11.01.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3119
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарори, 11.01.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3119
Кучга кириш санаси
12.01.2019
Ҳужжат 12.01.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг касб-ҳунар таълими маркази
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарори, 2017 йил 26 сентябрдаги ПҚ-3290-сон «Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 майдаги 391-сон «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Намунавий штатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилмайдиган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига, ҳарбий-академик лицейларга, олимпия захиралари коллежларига, ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларига, шу жумладан имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларига нисбатан татбиқ этилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Намунавий штат меъёрлари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг бюджет маблағлари ва ўқитишнинг тўлов контракт шаклидан тушадиган маблағлар ҳисобидан жорий қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Намунавий штат меъёрлари жорий қилиниши муносабати билан бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув ёрдамчи ходимлар сонининг қисқариши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айрим таълим муассасаларининг штатлар жадвалларини тузишда, улар фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Намунавий штатларида кўзда тутилмаган лавозимлар ва ходимлар сони белгиланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг директорлари штат жадвалларини тасдиқланган Намунавий штат меъёрларига қатъий амал қилган ҳолда мослаштиришини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ва ўрта махсус таълим вазири И. МАДЖИДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 29 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78-қ/қ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касб-ҳунар таълими маркази директори М. ХОЛМУХАМЕДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 29 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13/ққ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш. КУДБИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 29 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-қ/қ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 29 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
162-сон

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлигининг 2018 йил 29 декабрдаги 78-қ/қ, 13/ққ, 32-қ/қ, 162-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ШТАТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Лавозимлар номланиши

Ўқувчилар сонига нисбатан

белгиланадиган лавозим бирликлари

60
нафаргача

61 — 150

151 — 300

301 —450

451 —600

601 нафар
ва ундан ортиқ

1.

Директор (филиал директори)

1

1

1

1

1

1

2.

Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари

1

1

1

1

1

1

3.

Директорнинг ишлаб чиқариш таълими бўйича ўринбосари (касб-ҳунар коллежлари учун)

1

1

1

1

1

4.

Директорнинг маънавий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосари

0,5

1

1

1

1

5.

Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари

1

1

1

1

1

1

6.

Жисмоний тарбия раҳбари *

0,5

0,5

1

1

1

1

7.

Ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбари**

1

1

1

1

1

1

8.

Ахборот-кутубхона технологияси бўйича етакчи мутахассис ***

0,5

1

1

1

1

1

9.

Ахборот-кутубхона технологияси бўйича мутахассис ***

0,5

0,5

0,5

0,5

1

2

10.

Бош бухгалтер

1

1

1

1

1

1

11.

Бухгалтер****

0,5

0,5

1

1

12.

Ўқув бўлими услубчиси

0,5

0,5

0,5

0,5

1

1

13.

Котиба — иш юритувчи

0,5

0,5

1

1

1

1

14.

Кадрлар бўйича инспектор

0,5

0,5

0,5

0,5

1

1

15.

Комендант

1

1

1

1

1

1

16.

Омборчи

0,5

0,5

1

1

1

1

17.

Юрисконсульт (академик лицейлар учун)

1

1

1

1

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Йиллик ўқув юкламаси 400 соат ҳисобидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Йиллик ўқув юкламаси 530 соат ҳисобидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*** Ахборот-ресурс марказлари ташкил этилмаган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ахборот-кутубхона технологияси бўйича лавозим киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
**** Академик лицейларда имтиёзли овқатлантириш ташкил этилганда 1 бирлик бухгалтер лавозими киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ахборот-ресурс марказлари лавозим киритиш меъёрлари Намунавий штатларининг 1-иловасига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлари учун алоҳида лавозимларни киритиш меъёрлари Намунавий штатларнинг 2-иловасига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Намунавий штатлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазири Р. ДАВЛЕТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 20 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Б. ЮСУПАЛИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 20 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Б. МУСАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 20 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари қошидаги Ахборот-ресурс марказларининг ходимлари учун лавозимларни киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЕЪЁРЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Бўлим ва лавозим номлари

Ахборот-ресурс марказининг гуруҳига* нисбатан белгиланадиган лавозим бирликлари

ЯТС бўйича лавозим разряди

1-гуруҳ

2-гуруҳ

3-гуруҳ

1.

Ахборот-ресурс маркази раҳбари

1

1

1

10

Электрон ахборот-ресурс технологиялари бўлими

2.

Бўлим бошлиғи**

1

8

3.

Етакчи мутахассис***

1

1

7

4.

1-тоифали мутахассис***

1

1

1

5

Ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш бўлими

5.

Бўлим бошлиғи

1

8

6.

