Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг жисмоний шахсларга мўлжалланган облигацияларининг чиқарилиши ва муомаласи тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 4 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1141-3]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 4 сентябрдаги 13/9-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3282, 16.09.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2002 йил 22 апрелдаги 10/4-сон қарори (рўйхат рақами 1141, 2002 йил 16 май) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 10-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг жисмоний шахсларга мўлжалланган облигацияларининг чиқарилиши ва муомаласи тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 15 декабрь,
39/14-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 15 декабрдаги 39/14-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг жисмоний шахсларга мўлжалланган облигацияларининг чиқарилиши ва муомаласи тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 39-банддаги «90310» ва «96310» рақамлари мос равишда «90305» ва «96307» рақамлари билан алмаштирилсин.
2. 40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«40. Облигациялар бланкларини қабул қилиш ва топшириш, уларни ҳисобга олиш ва сақлаш Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқнома (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь) асосида амалга оширилади.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2019 й., 10/18/1141-3/2421-сон)