Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги ПҚ-3430-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 17 декабрь,
1025-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 декабрдаги 1025-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 октябрдаги 795-сон қарори билан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига 2-илованинг рус тилидаги матнида:
а) 6891-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
|
6891. |
Директор центров государственных услуг |
1210 |
У |
В/О |
В зависимости от сферы применения знаний |
»; |
б) «Наименование должностей служащих» устунининг 2482-1 ва 2482-2-бандларидаги «одно окно» сўзлари «государственных услуг» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари ҳақида» 2018 йил 31 январдаги 70-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 1-сон, 26-модда):
а) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Агентликнинг марказий аппаратига 3 та ва Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига 252 та, шу жумладан мобиль (сайёр) давлат хизматларини кўрсатиш учун 210 та автотранспорт воситаларини бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан сақлашга лимит ажратсин.»;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 348-сон қарори билан тасдиқланган Давлат хизматлари марказлари орқали давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 5-бандидаги «жисмоний ва юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи» сўзлари «юридик шахслардан ва юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлик субъектларидан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи, жисмоний шахслардан эса 7 фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.12.2018 й., 09/18/1025/2338-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон)