Ҳужжат кучини йўқотган 12.01.2019 03.07.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2377
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг буйруғи, 03.07.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2377
Кучга кириш санаси
13.07.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 12.01.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ МУАССАСАСИНИНГ ВАСИЙЛИК КЕНГАШИ ТЎҒРИСИДАГИ НАМУНАВИЙ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 3 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2377]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 18-мҳ-сонли ««Халқ таълими муассасасининг Васийлик кенгаши тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2377-1, 11.01.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги 203-сон «Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида»ги, 2004 йил 5 августдаги 372-сон «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 31-сон, 356-модда) ҳамда 2007 йил 25 октябрдаги 225-сон «Мактабгача таълим соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 43-сон, 431-модда) қарорларига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқ таълими муассасасининг Васийлик кенгаши тўғрисидаги намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Т. ШИРИНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 13 июнь,

185-сон

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2012 йил 13 июндаги 185-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими муассасасининг Васийлик кенгаши тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги 203-сон «Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида»ги, 2004 йил 5 августдаги 372-сон «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 31-сон, 356-модда) ҳамда 2007 йил 25 октябрдаги 225-сон «Мактабгача таълим соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 43-сон, 431-модда) қарорларига мувофиқ, Васийлик кенгашининг (кейинги ўринларда Кенгаш деб юритилади) мақсад ва вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган халқ таълими муассасаларига (мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, мактабдан ташқари таълим) (кейинги ўринларда таълим муассасаси деб юритилади) нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кенгаш ҳар бир таълим муассасасида жамоатчилик асосида таълим-тарбия жараёнларини қўллаб-қувватлаш ҳамда унга молиявий ва ҳуқуқий соҳаларда кўмаклашиш учун ташкил этилади. Кенгаш юридик шахс ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кенгаш ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, фармонлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек таълим муассасасининг Устави ҳамда мазкур Низом асосида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Кенгашнинг мақсад ва вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Кенгашнинг мақсадлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасасида ўқувчилар (тарбияланувчилар)нинг тўлақонли таълим-тарбия олишлари учун қулай соғлом муҳитни яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасасининг ўқув ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, унинг фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасаси ўқувчилари (тарбияланувчилари)нинг ўқиши ва маънавий-маърифий, маданий ҳамда спорт тадбирларида иштирок этишлари учун шарт-шароитларни яхшилашда таълим муассасаси раҳбарияти билан ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасасида дарсдан ташқари машғулотларни ташкил этиш ва такомиллаштиришга кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим-тарбия ишларини шахс, жамият ва давлат манфаатларини кўзлаган ҳолда амалга оширишда, шунингдек ўқувчилар (тарбияланувчилар)нинг ҳар томонлама камол топиши учун шарт-шароитларни яхшилашда таълим муассасасига кўмак ва тавсиялар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳомийлик маблағлари ҳисобидан таълим муассасасини моддий-техника базасини ривожлантириш, унинг биносини таъмирлаш ва ҳудудини ободонлаштиришга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳомийлик маблағларини таълим муассасасида ижодкор ва иқтидорли ўқувчиларни (фан олимпиадалари, спорт мусобақалари, турли кўрик-танловлар ғолибларини) рағбатлантириш ишларига йўналтириш бўйича таълим муассасаси раҳбариятига тавсиялар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчилар (тарбияланувчилар) билан турли оммавий тадбирлар, саёҳатлар, учрашувлар, спорт-соғломлаштирувчи тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишда таълим муассасаси раҳбариятига кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III боб. Кенгаш фаолиятини ташкил этиш, унинг таркиби ва тузилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Таълим муассасаси раҳбарияти томонидан Кенгашни ташкил этиш бўйича йиғилиш ўтказилишидан ўн кун олдин йиғилиш ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида эълон, шунингдек мазкур Низомнинг нусхаси барчанинг танишиб чиқиши учун таълим муассасасида осиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Кенгаш етти кишидан кам бўлмаган тоқ сондан иборат таркибда ўқувчилар (тарбияланувчилар)нинг ота-оналари (қонуний вакиллари), таълим муассасаси фаолиятини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган фахрийлар билан ўтказиладиган умумий йиғилишда барча аъзоларининг тенг ҳуқуқлилиги асосида ташкил этилади. Кенгаш таркиби аъзоларининг сони чекланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш таркибига таълим муассасаси фаолиятига улкан ҳисса қўшиб келаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат ташкилотларининг вакиллари кириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Кенгаш аъзоларининг рўйхати унинг биринчи Умумий йиғилишида тузилади, Кенгаш раиси, унинг ўринбосари ва котиб сайлангандан сўнг Кенгаш қарори билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Кенгаш ҳар йили раис, раис ўринбосари, котиб ва кенгаш аъзоларидан иборат таркибда шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим муассасаси раҳбари, унинг ўринбосарлари ҳамда уларнинг яқин қариндошлари Кенгаш аъзолари бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Кенгаш раиси, унинг ўринбосари ва котиб Кенгаш аъзоларининг кўпчилик овози билан сайланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Кенгаш раиси ва унинг