Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг
буйруғи
«Халқ таълими муассасасининг Васийлик кенгаши тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 11 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2377-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ПФ-5538-сон «Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2012 йил 13 июндаги 185-сон «Халқ таълими муассасасининг Васийлик кенгаши тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2377, 2012 йил 3 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 26-27-сон, 302-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. ШЕРМАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 26 декабрь,
18-мҳ-сон
Келишилган:
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
2018 йил 26 декабрь
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш. КУДБИЕВ
2018 йил 26 декабрь
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Қ. РАФИКОВ
2018 йил 26 декабрь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.01.2019 й., 10/19/2377-1/2467-сон)