Ҳужжат кучини йўқотган 30.09.2004 21.05.1996 йилдаги 185-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.09.2004
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ҚЎМИТАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 30 сентябрдаги 455-сонли «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР Физкультура ва спорт давлат комитети тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1987 йил 2 мартдаги 91-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1987 й., 3-сон, 10-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 21 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
185-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
21 майдаги 185-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси (Ўзбекистон Давлат спорт қўмитаси) жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви органи ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида бевосита Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Давлат спорт қўмитаси жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат сиёсатини шакллантиради ва унинг амалга оширилишини таъминлайди, ўз ваколати доирасида вазирликлар, идоралар, Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ), федерациялар ҳамда мулкчилик шаклларидан ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради, шунингдек барча жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари устидан назорат қилувчи орган функциясини бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Давлат спорт қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ва бошқа норматив ҳужжатларга амал қилади, шунингдек Қўмита тизимидаги бирлашмалар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, ўқув юртлари ва уюшмаларда амалдаги қонун ҳужжатлари тўғри қўлланилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Давлат спорт қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси (Қорақалпоғистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси), вилоят спорт қўмиталари, Тошкент шаҳар спорт қўмитаси, шаҳар-туман спорт қўмиталари, уларга бўйсунувчи республика, илмий, ишлаб чиқариш бирлашмалари, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, ўқув юртлари Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитасининг ягона тизимини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Давлат спорт қўмитаси ўзига берилган ҳуқуқлар доирасида жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси соҳасидаги барча масалаларни ҳал этади ҳамда ўз ваколатига кирувчи айрим масалаларнинг ҳал этилишини ўзига қарашли бошқарув органларига, бирлашмалар ва ташкилотларга топшириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Давлат спорт қўмитасининг Ўзбекистон Республикасида оммавий жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт ишларини ривожлантиришга оид фаолияти касаба уюшмалари, ёшлар ва бошқа жамоат ташкилотлари ҳамда уюшмалар иштирокида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Давлат спорт қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси, вилоят спорт қўмиталари, Тошкент шаҳар спорт қўмитаси, шаҳар-туман спорт қўмиталари, ўқув юртлари, бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар билан ўз молиявий муносабатларини шартнома асосида ҳамда ушбу шартномалар бўйича белгиланган миқдорларда тушувчи маблағлар ҳисобига ўрнатади, тегишли жамғармалар тузади, банк муассасаларида ҳисоб-китоб, жорий ва бошқа счётлар очади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Давлат спорт қўмитаси ўзига қарашли ўқув юртлари, бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларни бюджет маблағлари ҳисобидан маблағ билан таъминлайди, кредитларнинг тақсимловчиси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Давлат спорт қўмитаси ўз тизимида қонун ҳужжатлари қўлланилиши амалиётини умумлаштиради, уни такомиллаштиришга оид таклифларни ишлаб чиқади ҳамда белгиланган тартибда тегишли органларга киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Давлат спорт қўмитаси юридик шахс ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга, мустақил балансга, банкларда тегишли счётларга, шу жумладан валюта счётига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Давлат спорт қўмитасининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш истиқболларини ишлаб чиқиш, йиллик прогнозларни шакллантириш, аҳолини жисмоний тарбиялашнинг илмий асосланган тизимини амалиётга жорий этиш ва ушбу масалалар бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Жисмоний тарбия ва спорт» соҳасини илмий-услубий таъминлашнинг устувор йўналишларини аниқлаш, молиявий моддий-техника ва бошқа ресурсларни уларни ривожлантиришга жамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли билан жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва оммавий спорт ишларини ташкил этиш, Ўзбекистон фуқароларининг соғлом, ҳар томонлама камол топган авлодини тарбиялаш, ёшларни меҳнатга ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизмат қилишга тайёрлаш, саломатликни муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш, касалликларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, дам олишни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига қарашли спорт қўмиталари ва жамоатчилик жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари фаолиятининг турар жой микрорайонлари ва маҳаллаларда жисмоний тарбия-соғломлаштириш оммавий спорт ишларини ривожлантиришга доир асосий йўналишларини белгилаш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ ўйинларини, спортнинг миллий турлари бўйича мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлар билан жисмоний тарбия-соғломлаштириш ишлари олиб бориш, хайрия фаолиятида қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спортчиларнинг, спорт фахрийларининг, жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларининг ижтимоий ҳимояси масалаларини ҳал этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор конъюнктурасини ўрганиш, «Жисмоний тарбия ва спорт» соҳасида хўжалик юритишнинг янги шаклларини ривожлантириш ишларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний тарбия кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва тақсимлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт ўринбосарлари ва халқаро классдаги спортчилар тайёрлаш ишларини ташкил этиш, халқаро ва республика мусобақаларини, улар билан боғлиқ ўқув-машқ йиғинларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини спорт иншоотлари, анжомлари, асбоб-ускуналари, спорт кийими ва пойабзали билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий фаолиятни белгиланган тартибда амалга ошириш ва халқаро спорт алоқаларини ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Давлат спорт қўмитаси ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, республика вазирликлари ва идоралари билан биргаликда оммавий жисмоний тарбияни устун даражада ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда узоқ муддатли прогнозлар, спорт буюмлари ишлаб чиқаришга ихтисослашаётган корхоналар ва фирмаларни оқилона жойлаштириш схемаларини ишлаб чиқишни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Жисмоний тарбия ва спорт» тармоғида бошқарувнинг иқтисодий усулларини жорий этиш, бозор муносабатларини ва меҳнатни ташкил этишнинг янги илғор шаклларини ривожлантириш ишларини олиб боради, ўзига қарашли корхоналар ва спорт иншоотлари объектларини давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштириш ва акциядорлаштириш масалаларини ҳал этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий жисмоний тарбия, спортнинг миллий турлари, халқ ўйинларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари лойиҳалари, ногиронлар ўртасидаги спорт ва юқори ютуқлар спортини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари лойиҳаси ишлаб чиқилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт ўринбосарлари тайёрлаш ишларини амалга оширади, идоравий бўйсунишидан қатъи назар, спорт мактаблари тармоқлари, олимпиадага тайёрланиш марказлари ривожланишини ва ихтисослашувини мувофиқлаштиради, уларда ўқув-машқ жараёни ташкил этилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
прогнозлаштириш, ҳисоб, ҳисобот, жисмоний тарбия ва спортни ҳамда ўзига қарашли ташкилотларни назорат қилиш ва бошқариш амалиётига ҳисоблаш техникаси ва ташкилий техника воситалари жорий этилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига қарашли бўлинмаларнинг буюртмаларига мувофиқ фондлар ва моддий-техника ресурсларини тақсимлайди, улардан тўғри ва самарали фойдаланиш устидан назоратни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвесторларнинг Давлат спорт қўмитасига қарашли ташкилотлар билан биргаликдаги фаолияти тўғрисида шартномалар ва контрактлар тузиш мақсадида хорижий инвесторларни республикага жалб этиш ишларини ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мамлакатлар билан ташқи иқтисодий муносабатларнинг илғор шаклларини ривожлантиради, бошқа мамлакатлар корхоналари ва ташкилотлари билан спорт, илмий, ишлаб чиқариш ва иқтисодий алоқалар ўрнатилишига фаол кўмаклашади, белгиланган тартибда қўшма корхоналар, халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар ташкил этади, шунингдек уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жаҳон спортидаги илмий-техника тараққиёти ютуқлари, хорижий мамлакатларда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришнинг илғор тажрибаси умумлаштирилишини, ушбу