Етакчи мутахассис

1

1

1

7

7.

1-тоифали мутахассис

1

1

5

Ахборот-ресурсларни қабул қилиш ва фондларни шакллантириш бўлими

8.

Бўлим бошлиғи

1

1

8

9.

1-тоифали мутахассис

1

1

1

5

Ахборот-ресурс маркази филиали (шохобчаси)

10.

Филиал раҳбари****

1

1

1

9

11.

1-тоифали мутахассис****

1

1

1

5

Жами

11

9

6

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Ахборот-ресурс марказида бир йилда адабиётлардан (китоблардан) фойдаланувчилар сони 5 минг кишидан ортиқ ва кўрсатилган ахборот-кутубхона хизмати бўйича берилган ҳужжатлар сони 135 минг ва ундан ортиқ нусха бўлса — 1-гуруҳ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот-ресурс марказида бир йилда адабиётлардан (китоблардан) фойдаланувчилар сони 2,5 минг кишидан 5 минг кишигача ва кўрсатилган ахборот-кутубхона хизмати бўйича берилган ҳужжатлар сони 75 минг нусхадан 135 минг нусхагача бўлса — 2-гуруҳ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот-ресурс марказида бир йилда адабиётлардан (китоблардан) фойдаланувчилар сони 2,5 минг кишигача ва кўрсатилган ахборот-кутубхона хизмати бўйича берилган ҳужжатлар сони 75 минг нусхагача бўлса — 3-гуруҳ ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот-ресурс марказлари ҳар йили ўтган йилги фаолияти давомида кўрсатган хизматларидан келиб чиққан ҳолда жорий йил учун гуруҳларга ажратилади. Бунда Ахборот-ресурс марказларининг гуруҳини белгилаш учун бир йилда ҳақиқатда Ахборот-ресурс маркази томонидан хизмат кўрсатилган фойдаланувчилар ва уларга кўрсатилган ахборот-кутубхона хизматлари бўйича берилган ҳужжатлар сони тўғрисидаги маълумотлар ҳудудий касб-ҳунар таълими бошқармалари томонидан тасдиқланади. Мазкур тасдиқланган маълумотлар таълим муассасасининг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини рўйхатдан ўтказишда илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Ахборот-ресурс марказида 6 тадан кўп соз ҳолатдаги компьютерлар «ZiyoNET» таълим ахборот тармоғига уланган бўлиб, сканер, нусха кўчириш ва принтер ускуналари билан жиҳозланган бўлса, мазкур лавозимлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*** Ахборот-ресурс марказида 3 тадан 6 тагача соз ҳолатдаги компьютерлари «ZiyoNET» таълим ахборот тармоғига уланган бўлиб, сканер ва принтер ускуналари билан жиҳозланган бўлса, мазкур лавозимлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
**** Ахборот-ресурс марказининг филиалининг (шохобчасининг) биноси таълим муассасасининг балансида бўлиб, адабиётлар (китоблар) билан таъминланган бўлса, мазкур лавозимлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот-ресурс маркази турли халқаро грантларда ёки лойиҳаларда иштирок этаётган бўлса, 1,0 бирлик етакчи мутахассис лавозими қўшимча киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлари учун алоҳида лавозимларни киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЕЪЁРЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларида назарда тутилмаган Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг (бундан буён матнда таълим муассасалари деб юритилади) бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг алоҳида лавозимлари мазкур Меъёрларга мувофиқ киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Таълим муассасаларида алоҳида лавозимларни киритиш меъёрлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Таълим муассасасида ўқув йўналиши бўйича ўқувчилар сони 100 нафар ва ундан ортиқ бўлса, ҳар бир йўналишга 1,0 бирлик бўлим мудири лавозими киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида, улардаги ўқувчилар сонидан келиб чиқиб, психолог лавозим бирлиги қуйидагича белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
250 нафаргача — 1,0 бирлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
250 нафардан 800 нафаргача — 1,5 бирлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
