Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 829-сонли «Донни қайта ишлаш корхоналари ва қолипли нон ишлаб чиқарувчиларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ошишининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 208-моддасига мувофиқ ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотларини реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этилиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:
бир ҳафта муддатда солиқ тўловчиларга ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини, шу жумладан оммавий ахборот воситалари орқали етказсин;
солиқ тўловчилар томонидан имтиёзлардан фойдаланишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши юзасидан қатъий назоратни таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 31 декабрь,
1065-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1065-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари
Рўйхати*
1. Гўшт (мол, қўй, товуқ), шунингдек, ҳайвонлар (қорамол ва парранда) тирик ҳамда уларни сўйиш маҳсулотлари***.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 июлдаги 591-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.07.2019 й., 09/19/591/3439-сон)
2. Балиқ.
3. Картошка, уруғлик картошка, шу жумладан, импорт қилинган уруғлик картошка.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 июндаги 462-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2019 й., 09/19/462/3240-сон)
4. Пиёз.
5. Тухум.
6. Гуруч (барча навлари), шу жумладан, импорт қилинган гуруч.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 июндаги 462-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2019 й., 09/19/462/3240-сон)
7. Шакар, шу жумладан импорт қилинган.
8. Нон маҳсулотлари **.
9. Сут**.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 январдаги 56-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2019 й., 09/19/56/2534-сон)
* қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш бўйича имтиёз Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотларини чакана ва улгуржи реализация қилинганда берилади.
** ишлаб чиқариш ва реализация қилишда.
*** шунингдек, импорт бўйича — 2019 йил 1 октябргача.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 июлдаги 591-сонли қарорига асосан изоҳ билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.07.2019 й., 09/19/591/3439-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1065/2409-сон; 24.01.2019 й., 09/19/56/2534-сон, 07.06.2019 й., 09/19/462/3240-сон, 17.07.2019 й., 09/19/591/3439-сон)