14.01.2019 йилдаги ПФ-5630-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 15.01.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатда иқтисодий ўсишни таъминлаш, рақобатбардошликни ошириш, иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш жараёнларини чуқурлаштириш, инвестицияларни, авваламбор иқтисодиётнинг базавий ва таркибий асосини ташкил этувчи соҳаларга жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга йўналтирилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш, фонд бозорини ривожлантириш ва соғлом рақобат муҳитини яратиш фаол инвестиция сиёсатини олиб бориш, жамият ва давлат фаолиятининг барча соҳаларини жадал ва барқарор ривожлантириш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, бир давлат органи доирасида давлат активларини бошқариш, монополияга қарши ҳамда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш функцияларининг жамланиши тизимли муаммоларнинг тўпланишига олиб келди, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчидан, устав капиталида давлат улуши бўлган корхоналарнинг (кейинги ўринларда — давлат иштирокидаги корхоналар) кундалик хўжалик фаолиятига давлат органлари аралашувининг юқори даражадалиги, бозор тенденцияларига мослашувчанлик ва сезувчанликнинг йўқлиги, давлат иштирокидаги корхоналарнинг солиқ ва божхона, шу жумладан якка тартибдаги хусусиятга эга бўлган имтиёзларга ҳаддан ташқари боғлиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчидан, стратегик режалаштириш, хавф-хатарларни таҳлил қилиш ва бошқариш тизимининг йўқлиги, шу жумладан ишлаб чиқаришнинг паст техник даражаси, кўплаб ихтисосликка кирмайдиган активлар мавжудлиги, молиявий ресурсларнинг ишлаб чиқаришга тааллуқли бўлмаган мақсадларга йўналтирилиши сабабли давлат иштирокидаги корхоналарнинг инвестициявий жозибадорлиги пастлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчидан, давлат активларини ҳисобга олишнинг тартибли тизими йўқлиги, хусусийлаштириш жараёнларини бошқариш самарадорлигининг пастлиги, фаолият кўрсатмаётган корхоналар ва бўш ётган объектларнинг ишлаб чиқариш фаолиятини тиклаш учун институционал салоҳиятнинг сустлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчидан, монополияга қарши қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари бўйича ўз вақтида ва самарали текширувлар ўтказиш учун ваколатли органда ҳуқуқлар ва институционал потенциалнинг етарли эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчидан, монополияга қарши курашишни тартибга солиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг халқаро стандартлар ва бугунги кун талабларига жавоб бермаслиги, қонун ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш тизимининг йўқлиги ҳамда товар ва молия бозорларини таҳлил қилиш усулларининг эскирганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчидан, хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олишга доир корпоратив стандартларни (монополияга қарши комплаенс) жорий этиш бўйича тизимли ишларнинг, монополияга қарши курашишни тартибга солиш, рақобат ҳуқуқи ва сиёсати, шунингдек истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида кадрларни тайёрлашнинг барқарор тизими йўқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
еттинчидан, мамлакат капитал бозорининг ҳозирги ҳолати иқтисодиётнинг реал секторига узоқ муддатли ва тўғридан-тўғри, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича мавжуд имконият ва салоҳиятдан фойдаланишга имкон бермаяпти, кўзланган ислоҳотларни самарали амалга ошириш ва республикани жадаллик билан инновацион ривожлантиришга тўсиқ бўлмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институционал ва таркибий ислоҳотларни жадаллик билан амалга ошириш, давлат активларини бошқаришнинг самарали механизмларини жорий этиш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш, капитал бозорининг ишончли ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида, шунингдек 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳотлар концепциясида белгиланган вазифаларга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат рақобат қўмитаси), Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази (кейинги ўринларда — Давлат активларини бошқариш маркази) негизида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигини (кейинги ўринларда — Давлат активларини бошқариш агентлиги) ташкил этиш ва унга тугатилаётган Давлат рақобат қўмитаси ва Давлат активларини бошқариш марказининг штат бирликлари, шунингдек давлатнинг, шу жумладан хориждаги активларини бошқариш, хусусийлаштириш тадбирларини амалга ошириш (хусусан, давлат улушларини сотиш), давлат мулкларини ижарага бериш, давлат иштирокидаги корхоналарда корпоратив бошқарувни жорий этиш, давлат иштирокидаги иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш, банкротлик, баҳолаш фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни таъминлаш, мулкни баҳолаш стандартларини тасдиқлаш ва риэлторларни сертификатлаш бўйича вазифа, функция ва ваколатларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасини (кейинги ўринларда — Монополияга қарши курашиш қўмитаси) ташкил этиш ва унга тугатилаётган Давлат рақобат қўмитасининг штат бирликлари, шунингдек монополияга қарши курашишни тартибга солиш, рақобат муҳитини ривожлантириш, табиий монополия субъектлари фаолияти устидан назорат қилиш, товар хом-ашё биржаларини лицензиялаш бўйича вазифа, функция ва ваколатларини ўтказиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлигини (кейинги ўринларда — Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги) ташкил этиш ва унга тугатилаётган Давлат