800 нафардан 1600 нафаргача — 2,0 бирлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1600 нафардан 3000 нафаргача — 2,5 бирлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3000 нафар ва ундан ортиқ бўлса — 3,0 бирлик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Таълим муассасасининг ўқув режасида ўқув-лаборатория амалий машғулотлар ўтказилиши кўзда тутилган ҳамда амалий машғулотлар ўтказилиш учун жиҳозланган ўқув-лаборатория хонаси мавжуд бўлса, ҳар бир ўқув-лаборатория хонаси учун 1,0 бирлик лаборант лавозими киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Таълим муассасасининг лингафон, компьютер ва ўқув техника жиҳозлари ўрнатилган хоналарига хизмат кўрсатиш учун — 1,0 бирлик лингафон, компьютер ва ўқув техника жиҳозларига хизмат кўрсатувчи техник лавозими киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Таълим муассасасининг гардероб хонасидаги мавжуд 250 та ва ундан ортиқ жиҳозланган кийим сақлаш жойлари учун — 1,0 бирлик гардеробчи (кийим сақловчи) лавозими мавсумий 5 ойга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳовли супурувчи (дворник) лавозими таълим муассасанинг қоплама тўшалган (асфальт, бетон, брусчатка) ҳар 2500 кв.метр майдони учун 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда (таълим муассасада 0,5 бирликдан кам бўлмаган ҳолда) киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Таълим муассасасининг мевали боғ, гулзор ва кўкаламзорлаштирилган 0,5 га дан 2,0 га гача майдони учун — 1,0 бирлик, кейинги ҳар 2,0 га майдон учун — 1,0 бирлик боғбон лавозими киритилади. Таълим муассасасининг ижарага берган майдони бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Таълим муассасасини кеча-кундуз қўриқлаш учун дам олиш ва байрам кунлари ҳамда таътил даврида ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти ҳисобга олинган ҳолда ҳар бир кириш дарвозаси постига 4,0 бирлик қоровул лавозими киритилади. Бунда таълим муассасаси ҳудудидан ташқарида жойлашган биноларнинг ҳам ҳар бир дарвоза пости учун алоҳида 4,0 бирлик қоровул лавозими киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Бино, иншоотлар ва жиҳозларни жорий таъмирловчи ва хизмат кўрсатувчи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электромонтёр лавозими 700 тагача ёритиш нуқталари (выключатель, разетка ва кароба) (таълим муассасаси балансида бўлган кўча ёритиш нуқталари ҳам ҳисобланади) учун — 0,5 бирлик, ёритиш нуқталари 700 дан ортиқ бўлса, 1,0 бирлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чилангар (сантехник) лавозими — сув қувурлари, канализация ва иссиқлик қуввати билан жиҳозланган ҳар 2800 кв.м майдон учун — 1,0 бирлик (бироқ, таълим муассасасида 2,0 бирликдан ортиқ бўлмаган ҳолда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дурадгор лавозими — таълим муассасаси биносининг фойдаланиладиган 3500 кв.м ва ундан ортиқ майдони учун — 1,0 бирлик (таълим муассасасида 1,0 бирликдан ортиқ бўлмаган ҳолда) киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муассаса балансидаги биноларнинг эксплуатация ишлари ихтисослаштирилган ташкилот томонидан шартнома асосида амалга оширилганда, иншоотлар ва жиҳозларни жорий таъмирловчи ва хизмат кўрсатувчи ишчилар лавозимлари киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Биноларнинг ички қисми, шу жумладан хизмат хоналари, йўлаклар, зинапоялар, фаоллар зали ва спорт зал ҳамда ўқув-аудитория (ётоқхонанинг ўқувчилар ётадиган хоналари бундан мустасно) майдонини тозаловчи фаррош лавозими ҳар 700 кв.м тозалаш майдони учун — 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Уй-жой коммунал хўжалик тизимига ўтказилмаган таълим муассасаларида иситиш мавсумида (5 ой) ўт ёқувчи лавозими:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
локал иситиш тизимида кўмир, торф, мазут ва ҳоказолар билан иситиладиган ҳар бир қозонхонага ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун — 2,0 бирликдан, табиий газ ёқилғиси билан ишлайдиган ҳар бир қозонхоналарда (қозонхона ҳажмидан қатъий назар) ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун — 1,0 бирликдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида кичик қозонлари билан иситиладиган ҳар бир алоҳида манзилда жойлашган бинолар мажмуасига ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун қозонлар сони 6 тагача бўлса — 1,0 бирликдан, 6 ва ундан ортиқ бўлса, 2,0 бирликдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иситиш печлари орқали иситиладиган муассасаларда ҳар 10 дона печ учун — 1,0 бирликдан ва кейинги ҳар 5 — 9 дона печ учун қўшимча 0,5 бирликдан (лекин муассаса учун 0,5 бирликдан кам бўлмаган ҳолда) киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Таълим муассасасида 1,0 бирлик муассаса биносига комплекс хизмат кўрсатувчи ва биноларни жорий таъмирлаш ишчиси лавозими доимий киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Тарбиячи лавозими дам олиш ва байрам кунларида ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти ҳисобга олинган ҳолда, таълим муассасаси ётоқхонасида яшовчи ўқувчилар 75 нафаргача бўлганда, 1,0 бирлик ва кейинги ҳар 100 нафар ўқувчи учун қўшимча 1,0 бирлик ҳисобидан киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Хўжалик бекаси лавозими таълим муассасаси ётоқхонасида яшовчи ўқувчилар сони 100 нафар ва ундан ортиқ бўлганда, 1,0 бирлик киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Лифтчи лавозими бир бинода жойлашган ва фойдаланилаётган ҳар бир лифт ёки лифтлар гуруҳига ҳар бир ўрин алмашиш иш вақтида учун — 1,0 бирлик (бироқ, 2,5 ўрин алмашиш иш вақтидан ортиқ бўлмаган ҳолда) киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Таълим муассасасининг ҳар бир алоҳида жойлашган ётоқхонасида яшовчи ўқувчилар сони 50 нафар ва ундан ортиқ бўлса, уларнинг ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун — 1,0 бирлик (бироқ 4,0 ўрин алмашиш иш вақтидан ортиқ бўлмаган ҳолда) ётоқхона навбатчиси лавозими киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган вазирлик ва идоралар аппаратлари, уларга бўйсунувчи ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари енгил хизмат автомашиналари чекланган миқдорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази томонидан таълим муассасалари учун тасдиқланган ўқув машқига мўлжалланмаган транспорт воситаларининг чекланган сонидан (лимитидан) келиб чиқиб, соз ҳолатдаги ҳар бир автотранспорт воситаси учун — 1,0 бирлик ҳайдовчи лавозими киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Таълим муассасаси балансига кирим қилинган «Баркамол авлод» мусобақасида ғолиб бўлганлик учун берилган транспорт воситалари учун таълим муассасанинг харажатлар сметасида ёқилғи мойлаш материаллари учун маблағлар режалаштирилиб, 1,0 бирлик ҳайдовчи лавозими киритилади. Таълим муассасаси раҳбари учун хизмат автомашинаси бўлиб фойдаланилаётган транспорт воситалари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Таълим муассасаси ўқувчиларининг турли хил тадбирларда хавфсиз қатнашишини таъминлаш учун мўлжалланган махсус автотранспорт (автобус, микроавтобус) воситаси мавжуд бўлса, 1,0 бирлик автобус ҳайдовчиси лавозими киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Таълим муассасаси ётоқхонасида 300 нафар ва ундан ортиқ ўқувчилар истиқомат қилаётган бўлса, 0,5 бирлик паспортист лавозими киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Чет тили чуқурлаштирилиб ўқитиладиган академик лицейларда 1,0 бирлик чет тиллари бўйича директор ўринбосари лавозими киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Янги ташкил этилаётган (мукаммал таъмирлаш, реконструкция ишлари амалга оширилаётган) академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида директор, директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари (хўжалик мудири), бош бухгалтер, катта ишлаб чиқариш таълим устаси лавозимлари 1,0 бирликдан, жами 4,0 бирлик қурилиш битказилгунга қадар (бироқ, 6 ойдан ошмаган ҳолда) киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ёпиқ ва очиқ сув ҳавзаси ҳамда бассейнлари мавжуд бўлган таълим муассасаларида 1,0 бирликдан дезинфектор ҳамда сузиш бўйича йўриқчи лавозимлари таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Академик лицейларда ўқув машғулотларидан ташқари турли йўналишдаги тўгарак машғулотлари ташкил этиладиган бўлса, ҳар бир тўгаракда 26 нафар ва ундан ортиқ ўқувчилар учун — 1,0 бирлик тўгарак раҳбари лавозими (бироқ, 3,0 бирликдан ортиқ бўлмаган ҳолда) киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Касб-ҳунар коллежининг амалиёт ўтайдиган ҳар бир гуруҳи учун — 1,0 бирлик ишлаб чиқариш таълими устаси лавозими киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Касб-ҳунар коллежида амалиёт ўтайдиган ўқувчилар сони 200 нафардан ошганда, 1,0 бирлик катта уста лавозими киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Касб-ҳунар коллежида ўқув амалиётида фойдаланишга яроқли жиҳозланган устахонаси мавжуд бўлса, 1,0 бирлик устахона мудири лавозими киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда ҳисобга олинган таълим муассасаларининг ўқув машқи учун мўлжалланган ҳар бир соз ҳолатдаги автотранспорт воситаси, шу жумладан ушбу мақсадда ижарага олинган транспорт воситалари учун — 1,0 бирликдан автотранспорт воситаларини бошқариш бўйича ишлаб чиқариш таълими устаси (автотранспорт воситасини бошқаришни ўргатувчи) лавозими киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Касб-ҳунар коллежининг балансидаги мавжуд ўқув машқи учун мўлжалланган соз