ИЛОВА
|
Т/р |
Иш турлари |
Иш турлари учун ажратилган вақт меъёри |
Иш турларининг бажарилганлигини аниқлаш |
|
|
1. Ўқув ишлари |
||||
|
1. |
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курси тингловчилари учун ўқув (назарий, амалий, семинар, лаборатория ва кўчма) машғулот ўтказиш. |
Бир академик соат учун — 1 соат. |
Ўқув машғулотларининг ўтказилганлиги гуруҳ журнали асосида аниқланади. |
|
|
2. |
Масофавий таълим асосида қайта тайёрлаш, махсус курс ва малака ошириш курси тингловчилари учун онлайн машғулотларни ўтказиш. |
Бир академик соат учун — 5 соат. |
Ўқув машғулотларининг ўтказилганлиги ўқув журнали асосида аниқланади. |
|
|
3. |
Қайта тайёрлаш ва махсус курсларда битирув малакавий ишларга раҳбарлик қилиш ва хулоса ёзиш. |
Битта битирув малакавий ишга раҳбарлик қилиш ва хулоса ёзиш — 4 соат. |
Таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи, ёзилган хулоса ҳамда ишнинг ҳимояга тақдим этилганлиги асосида аниқланади. |
|
|
4. |
Қайта тайёрлаш ва махсус курсларда битирув малакавий ишларига тақриз ёзиш. |
Битта битирув малакавий ишга тақриз ёзишга — 0,5 соат. |
Битирув малакавий ишига ёзилган тақриз асосида аниқланади. |
|
|
5. |
Қайта тайёрлаш, махсус курс ва малака ошириш курси якуний давлат аттестациясини (якуний тест, суҳбат, битирув малакавий иш ҳимояси) ўтказиш. |
Битта академик гуруҳ учун якуний тестга — 2 соат. Битта тингловчи учун якуний суҳбатга — 0,5 соат. Битта битирув малакавий (лойиҳа) иш ҳимояси учун — 0,6 соат. Комиссия аъзосига бериладиган бир кунлик ўқув ишлари юкламаси ҳажми — 8 соатдан ошмаслиги лозим. |
Аттестация комиссиясининг баённомаси асосида аниқланади. |
|
|
6. |
Ўқув режасидаги модуллар бўйича жорий назорат ўтказиш ва баҳолаш. |
Жорий назорат ёзма шаклда (тест) бўлса, битта ёзма ишга — 0,3 соат; Оғзаки ёки ижодий шаклда бир нафар тингловчи учун — 0,3 соат. |
Тегишли қайдномалар ва тингловчининг шахсий аттестация варақалари асосида аниқланади. |
|
|
7. |
Докторант ва мустақил изланувчига илмий раҳбарлик (маслаҳатчилик) қилиш. |
Битта докторант учун бир ўқув йилида — 100 соат; Битта мустақил изланувчи учун бир ўқув йилида — 50 соат. |
Докторант ва мустақил изланувчининг якка тартибдаги иш режаси асосида аниқланади. |
|
|
8. |
Қайта тайёрлаш, махсус курс ва малака ошириш курси тингловчилари учун очиқ, муаммоли, интеграциялашган маърузалар ва мастер-классларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш. |
бир академик соат очиқ, муаммоли, интеграциялашган маърузалар ва мастер-класс учун — 5 соат; очиқ, муаммоли, интеграциялашган маъруза учун бир ўқув йилида кўпи билан — 30 соат. Мастер-класс: таълим муассасаси миқёсида ўтказилганда, бир ўқув йилида кўпи билан — 30 соат; республика миқёсида ўтказилганда, бир ўқув йилида кўпи билан — 40 соат; халқаро миқёсда ўтказилганда, бир ўқув йилида кўпи билан — 60 соат. |
Таълим муассасаларида ўтказилган очиқ, муаммоли, интеграциялашган маъруза ва мастер-класслар тегишли режалар ва уларнинг ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (кафедра баённомаси) асосида аниқланади. |
|
|
9. |
