Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг
буйруғи
Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш ҳамда ушбу реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 18 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2923-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368-сон «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 369-сон «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 7 августдаги 5-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 2923, 2017 йил 29 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 35-сон, 939-модда) билан тасдиқланган Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш ҳамда ушбу реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. НАБИЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 29 ноябрь,
27-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2018 йил 29 ноябрдаги 27-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш ҳамда ушбу реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 369-сон «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳакида»ги қарорига мувофиқ спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш ҳамда ушбу реестрни юритиш тартибини белгилайди».
2. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш ҳамда ушбу реестрни юритиш Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (бундан буён матнда ваколатли орган деб юритилади) томонидан амалга оширилади.».
3. 10-банднинг «д» кичик банди олтинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши билан келишилган.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири И. МАДЖИДОВ
2018 йил 29 ноябрь
Мудофаа вазири А. АЗИЗОВ
2018 йил 29 ноябрь
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
2018 йил 29 ноябрь
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Қ. РАФИКОВ
2018 йил 29 ноябрь
Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши раиси Р. НИЯЗОВ
2018 йил 29 ноябрь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.12.2018 й., 10/18/2923-1/2342-сон)