08.01.2019 йилдаги ПФ-5614-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)

Т/р

Йўналишлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

Масъул ижрочилар

I. Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш

1.1

Макроиқтисодий институтларни кучайтириш

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Инфляцияни пасайтириш ва барқарор нархларни таъминлаш бўйича Ҳукумат ва Марказий банкнинг биргаликдаги ҳаракатларини ишлаб чиқиш:

Марказий банкнинг монетар сиёсат ва молиявий барқарорликни бошқаришдаги автономиясини мустаҳкамлаш;

инфляцияни босқичма-босқич пасайтиришнинг ўрта муддатли дастурини ишлаб чиқиш;

ХВЖ пул сиёсати ва капитал бозорлари бўйича техник ёрдам ҳисоботида тавсия этилган қисқа муддатли ва институционал чораларни амалга ошириш.

Иқтисодий кенгаш (кейинги ўринларда — Кенгаш) котибиятига киритиш:

2019 йил июль

Кенгашда муҳокама қилиш:

2019 йил сентябрь

Асосий ижрочи:

Марказий банк (Нурмуратов)

Биргаликда ижро этувчилар:

Молия вазирлиги (Хайдаров),

Иқтисодиёт вазирлиги (Ходжаев),

Давлат статистика қўмитаси

(Бегалов)

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи макроиқтисодий маълумотларни жамлаш сифатини яхшилаш ва таҳлил қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган Дастурни ишлаб чиқиш:

макроиқтисодий маълумотларни жамлаш ва чоп этиш жараёнини тезлаштириш;

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари ўртасида доимий маълумотларни алмашиш ва макроиқтисодий сиёсат чора-тадбирларини биргаликда ишлаб чиқиш тизимини йўлга қўйиш;

марказлашган ва номарказлашган статистик тизимларни қўллашга асосланган замонавий халқаро стандартларга жавоб берадиган сўровномалар ўтказиш ва жамлаш тизимини ҳамда статистик маълумотларни қайта ишлаш ва эълон қилиш тизимларини шакллантириш;

макроиқтисодий таҳлилнинг халқаро амалиётда синовдан ўтказилган ахборот тизимлари ва компьютер моделларини жорий этиш;

ўрта муддатли макроиқтисодий таҳлил (фискал, солиқ ва қарз) ва прогнозлаштиришнинг янги воситаларини ишлаб чиқиш.

Кенгаш котибиятига киритиш:

2019 йил сентябрь

Кенгашда муҳокама қилиш:

2019 йил ноябрь

Асосий ижрочи:

Иқтисодиёт вазирлиги (Ходжаев)

Биргаликда ижро этувчилар:

Молия вазирлиги (Хайдаров),

Марказий банк (Нурмуратов),

Давлат статистика қўмитаси

(Бегалов),

Давлат солиқ қўмитаси (Мусаев),

Давлат божхона қўмитаси (Азимов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазирлиги

(Садиков),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Кудбиев)

3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасини
2030 йилгача ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Концепциясини ишлаб чиқиш:

макроиқтисодий барқарорлик ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш;

иқтисодиёт тармоқларининг рақобатбардошлиги, инвестицион ва экспорт салоҳиятини ошириш;

тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳимоя қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

ўртадан юқори даромадли мамлакатлар гуруҳига кириш, меҳнат бозоридаги кескинлик даражасини камайтириш, аҳоли даромадларини ошириш ва кам таъминланганлик даражасини пасайтириш.

Кенгаш котибиятига киритиш:

2019 йил февраль

Кенгашда муҳокама қилиш:

2019 йил март

Асосий ижрочи:

Иқтисодиёт вазирлиги (Ходжаев)

Биргаликда ижро этувчилар:

Давлат инвестиция қўмитаси (Бекенов),

Молия вазирлиги (Хайдаров),

Ташқи савдо вазирлиги (Хўжаев),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Кудбиев),

Марказий банк (Нурмуратов),

Давлат статистика қўмитаси

(Бегалов),

Давлат рақобат қўмитаси

(Шарипов)

1.2

Фискал сиёсат

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи фискал сиёсат самарадорлигини ошириш Комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш:

вақтинчалик ташқи шоклар ва ислоҳотлар натижасида юзага келадиган йўқотишларни бошқаришнинг етарлича мослашувчан шарт-шароитларини таъминлайдиган фискал сиёсат қоидаларини ишлаб чиқиш;

умумий фискал баланс доирасида давлат дастурларини кредитлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси консолидациялашган бюджети ва амалиётларини аниқ ҳисобга олишни жорий этиш;

фискал хавф-хатарларнинг аниқлаш, ошкор қилиш ва бошқариш қўлланмасини ишлаб чиқиш.

Кенгаш котибиятига киритиш:

2020 йил июль

Кенгашда муҳокама қилиш:

2020 йил август

Асосий ижрочи:

Молия вазирлиги (Хайдаров)

Биргаликда ижро этувчилар:

Иқтисодиёт вазирлиги

(Ходжаев),

Марказий банк (Нурмуратов),

Давлат инвестиция

қўмитаси

(Бекенов)

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи давлат харажатлари самарадорлиги ва ҳисобдорлигини яхшилаш бўйича Комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш:

�ирик харажатли соҳаларда давлат харажатлари самарадорлигини таҳлил қилиш;

давлат корхоналари ва бошқа бюджетдан ташқари ташкилотларнинг молиявий маблағлари ўтказмаларини бошқариш қоидаларини ишлаб чиқиш;

давлат бюджети харажатлари самарадорлиги бўйича ислоҳотларни амалга оширишда тармоқ вазирликларини қўллаб-қувватлаш дастурларини ишлаб чиқиш;

бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини баҳоловчи муҳим индикаторларни жорий қилган ҳолда бюджет ташкилотларини дастурий-мақсадли молиялаштириш усулига ўтиш;

давлат харажатларини ўрта муддатли бюджетлаштиришни ва халқаро амалиётга мувофиқ давлат бюджети лойиҳасини қонун шаклида тасдиқлаш тартибини жорий қилиш.

Кенгаш котибиятига киритиш:

2019 йил август

Кенгашда муҳокама қилиш:

2019 йил октябрь

Асосий ижрочи:

Молия вазирлиги (Хайдаров)

Биргаликда ижро этувчилар:

Иқтисодиёт вазирлиги

(Ходжаев),

Марказий банк (Нурмуратов)

3. Қуйидагиларни назарда тутувчи давлат ички ва ташқи қарзларини бошқариш Стратегиясини ишлаб чиқиш:

давлат активлари (шу жумладан давлат корхоналари, давлат мақсадли фондлари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси) сифати ва ликвидлилигини консолидациялашган ҳолда баҳолаш;

ички ва ташқи қарзларнинг ҳамда давлат қарзи ҳажмининг «юқори чегарасини» жорий қилиш;

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш, ўрта муддатли инвестициялаш стратегиясини қабул қилиш, миллий фаровонлик суверен жамғармаларининг халқаро стандартларга мувофиқ молиявий ҳисоботларини эълон қилиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

давлат мақсадли жамғармаларини Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети доирасида консолидациялаш нуқтаи назаридан ислоҳ қилиш масалаларини кўриб чиқиш;

ички бозорда давлат қарзларини шакллантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

қарзларни бошқариш инфратузилмасини яхшилаш ва давлат қимматли қоғозлари муомаласи негизида бозор воситаларини ривожлантириш.