Педагогик (малакавий) амалиёт ва стажировкага раҳбарлик, ҳисоботларни қабул қилиш ва баҳолаш. |
Ҳар бир тингловчи учун — 0,5 соат, (1 иш кунида — 6 соатдан ошмаслиги лозим). |
Таълим муассасасининг амалиёт ёки стажировка ўташ бўйича буйруғи, тингловчининг амалиёт кундалиги (индивидуал режаси) ва амалиёт учун баҳо қўйилган тегишли қайдномалар асосида аниқланади. |
|
|
10. |
Қайта тайёрлаш, махсус курс ва малака ошириш курси ўқув режасидаги модулларнинг ўқув-услубий мажмуасини яратиш ва янгилаш. |
Модул бўйича ўқув-услубий мажмуа яратишга бир босма табоқ учун — 3 соат. Ўқув-услубий мажмуани янгилашга (қайта ишлашга) бир босма табоқ учун — 1,5 соат. |
Таълим муассасаси Илмий-методик кенгаши қарори асосида аниқланади. |
|
|
11. |
Қайта тайёрлаш, махсус курс ва малака ошириш йўналишлари модуллари доирасида услубий қўлланма, кўрсатмалар ёзиш ва нашр этиш. |
Услубий қўлланма, кўрсатмалар тайёрлашга бир босма табоқ учун — 30 соат. |
Таълим муассасаси Илмий-методик кенгаши қарори билан нашр этишга тавсия этилган услубий қўлланма ва кўрсатмалар асосида аниқланади. |
|
|
2. Ўқув-услубий ишлар | ||||
|
12. |
Дарслик, ўқув қўлланмалар ёзиш, нашрга тайёрлаш. |
Дарсликнинг бир босма табоғи учун — 50 соат. Ўқув қўлланманинг бир босма табоғи учун — 40 соат. |
Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарори билан нашр этишга тавсия этилган дарслик ва ўқув қўлланма асосида аниқланади. | |
|
13. |
Қайта тайёрлаш, махсус курс ва малака ошириш курси тингловчилари билимининг рейтинг назорати учун тест саволлари, ижодий топшириқларни ишлаб чиқиш. |
Ҳар бир модул бўйича тест саволларини ишлаб чиқиш учун — 15 соат; Ҳар бир модул бўйича ижодий топшириқларни ишлаб чиқиш учун — 15 соат; Ҳар бир модул бўйича тест саволлари ва ижодий топшириқларни такомиллаштириш учун — 5 соат. |
Таълим муассасаси Илмий-методик кенгаши қарори асосида. | |
|
14. |
Қайта тайёрлаш, махсус курс ва малака ошириш йўналишлари учун таълим соҳалари бўйича малака талаблари, намунавий ўқув режа ва дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этиш. |
Бир қайта тайёрлаш, махсус курс ва малака ошириш йўналишлари ўқув дастури ишлаб чиқиш учун — 100 соат; |
Жорий ўқув йили учун тасдиқланган малака талаби, ўқув режа ва дастурлар асосида аниқланади. | |
|
15. |
Қайта тайёрлаш, махсус курс ва малака ошириш йўналишлари ўқув дастури ва модуллар бўйича ишчи ўқув дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш. |
Ишлаб чиқилган битта малака талаблари, ишчи ўқув дастурига — 20 соат. Бир модул бўйича ишчи ўқув дастурини такомиллаштириш учун — 20 соат; |
Марказ директори томонидан тасдиқланган ишчи ўқув дастури асосида аниқланади. | |
|
16. |
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишлари модуллари бўйича электрон дарсликларни яратиш. |
Бир модул бўйича яратилган электрон дарсликка — 60 соат. |
Электрон дарсликларнинг мавжудлиги, жорий ўқув йилида яратилганлиги таълим муассасаси Илмий-методик кенгаши қарори асосида аниқланади. | |
|
17. |
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги хорижий адабиётларни таржима қилиш. |
