18.12.2018 йилдаги 1028-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 10.04.2020
 LexUZ шарҳи
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон Фармонини ижро этиш юзасидан, эркин омбор, божхона омбори ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш жараёнини янада соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Божхона омбори ҳудудига қўриқланадиган ва мазкур Низомнинг 20-бандида белгиланган тартибда белгилаб олинган, товарларни божхона назорати остида етказиб беришни тугаллаш учун зарур бўлган вақтда, товарларни ташиётган транспорт воситалари тўхтаб туриши учун жиҳозланган ҳудуд туташиб кетиши керак. Кўрсатиб ўтилган ҳудуд ҳам божхона назорати зонаси ҳисобланади. Божхона назорати остидаги товарларни ташийдиган транспорт воситалари ушбу божхона назорати зонасига сутканинг исталган вақтида кириши мумкин.
29. Мазкур Низомнинг 21 — 24-бандларида белгиланган талаблар божхона омборини таъсис этиш учун берилган аризани кўриб чиқиш босқичида божхона органи томонидан белгиланиши ва божхона омборидан фойдаланиш тартиб-қоидасида акс эттирилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона тўловлари тўланишини таъминлаш;
мазкур Низомнинг 75-бандида белгиланган ҳолатларда божхона тўловлари тўлаш;
божхона омбори тугатилган тақдирда, унда турган товарларнинг сақланишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ белгиланган муддатда,уларни бошқа божхона омборига ўтказилиши ёхуд бошқа божхона режимига жойлаштирилиши бўйича чоралар кўриш;
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона тўловлари тўлаш таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
36. Лицензия бериш мазкур Низом иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
74. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона омборида сақланаётган товарларга нисбатан божхона тўловларининг тўланиши учун лицензиат жавобгар ҳисобланади.
(76-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Эркин омбор ҳудудига қўриқланадиган ва мазкур Низомнинг 17-бандида белгиланган тартибда белгилаб олинган, товарларни божхона назорати остида етказиб беришни тугаллаш учун зарур бўлган вақтда, товарларни ташиётган транспорт воситалари тўхтаб туриши учун жиҳозланган ҳудуд туташиб кетиши керак. Кўрсатиб ўтилган ҳудуд ҳам божхона назорати зонаси ҳисобланади. Божхона назорати остидаги товарларни ташийдиган транспорт воситалари ушбу божхона назорати зонасига сутканинг исталган вақтида кириши мумкин.
26. Мазкур Низомнинг 18 — 21-бандларида белгиланган талаблар эркин омборни таъсис этиш учун берилган аризани кўриб чиқиш босқичида божхона органи томонидан белгиланиши ва эркин омбордан фойдаланиш тартиб-қоидасида акс эттирилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона тўловлари тўланишини таъминлаш;
мазкур Низомнинг 71-бандида белгиланган ҳолатларда божхона тўловларини тўлаш;
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона тўловлари тўлаш таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
33. Лицензия бериш мазкур Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.
(67-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
70. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ эркин омбор божхона режимига жойлаштирилган ва эркин омборда сақланаётган товарларга нисбатан божхона тўловларининг тўланиши учун лицензиат жавоб беради.
(72-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
8. Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналар бож олинмайдиган савдо дўконларидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича икки нусхада тузиладиган буюртманомалар асосида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий шахслар учун товарларни сотиб олишлари мумкин.
15. Агар бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари, ёрдамчи бинолари ва омбори мазкур Низомнинг 14-банди талабларига риоя қилинганда бир-биридан йироқда (500 m.дан ортиқ) жойлашган бўлса, товарларни омбордан савдо заллари ва ёрдамчи биноларга олиб ўтиш Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексида белгиланган ҳолатларда божхона кузатувида амалга оширилиши мумкин. Божхона кузатуви учун божхона йиғимлари белгиланган миқдорда ундирилади.
мазкур Низомнинг 21-бандида белгиланган ҳолатларда божхона тўловларини тўлаш;
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
(63-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)

Бож олинмайдиган савдо дўконларида товарларни сотиб олишга
БУЮРТМАНОМА

___________________________________________________________________________________________

(хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси,

___________________________________________________________________________________________

халқаро ташкилот ваколатхонасининг, ва унга тенглаштирилган ваколатхонанинг номи)

______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
__________________________________________________________________________ваколат бераман

(хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси, халқаро ташкилот ваколатхонаси ва унга тенглаштирилган ваколатхонанинг харидни амалга ошириш ваколати берилган шахсининг фамилияси, исми, отасининг исми, тоифаси, шунингдек, аккредитация карточкаси рақами)

Қуйидаги товарларни _________________________________________________________________________

(товарларни сотиб олишнинг мақсади)

сотиб олиш учун:

Т/р

Товарнинг номи

Сони

Биттасининг қиймати

Умумий қиймати

1.

2.

3.

4.

___________________________________________________________________________________________

(буюртманома тузилган сана)

(хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси, халқаро ташкилот ваколатхонаси ва унга тенглаштирилган ваколатхона бошлиғининг фамилияси, исми, отасининг исми, имзоси)