Кенгаш котибиятига киритиш:

2019 йил сентябрь

Кенгашда муҳокама қилиш:

2019 йил ноябрь

Асосий ижрочи:

Молия вазирлиги (Хайдаров)

Биргаликда ижро этувчилар:

Иқтисодиёт вазирлиги

(Ходжаев),

Марказий банк

(Нурмуратов),

Давлат инвестиция

қўмитаси (Бекенов)

1.3

Солиқ ислоҳоти

1. Жаҳон амалиётига мувофиқ янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

Кенгаш котибиятига киритиш:

2019 йил март

Кенгашда муҳокама қилиш:

2019 йил май

Асосий ижрочи:

Кодексни тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳ

Биргаликда ижро этувчилар:

Молия вазирлиги (Хайдаров),

Ҳисоб палатаси (Икрамов),

Давлат солиқ қўмитаси (Мусаев)

2. Солиқ органлари ва солиқ тизимининг фаолиятини такомиллаштиришга йўналтирилган солиқ маъмуриятчилигига ҳамда иқтисодий сиёсатга мос келувчи ахборот тизимлари ва бошқа чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

3. «Хуфёна иқтисодиёт»ни қисқартириш бўйича Дастур ишлаб чиқиш

II. Рақобатбардош бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнини жадаллаштириш

Ер ва капиталдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш

2.1

Ердан фойдаланиш ва фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи ердан фойдаланишда мослашувчанлик ва шаффофликни ошириш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш:

кичик, ўрта ва йирик фермер хўжаликлари талабидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги ерларини ажратиш мезонларини қайта кўриб чиқиш, барча жараёнларнинг шаффофлиги, самарадорлиги ва рақобатбардошлигини таъминлаш;

ер ҳуқуқлари ва уларни беришнинг янги шаклларини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

ишлаб чиқариш шартнома мақсадларига эришиш учун ердан фойдаланишни тартибга солиш ва фермерлар томонидан экинларни танлаш шаклларининг мослашувчанлигини ошириш чораларини кўриш.

Кенгаш котибиятига киритиш:

2019 йил август

Кенгашда муҳокама қилиш:

2019 йил октябрь

Асосий ижрочи:

«Ергеодезкадастр» давлат

қўмитаси

(Абдуллаев)

Биргаликда ижро этувчилар:

Иқтисодиёт вазирлиги

(Ходжаев),

Қишлоқ хўжалиги

вазирлиги (Юсупов),

Молия вазирлиги (Хайдаров),

Адлия вазирлиги (Давлетов)

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи мулкчилик ҳуқуқларини кучайтириш бўйича Комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш:

электрон кадастр гувоҳномаларини расмий ҳужжат сифатида тан олиш ва уларга электрон ҳукумат платформаси орқали кириш имкониятини бериш;

геомакон ахборотларига эркин киришни таъминлаш ва мулкчиликни рўйхатга олиш тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиш имкониятини осонлаштириш;

янги таҳрирдаги «Мулк тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Кенгаш котибиятига киритиш:

2019 йил март

Кенгашда муҳокама қилиш:

2019 йил

май

Асосий ижрочи:

«Ергеодезкадастр» давлат

қўмитаси

(Абдуллаев)

Биргаликда ижро этувчилар:

Иқтисодиёт вазирлиги

(Ходжаев),

Адлия вазирлиги

(Давлетов),

Молия вазирлиги

(Хайдаров)

2.2

Молия бозорларини такомиллаштириш ва ривожлантириш

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи молия секторини янада ривожлантириш Концепциясини ишлаб чиқиш:

банк секторида давлат улушини босқичма-босқич қисқартириш;

молия регуляторининг автономлигини кенгайтириш;

банк назоратини кучайтириш инструменти сифатида кредит реестрини юритиш тартибини такомиллаштириш;

банк тизимини назорат қилиш ва бошқариш соҳасида Марказий банкнинг салоҳиятини мустаҳкамлаш;

капитал бозорининг хорижий инвестицияларга нисбатан меъёр ва чекловларини қайта кўриб чиқиш;

банклараро муносабатлар ва капитал бозори, шу жумладан фонд ва суғурта бозори ҳамда лизинг хизматлари бозорини кенгайтириш;

қарз қимматли қоғозлар ва бошқа молиявий инструментларни ривожлантириш, улушли ва қарз инструментлари орқали молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш, қимматли қоғозлар чиқариш жараёнини соддалаштириш;

бозор хатарларини хеджлаш ва молиявий барқарорликни таъминлашнинг асосий дастакларидан бўлган, ҳосилавий молиявий инструментлар бозорини ривожлантириш;

инвестиция компаниялари, андерайтерлар, венчур жамғармалар фаолиятини ривожлантириш;

тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларини ва стартапларни молиялаштиришнинг муқобил механизмларини (масалан, краудфандинг) жорий этиш;

замонавий молиявий технологияларни («Fin-tech») ривожлантириш учун норматив-ҳуқуқий базани яратиш;

электрон рақамли молиявий хизматлар соҳаси учун ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;

молиявий хизматлар қамровини ошириш, молия секторида истеъмолчиларни ҳимоя қилиш ва аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича стратегияни ишлаб чиқиш.

Кенгаш котибиятига киритиш:

2020 йил

март

Кенгашда муҳокама қилиш:

2020 йил

май

Асосий ижрочи:

Молия вазирлиги (Хайдаров)

Биргаликда ижро этувчилар:

Марказий банк

(Нурмуратов),

Иқтисодиёт вазирлиги

(Ходжаев)

2. Қуйидагиларни ўз ичига олган Молия бозори инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш:

халқаро илғор амалиётга мувофиқлаштириш мақсадида, жумладан микроқарз соҳасидаги чекловларни бекор қилишни назарда тутган ҳолда, микромолиялаштириш жараёнини тартибга солувчи қонунчиликни ва меъёрларни қайта қўриб чиқиш;

микрокредит ташкилотлар молиявий барқарорлигини таъминлашга ва уларнинг фаолиятидаги хатарларни олдиндан аниқлашга қаратилган микрокредит ташкилотлар фаолиятини бошқариш бўйича норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш;

микрокредит ташкилотлари учун меъёрларни либераллаштириш ва хорижий юридик шахсларга уларнинг муассиси/акционери бўлишига рухсат бериш;

Суғурта фаолияти турларига оид қонунчилик тузилмасини қайта кўриб чиқиш.