Таржима қилинган ўқув-услубий қўлланма ва бошқа материалларга бир босма табоқ учун — 20 соат. |
Таълим муассасаси Илмий-методик кенгашининг қарори асосида аниқланади. | |
|
3. Илмий-тадқиқот ишлари | ||||
|
18. |
Илмий мақола, тезислар нашр этиш. |
Битта мақола ёки тезис учун: халқаро миқёсда — 70 соат; республика миқёсида — 50 соат; вилоят миқёсида — 10 соат; туман (шаҳар) миқёсида — 5 соат. Жами соатлар ҳаммуаллифлар улушига асосан тақсимланади. Даврий тўпламларда нашр этилган илмий мақолалар республика миқёсидаги мақолаларга тенглаштирилади. |
Жорий ўқув йилида нашр этилган ишларнинг асли ёки нусхаси асосида. | |
|
19. |
Ўқув-методик материалларга (дарслик, ўқув-услубий қўлланма, кўрсатма) тақриз бериш. |
Бир дарслик, ўқув қўлланма, электрон дарсликка тақриз бериш учун — 20 соат; бир методик қўлланмага тақриз бериш учун — 10 соат; услубий ишланмага тақриз бериш учун — 5 соат; ўқув амалиётлари учун назорат саволлари ёки топшириқлар тўпламига тақриз беришга — 4 соат. |
Берилган тақриз нусхаси асосида. | |
|
20. |
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишлари бўйича ихтиро (патент) яратиш, рационализаторлик ишлари. |
Бир патент учун — 70 соат. Бир дастурий восита учун — 30 соат. |
Тасдиқланганлигини асословчи ҳужжатлар асосида аниқланади. | |
|
4. Ташкилий ишлар | ||||
|
21. |
Ўзаро дарсларга кириш ва ёзма расмийлаштирган ҳолда таҳлил қилиш |
Бир академик соат учун — 1 соат |
Кафедранинг ўзаро дарсларга кириш жадвали ва дарс тахлили асосида аниқланади. | |
|
22. |
Педагогик кенгаш ёки кафедра йиғилишида котиб вазифасини бажариш. |
Педагогик кенгашнинг бир йиғилишидаги котиблиги учун — 6 соат; кафедранинг бир йиғилишидаги котиблиги учун — 3 соат. |
Таълим муассасаси Илмий-методик кенгаши ёки кафедранинг йиғилиш баённомаси асосида. | |
|
23. |
Қайта тайёрлаш, махсус курс ва малака ошириш курси ўқув (назарий, амалий, семинар ва лаборатория) машғулотларига тайёргарлик кўриш. |
Ҳар бир ўқув (назарий (маъруза), амалий, семинар, лаборатория,) машғулоти учун — 2 соат. |
Тасдиқланган материаллар асосида аниқланади. | |
|
5. Маънавий-маърифий ишлар | ||||
|
24. |
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курси гуруҳига раҳбарлик қилиш. |
Бир гуруҳга раҳбарлик қилиш — 10 соат (бир ўқув йилида 100 соатгача). |
Марказ раҳбарининг буйруғи асосида аниқланади. | |
|
25. |
Дарсдан ташқари вақтда тингловчилар билан тадбирлар (спорт мусобақалари, байрам тадбирларида иштироки, экскурсиялар) ўтказиш. |
Бир тадбир учун — 8 соат. |
Тадбир ўтказилганлиги тўғрисидаги баённома асосида аниқланади. | |
|
26. |
Давлат арбоблари, машҳур (нуфузли мусобақалар ғолиб ва совриндорлари) спортчилар билан семинар, давра суҳбатлари ва учрашувларни ташкил этиш. |
Битта семинар, давра суҳбатлари ва учрашувлар учун — 8 соат. |
Тадбир ўтказилганлиги тўғрисидаги баённома асосида аниқланади. | |
|
27. |
Оммавий ахборот воситаларида чиқиш. |
Оммавий ахборот воситаларида бир чиқиш учун — 6 соат |
Маърузалар ва оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилганлигини тасдиқловчи маълумотлар (маълумотлар, видео тасвирлар) асосида аниқланади. | |