рақобат қўмитаси ва Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг штат бирликлари, шунингдек қимматли қоғозлар бозорини, шу жумладан қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсини тартибга солиш, шунингдек корпоратив бошқарувни ривожлантириш, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг лотереяларни ташкил этиш фаолияти бўйича вазифа, функция ва ваколатларини бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси юритувига Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика марказини бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) тугатилаётган Давлат рақобат қўмитасининг қуйидаги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектларни хатловдан ўтказиш ва аниқлаш ҳамда уларнинг ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини ошириш функциясини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланилмаётган объектлардан самарали фойдаланиш, шунингдек бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектларнинг ишлаб чиқариш фаолиятини тиклашга қаратилган инвестиция лойиҳалари («Йўл хариталари»)ни ишлаб чиқиш бўйича идоралараро комиссияларнинг ишчи органи сифатидаги функциясини Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар давлат сиёсатининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) давлат активларини бошқариш, давлат иштирокидаги иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат иштирокидаги корхоналарнинг устав капиталидаги давлат улушини бошқаришнинг бозор механизмларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат иштирокидаги корхоналарда замонавий корпоратив бошқарув усулларини жорий этиш, ушбу корхоналар фаолиятининг самарадорлиги учун уларнинг бошқарув органлари масъулиятини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштиришдан олдин тайёрлашнинг, шу жумладан уларнинг жозибадорлигини ва уларни бошқаришнинг самарадорлигини оширишни кўзда тутувчи самарали механизмларини жорий этиш бўйича хорижий, халқаро институтлар ва компаниялар билан самарали ишлашни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат иштирокидаги корхоналарнинг устав капиталидаги давлат улушларини босқичма-босқич қисқартириш, самарали ва шаффоф хусусийлаштиришни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат иштирокидаги иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш, улар фаолияти самарадорлигини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) рақобатни ривожлантириш ва монополияга қарши курашишни тартибга солиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозорнинг барча иштирокчиларига товарлар (ишлар, хизматлар) учун тенг имкониятларни тақдим қилиш, рухсат бериш тартиб-тамойилларини соддалаштириш ва давлат хизматлари кўрсатиш ҳисобига уларга тенг шарт-шароитлар ва хўжалик фаолияти эркинлиги берилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариладиган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг сифатини ошириш, нархларнинг асоссиз ошиб кетишини чеклаш ва шу ҳисобидан ички талабни юқори даражада қондиришни таъминлаш учун шароит яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар ва молия бозорларида фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар устав капиталидаги (фондидаги) давлат иштирокини камайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) капитал бозорини ривожлантириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
капитал бозорини ривожлантиришнинг яхлит стратегиясини шакллантириш ва ушбу соҳада ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
капитал бозорининг самарали инфратузилмаси шаклланишида кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккиламчи қимматли қоғозлар бозорини жадал ривожлантириш ва унинг кўламини кенгайтириш, корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпоратив бошқарув ва капитал бозорини тартибга солиш соҳасида халқаро алоқаларни ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Давлат активларини бошқариш агентлигининг асосий вазифалари этиб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат активларини самарали бошқариш бўйича ягона давлат сиёсатини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига берилган давлат иштирокидаги корхоналар устав капиталидаги давлат акциялари пакетлари (улушлари) бўйича акциядор (таъсисчи ва иштирокчи) ҳуқуқларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илғор хорижий тажриба асосида давлат иштирокидаги корхоналарда замонавий корпоратив бошқарув шакл ва усулларини жорий қилиш, уларни бошқаришда кузатув кенгаши ва акциядорларнинг ролини тубдан ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат иштирокидаги корхоналарни, шу жумладан халқаро молия институтлари тавсиялари асосида босқичма-босқич ички ва ташқи бозорларда рақобатлаша оладиган, самарали корхоналарга айлантиришга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятининг самарадорлиги ва шаффофлигини таъминлаш, бошқарув тузилмасини оптималлаштириш, юқори даромадлилик ва капитализацияни ошириш, соҳасига кирмайдиган ва фойдаланилмаётган активларини чиқариб ташлашга қаратилган ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат манфаатларини таъминлаган ҳолда, шу жумладан давлат акция пакетларини (улушларини) ишончли бошқарувга бериш орқали инвестиция фаолиятини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат иштирокидаги корхоналарнинг облигация ва акцияларини чиқариш ва реализация қилиш, шу жумладан маҳаллий ва хорижий фонд биржаларида IPO/SPO бўйича эмиссияларни жойлаштириш ҳисобига, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни, шунингдек портфель инвестицияларни жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат активларини реализация қилиш (хусусийлаштириш) ва ижарага беришнинг очиқ ва шаффоф механизмини таъминлаш, инвесторлар томонидан қабул қилинган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилиши устидан мониторинг қилиш, шунингдек давлат хусусий шериклик бўйича таклифларни тайёрлашда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таҳлил асосида давлат иштирокидаги фаолият юритмаётган, паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарни аниқлаш, уларни молиявий соғломлаштириш ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда давлат иштирокидаги корхоналарда самарали дивиденд сиёсатини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш фаолиятининг давлат томонидан тартибга солинишини таъминлаш, мол-мулкни баҳолаш стандартларини тасдиқлаш, шунингдек риэлторларни сертификатлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Монополияга қарши курашиш қўмитасининг асосий вазифалари этиб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар ва молия бозорларида рақобат муҳитини таъминлаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар ва молия бозорларида рақобат муҳити ҳолатини тизимли таҳлил қилиш, хўжалик юритувчи субъектларнинг устун мавқени суиистеъмол қилиши, «картель» битимлари ва тил бириктириши, ноҳалол рақобатчилигини аниқлаш ва олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдолар, иқтисодий концентрация ва давлат кўмагини монополияга қарши тарзда тартибга солиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор иштирокчилари, шу жумладан табиий монополия субъектларига юқори ликвидли товарлардан (ишлар, хизматлар) фойдаланишда тенг шароитларни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш, давлат органларининг рақобатни чекловчи қарорлар қабул қилишига ва шундай ҳаракатларни амалга оширишига йўл қўймаслик;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг асосий вазифалари этиб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш, ривожлантириш, тартибга солиш ва корпоратив бошқарув соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар амалиёти билан шуғулланувчи инвесторлар ҳамда қимматли қоғозлар эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар бозори, акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий капитал бозорининг ривожланиш ҳолати ва унинг профессионал қатнашчилари тўғрисида инвесторлар ва жамоатчиликни хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун зарур ресурсларни жалб этиш имкониятини берувчи янги молиявий воситалар турларини жорий қилишда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фонд биржаларининг, қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал иштирокчиларнинг фаолиятини лицензиялаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
капитал бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш масалалари бўйича хорижий ва халқаро институтлар билан самарали ҳамкорлик қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси негизида Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, тугатилаётган Давлат рақобат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармаси ва Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасидаги маблағлар Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Монополияга қарши курашиш қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармалари ўртасида тенг тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мулки ижарасидан тушадиган маблағлар, ижара тўловини тўлаш кечиктирилганлиги учун пеня ва шартнома мажбуриятлари бузилганлик учун жарималар суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналарни, хўжалик жамиятларининг устав фондларидаги акциялар (улушлар)ни, ер участкаларига бўлган ҳуқуқни ва давлат мулки ҳисобланадиган бошқа мулкларни (кейинги ўринларда — давлат активлари) сотишдан тушган маблағлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан илгари берилган қарзлар бўйича қарздорлар томонидан асосий сумма ва улар бўйича ҳисобланган фоизлар тарзида қайтарилган тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилган ва бекор қилинган давлат активлари олди-сотди шартномалари (битимлари), берилган қарзлар бўйича тушган пенялар ва жарималар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик жамиятлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилгандаги давлат улуши бўйича тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аукционлар, танловлар (тендерлар) ёки оммавий оферталарнинг олди-сотди баённомаси ёки шартномасини имзолашдан бош тортган ёки уни рад этган ғолибларидан ушлаб қолинган закалат суммалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат активларини сотишда ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан шартнома мажбуриятлари бузилганлиги учун неустойка суммалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан илгари ўтказилган маблағлар қайтарилгандаги тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро институтлар ва ташкилотларнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг грант маблағлари ҳамда ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Жамғарма маблағларини тақсимлаш қуйидаги нисбатларда амалга оширилиши белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) давлат мулки ижарасидан тушадиган маблағлар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40 фоиз — давлат мулкини баланс сақловчисига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25 фоиз — тегишли маҳаллий бюджет даромадига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20 фоиз — Жамғармага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15 фоиз — давлат