Кенгаш котибиятига киритиш:

2020 йил апрель

Кенгашда муҳокама қилиш:

2020 йил июнь

Асосий ижрочи:

Молия вазирлиги (Хайдаров)

Биргаликда ижро этувчилар:

Марказий банк

(Нурмуратов),

Иқтисодиёт вазирлиги

(Ходжаев)

Жаҳон иқтисодиётига босқичма-босқич интеграция қилиш

2.3

Савдо сиёсати ва экспортни либераллаштириш

Қуйидагиларни назарда тутувчи Савдо сиёсати ва экспортни либераллаштириш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш:

нотариф савдо тўсиқлари ва бузиб кўрсатишларни қайта кўриб чиқиш, уларни Жаҳон савдо ташкилоти меъёр ва келишувларига мувофиқлаштириш, карантин, санитария, фитосанитария ва ветеринария назорати органлари фаолияти тизимини такомиллаштириш;

импорт, экспорт, транзит операциялари бўйича ҳужжатларни мақбуллаштириш мақсадида мураккаблашган жараён ва расмиятчиликларни бартараф этиш ва талабларни қайта кўриб чиқиш;

республиканинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши бўйича музокараларни босқичма-босқич олиб бориш;

халқаро амалиётга мос келувчи экспортни қўллаб-қувватловчи институтларнинг миллий тизимини шакллантириш;

турли тармоқларнинг меъёрий-хуқуқий ҳужжатларини ЖСТ битимларига мослаштириш мақсадида қайта кўриб чиқиш;

чегара постлари иши самарадорлигини ошириш;

чегараолди савдоларини кенгайтириш;

ташқи савдо операцияларини амалга оширишдаги харажат ва чиқимларни қисқартириш.

Кенгаш котибиятига киритиш:

2019 йил май

Кенгашда муҳокама қилиш:

2019 йил июль

Асосий ижрочи:

Ташқи савдо вазирлиги (Хўжаев)

Биргаликда ижро этувчилар:

Давлат божхона қўмитаси

(Азимов),

Иқтисодиёт вазирлиги

(Ходжаев),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Шадманов),

«Ўзстандарт» агентлиги

(Сатторов),

Адлия вазирлиги (Давлетов)

2.4

Авиация секторини ислоҳ қилиш

Қуйидагиларни назарда тутувчи Жаҳон банки маслаҳатчилар гуруҳи билан биргаликда авиация секторини ислоҳ қилиш бўйича Комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш:

Авиаташувлар бўйича бизнесни, аэропорт хизматлари ва бошқа хизматлар, шунингдек уларни тартибга солиш ваколатларини алоҳида ажратиб чиқариш;

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг узоқ муддатли молиявий стратегиясини аниқлаш ва қарздорлигини қайта кўриб чиқиш бўйича чора-тадбирлар;

жаҳон амалиётига мувофиқ аэропортларни ва қўшимча хизматларни (масалан, ёқилғи) дискриминация қилинмайдиган режимдаги бизнес сифатида бошқариш;

рақобат учун ноинфратузилмавий хизматларни (қуруқликдаги хизматлар, ёқилғи ва бошқалар) ташкил этиш;

инфратузилма бадалларини тартибга солиш тизимини яратиш.

Кенгаш котибиятига киритиш:

2019 йил март

Кенгашда муҳокама қилиш:

2019 йил апрель

Асосий ижрочи:

Иқтисодиёт вазирлиги (Ходжаев)

Биргаликда ижро этувчилар:

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК (Хакимов),

Давлат инвестиция қўмитаси (Кудратов),

Молия вазирлиги

(Ҳайдаров),

ЎТТЖ (Вафаев)

2.5

АКТ ва телекоммуникацияларни янада ривожлантириш

Қуйидагиларни ўз ичига олган Миллий рақамли иқтисодиётни ривожлантириш (Рақамли Ўзбекистон-2030) Стратегиясини ишлаб чиқиш:

иқтисодиётнинг барча тармоқларида электрон хизматлар инфратузилмасини яхшилаш ва рақамлаштиришга ўтилишига қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

хусусий инвестицияларни жалб қилиш ва маълумотларни ҳимоя қилиш тизимини яхшилаш мақсадида электрон иқтисодиёт соҳасидаги қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш, шунингдек «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳририни қабул қилиш;

технология соҳасида стартапларни венчур орқали молиялаштириш, электрон тижоратни жадал ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;

иқтисодиёт тармоқлари ва кунлик ҳаётда блок-чейнлар, интернет воситалари ва бошқа замонавий интернет технологияларини жорий этиш;

аҳолига кўрсатиладиган хизматлар турини кенгайтирган ҳолда «Электрон ҳукумат» тизимини янада такомиллаштириш;

дастурлаш, аутсорсинг бўйича хизматларни ривожлантириш учун шароитларни янада яхшилаш.

Кенгаш котибиятига киритиш:

2019 йил сентябрь

Кенгашда муҳокама қилиш:

2019 йил ноябрь

Асосий ижрочи:

ЛБМА (Ли)

Биргаликда ижро этувчилар:

Иқтисодиёт вазирлиги

(Ходжаев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазирлиги

(Садиков),

Инновацион ривожланиш

вазирлиги

(Абдурахмонов)

Хусусий секторни ривожлантиришдаги чекловларни бартараф этиш

2.6

Рақобат ва тижорат низоларини ҳал этиш

Қуйидагиларни назарда тутувчи рақобат муҳитини ривожлантириш ва монополияга қарши тартибга солиш бўйича Комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш:

очиқ иқтисодиёт ва бозор рақобатини таъминлашда монополияга қарши органнинг ролини кучайтириш;

компанияларнинг рақобатга зид ҳаракатлар билан курашиши учун меъёрларни ишлаб чиқиш, шу жумладан, турли жарималарни ўрнатиш ва жорий этиш тузилмасини ташкил этиш, устунлик мавқеини аниқлаш учун бозор улушини бекор қилиш;

миллий қонунчиликни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш ва модернизация қилиш бўйича меъёрларни ишлаб чиқиш;

монополист-корхоналар реестрини юритиш жараёнини истисно қилиш қисми бўйича «Рақобат тўғрисида»ги қонунга тузатишлар киритиш;

табиий монополиялар маҳсулоти ва хизматлари нархларини шакллантиришнинг такомиллаштирилган норматив қоидаларини жорий қилиш;

монополияга қарши қонунни бузганлик ва компанияларнинг рақобатга зид ҳаракатлари учун иқтисодий судлар томонидан жарималарни белгилаш тартибини жорий қилишни назарда тутиш.

