28.12.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3108
Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг буйруғи, 28.12.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3108
Кучга кириш санаси
28.12.2018
Олдинги таҳрирга қаранг.
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирининг 2022 йил 23 ноябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3108-2, 21.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2022 й., 10/22/3108-2/1104-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирининг 2022 йил 23 ноябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3108-2, 21.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2022 й., 10/22/3108-2/1104-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирининг 2022 йил 23 ноябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3108-2, 21.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2022 й., 10/22/3108-2/1104-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Иш турлари

Иш турлари учун ажратилган вақт меъёри

Иш турларининг бажарилганлигини аниқлаш

1.

Қайта тайёрлаш, махсус ўқув курси ва малака ошириш курси тингловчилари учун ўқув (назарий, маъруза, амалий, семинар, лаборатория ва кўчма) машғулот ўтказиш.

Бир академик соат учун — 1 соат.

Ўқув машғулотларининг ўтказилганлиги гуруҳ журнали асосида аниқланади.

2.

Масофавий таълим асосида қайта тайёрлаш, махсус ўқув курси ва малака ошириш курси тингловчилари учун онлайн машғулотларни ўтказиш.

Бир академик соат онлайн видеомашғулотлар учун — 1соат.

Ўқув машғулотларининг ўтказилганлиги гуруҳ журнали асосида аниқланади.

3.

Қайта тайёрлаш, махсус ўқув курси ва малака ошириш курси якуний аттестациясини (онлайн тест, суҳбат, касбий фаолият натижаларини баҳолашда) ўтказишда иштирок этиш.

Битта академик гуруҳ учун онлайн тестга — 2 соат.

Битта тингловчи учун якуний суҳбатга — 0,5 соат.

Битта тингловчининг касбий фаолият натижасини баҳолаш учун — 0,5 соат.

Аттестация комиссиясининг баённомаси асосида аниқланади.

4.

Фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасини олиш учун даъвогар тадқиқотчи ёки мустақил изланувчига илмий раҳбар (маслаҳатчи)лик қилиш.

Битта тадқиқотчига бир ўқув йили учун — 100 соат;

Битта мустақил изланувчига бир ўқув йили учун — 50 соат.

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти (бундан буён матнда Институт деб юритилади) ва унинг филиаллари раҳбарининг тегишли буйруғи, илмий даражага даъвогар тадқиқотчи ёки мустақил изланувчининг якка тартибдаги иш режаси асосида аниқланади.

5.

Дарсдан ташқари вақтда малакали мутахассислар ва спортчилар билан ҳамкорликда қайта тайёрлаш, махсус ўқув курси ва малака ошириш курси тингловчилари учун уларнинг касбий кўникмаларини ривожлантириш бўйича очиқ, муаммоли, интеграциялашган маърузалар ва маҳорат-дарсларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш.

Бир академик соат очиқ, муаммоли, интеграциялашган маърузалар ва маҳорат дарслари учун — 5 соат;

очиқ, муаммоли, интеграциялашган маъруза учун бир ўқув йилида кўпи билан — 30 соат.

маҳорат-дарсларига:

Институт ёки филиал миқёсида ўтказилганда, бир ўқув йилида кўпи билан — 30 соат;

республика миқёсида ўтказилганда, бир ўқув йилида кўпи билан — 40 соат;

халқаро миқёсда ўтказилганда, бир ўқув йилида кўпи билан — 60 соат.

Институт ва филиалларда ўтказилган очиқ, муаммоли, интеграциялашган маъруза ва маҳорат-дарслари мавзулари бўйича тасдиқланган материаллар, тегишли режалар ва уларнинг ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (кафедра йиғилиш баённомаси) асосида аниқланади.

6.

Қайта тайёрлаш, махсус ўқув курси ва малака ошириш курси ўқув режасидаги модулларнинг ўқув-услубий мажмуасини яратиш ва янгилаш.

Модул бўйича ўқув-услубий мажмуа яратишга бир босма табоқ учун — 3 соат.

Ўқув-услубий мажмуани янгилашга (қайта ишлашга) бир босма табоқ учун — 1,5 соат.

Институт Илмий кенгаши қарори асосида аниқланади.

7.

Қайта тайёрлаш, махсус ўқув курси ва малака ошириш курси йўналишлари модуллари доирасида услубий қўлланма, кўрсатмалар ёзиш ва нашр этиш.

Услубий қўлланма, кўрсатмалар тайёрлашга бир босма табоқ учун — 30 соат.

Институт Илмий кенгаши, қарори билан нашр этишга тавсия этилган услубий қўлланма ва кўрсатмалар асосида аниқланади.

8.

Масофавий (офлайн) таълим платформаси учун электрон контентларни яратиш.

Матнли контентнинг 1 та мавзуси учун — 3 соат;

Матнли-график контентнинг 1 та мавзуси учун — 4 соат;

Видеоконтент (бир академик соатдан кам бўлмаган видео дарс) учун — 6 соат;

Назорат учун (тест саволлари, топшириқлар) контентнинг 1 та мавзуси учун — 1 соат.

Институт Илмий кенгаши (филиаллар Илмий-методик кенгаш) қарори билан масофавий (офлайн) курсларда фойдаланишга тавсия этилган электрон контентлар асосида аниқланади.

Олдинги таҳрирга қаранг.
(изоҳнинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2024 йил 20 февралдаги 2-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3499, 23.02.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 10/24/3499/0149-сон)
(илова матни Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирининг 2022 йил 23 ноябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3108-2, 21.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2022 й., 10/22/3108-2/1104-сон)