мулкини ижарага бериш бўйича тегишли марказларга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) давлат активларини сотишдан тушадиган маблағлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 январдаги ПФ-4933-сон Фармонига мувофиқ, давлат мулки объектларини сотишдан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларига тушадиган маблағлар бундан мустасно:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24 фоизи — Жамғармага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3 фоизи — маблағларни мақсадли равишда тадбиркорларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, шу жумладан тадбиркорлар учун ташкил этиладиган ўқув курсларини молиялаштиришга йўналтирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилансинки, Жамғарма маблағлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик жамиятларини хусусийлаштиришдан олдин тайёрлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга, жалб қилинадиган, шу жумладан хорижий мутахассислар ва консалтинг ташкилотларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат активларини бошқариш агентлигининг маъмурий ва бошқарув функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни, шу жумладан давлат мулки электрон маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш бўйича харажатларини қоплашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат активларини бошқариш агентлиги ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий таъминлаш, шу жумладан улар томонидан уй-жой сотиб олишлари учун имтиёзли молиялаштириш, шунингдек Давлат активларини бошқариш агентлиги раҳбарлари ва мутахассисларини ўқитиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга сарфланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги икки ой муддатда юридик шахслар ҳисоби ва реестрини юритиш тизимини такомиллаштириш, бунда аввало давлат корхоналари, устав капиталида (фондида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқни ташкил этувчи юридик шахслар, шунингдек устав капиталида (фондида) 50 фоиз ва ундан ортиқ улуш 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар тўғрисидаги маълумотлар ҳисобининг юритилишини таъминлаш юзасидан амалий чоралар кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан биргаликда икки ҳафта муддатда қуйидагилар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари лойиҳаларини киритсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2019 йил 1 июлга қадар иқтисодиёт тармоқларини давлат томонидан тартибга солишни янада такомиллаштириш, шу жумладан хўжалик юритувчи субъектларнинг ишлаб чиқариш ва молиявий фаолиятини чеклайдиган қонунчилик нормаларини бекор қилиш бўйича таклифларни киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси билан биргаликда 2019 йил 1 июлга қадар давлат, шу жумладан унитар корхоналарни хатловдан ўтказсин, бунда ушбу корхоналарнинг фаолият мақсадларидан келиб чиқиб, уларни давлат муассасалари ёки хўжалик жамиятларига айлантириш ва кейинчалик уларнинг устав капитали (фонди)даги акциялар пакетлари (улушларини) Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда бўш турган ва самарасиз фойдаланилаётган объектларни тиклаш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга кўмаклашиш функцияларини амалга ошириш бўйича таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Давлат активларини бошқариш агентлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) мазкур Фармонга мувофиқ тугатилаётган ташкилотлар билан биргаликда икки ой муддатда уларнинг мол-мулкини қабул-қилиш ва топширишни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2019 йил 1 мартга қадар тегишли соҳалардаги комплекс камчиликларни, шунингдек мақсадли кўрсаткичлар (индикаторлар) ва уларга эришишнинг қадамба-қадам механизмларини кўрсатган ҳолда 2019 йил учун мос равишда Давлат активларини бошқариш агентлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) икки ой муддатда «Электрон ҳукумат» тизимига тақдим этилиши ва киритилиши лозим бўлган маълумотлар таркиби бўйича таклифларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига киритсин, шунингдек Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимининг белгиланган протокол бўйича платформа форматида мажбурий қўлланилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2019 йил 1 июлга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Фармонга мувофиқлаштиришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузурида қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Марказини ташкил этиш тўғрисида» 1996 йил 26 мартдаги ПФ-1414-сон Фармони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сон Фармони.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 14 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-5630-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2019 й., 06/19/5630/2474-сон; 27.05.2020 й., 06/20/6000/0673-сон; 14.04.2021 й., 06/21/6207/0334-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2021 й., 06/21/6258/0651-сон, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон, 30.12.2021 й., 06/21/45/1228-сон; 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон; 24.01.2023 й., 06/23/13/0051-сон, 02.02.2023 й., 06/23/16/0067-сон; 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон; 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон; 13.07.2023 й., 06/23/109/0469-сон; 03.01.2024 й., 06/24/221/0003-сон, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон; 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон; 21.03.2025 й., 06/25/51/0261-сон; 22.04.2025 й., 06/25/70/0375-сон; 07.05.2026 й., 06/26/78/0454-сон)