган дарахтларни) кесиш Давлат экология қўмитаси органларининг хулосаси асосида тўловларсиз амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дарахтлар ва буталарнинг шохларини санитария мақсадида кесиш ёки буташга хулоса талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Дарахтлар ва буталарни кесишга бинолар, иншоотлар, коммунакациялар ва бошқа объектларни қуриш ва реконструкция қилишга, шунингдек, муҳандислик тадқиқот ишларини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган ҳолатларда йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда кесилиши кўрсатилган дарахтлар ва буталарни Давлат экология қўмитаси ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бошқа жойга кўчириш масаласини кўриб чиқади. Агар кўчиришнинг имкони бўлмаса Давлат экология қўмитаси органлари хулосаси асосида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан рухсатномалар расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Дарахтлар ва буталарни кесиш, шу жумладан, санитария мақсадида кесиш учун хулоса ва рухсатномалар олиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон — 2022 йил 1 мартдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Юридик ёки жисмоний шахсларнинг мулки бўлган ва улар томонидан ёғоч-тахта ва ҳосил олиш учун экилган дарахтлар ва буталарни, шу жумладан, ипак қуртини боқиш мақсадида тут дарахти шохларини кесишга Давлат экология қўмитаси органларининг хулосаси талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Дарахтлар ва буталарни кесиш, шу жумладан, санитария мақсадида кесиш ишлари маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг Ободонлаштириш бошқармалари ёки ушбу турдаги хизмат кўрсатишга ихтисослашган ташкилотлар томонидан тўлов эвазига амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Давлат бюджетидан молиялаштириладиган мактабгача таълим, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ҳамда касб-ҳунар таълими муассасаларида дарахтлар ва буталарни кесиш ёки санитария мақсадида кесиш ишлари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан бепул амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Дарахтлар ва буталарни кесиш ёки санитария мақсадида тагидан кесиш ишлари уларнинг ердан униб чиққан таналарини ер билан бир текис қилиб кесиш йўли билан амалга оширилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Дарахтлар ва буталарни юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари томонидан кесиш ушбу Низомга 4-иловада келтирилган тўловлар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Кесиш, шу жумладан, санитария мақсадида кесишдан ҳосил бўлган шох-шабба ва бошқа ҳосилаларни ташиш ва олиб чиқиб кетиш ушбу ишларни амалга оширган масъуллар томонидан бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Давлат бюджети, хорижий ва халқаро ташкилотлар кредитлари ва грантлари ёки халқаро молия институтларининг инвеститциялари ҳисобига молиялаштирилаётган қурилиш ва реконструкция ишлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг қарорлари, фармойишларида белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун кесиладиган дарахтлар ва буталар истисно тариқасида, белгиланган тўловлардан озод этилган ҳолда Давлат экология қўмитаси органларининг хулосалари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан бериладиган рухсатномалар асосида кесилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Дарахтларни кесишдан манфаатдор бўлган жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари дарахтларни кузги ёки баҳорги экиш даврида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тавсия этилган ҳудудларда ҳар бир кесилган дарахт ўрнига ўн туп дарахт экиб бериш мажбуриятини олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дарахтларнинг амалда экилганлиги Давлат экология қўмитаси, дарахтларни кесишдан манфаатдор бўлган жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари, шунингдек бириктирилган ҳудудлар бўйича ушбу Низомнинг 11-бандида келтирилган субъектлар томонидан имзоланган далолатнома билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экилган дарахтларнинг ҳисобини юритиш Давлат экология қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Дарахтлар ва буталарни Давлат экология қўмитаси органларининг хулосалари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари рухсатномаларисиз кесиш ноқонуний кесиш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатномалар бериш ва ноқонуний кесишдан тушадиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атрофмуҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Экология, атрофмуҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасининг ҳисобварағига тушади ва унинг 26 фоизи Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетларига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тут дарахтларини ғайриқонуний равишда кесганлик, шикастлантирганлик ёки йўқ қилганлик учун ундирилган жарималар Экология, атрофмуҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасига йўналтирилади. Бунда, ундирилган жарималарнинг 50 фоизи «Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг ҳисобварағига, 26 фоизи Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг тегишли маҳаллий бюджетларига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ҳисобварағига ўтказилган маблағлар, қонунбузарлик содир этилган ҳудудда мақсадли равишда янги тут кўчатларини экишга йўналтирилади. Ушбу маблағларни бошқа мақсадларга, шу жумладан, қарздорликни қоплашга йўналтириш тақиқланади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 декабрдаги 1044-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2019 й., 09/19/1044/4240-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Дарахтлар ва буталарни ноқонуний кесиш, таги билан қўпориб олиш ёки уларни қуриб қолиш даражасигача шикастлантиришга йўл қўйилмайди. Уларни ноқонуний кесиш ёки таги билан қўпориб олиш ҳолатлари содир этилганда, кесилган ёки қўпориб олинган дарахтлар ва буталар танаси қонунбузарлардан олиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Етказилган зарарни ундириш ушбу Низомга 4-иловада келтирилган битта дарахт ва бутани кесиш учун берилган рухсатнома қиймати миқдорининг базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффицентлари:
(49-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кам қимматли дарахтлар тури учун 5 бараварга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли ёғочбоп дарахтлар учун 10 бараварга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100 ёшдан ошган дарахтлар учун эса 20 бараварга кўпайтириш билан ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш, кесиш ҳамда дарахтларни хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни экиш ва парвариш қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш, кесиш ҳамда дарахтларни хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтларни хатловдан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Хатлов ҳар 5 йилда бир марта ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш, кесиш ҳамда дарахтларни хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дарахтларни хатловдан ўтказишни рўйхатга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дафтари
(титул варағи)