Кенгаш котибиятига киритиш:

2019 йил апрель

Кенгашда муҳокама қилиш:

2019 йил июнь

Асосий ижрочи:

Давлат рақобат қўмитаси

(Шарипов)

Биргаликда ижро этувчилар:

Молия вазирлиги

(Хайдаров),

Иқтисодиёт вазирлиги

(Ходжаев),

Олий суд

(Камилов),

Адлия вазирлиги (Давлетов)

2.7

Тадбиркорлик муҳитидаги ислоҳотлар

Қуйидагиларни назарда тутувчи Жаҳон банкининг «Бизнес юритиш» услуби асосида тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш:

тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳар бир йўналиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш (қурилишга рухсат олиш, электр энергияси тармоқларига уланиш, халқаро савдо, банкротликка рухсат ва бошқалар);

норматив базага ўзгартиришларни ўз вақтида амалий киритиш самарали механизмларини жорий этиш;

киритилган ўзгаришлар тўғрисида тадбиркорлик субъектларининг хабардорлигини ошириш, тадбиркорлар билан «қайта алоқа»ни ўрнатиш орқали уларнинг таклифларини муҳокама қилиш механизмини яратиш.

Кенгаш котибиятига киритиш:

2019 йил февраль

Кенгашда муҳокама қилиш:

2019 йил апрель

Асосий ижрочи:

ЛБМА (Ли)

Биргаликда ижро этувчилар:

Иқтисодиёт вазирлиги

(Ходжаев),

Савдо-саноат палатаси

(Икромов),

Давлат рақобат қўмитаси

(Шарипов),

Молия вазирлиги

(Хайдаров),

Қурилиш вазирлиги

(Тўхтаев),

Ташқи савдо вазирлиги

(Хўжаев),

Олий суд

(Камилов),

Адлия вазирлиги (Давлетов)

2.8

Инвестиция муҳитини такомиллаштириш

Қуйидагиларни назарда тутувчи инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш:

жаҳоннинг илғор амалиётини инобатга олган ҳолда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар стратегияси ва Инвестиция кодексини қабул қилиш;

хорижий инвестицияларни, аввалам бор, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишга тўсқинлик қилувчи тизимли масалаларни аниқлаш бўйича чоралар кўриш;

хорижий инвесторлар билан ишлашнинг институционал базасини янада такомиллаштириш;

махсус иқтисодий зоналар фаолияти самарадорлигини ошириш.

Кенгаш котибиятига киритиш:

2019 йил февраль

Кенгашда муҳокама қилиш:

2019 йил март

Асосий ижрочи:

Давлат инвестиция қўмитаси (Кудратов)

Биргаликда ижро этувчилар:

Иқтисодиёт вазирлиги

(Ходжаев),

Савдо-саноат палатаси

(Икромов),

Ташқи савдо вазирлиги

(Хўжаев),

Адлия вазирлиги (Давлетов)

Тармоқлар фаолияти самарадорлиги ва иқтисодиёт самарадорлигини ошириш

2.9

Қишлоқ хўжалиги

Қуйидагиларни назарда тутувчи қишлоқ хўжалигини ривожлантириш Концепциясини ишлаб чиқиш:

ишлаб чиқаришга инвестицияларни жалб этиш ҳамда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг қўшилган қиймати занжирини яратиш;

экспорт маҳсулотларининг устувор номенклатурасини аниқлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг рақобат устунликларини баҳолаш;

томчилатиб суғориш, гидропоника технологиялари ва бошқа илғор агротехнологияларни қўллаш орқали қишлоқ хўжалигини интенсив ривожлантиришга ўтиш;

қишлоқ хўжалигида инсон капиталининг ўсиши тизимини яратиш (фермерларни янги технологияларга, бюджетлаштиришга, экспорт ва ташқи бозорларда савдога ўқитиш);

кичик фермер хўжаликларни қўшилган қиймат занжирларига фаол интеграция қилиш;

ҳудудларнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини механизациялаш даражасини ошириш;

ерларни ажратиш ҳамда унумдорликни рағбатлантириш ва сифатни оширишга қаратилган давлат дастурларини амалга ошириш орқали ижтимоий аҳамиятга эга бўлган озиқ-овқат экинлари етиштиришни давом эттириш;

модернизация қилиш ва диверсификация қилиш орқали қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, санитария ва фитосанитария тадбирларини яхшилаш ҳисобига мева-сабзавотчилик ва бошқа турдаги маҳсулотларнинг экспорт рақобатдошлигини ошириш;

ЖСТ талабларига мос равишда озиқ-овқат хавфсизлигини бошқариш.

Кенгаш котибиятига киритиш:

2019 йил август

Кенгашда муҳокама қилиш:

2019 йил сентябрь

Асосий ижрочи:

Иқтисодиёт вазирлиги

(Ходжаев)

Биргаликда ижро

этувчилар:

Қишлоқ хўжалиги

вазирлиги (Юсупов),

Сув хўжалиги вазирлиги

(Хамраев),

Молия вазирлиги (Хайдаров),

ЛБМА (Ли),
«Ўзстандарт» агентлиги

(Саттаров),

Давлат инвестиция қўмитаси (Кудратов),

Инновацион
ривожланиш вазирлиги (Абдурахманов)

2.10

Қайта тикланувчи энергетика

Қуйидагиларни назарда тутадиган қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш Стратегиясини ишлаб чиқиш:

қайта тикланувчи энергияни ривожлантиришга жалб этилган тузилмаларнинг ташкилий ваколатлари, роли ва жавобгарлигини аниқ белгилаш;

қайта тикланувчи энергияни ривожлантириш молиялаштириш механизмлари (маблағлар, имтиёзлар, имтиёзли қарзлар, кредит линиялари);

қайта тикланувчи энергия соҳасидаги лойиҳаларни ва лойиҳа ишлаб чиқувчиларни танлаш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш;

ўзгарувчан қайта тикланувчи энергияга интеграция қилиш учун тармоқлар салоҳияти ва мослашувчанлигини ошириш.