ҳолатдаги трактор (бульдозер, комбайн) техникаси учун — 1,0 бирлик техникани бошқариш бўйича ишлаб чиқариш таълими устаси (ўргатувчи) лавозими киритилади. Бунда ушбу лавозим трактор, бульдозер ва комбайн техникалари учун алоҳида киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Касб-ҳунар коллежида ўқувчиларнинг амалий ва ўқув машғулотлари учун мўлжалланган таълим жараёнида фойдаланиладиган соз ҳолатдаги транспорт воситалари ва техникалари (автотранспорт воситалари, тракторлар, бульдозер, комбайнлар) 10 та ва ундан ортиқ бўлса, 1,0 бирлик механик лавозими киритилади. Қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича мутахассислар тайёрлайдиган касб-ҳунар коллежларида механик лавозими бир вақтнинг ўзида гараж мудири бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Қурилиш, техника (саноат) ва қишлоқ хўжалиги йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрланадиган касб-ҳунар коллежларида асбоб-ускуналар омбори мавжуд бўлганда, 1,0 бирлик жиҳозлар бўйича омборчи лавозими қўшимча киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Касб-ҳунар коллежида ўқувчиларнинг амалий ва ўқув машғулотлари учун мўлжалланган таълим жараёнида фойдаланиладиган соз ҳолатдаги жиҳозлар (станоклар, машиналар, тикув машиналари, тиббиёт техникалари) мавжуд бўлганда 30 та жиҳозга 1,0 бирлик таъмирловчи-чилангар лавозими киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Маданият, мусиқа ва санъат таълим муассасалари балансида мавжуд мусиқа чолғуларини таъмирловчи уста лавозими:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар 16 та клавишли чолғулар учун — 1,0 бирлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар 30 та торли чолғулар учун — 1,0 бирлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар 30 та дамли чолғулар учун — 1,0 бирлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар 16 та электрон мусиқа чолғулар учун — 1,0 бирлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар 30 та халқ чолғулари учун — 1,0 бирлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар 50 та урма зарбли чолғулар учун — 1,0 бирлик киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Таълим муассасаси балансида мавжуд 16 та соз ҳолатдаги клавишли мусиқа чолғулари (рояль, фортепиано, пианино ва бошқалар) учун — 1,0 бирлик ҳисобидан мусиқа чолғуларини созловчи лавозими киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Таълим муассасаларида ижрочилик йўналишлари мавжуд бўлиб, алоҳида либослар учун хона ажратилган бўлса, 1,0 бирлик либосчи (кийим сақловчи, кастюмер) лавозими киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Маданият, санъат ва мусиқа йўналишидаги таълим муассасаларида мусиқа чолғулари, овоз ёзиш ва ёритиш ускуналари билан жиҳозланган хоналар мавжуд бўлса, 1,0 бирлик лаборант лавозими киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Маданият, санъат ва мусиқа йўналишидаги таълим муассасаларида овоз ёзиш студиялари, эстрада йўналишлари мавжуд бўлганда, 1,0 бирлик овоз оператори лавозими киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Маданият, санъат ва мусиқа йўналишидаги таълим муассасаларида ўқитувчилар амалий-ижодий ишларини (концерт дастури, тадбир, спектакль ва бошқалар) тартибга солиш ва назорат қилиш учун — 1,0 бирлик бадиий раҳбар лавозими киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Таълим муассасаларининг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда бюджетдан ташқари тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан тегишли лавозим бирликлари киритилиши мумкин. Бунда, тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан тасдиқланган ҳолда тўлов-контракт қийматини ҳисоблаб чиқиш харажатлари инобатга олинган лавозим бирликлари киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Ушбу Меъёрлар асосида тузиладиган штатлар жадвалини рўйхатдан ўтказиш учун тақдим қилишда, унга таълим муассасаларининг асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар (ўқувчилар контингенти, бинолар сони, майдонлар ҳажми, филиаллар (агар мавжуд бўлса) тўғрисидаги маълумотлар) муассаса раҳбари ва бош бухгалтер томонидан имзоланган ҳолда илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Штат жадвалини тузишда таълим муассасасининг йилнинг 1 январь ҳолатидаги рўйхатда мавжуд бўлган ўқувчилар сони ҳисобга олинади ва у ўқувчилар сони ўзгариши билан йилнинг 1 сентябрь ҳолатига қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.