ютуқларнинг «Жисмоний тарбия ва спорт» соҳасини янада ривожлантириш учун жорий этилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли давлат органлари ва бошқа органларда ўзига қарашли бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг манфаатларини ҳимоя қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар, фирмалар ва ташкилотларни қонунда белгиланган тартибда ташкил этади, қайта ташкил қилади ва тугатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Жисмоний тарбия ва спорт» соҳасида ташкил этилган ўзига қарашли корхоналар ва ташкилотларга, уларнинг ишлаб чиқариш базаси ривожланишига, моддий-техника ва ахборот таъминоти ташкил этилишига, маслаҳатлар берилишига, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашга кўмаклашади ва ёрдамнинг бошқа турларини кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома мажбуриятлари бажарилишини тавсифлайдиган кўрсаткичлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ўртасидаги бевосита боғлиқликни ўрнатиб марказий аппарат ва ўзига қарашли ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олдиндан аниқлаб бўлмайдиган харажатлар ва тадбирлар учун мақсадли жамғармани, тармоқни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, шунингдек улардан тўғри фойдаланишни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт мусобақаларини ўтказиш қоидаларини, ягона республика спорт классификациясини, дастурий-услубий ҳужжатларни ва бошқа норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат фан ва техника қўмитаси билан биргаликда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида илмий тадқиқотларни шакллантиради ва уларни ривожлантиришни таъминлайди, илмий тадқиқотлар натижаларини амалиётга жорий этади ва ушбу ишлар амалга оширилишини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари кўрсатадиган хизматларга бўлган эҳтиёжини аниқлайди, илмий асосланган нормативни ишлаб чиқади, хизматларнинг янги турларини жорий этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси терма командаларининг тайёргарлигини амалга оширади ҳамда уларнинг Осиё ва жаҳон чемпионатларида, кубок ва биринчилик ўйинларида, Олимпиада ва Осиё ўйинларида, бошқа халқаро мусобақаларда қатнашишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси рекордларини тасдиқлайди, Ўзбекистон Республикаси спортчилари томонидан ўрнатилган жаҳон, минтақавий рекордларни тасдиқлаш учун тегишли ҳужжатларни белгиланган тартибда халқаро спорт ташкилотларига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика спорт унвонларини беради, республика мусобақалари ғолибларини, жисмоний тарбия ва спорт ходимларини, жисмоний тарбия фаолларини, спорт клубларини, ташкилотлар ва уюшмаларни, жисмоний тарбия жамоаларини спорт медаллари, нишонлар, дипломлар, совринлар, ёрлиқлар билан мукофотлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги улкан ютуқлар учун мукофотлар таъсис этиш ва Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини бериш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг, жисмоний тарбия ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг кийим-бош, пойабзал, жиҳозлар ва спорт анжомларига бўлган эҳтиёжини ўрганади, ушбу маҳсулотларнинг, бўйсунишидан қатъи назар, республика корхоналари ва ташкилотларида ишлаб чиқарилишини мувофиқлаштиради, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси тизими корхоналарида ишлаб чиқарилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотлар ва спортчиларни спорт жиҳозлари, анжомлари, кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш, шунингдек улардан фойдаланиш муддатлари нормативларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекенгилсаноат», «Маҳаллий саноат», «Ўзбексавдо» билан биргаликда спорт буюмлари ва туристик товарлар ишлаб чиқариш, уларнинг турларини кенгайтириш ва янгилаш, сифатини ошириш масалалари бўйича ягона техника сиёсатини ўтказади, Ўзбекистон Республикаси спорт қўмитасига бириктирилган спорт маҳсулотлари ва асбоб-ускуналарга техник шартларни, шунингдек кенг кўламда ишлаб чиқаришга жорий этиш учун ушбу маҳсулотларнинг намуналари ва эталонларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Давлат спорт қўмитасининг корхоналари ва спорт иншоотлари қурилишини амалга оширади, «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан биргаликда жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини лойиҳалаш ва қуриш учун норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади, шунингдек улардан фойдаланиш нормативларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт лотереяларини ўтказади ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уларни ўтказиш шартларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Олий