Кенгаш котибиятига киритиш:

2019 йил ноябрь

Кенгашда муҳокама қилиш:

2019 йил декабрь

Асосий ижрочи:

Иқтисодиёт вазирлиги (Ходжаев)

Биргаликда ижро этувчилар:

«Энергия тежаш миллий

компанияси» АЖ (Муратов),

«Ўзбекэнерго» АЖ (Мустафаев),

Давлат инвестиция қўмитаси (Вафаев),

Молия вазирлиги (Хайдаров)

2.11

Энергия самарадорлиги

Қуйидагиларни назарда тутувчи энергия самарадорлигини яхшилаш Стратегиясини ишлаб чиқиш:

қайта тикланувчи энергия қурилмалари ишлаб чиқарувчилари ва истеъмолчиларини қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган имтиёз ва преференциялар бериш, қайта тикланувчи манбаларни янада ривожлантириш ва улардан ҳосил қилинадиган энергиядан фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш ва рағбатлантириш;

энергия сарфи юқори бўлган тармоқ ва соҳаларнинг энергия самарадорлигини ошириш бўйича махсус тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш;

энергия самарадорлиги стандартларини кенгайтириш режасини ва маркировкалаш дастурларини ишлаб чиқиш;

энергия аудити ва энергия аудиторлари учун аккредитациялаш/ сертификациялаш меъёрлари ва қоидаларини ишлаб чиқиш;

энергия истеъмоли юқори бўлган корхоналарда ISO 50001 халқаро стандарти бўйича энергетика менежменти тизимини жорий этиш;

қайта тикланадиган энергия объектлари, жумладан қуёш ва шамол энергия станциялари қурилиши учун тарифларни белгилаш ва инвесторларни танлашнинг аукцион усулларини жорий этиш;

замонавий энергия ресурслар бозорини шакллантириш, шунингдек энергия ресурслари нархи сиёсатини такомиллаштириш, хусусан блокли тарифлаш, аукцион савдолари ва бошқа механизмларни жорий этиш;

янги энергия самарадор бизнес-моделлар сифатида хусусий энергосервис компаниялари (ЭСКО) ва супер-ЭСКОларнинг энергия самарадорлигига кўмаклашиш учун меъёрий низом ва сиёсатни ишлаб чиқиш.

Кенгаш котибиятига киритиш:

2019 йил ноябрь

Кенгашда муҳокама қилиш:

2019 йил декабрь

Асосий ижрочи:

Иқтисодиёт вазирлиги

(Ходжаев)

Биргаликда ижро этувчилар:

«Энергия тежаш миллий

компанияси» АЖ (Муратов),

Молия вазирлиги (Хайдаров),

«Ўзбекэнерго» АЖ (Мустафоев),

«Ўзбекнефтгаз» АЖ (Ашрафханов),

«Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров)

Коммунал хизматлар фаолиятини яхшилаш

2.12

Энергетика хўжалиги

Қуйидагиларни назарда тутувчи интеграциялашдан миллий энергетика Статегиясини ишлаб чиқиш:

электр энергияси ва газ сектори учун нисбатан кам қийматли инвестиция дастурларини ҳисобга олган ҳолда энергетика секторини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш;

энергетика, газ тармоқлари корхоналари учун молиявий қоплаш ва харажатларни қоплашнинг тармоқ принциплари;

энергетика секторига хусусий инвесторларни жалб этиш ва улар иштироки вариантларини аниқлаш;

иштирок этувчи хусусий сектор компаниялари танлови шаффофлигини таъминлаш учун рақобатни таъминлаш чора-тадбирларини аниқлаш.

Кенгаш котибиятига киритиш:

2019 йил февраль

Кенгашда муҳокама қилиш:

2019 йил апрель

Асосий ижрочи:

Иқтисодиёт вазирлиги (Ходжаев)

Биргаликда ижро этувчилар:

«Ўзбекэнерго» АЖ (Мустафоев),

«Ўзбекнефтгаз» АЖ (Ашрафханов),

Молия вазирлиги (Хайдаров),
«Энергия тежаш миллий

компанияси» АЖ (Муратов),

Давлат инвестиция қўмитаси (Вафаев),

Давлат экология қўмитаси

(Қўчқоров),

«Ўздавэнергоназорат» давлат инспекцияси (Исақулов)

2.13

Сув таъминоти тизими

Қуйидагиларни назарда тутувчи узлуксиз сув таъминоти ва санитария хизматларидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича интеграциялашган дастурларни ишлаб чиқиш:

секторда харажатларни қоплаш барқарорлигига эришиш учун янги тариф сиёсатини қабул қилиш (истеъмол қилиш асосида блоклаштириш оширилувчи тарифлар);

ҳисоблашнинг автоматлаштириш ва ҳисоб китобларни такомиллаштириш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

меъёрлар ва сиёсат ўртасидаги номувофиқликни бартараф этиш ва секторни мустаҳкамлаш ва модернизация қилиш учун институционал ва ҳуқуқий тузилмани такомиллаштириш;

давлат коммунал компаниялари устидан давлат назорати ва текширувини оптималлаштириш (масалан, тегишли сектор режаларига мос равишда шартномаларни бажариш, мақсадларни белгилаш);

давлат-хусусий шериклик амалиётини жорий этиш;

сув, сув ресурслари, уларнинг манбалари ва иқлимни ҳимоялаш интеграциялашган ресурсларини бошқаришни кучайтириш.

Кенгаш котибиятига киритиш:

2019 йил март

Кенгашда муҳокама қилиш:

2019 йил май

Асосий ижрочи:

«Уйжойкомхизмат»

вазирлиги (Салиев)

Биргаликда ижро этувчилар:

Давлат экология қўмитаси

(Қўчқоров),

Иқтисодиёт вазирлиги

(Ходжаев),
Молия вазирлиги (Хайдаров),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини

ривожлантириш

вазирлиги

(Садиков)

III. Фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларга хизмат кўрсатишни мустаҳкамлаш

Аҳолининг муҳтож қатламини ижтимоий ҳимоя қилиш

3.1

Пенсия ислоҳоти

Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат пенсия тизимини ислоҳ қилиш Концепциясини ишлаб чиқиш:

пенсия тизими таваккалчиликларини баҳолаш, бунинг асосида амалдаги пенсия тизимини қайта кўриб чиқишни ташкил этиш ва уни ислоҳ қилишнинг салоҳиятли вариантларини аниқлаш;

Пенсия жамғармасининг ахборот тизимларини баҳолашни ўтказиш (тўловларни йиғиш ва ҳисоб юритиш, нафақаларни тўлаш ва келишиш, аъзолар билан алоқа ва бошқалар);

меҳнат дафтарчаларини рақамлаштириш билан биргаликда пенсия ажратмалари ва бандликни ҳисобга олиш тизимларини модернизация қилиш;

пенсия тизими барқарорлигининг ўрта ва узоқ муддатли прогнозини ишлаб чиқиш, мақбул пенсия формуласини ишлаб чиқиш.

Кенгаш котибиятига киритиш:

2019 йил октябрь

Кенгашда муҳокама қилиш:

2019 йил декабрь

Асосий ижрочи:

Молия вазирлиги (Хайдаров)

Биргаликда ижро этувчилар:

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Қудбиев),

Иқтисодиёт вазирлиги (Хўжаев),
Давлат солиқ қўмитаси (Мусаев)

3.2

Ижтимоий кафолатлар тизими

Қуйидагиларни назарда тутувчи ижтимоий кафолатлар тизимини такомиллаштириш бўйича «Йўл харитаси» ни ишлаб чиқиш:

ижтимоий кафолатлар тақдим этиш тизимини такомиллаштириш учун ижтимоий регистрни жорий этиш;

кам даромадли оилаларга тўланадиган ижтимоий нафақаларни ягона мақсадли тўловларга бирлаштириш орқали ижтимоий нафақа тизимларини жамлаш;

ислоҳотлар натижасида юзага келадиган жорий ўзгаришларни инобатга олган ҳолда, ижтимоий ҳимоя тизимларининг қамраб олинишини таъминлаш мақсадида уларнинг ҳолати ва даражасини мунтазам кўриб чиқиш.

