04.01.2019 йилдаги 4-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрини инфратузилмавий ривожлантиришга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрининг инфратузилмавий ривожлантиришга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш самарадорлигини ошириш, хорижий инвесторларни пойтахтнинг имкониятлари ва салоҳияти тўғрисида кенг хабардор қилиш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратишда туман ҳокимликларининг масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар Тошкент шаҳар ҳокимлиги, туман ҳокимликлари ва давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш соҳасидаги асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида бизнес юритиш учун инвестиция муҳитини яхшилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ва юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни, шу жумладан кичик саноат зоналари ва технопаркларда уларнинг ишлаб чиқариш ҳажми ва экспортини кўпайтирган ҳолда, ривожлантириш учун инфратузилма ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минтақанинг туристик маркази сифатида пойтахтнинг жозибадорлигини ошириш, ички ва хориждан ташриф буюрадиган туристлар оқимини кўпайтириш, турли форматдаги меҳмонхоналар тармоғини ташкил қилиш, шунингдек, тиббиёт туризмини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро етакчи олий ўқув юртлари филиалларини очиш, соғлиқни сақлаш муассасаларини, шу жумладан давлат-хусусий шериклик механизмларини қўллаган ҳолда қуриш, қайта тиклаш ва техник қайта жиҳозлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
трансмиллий компаниялар, йирик хорижий молия корпорацияларини жалб қилиш, пойтахтни минтақавий молия маркази сифатида ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий инвестицияларни замонавий офис бинолари ва уй-жой комплекслари қурилишига жалб қилиш, уларни тегишли инфратузилма билан таъминлаш, пойтахтнинг алоҳида ҳудудларида «smart city» ва «green city» тизимларини татбиқ қилган ҳолда қурилиш ишларини янада ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳандислик-коммунал инфратузилмасини ривожлантириш, коммунал хизматлар сифатини ва оммабоплигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни тадбиқ қилиш ва хорижий инвестициялар иштирокида ташкил этиладиган корхоналарни муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишини жадаллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019-2020 йилларда Тошкент шаҳри туманлари бўйича инвестициялар, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг прогноз кўрсаткичлари 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвестициялар иштирокида Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган лойиҳалар рўйхати 2-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестициялар, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун Тошкент шаҳри туманларини ривожлантиришнинг устувор соҳалари 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Асака» АТБ ва «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ билан биргаликда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда хорижий инвесторларга, шу жумладан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида кўмаклашиш учун 2019 йилнинг 1 февралидан Тошкент шаҳри туманлари ҳокимликлари ҳузурида Инвесторларни қўллаб-қувватлаш марказларини ( кейинг ўринларда марказлар деб аталади) ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Асака» АТБ ва «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ билан биргаликда марказлар фаолиятини ташкил этишни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳасини икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар марказларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвесторларга туманларнинг салоҳияти, туман ҳокимликлари томонидан тайёрланган аниқ инвестиция таклифлари, мавжуд имтиёз ва преференциялар тўғрисида батафсил маълумотларни олишда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвесторларни бўш турган давлат мулки объектлар ва фойдаланилмаётган ер участкалари, шунингдек, уларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга оширишда инвесторларга маслаҳатлар бериш, шу жумладан уларга консалтинг хизматлари (лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослари ва бошқа ҳужжатларини ишлаб чиқиш) кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, тижорат банклари вакиллари иштирокида туманларнинг инвестиция имкониятлари масалалари бўйича тадбир ва учрашувлар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда, шу жумладан бўш турган, фойдаланилмаётган объектлар ва ер участкалари негизида лойиҳаларни амалга ошириш учун салоҳиятли маҳаллий шерикларни топиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвесторларга муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишда, рухсат берувчи ҳужжатлар, шу жумладан қурилиш ишларини амалга оширишга рухсат беришга доир ҳужжатларни олишда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва уларни амалга оширишда юзага келадиган муаммоларни тезкор ҳал қилиш, шунингдек, хорижий инвестициялар иштирокида ташкил этиладиган корхоналарнинг самарали фаолият кўрсатишига ёрдам бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижда ўтказиладиган халқаро инвестиция ва бизнес-форумлар учун материаллар, видеороликлар, инвестиция таклифлари ва тақдимотлар тайёрлашда иштирок этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тошкент шаҳри ҳокими ва туманлар ҳокимлари зиммасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019-2020 йилларда 1-иловага* мувофиқ хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг прогноз кўрсаткичларини сўзсиз амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказларнинг самарали фаолият юритиши ва уларни зарур ахборот билан таъминлаш юзасидан шахсий масъулият юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Савдо-саноат палатасининг 2019 йилда Тошкент шаҳрида 4-иловага* мувофиқ ташкил этиладиган халқаро инвестиция ва бизнес-форумлар, кўргазмалар ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 — 4- иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Бош прокуратура ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидагиларни назарда тутувчи хукумат қарори лойиҳасини киритсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимлигида «Инвесторлар куни»ни ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек, инвесторлар, шу жумладан хорижий инвесторлар иштирокида амалга ошириладиган лойиҳаларни мониторинг ва назорат қилиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўғрида-тўғри музокалар якунлари бўйича инвестиция шартномаларини имзолаш орқали Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан инвестиция фаолиятни амалга ошириш учун ер участкасини соддалаштирилган тартибда тақдим қилиш тартиб-таомилларининг тўлиқ шаффофлигини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва мазкур қарорга 4-иловада кўрсатилган бошқа мунфаатдор вазирлик ва ташкилотлар билан биргаликда Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган ҳалқаро инвестиция ва бизнес-форумларнинг юқори даражада ўтказилишини таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тошкент шаҳар ҳокимлигига хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича инвестиция ва бизнес-форумларни ўтказиш, Тошкент шаҳри ва туманларининг инвестиция салоҳиятини кенг ёритиш, чет элда ўтказиладиган халқаро инвестиция тадбирларида иштирок этиш, музокаралар олиб бориш учун даромад прогнозини ошириб бажариш ҳисобига ҳосил бўлган маҳаллий бюджет маблағларидан фойдаланишга, шунингдек, инвестицияларни жалб қилиш билан боғлиқ бошқа харажатларга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йилнинг 1 апрелига қадар Тошкент шаҳрининг инвестиция жозибадорлиги, хорижий инвесторлар учун яратилаётган шарт-шароитлар ва имкониятлар, йирик инвестиция лойиҳалари тўғрисида рус ва инглиз тилларида видеоматериаллар ва реклама роликлари тайёрланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тайёрланган видеоматериаллар ва реклама роликларини интернет тармоғи ва оммавий ахборот воситалари расмий сайтларига жойлаштириш орқали кенг ёритиш, республиканинг хорижий давлатлардаги ваколатхоналарида, йирик хорижий компаниялар ва ваколатхоналарда тақдимотлар ўтказиш ҳамда уларни хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналарига юборишни таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов ва Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 4 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2019 й., 09/19/4/2424-сон)