таълим вазирликлари билан биргаликда республиканинг жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларига бўлган эҳтиёжини ўрганади, Ўзбекистон Давлат спорт қўмитаси тизимидаги ўқув юртларида уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни таъминлайди, белгиланган тартибда жисмоний тарбия кадрларини тақсимлашни амалга оширади, жисмоний тарбия ва спорт олий ва ўрта билим юртларида махсус фанлар бўйича ўқув дастурларини тасдиқлайди, бу дастурларни педагогика ўқув юртлари, педагогика институтлари ва университетларнинг жисмоний тарбия факультетлари, шунингдек мактабгача тарбия муассасалари, умумтаълим мактаблари ва ҳунар-техника билим юртлари учун келишиб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний тарбия ва спортни оммавий ахборот воситалари орқали тарғиб қилади, белгиланган тартибда газеталар, журналлар, жисмоний тарбия ва спорт масалаларига оид илмий-услубий адабиётлар чиқаради, бундай адабиётлар чиқаришнинг йиллик ва истиқболдаги прогнозларини ишлаб чиқишда қатнашади, ўз матбуот органларига эга бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда халқаро спорт алоқалари режаларини ишлаб чиқади ва уларнинг бажарилишини ташкил этади, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар ва жамоат ташкилотларининг ушбу масалалар бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Давлат спорт қўмитаси ўзига қарашли ташкилотлар ҳолатини ҳар томонлама иқтисодий таҳлил қилишни, уларнинг пул маблағлари ҳамда моддий бойликлари сақланиши устидан назоратни, иқтисод қилиш, тўғри бошқариш ва ҳисобга олиш ҳамда ҳисоботнинг ишончлилиги тартибига риоя қилинишини, бажарилган ишларнинг ҳолатини текширишни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Давлат спорт қўмитасига ўз олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш ва унга юклатилган функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар ва жамоат ташкилотларидан «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси тасдиқлаган ҳисобот шаклларида назарда тутилган Ўзбекистон Давлат спорт қўмитаси ваколатига кирувчи маълумотларни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Давлат спорт қўмитаси ваколати доирасида вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар ва ташкилотларга уларнинг бошқарувига тааллуқли бўлган жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлган алоҳида муаммоларни ишлаб чиқишни топшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, шунингдек идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, бирлашмалар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва ўқув юртларининг Ўзбекистон Давлат спорт қўмитаси ваколатига кирувчи масалалар бўйича ишларини текшириш ва қўмита ҳайъати мажлисларида мазкур масалалар бўйича уларнинг вакиллари ахборотларини тинглаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний тарбия ва спортга оид долзарб масалаларни ишлаб чиқишда, текширишларда қатнашиш ва маслаҳатлашувлар ўтказиш учун, уларнинг раҳбарлари билан келишган ҳолда, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, шунингдек бирлашмалар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда ўқув юртларининг олимлари ва мутахассисларини жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
музокараларда қатнашиш ҳамда республика Ҳукумати топшириғи бўйича давлатлараро жисмоний тарбия-спорт бўйича ҳамкорлик масалаларига оид шартномалар ва битимларни имзолаш, ўзига қарашли ташкилотлар, спорт федерациялари ва Миллий Олимпия қўмитасига хорижий мамлакатлар билан ўзаро манфаатли муносабатлар асосида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатишда кўмаклашиш, хорижга илмий, тренер кадрлар, спортчиларни ўқиш, малака ошириш ва ишлаш учун жўнатиш тўғрисида таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тадқиқот ишларини молиявий, шу жумладан хорижий валютада таъминлаш манбаларини яратиш, халқаро спорт мусобақалари, Осиё ва Олимпиада ўйинларига республикани олиб чиқиш билан боғлиқ давлат масалаларини тезкорлик билан ҳал этиш, Олимпиада, Осиё ўйинларида, жаҳон ва Осиё чемпионатларида эгалланган фахрли ўринлар учун мукофотлар тўлаш, шунингдек Ўзбекистон Давлат спорт қўмитаси томонидан илмий ва эксперт ишларини ўтказиш учун жалб этилган мутахассислар, шу жумладан чет эллик мутахассислар меҳнатига белгиланган тартибда ҳақ тўлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Давлат спорт қўмитаси фуқароларнинг аризалари, таклифлари ва шикоятлари, уларда қўйилган масалаларни тўғри ҳал этишга эришган ҳолда, ўз вақтида кўриб чиқилишини ташкил этади, шунингдек аҳоли мактубларида маълум қилинган Давлат спорт қўмитаси тизимидаги бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар фаолиятидаги