Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
«Божхона расмийлаштирувини амалга оширишда мажбурий тартибда божхона экспертизаси ўтказиладиган товарлар рўйхатини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 18 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2787-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон «Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 18 апрелдаги 01-02/16-27-сон «Божхона расмийлаштирувини амалга оширишда мажбурий тартибда божхона экспертизаси ўтказиладиган товарлар рўйхатини тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2787, 2016 йил 17 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 20-сон, 225-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис М. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 13 декабрь,
01-02/16-072-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.12.2018 й., 10/18/2787-1/2345-сон)