17.01.2019 йилдаги ПҚ-4123-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Франция ривожланиш агентлиги иштирокида «Иқтисодий бошқаришни яхшилаш дастури» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Макроиқтисодий барқарорлик, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларининг ижроси мустаҳкамлиги бўйича вазифаларни амалга ошириш, шунингдек янги иш ўринларини яратиш ҳамда ҳудудларнинг ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш бўйича давлат дастурларини қўшимча молиялаштириш манбалари билан таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Осиё тараққиёт банки кўмагида ишлаб чиқилган «Иқтисодий бошқаришни яхшилаш дастури» лойиҳасини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Франция ривожланиш агентлиги ўртасида (кейинги ўринларда — ФРА) бюджетни қўллаб-қувватлаш учун 150,0 миллион евро миқдорида олти йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда сўндириш муддати 20 йил бўлган Қарз битими имзоланган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасига ФРАнинг қарзи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларини молиялаштириш учун тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги лойиҳанинг амалга оширилишини умумий мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш, ФРА қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФРА қарзини сўндириш, шунингдек қарз бўйича фоизлар, комиссиялар ва бошқа харажатларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Иқтисодий бошқаришни яхшилаш дастури» лойиҳасини амалга ошириш доирасида ФРА қарзини сўндириш ҳамда у бўйича фоизлар ва комиссияларни тўлаш прогноз жадвали иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ва ФРА ўртасидаги қарз битими бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва С.Р. Холмуродов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 17 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4123-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2019 й., 07/19/4123/2495-сон)