қонун бузилишларини, камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Давлат спорт қўмитасини Ўзбекистон Республикаси Президенти тайинлайдиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланадиган Раис бошқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Давлат спорт қўмитаси раисининг ўринбосарлари Ўзбекистон Давлат спорт қўмитаси раисининг тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадилар ва вазифасидан озод қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Давлат спорт қўмитаси раиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат спорт қўмитасига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши ҳамда унинг ўз функцияларини амалга ошириши учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўмита раиси ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида тузилмага ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритади, штатлар рўйхатини, харажатлар сметасини, Давлат спорт қўмитаси марказий аппарати ходимларини мукофотлаш ҳақидаги низомни, шунингдек унинг таркибий бўлинмалари ҳақидаги низомни тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси раисининг ўринбосарлари ва марказий аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарларининг қўмита фаолиятининг алоҳида соҳалари учун, шунингдек ўзига қарашли бирлашмалар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар иши учун жавобгарлиги даражасини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Давлат спорт қўмитасида Давлат спорт қўмитаси раиси (ҳайъат раиси), лавозими бўйича қўмита раисининг ўринбосарлари, қўмита тизимининг, шунингдек вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар ва жамоат ташкилотларининг бошқа раҳбар ходимларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат спорт қўмитасининг ҳайъати аъзолари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат спорт қўмитаси ўз мажлисларида республикада жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш масалаларини, юқори органларга киритиладиган норматив ва бошқа муҳим ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек Давлат спорт қўмитаси қарорлари, буйруқлари, йўриқномалари лойиҳаларини, ижрони текшириш, кадрларни танлаш, тайёрлаш, улардан фойдаланиш, уларнинг малакасини ошириш масалаларини кўриб чиқади, вилоят спорт қўмиталари раисларининг, қўмита марказий аппарати таркибий бўлинмалари, қўмита тизимидаги бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар ва ўқув юртлари раҳбарларининг ҳисоботлари ва ахборотларини тинглайди, шунингдек Ўзбекистон Давлат спорт қўмитаси ваколатига кирувчи бошқа масалаларни кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат спорт қўмитаси ҳайъатининг қарорлари қоида бўйича қўмита қарорлари ва буйруқлари билан ҳаётга татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита раиси ва ҳайъат ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда раис ўз қарорини ҳаётга татбиқ этаверади, бунда у мазкур келишмовчиликлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат тармоқ ишининг самарадорлиги ва унинг якуний натижалари учун жавоб беради, қарорлар қабул қилишда умумдавлат манфаатларига амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Давлат спорт қўмитаси қўмита марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари, шунингдек ўзига қарашли бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва ўқув юртлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, қарорлар ва йўриқномалар чиқаради, кўрсатмалар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат спорт қўмитаси ўз ваколати доирасида вазирликлар, идоралар, концернлар ва уюшмалар, шунингдек уларнинг идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва ўқув юртларининг бажариши мажбурий бўлган қарорлар, буйруқлар ва йўриқомалар чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат спорт қўмитаси зарур ҳолларда бошқа вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда ёки улар билан келишилган ҳолда қарорлар, буйруқлар ва йўриқномалар чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишларига оид масалаларни ва таклифларни кўриб чиқиш ҳамда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришнинг тармоқлараро бошқармалари муаммолари бўйича тавсияномалар ишлаб чиқиш учун Давлат спорт қўмитасига зарурат бўлганда таниқли олимлар, юқори малакали мутахассислардан, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар ва ташкилотлар вакилларидан иборат идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва эксперт гуруҳлари тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Давлат спорт қўмитаси марказий аппаратининг тузилмаси, ходимлари сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 5-сон, 17-модда)