13.12.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3098
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 13.12.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3098
Кучга кириш санаси
01.01.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Олдинги таҳрирга қаранг.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан гербли гувоҳномаларни тўлдириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
(Буйруқ номи Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 5 декабрдаги 27-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3098-1, 06.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2022 й., 10/22/3098-1/1070-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 13 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3098]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 сентябрдаги 768-сон «Гербли гувоҳномалар шаклларини такомиллаштириш ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг аҳолига кўрсатаётган хизматлари сифатини яхшилаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан гербли гувоҳномаларни тўлдириш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 5 декабрдаги 27-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3098-1, 06.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2022 й., 10/22/3098-1/1070-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат хизматлари агентлиги ҳамда Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» ― «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур буйруқ 2019 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш Давлат хизматлари агентлиги директори Х. Тўрахўжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 13 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
554-мҳ-сон

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 13 декабрдаги 554-мҳ-сонли буйруғига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан гербли гувоҳномаларни тўлдириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ
(илова номи Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 5 декабрдаги 27-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3098-1, 06.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2022 й., 10/22/3098-1/1070-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қоидалар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (бундан буён матнда ФҲДЁ органлари деб юритилади) томонидан гербли гувоҳномалар бланкаларини (бундан буён матнда гербли гувоҳномалар деб юритилади) тўлдириш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 5 декабрдаги 27-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3098-1, 06.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2022 й., 10/22/3098-1/1070-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Гербли гувоҳномалар фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари асосида тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 сентябрдаги 768-сон «Гербли гувоҳномалар шаклларини такомиллаштириш ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг аҳолига кўрсатаётган хизматлари сифатини яхшилаш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган гербли гувоҳномаларни тўлдиришга нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Чет элдаги Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш билан боғлиқ бўлган гербли гувоҳномаларни тўлдиришни мазкур Қоидаларда белгиланган тартибда амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Гербли гувоҳномаларни тўлдириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Гербли гувоҳномалар фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари қайд этилган алифбода тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гербли гувоҳномаларнинг устунларига киритиладиган ёзувлар фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг тегишли устунларидаги ёзувлар билан бир хил бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Гербли гувоҳномалар ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, фақат босма ҳарфлар билан, матрицали ва пурковчи принтерлар ёрдамида чоп этилади. Бунда шрифт қора рангда бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ёзувлар гербли гувоҳноманинг тегишли устуни марказий қисмида киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Гербли гувоҳномаларни техник воситалар (компьютер) ёрдамида тўлдиришда 14 ўлчамли «Times New Roman» шрифтидан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Гербли гувоҳнома тўлдирилгандан сўнг ФҲДЁ органи раҳбари томонидан имзоланиб, муҳр билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлдирилган гербли гувоҳномаларга тузатишлар киритишга йўл қуйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувининг айрим устунлари тўлдирилмаган бўлса, гербли гувоҳноманинг тегишли устунларига чизиқлар қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Туғилганлик ҳақида гербли гувоҳномада шахснинг туғилган санаси рақамлар ва сўзлар билан ёзилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Никоҳ тузилганлиги ва никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гербли гувоҳномаларда никоҳ қайд этилган ҳамда никоҳ бекор қилинган йил ва кун рақамлар билан, ой эса ҳарфлар билан ёзилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 5 декабрдаги 27-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3098-1, 06.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2022 й., 10/22/3098-1/1070-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Никоҳдан ажралганлик ҳақида гербли гувоҳноманинг «Guvohnoma» устунида у кимга берилаётган бўлса, шу шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми ёзилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномада шахс вафот этган йил ва кун рақамлар билан, ой эса ҳарфлар билан ёзилади. Агар ўлим содир бўлган кун ҳақида аниқ маълумот бўлмаса, гувоҳномада фақат аниқ бўлган маълумот ёзилади, аниқ бўлмаган маълумот ўрнига чизиқ чизилади (масалан, 2018 йил — октябрь).
(12-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 5 декабрдаги 27-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3098-1, 06.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2022 й., 10/22/3098-1/1070-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Гербли гувоҳноманинг «Tugʼilgan joyi» ва «Vafot etgan joyi» устунларида туғилган жойи ва вафот этган жойининг манзиллари далолатнома ёзувида қайд этилган кетма-кетликда жойлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган гувоҳнома ўрнига такрорий берилган гувоҳноманинг юқори ўнг бурчагида «Takroriy» деб белги қўйилади. Белги компьютер ёрдамида ёки штамп босиш орқали қўйилиши мумкин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 5 декабрдаги 27-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3098-1, 06.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2022 й., 10/22/3098-1/1070-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларига ўзгартириш, тузатиш ёки тўлдириш киритилганда, тегишли ўзгартириш, тузатиш ёки тўлдиришлар акс эттирилган бошқа гербли гувоҳнома берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Такрорий гербли гувоҳнома берилганда қуйидагилар ёзилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий-ҳудудий бўлиниш ўзгарган ёҳуд аҳоли пункти номи ўзгартирилган тақдирда, гербли гувоҳноманинг туғилган жойи, вафот этган жойи устунларида фуқаролик ҳолати далолатномасида ёзувлар қайд этилган вақтдаги жой номи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФҲДЁ органи номи ўзгарган тақдирда гербли гувоҳноманинг «Guvohnoma bergan organ» устунида ФҲДЁ органининг такрорий гувоҳнома берилаётган вақтдаги номи.
(16-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 5 декабрдаги 27-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3098-1, 06.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2022 й., 10/22/3098-1/1070-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 5 декабрдаги 27-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3098-1, 06.12.2022 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2022 й., 10/22/3098-1/1070-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Такрорий гувоҳнома, уни берган ФҲДЁ органининг муҳри ва масъул ходими имзоси билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи ишлар вазир А. КАМИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 12 декабрь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2018 й., 09/18/3098/2315-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2022 й., 10/22/3098-1/1070-сон)