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерлардаги дарахтларни хатловдан ўтказишни рўйхатга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жадвали
(рўйхатга олиш дафтари учун)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Хатлов ўтказилган сана

Хатлов ўтказилган жой (вилоят, туман, массив, маҳалла, қишлоқ фуқаролар йиғини, трасса, разъезд, хўжалик, контур ва бошқалар)

Хатлов ўтказилган уй-жой ширкати, гузар, кўчалар, трассалар ва разъездлар оралиқлари, контурлар қисми ва бошқалар

Хатловга олинган дарахтлар бириктирилган объектлар (чорраҳа, бекат, уй, бино, пикетажлар оралиғи ва бошқалар)

Дарахтнинг тури (номланиши)

Дарахтнинг хатловда рўйхатга олинган рақами

Дарахт танасининг диаметри (1,3 метр баландликдаги), см

Дарахтнинг тахминан ёши, йил

1

2

3

4

5

6

7

8

9

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш, кесиш ҳамда дарахтларни хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни кесганлик учун тўлов
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миқдорлари

Кесишга рухсат берилган дарахтларнинг 1,3 м баландликдаги танасининг диаметри, см (дарахтларни ноқонуний кесишда дарахт танасининг ер билан туташган жойидаги диаметри олинади)*

Битта дарахтни кесиш учун берилган рухсатнома қиймати миқдори

(белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициентларда)

кам қимматли дарахтлар тури учун: айланта, акация, япон софораси, терак ва бошқалар**

қимматли (ёғочбоп) дарахтлар: ёнғоқ, писта, бодом, қарағай, барча турдаги арчалар, шарқ биотаси, эман, чинор, шумтол, оққайин, каштан, лола дарахти, магноли, форзиция ва тут ва бошқалар**

4 см гача

0,2

0,4

4,1 — 8

0,3

0,6

8,1 — 12

0,4

1,0

12,1 — 16

0,6

1,3

16,1 — 20

1,0

1,8

20,1 — 24

1,5

2,5

24,1 — 28

1,8

3,5

28,1 — 32

2,3

4,5

32,1 — 36

3,3

5,5

36,1 — 40

4,4

6,5

40,1 — 44

5,2

8,0

44,1 — 48

6,2

9,5

48,1 — 52

7,2

10,5

52,1 — 56

8,2

11,5

56,1 — 60

9,2

13,5

60,1 — 64

10,5

14,5

64 сантиметрдан ортиқ диаметрнинг ҳар бир сантиметри учун тўлов 0,5 коэффициент миқдорида ошади.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ.

1. Буталарнинг диаметри илдиз бўғзидан ўлчанади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кам қимматли ва қимматли ёғочбоп дарахтларнинг умумий рўйхати Фанлар академияси билан келишилган ҳолда Давлат экология қўмитаси томонидан тасдиқланади.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2019 й., 09/19/43/2498-сон, 28.12.2019 й., 09/19/1044/4240-сон, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)