Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАҲАЛЛИЙ ХОМ АШЁ НЕГИЗИДА ТАЙЁР МАҲСУЛОТЛАР, БУТЛОВЧИ БУЮМЛАР ВА МАТЕРИАЛЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ДАСТУРИГА ТУЗАТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 3 июлдаги 149-сонли «Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатиш киритиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 13 августдаги 391-сон қарорига мувофиқ ҳамда Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини, шу жумладан рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлашда қатнашувчи корхоналар сонини кўпайтириш йўли билан, янада мақбуллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш комплекс дастурини амалга ошириш масалалари бўйича махсус комиссия (Ў.Т. Султонов)нинг Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 январдаги 18-сон қарори 3 ва 4-иловаларини:
тайёр маҳсулотларнинг янги турларини, улар учун қисмлар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаларининг 1-иловага* мувофиқ рўйхати билан;
хом ашё, компонентлар ва саноат материаллари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаларининг 2-иловага* мувофиқ рўйхати билан тўлдириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
3. Махсус комиссия (Ў.Т. Султонов)га Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 январдаги 18-сон қарорига 1—4-иловаларга киритилган лойиҳалар параметрларига тузатишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
* 1-2-иловалар берилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2004 йил 30 декабрь,
620-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 январдаги 18-сон ҳамда 2004 йил 13 августдаги 391-сон қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «2004-2005 йиллар даврида маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 14 январдаги 18-сон қарорида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) 1-иловада:
«Фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқаришлар» бўлимидаги 8, 19 ва 27-позициялар чиқариб ташлансин;
«Янги ишлаб чиқаришлар» бўлимидаги 7-позиция чиқариб ташлансин;
б) 2-иловадаги 12, 15, 17, 19, 20 ва 21-позициялар чиқариб ташлансин;
в) 3-иловада:
26, 81-позициялар ҳамда 58-позициядаги «Қувасойцемент» АЖ лойиҳаси чиқариб ташлансин;
9-устуннинг 39-қаторидаги «10» рақами «0» рақами билан алмаштирилсин;
г) 4-иловада:
22 ва 25-позициялар чиқариб ташлансин;
10-устуннинг 19-қаторидаги «5,1» рақами «0» рақами билан алмаштирилсин;
д) 6-иловадаги «Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти бошлиғи, комиссия котиби», «Вазирлар Маҳкамаси комплекси котибияти мудири ўринбосари» ҳамда «Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти бош мутахассиси» сўзлари тегишли равишда «Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири, комиссия котиби», «Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, металлургия ва машинасозлик масалалари ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси» ҳамда «Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаменти етакчи мутахассиси» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2004 йил 13 августдаги 391-сон қарорига иловада:
а) 3-банддаги «Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаментига» сўзлари «Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаментига» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 10-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳалари параметрларига тузатишлар киритиш Махсус комиссия раиси томонидан тасдиқланган Махсус комиссия протоколи асосида амалга оширилади».
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 524-модда; 2006 й., 25-26-сон, 230-модда)