Кенгаш котибиятига киритиш:

2019 йил август

Кенгашда муҳокама қилиш:

2019 йил сентябрь

Асосий ижрочи:

Молия вазирлиги (Хайдаров)

Биргаликда ижро этувчилар:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов),

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирлиги

(Кудбиев),

Иқтисодиёт вазирлиги

(Ходжаев)

3.3

Меҳнат бозорини ислоҳ қилиш

Қуйидагиларни назарда тутувчи меҳнат бозорини ислоҳ қилиш бўйича Комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш:

давлат секторида иш ҳақи фондини ислоҳ қилиш (жумладан, иш ҳақини индексация қилиш жараёнлари);

вақтинча ишсизликни суғурталаш хизматидан фойдаланишни соддалаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

ишловчиларни ижтимоий суғурталашнинг амалдаги тизимини Халқаро меҳнат ташкилоти конвенциялари ва халқа�о нормаларга мослаштириш, шунингдек аёллар камситилишига барҳам беришга йўналтирилган бола парвариши бўйича нафақа тўлаш тизимини такомиллаштириш;

катта ёшлилар учун таълим дастурларини амалга ошириш, уларни замонавий касбларга тайёрлаш;

касб-ҳунар техник таълим дастурларини модернизация ва диверсификация қилиш вариантларини таҳлил қилиш.

Кенгаш котибиятига киритиш:

2019 йил июль

Кенгашда муҳокама қилиш:

2019 йил август

Асосий ижрочи:

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Кудбиев)

Биргаликда ижро этувчилар:

Ички ишлар вазирлиги

(Бобожонов),

Молия вазирлиги (Хайдаров),

Иқтисодиёт вазирлиги (Ходжаев)

Имкониятларни кенгайтириш ва фуқароларга хизмат кўрсатишни яхшилаш

3.4

Иқтисодий имкониятлардан кенг фойдаланиш

Қуйидагиларни назарда тутувчи ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланишни таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш:

иқтисодиётнинг барча тармоқларида хотин-қизларнинг иштирокини чеклашга барҳам бериш;

хотин-қизларнинг иқтисодиётда иштирокини кенгайтириш учун давлат дастурларининг манзиллилигини яхшилаш;

хотин-қизлар ўртасида профессионал етакчилик ва тадбиркорлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган тадбирларни ўтказиш.

Кенгаш котибиятига киритиш:

2019 йил сентябрь

Кенгашда муҳокама қилиши:

2019 йил октябрь

Асосий ижрочи:

Ўзбекистон Хотин-қизлар

қўмитаси (Нарбаева)

Биргаликда ижро этувчилар:

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирлиги

(Кудбиев),

Иқтисодиёт вазирлиги

(Ходжаев),

Молия вазирлиги (Хайдаров)

3.5

Соғлиқни сақлаш

Қуйидагиларни назарда тутувчи соғлиқни сақлашни янада ривожлантириш бўйича «Йўл харитасини» ишлаб чиқиш:

соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторнинг кенг иштирок этиши;

тиббий хизматларни давлат томонидан молиялаштиришни ошириш, арзон дори-дармонлар билан таъминлаш;

тиббиёт муассасалари томонидан аҳолига кафолатли тиббий хизматлар тўлиқ ва сифатли кўрсатилишини назорат ва мониторинг қилишнинг амалий механизмини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

имкониятларни баҳолаш ва мажбурий тиббий суғурта механизмларини жорий этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

соғлиқни сақлашнинг тиббий ва нотиббий ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш.

Кенгаш котибиятига киритиш:

2019 йил ноябрь

Кенгашда муҳокама қилиши:

2019 йил декабрь

Асосий ижрочи:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)

Биргаликда ижро этувчилар:

Молия вазирлиги (Хайдаров)

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирлиги

(Кудбиев),

Иқтисодиёт вазирлиги

(Ходжаев)

3.6

Таълим

Қуйидагиларни назарда тутувчи таълимни ривожлантириш миллий стратегиясини ишлаб чиқиш:

халқаро стандартларга жавоб берадиган ва жаҳон меҳнат бозорида Ўзбекистон ёшларининг рақобатбардошлигини таъминлайдиган замонавий таълим тизимини яратиш;

PISA, TIMSS ва PIRLS каби халқаро баҳолаш тизимлари билан биргаликда ишлаш;

ўқитувчиларни тайёрлаш ўқув дастурларини модернизация қилиш, ўқитувчиларни асосий фаолият соҳасидан ажралмаган ҳолда уларнинг малакасини ошириш, шунингдек, ушбу дастурларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш;

узлуксиз таълим тизимининг сифатини назорат қилишни таъминлаш;

мазкур секторда қарор қабул қилишга кўмаклашиш мақсадида ҳукумат, университетлар ва иш берувчилар ўртасида мулоқотни кенгайтириш.

Кенгаш котибиятига киритиш:

2019 йил декабрь

Кенгашда муҳокама қилиши:

2020 йил февраль

Асосий ижрочи:

Таълим сифатини назорат

қилиш давлат инспекцияси

(Ташкенбаев)

Биргаликда ижро этувчилар:

Олий ва ўрта махсус таълим

вазирлиги (Маджитов),

Халқ таълими вазирлиги

(Шерматов),

Молия вазирлиги (Хайдаров),

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирлиги

(Кудбиев),

Иқтисодиёт вазирлиги

(Ходжаев)

IV. Кучли бозор иқтисодиётида давлатнинг ролини кучайтириш

Давлатни ишлаб чиқарувчидан хусусий сектор шеригига айлантириш

4.1

Иқтисодиётда давлатнинг ролини камайтириш ва давлатнинг иқтисодий фаолиятини оптималлаштириш

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш:

ижтимоий ва давлат-хусусий шерикликнинг ҳуқуқий ва институционал базасини такомиллаштириш;

давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва кузатиб бориш бўйича мутахассислар тайёрлаш;

давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун хорижий инвестицияларни жалб қилиш мақсадида халқаро молия институтлари, донор мамлакатлар, компаниялар ва банклар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Кенгаш котибиятига киритиш:

2019 йил март

Кенгашда муҳокама қилиши:

2019 йил май

Асосий ижрочи:

Молия вазирлиги (Хайдаров)

Биргаликда ижро этувчилар:

Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги,

Адлия вазирлиги

(Давлетов)

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи иқтисодиётда давлатнинг ролини қисқартириш бўйича Комплекс қўшимча чора-тадбирларни ишлаб чиқиш:

давлат органлари функцияларининг ва давлат томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг айрим турларини хусусий сектор субъектларига ўтказиш;

юридик шахсларнинг профессионал уюшмаларини шакллантириш (ўзини ўзи бошқариш органлари) йўли билан тадбиркорлик фаолиятининг ўзини ўзи бошқариш бўйича қонунчилик базасини яратиш орқали давлат томонидан тартибга солишни қисқартириш.

Кенгаш котибиятига киритиш:

2019 йил июнь

Кенгашда муҳокама қилиши:

2019 йил август

Асосий ижрочи:

Иқтисодиёт вазирлиги

(Ходжаев)

Биргаликда ижро этувчилар:

Молия вазирлиги (Хайдаров),

Давлат рақобат қўмитаси

(Шарипов),

Давлат солиқ қўмитаси

(Мусаев),

Адлия вазирлиги (Давлетов)

4.2

Давлат улушига эга бўлган корхоналарни ислоҳ қилиш

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи давлат улушига эга бўлган корхоналарни ислоҳ қилиш Стратегиясини ишлаб чиқиш:

давлат корхоналари самарадорлигини ошириш ва бошқаришни такомиллаштириш, шу жумладан уларни назорат қилиш тартиб-қоидаларини қайта кўриб чиқиш;

турли давлат бошқаруви органлари тасарруфида бўлган хўжалик юритувчи субъектларининг давлат улушларини ягона бошқарув органига бериш;

давлат секторида корпоратив бошқарув принципларини кенг жорий этиш, шунингдек, «Мустақил директорлар» институтини ривожлантириш;

бюджет субсидияларини қисқартириш ва давлат корхоналари учун банк молиялаштиришидан имтиёзли фойдаланиш;

хусусий секторни иқтисодий ва инфратузилма тармоқларида иштирок этишга жалб қилиш.

Кенгаш котибиятига киритиш:

2019 йил март

Кенгашда муҳокама қилиши:

2019 йил май

Асосий ижрочи:

Давлат рақобат қўмитаси

(Шарипов)

Биргаликда ижро этувчилар:

Молия вазирлиги (Хайдаров),

Иқтисодиёт вазирлиги (Ходжаев),

Адлия вазирлиги

(Давлетов)

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи давлат корхоналарининг самарадорлик кўрсаткичларини жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш:

маблағлар / фаолият самарадорлиги тўғрисида ўз вақтида ва тўғри ахборот олиш учун давлат корхоналарининг мониторинг тизимини жорий этиш;

давлат корхоналари фаолиятига манфаатдор томонларни жалб қилиш бўйича стратегияларни ишлаб чиқиш ва босқичма-босқич жорий этиш;

бир-бирига боғлиқ томонлар билан битимларнинг шаффофлигини ошириш мақсадида давлат корхонасини бошқариш сиёсатини ишлаб чиқиш ва босқичма-босқич жорий этиш.

Кенгаш котибиятига киритиш:

2019 йил июнь

Кенгашда муҳокама қилиш:

2019 йил август

Асосий ижрочи:

Давлат рақобат қўмитаси

(Шарипов)

Биргаликда ижро этувчилар:

Молия вазирлиги (Хайдаров),

Иқтисодиёт вазирлиги

(Ходжаев),

Адлия вазирлиги

(Давлетов)

Давлат бошқаруви ва ҳисобдорлиги тизимини мустаҳкамлаш

4.3

Давлат хизмати тизимини ислоҳ қилиш

Қуйидагиларни назарда тутувчи давлат хизматини ислоҳ қилиш Стратегиясини ишлаб чиқиш:

давлат хизматчиларининг меҳнат унумдорлигини ва меҳнатига ҳақ тўлашнинг бир хиллигини ошириш;

давлат хизматчиларнинг ҳуқуқий мақомини, таснифини аниқлаш;

хизматга қабул қилиш (танлов асосида), кадрлар захирасини шакллантириш, хизматни ўташ, давлат хизматчиларининг малакали корпусини ташкил этиш мақсадида одоб-ахлоқ нормаларига риоя этишни таъминлашнинг шаффоф механизмларини жорий этиш.

Кенгаш котибиятига киритиш:

2019 йил июль

Кенгашда муҳокама қилиши:

2019 йил август

Асосий ижрочи:

Адлия вазирлиги

(Давлетов)

Биргаликда ижро этувчилар:

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирлиги

(Кудбиев),

Иқтисодиёт вазирлиги (Ходжаев),

Молия вазирлиги (Хайдаров)

4.4

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ролини кучайтириш

Қуйидагиларни назарда тутувчи маҳаллий даражада хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш:

солиқларни белгилаш ва маҳаллий давлат ҳокимият органларининг даромадлардан фойдаланиши бўйича қўшимча ваколатларни бериш ҳисобидан мамлакат бюджет тизимини янада номарказлаштириш;

«Обод қишлоқ» дастурининг имкониятларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш;

маҳаллий ўзини ўзи бошқариш институти сифатида «маҳалла» мустақиллигини мустаҳкамлаш стратегиясини ишлаб чиқиш;

ижтимоий ҳисобдорлик лойиҳасини ва фуқароларнинг «Обод қишлоқ» дастури орқали иштирокини ошириш воситаларини лойиҳалаштириш ҳамда ишга тушириш;

маҳаллий бошқарув ва номарказлаштириш соҳасида ислоҳ қилиш ва сиёсатнинг батафсил режасини жорий қилиш;

лойиҳаларни вилоятлар (туманлар, шаҳарлар) даражасида бошқариш сифатини ошириш.

Кенгаш котибиятига киритиш:

2020 йил январь

Кенгашда муҳокама қилиши:

2020 йил февраль

Асосий ижрочи:

Иқтисодиёт вазирлиги

(Ходжаев)

Биргаликда ижро этувчилар:

Қорақалпоғистон

Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари

Ислоҳотларга ёндашувни мустаҳкамлаш

4.5

Маълумотлар ва ахборотлар сифати

Қуйидагиларни назарда тутувчи муҳим маълумотларнинг жамоатчилик учун очиқлигини таъминлаш бўйича Комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш:

Ўзбекистонда расмий маълумотлар ва статистикани яхшилаш бош режасини ишлаб чиқиш;

Ўзбекистоннинг Халқаро таққослаш дастурида иштирок этиши учун чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш (харид қилиш қобилияти паритетини ўзгартириш коэффициентини ҳисоблаб чиқиш);

уй хўжаликлари, корхоналар ва фирмалар бюджетлари, ишчи кучини тадқиқ этиш ва тадқиқотларнинг бошқа танланган турларини такомиллаштириш режасини ишлаб чиқиш;

миллий рўйхатга олиш жадвалини аниқлаш;

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Статистика бўлимининг КОМТРЕЙД тизимига қўшилиш ва мунтазам равишда экспорт ва импорт маълумотларини тақдим этиб бориш.