ўринбосари ўз навбатида таълим муассасасининг педагогик кенгаши аъзоси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Кенгаш котиби Кенгаш ҳужжатларини юритиш ва сақлашни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV боб. Кенгашнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Кенгаш қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси, унинг ўринбосарини ва котибни сайлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳомийлик маблағларидан фойдаланиш йўналишларини белгилаш ҳамда унинг ижроси бўйича ҳар чоракда таълим муассасаси ҳисобчисининг ҳисоботини эшитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахслар томонидан кўрсатилаётган ҳомийлик маблағларини белгиланган тартибда таълим муассасасининг ғазначиликда очилган ҳисоб рақамига кирим қилинишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чоракда Кенгаш раисининг Кенгаш фаолияти юзасидан ҳисоботини эшитиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш томонидан қабул қилинган қарорлар ижросини, шунингдек ҳомийлик маблағлари ҳисобига амалга оширилган ишларнинг бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасаси ички тартиб қоидаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, шунингдек педагогик кенгашга тегишли таклиф ва мулоҳазалар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якуний давлат аттестацияси жараёнида жамоатчилик асосида кузатувчи сифатида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача таълим муассасаларида молиявий йил бошлангунга қадар Кенгаш йиғилиши баённомасига асосан тўловлардан озод қилинадиган кам таъминланган оилаларнинг болалари (тарбияланувчилар) рўйхатини тасдиқлашда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар Кенгашнинг мажбуриятлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чоракда ўз фаолияти тўғрисида педагогик кенгашга ҳисобот тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасасида муаммоли масалалар ечимини топишда ўз ваколатлари доирасида кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш зиммасига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V боб. Кенгаш органлари ва улар фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Умумий йиғилиш Кенгашнинг олий бошқарув органи ҳисобланади. Умумий йиғилиш Кенгаш фаолиятининг барча йўналишлари бўйича қарорлар қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Умумий йиғилиш ҳар чоракда камида бир марта чақирилади. Умумий йиғилиш унинг аъзоларининг учдан бир қисмининг ташаббусига кўра навбатдан ташқари чақирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Кенгаш котиби умумий йиғилиш ўтказилишидан камида уч кун олдин бу ҳақда барчанинг танишиб чиқиши учун таълим муассасасига кириш жойида эълон осиб қўяди. Умумий йиғилиш чақирилганда Кенгаш котиби унинг барча аъзоларини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Умумий йиғилишда Кенгаш аъзоларидан ташқари ўқувчилар (тарбияланувчилар)нинг ота-оналари (қонуний вакиллари), таълим муассасаси раҳбари, унинг ўринбосарлари, педагог ходимлар, жамоатчилик вакиллари кузатувчи сифатида иштирок этишлари мумкин. Улар йиғилишда муҳокама қилинаётган барча масалалар юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Умумий йиғилиш унинг аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этганида қарор қабул қилиш учун ваколатли ҳисобланади. Умумий йиғилишда қарорлар кўпчиликнинг очиқ овоз бериши орқали қабул қилинади. Кенгаш аъзоларининг овозлари тенг келиб қолганда, Кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Таълим муассасасининг педагог ходимлари ва бошқа кузатувчилар овоз беришда иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Умумий йиғилиш қарори баённома билан расмийлаштирилади ва Кенгаш раиси, унинг ўринбосари, котиб ҳамда аъзолари томонидан имзоланади. Баённомада унинг санаси, йиғилишда иштирок этган Кенгаш аъзоларининг фамилияси, исми ва отасининг исми, овоз бериш натижалари ҳамда қабул қилинган якуний қарор кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Кенгаш аъзолари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор, шунингдек Кенгаш томонидан қабул қилинган бошқа қарорлар ва ҳисоботлар уч нусхада қабул қилинади. Унинг бир нусхаси Кенгаш котибида, иккинчиси таълим муассасаси раҳбарида сақланади, учинчиси эса, барчанинг танишиб чиқиши учун ўқитувчилар хонасига осиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Таълим муассасаси томонидан умумий йиғилишни ўтказиш, шунингдек Кенгаш ҳужжатларини сақлаш учун алоҳида хона таълим муассасаларида имкониятдан келиб чиққан ҳолда ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Таълим муассасасининг раҳбари умумий йиғилиш томонидан қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш учун масъулдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Кенгаш котиби умумий йиғилишни ўтказиш учун зарур ҳужжатларни раиснинг топшириғига кўра тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий йиғилиш томонидан Кенгашнинг алоҳида фаолият йўналишлари бўйича тегишли комиссиялари тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Таълим муассасасида ўқувчилар (тарбияланувчилар) ва уларнинг ота-оналари (қонуний вакиллари)дан турли хил сабаблар билан таълим муассасаси раҳбарияти ва бошқа ходимлари (синф раҳбарлари, ўқитувчилар, тарбиячи, тарбиячи-ёрдамчилар ва тўгарак раҳбарлари) томонидан пул маблағларини йиғиш қатъиян тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ота-оналар таълим муассасасида пул маблағларининг йиғилиши ҳолатлари ҳақида оғзаки ёки ёзма равишда бевосита Кенгашга мурожаат қилиши мумкин. Бундай ҳолат юз берган тақдирда, Кенгаш томонидан Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларининг раҳбар ходимлари иштирокида муҳокама этилади ҳамда айбдор шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш чоралари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Кенгаш ҳар чоракда таълим муассасасининг умумий ота-оналар йиғилишида ўз фаолияти ва ўқувчилар (тарбияланувчилар)ни касб-ҳунарга йўналтириш ишлари тўғрисида ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 13 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 13 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 13 июнь,
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 26-27-сон, 302-модда)