Кенгаш котибиятига киритиш

2019 йил январь

Кенгашда муҳокама қилиш:

2019 йил февраль

Асосий ижрочи:

Давлат статистика қўмитаси

(Бегалов)

Биргаликда ижро

этувчилар:

Иқтисодиёт вазирлиги

(Ходжаев)

Ислоҳотлар жараёнида аҳолининг хабардорлиги ва иштирокини кенгайтириш

4.6

Ислоҳотларни амалга оширишда фуқароларнинг иштироки

Ислоҳотлар жараёнида фуқаролар ва ижтимоий гуруҳларнинг иштирокини таъминлаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи «Йўл харитаси»ини ишлаб чиқиш:

жамоат хизматларини тақдим этиш масалаларида фуқароларнинг иштирокини ошириш ва ўзаро боғлиқликни таъминлаш;

вазирлик ва идоралар томонидан жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида фуқаролар мурожаатларнинг қаноатлантириш механизмлари ва дастурларини амалга оширишни давом эттириш;

кенг доирадаги манфаатдор томонлар иштирокида ислоҳотлар масалалари бўйича миллий ва минтақавий даражадаги жамоатчилик маслаҳатларининг тизимлаштирилган дастурларини амалга ошириш;

давлат харидлари тизимидан очиқ фойдаланишни жорий қилиш, унинг шаффофлигини ошириш, фуқароларнинг иштирокини таъминлаш ва давлат харидлари устидан назоратни кучайтириш;

манфаатдор томонлар билан ўзаро ҳамкорлик қилишнинг тегишли режалари, ахборотни ошкор этиш сиёсати, расмий алоқа каналлари ва жамоатчиликнинг шикоят тақдим этиш механизмини ишлаб чиқиш.

Кенгаш котибиятига киритиш

2020 йил июль

Кенгашда муҳокама қилиш:

2020 йил август

Асосий ижрочи:

ФЖШМИ

(Камилов)

Биргаликда ижро этувчилар:

Адлия вазирлиги (Давлетов)

V. Атроф-муҳитдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш

5.1

Сув ресурслари ва ирригацияни бошқариш

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантириш Стратегиясини ишлаб чиқиш:

сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторининг норматив базасини янгилаш ва яхшилаш;

сув ресурслари хавфсизлиги, жумладан, талаб прогнозлари, иқтисодий келишувлар ва барқарор ҳосилдорликни баҳолаш масалалари бўйича миллий диагностика ўтказиш;

саноат ва тармоқларда сувдан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг мақсадли ва тармоқ дастурларини белгилаш;

энергия ва сувдан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг инновацион чораларини жорий қилиш, шу жумладан, йирик насос станцияларини демонтаж қилинишини батафсил баҳолаш режасини ишлаб чиқиш;

экологик ва ижтимоий баҳолаш ва бошқариш режасини (ESAMP) ишлаб чиқиш;

сувдан фойдаланиш самарадорлигини оширишни рағбатлантириш учун ресурслардан фойдаланишнинг молиявий механизмини яратиш;

ирригация ва инфратузилма, тўғон/тўсиқлар ва асосий гидравлика инфратузилмасини модернизация қилиш режасини ишлаб чиқиш;

асосий сув хўжалиги объектларида сувни реал вақт режимида ҳисобга олиш тизимини жорий қилиш чораларини ишлаб чиқиш.

Кенгаш котибиятига киритиш

2020 йил июль

Кенгашда муҳокама қилиш:

2020 йил август

Асосий ижрочи:

Сув хўжалиги вазирлиги

(Хамраев)

Биргаликда ижро этувчилар:

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Юсупов),

Иқтисодиёт вазирлиги (Ходжаев),

Молия вазирлиги (Хайдаров)

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи 2030 йилгача ирригация ва мелиорация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш дастурини ишлаб чиқиш:

суғориш ва дренаж тармоқларини реконструкция қилиш режасини ишлаб чиқиш;

ер мелиорация объектларининг давлат ҳисобини юритиш тартибини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

мелиоратив объектлар тўғрисидаги маълумотни марказлашган тарзда ҳисобга олиш ва уларни ягона координатали тизимга макон жиҳатидан боғлаш билан бирга, назорат қилишнинг илмий асосланган тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

ички хўжалик гидромелиорация тармоғидан фойдаланиш ва бошқаришнинг янги тизимини яратиш.

Кенгаш котибиятига киритиш

2020 йил июль

Кенгашда муҳокама қилиш:

2020 йил август

Асосий ижрочи:

Сув хўжалиги вазирлиги

(Хамраев)

Биргаликда ижро этувчилар:

Қишл�қ хўжалиги вазирлиги

(Юсупов),

Иқтисодиёт вазирлиги

(Ходжаев),

Молия вазирлиги (Хайдаров)

5.2

Атроф-муҳитни бошқариш

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи «Йўл харитаси» ишлаб чиқиш:

атроф-муҳит тўғрисида интеграциялашган маълумотлар базасини ишлаб чиқиш;

атроф-муҳит ихлосланишини камайтиришни, табиий ресурслардан самарали фойдаланиш ва инсон саломатлигини яхшилашни назарда тутувчи «яшил иқтисод»ни жорий этиш;

амалга ошириш норматив базасининг асосий тамойилларини белгилаш мақсадида экология кодексининг лойиҳасини тайёрлаш;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасидаги назорат фаолияти тўғрисидаги шарҳлар ва тегишли йиғма маълумотлардан оммавий фойдалана олишни таъминлаш;

2019 — 2028 йиллар мобайнида мамлакатда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш;

истеъмол хусусиятини йўқотгандан кейин атроф-муҳитга зарар етказадиган ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган товарлар гуруҳига экологик бадал жорий этиш орқали атроф-муҳитни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларини («ифлослантирувчи тўлайди» тамойили асосида) такомиллаштириш.

Кенгаш котибиятига киритиш

2020 йил август

Кенгашда муҳокама қилиш:

2020 йил сентябрь

Асосий ижрочи:

Давлат экология қўмитаси

(Қўчқоров)

Биргаликда ижро этувчилар:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Шадманов),

Сув хўжалиги вазирлиги

(Хамраев),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Юсупов),

Иқтисодиёт вазирлиги (Ходжаев),

Молия вазирлиги (Хайдаров)

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Иқтисодий кенгаш раиси

Ж.А. Қўчқоров

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири, Иқтисодий кенгаш раисининг ўринбосари

Б.М. Мавлонов

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари

Г.К. Саидова

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари

Э.М. Ганиев

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари

Д.Р. Ли

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

М.Б. Нурмуратов

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси

Д.С. Қосимов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бизнес-омбудсмен

А.И. Икрамов

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси

келишувга кўра

Ўзбекистондаги халқаро молия институтлари ваколатхоналари раҳбарлари

А.Я. Хайдаров

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари, Иқтисодий кенгаш котиби