05.09.2018 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Миср Араб Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Олий таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Миср Араб Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълимнинг иқтисодий тараққиёт омили, шунингдек, уларнинг халқлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш воситаси сифатидаги муҳим аҳамиятини эътироф этган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик иккала мамлакат учун ҳам манфаатли бўлишига ишонч билдириб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни кенгайтириш истагида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Битимнинг мақсади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар мазкур Битим қоидалари ва иккала давлатнинг амалдаги қонунчилигига мувофиқ тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик асосида икки давлат ўртасида билим ва интеллектуал тараққиётни илгари суриш мақсадида олий таълим соҳасидаги ҳамкорликка кўмаклашишга келишиб олдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳамкорлик соҳалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўз давлатларининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ олий таълим соҳасида ўзаро ҳамкорликни рағбатлантириш ва кўллаб-қувватлаш учун куйидаги чора-тадбирларни амалга оширишга интиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Миср Араб Республикаси Олий таълим вазирлиги маслаҳатлашувлар ёрдамида олий таълим муассасалари ўртасида иккала Томон учун манфаатли бўлган дастурлар бўйича профессор ва ўқитувчилар, экспертлар ва талабаларнинг алмашинувини рағбатлантириш ва унга кўмаклашиш. Бундай алмашинув таълим машғулотлари ва/ёки тадқиқотлар олиб боришни ўз ичига олиши мумкин, бунда уларнинг натижалари бўйича қўшма ҳисобот тайёрлаш, мақола чоп этиш ёки ўқув ташрифларини ташкил қилиш мумкин. Мазкур алмашинувлар давомийлиги ва шартлари маслаҳатлашувлар ёки расмий хатлар алмашинуви орқали белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) олий, техник ва касб-ҳунар таълим соҳаларида ўзаро ёрдамни қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) олий таълим муассасалари ўртасида иккала Томон учун ўзаро манфаатли бўлган икки томонлама дастурларни янада ривожлантиришга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) таълим соҳаси маъмурий ходимлари ва ўқитувчиларни, шу жумладан, кадрлар тайёрлашга жалб қилинганларни тайёрлашга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) иккала Томон олий таълим муассасалари ўртасида баҳолашни ҳисобга олиш ва ўхшаш дастурлар имкониятини ҳамда академик, касбий ва касб-ҳунар малакаларини ўзаро тан олиш имкониятларини ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) ўқув адабиётлари, ўқитиш воситалари, ахборот ва тақдимот материаллари билан алмашинувга, шунингдек, тегишли махсус кўргазма ва семинарлар ташкил қилишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) гуманитар, табиий ва амалий фанлар соҳасида ўзаро ёрдамни қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
h) олимлар билан алмашинув ва грантлар тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) Томонлар ўртасида ўзаро келишиладиган ҳамкорликнинг бошқа шаклларини амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ваколатли органлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Миср Араб Республикаси Ҳукумати номидан Олий таълим вазирлиги мазкур Битимни амалга ошириш учун масъул орган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Алмашинув дастурлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир алмашинув дастурининг шартлари тегишли ваколатли вазирликлар орқали ишлаб чиқилади ва улар томонидан тасдиқланади, бунда профессор-ўқитувчилар, талабалар, олий ўқув юртидан кейинги таълимга жалб қилинган шахслар, тадқиқотчилар, стажёрлар ёки материаллар билан алмашинув бир вақтнинг ўзида ўзаролик асосида амалга оширилмаслиги мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Молиявий келишувлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим доирасида барча алмашинувлар ва тадбирларга оид молиявий шартлар музокаралар, расмий хатлар ёки Томонлар имзолайдиган алоҳида баённомалар орқали келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Қўшма ишчи гуруҳ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар мазкур Битимни амалга ошириш бўйича Қўшма ишчи гуруҳни ташкил этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қўшма ишчи гуруҳга Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг вакили бошқа тегишли муассасалар иштирокида ҳамраислик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қўшма ишчи гуруҳга Миср Араб Республикаси Ҳукумати номидан Олий таълим вазирлигининг вакили бошқа тегишли муассасалар иштирокида ҳамраислик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қўшма ишчи гуруҳ мазкур Битимнинг амалга оширилишини муҳокама қилиш мақсадида Ўзбекистон ёки Мисрда йилига камида бир марта ёки Томонларнинг ўзаро келишувига мувофиқ ўзгача тарзда йиғилиш ўтказиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Махфийлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битимга мувофиқ алмашиладиган барча маълумот ва ҳужжатлар Томонлар тарафидан махфий сақланади ҳамда улардан ҳар қандай бошқа мақсадларда ушбу маълумот ва ҳужжатларни тақдим қилган Томоннинг олдиндан ёзма розилигисиз фойдаланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Иккала Томон мазкур Битимнинг амал қилиши тугатилишидан қатъи назар, Томонлар ўртасида келишилган муддат давомида ушбу модданинг қоидалари ўз кучида қолиши тўғрисида келишиб олдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Томонлар давлатларининг тегишли қонун ҳужжатлари ҳамда Томонлар имзолаган бошқа халқаро шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Томоннинг номи, логотипи ва (ёки) расмий рамзидан ҳар қандай нашр, ҳужжат ва (ёки) мақолада ушбу Томоннинг ёзма розилигисиз фойдаланиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Битимнинг амал қилишини тўхтатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар халқаро ҳуқуқий нормалар ва миллий манфаатларга оид сабаблар билан мазкур Битимнинг амал қилишини вақтинчалик тўлиқ ёки қисман тўхтатиш ҳуқуқига эгалар, бундай тўхтатиш бошқа Томонга дипломатик каналлар орқали ёзма хабарнома берилгандан бошлаб бир (1) ойдан сўнг амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимга Томонларнинг ўзаро ёзма розилиги билан унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган хамда мазкур Битимнинг 12-моддасида белгиланган тартибда кучга кирадиган алоҳида баённомалар шаклида ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим қоидаларини амалга ошириш ёки талқин қилишдан келиб чиқадиган ҳар қандай низолар, келишиш учун бирон-бир миллий, халқаро ва учинчи томон судига мурожаат қилинмасдан, Томонлар ўртасида музокаралар ва маслаҳатлашувлар орқали ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Битимнинг кучга кириши, амал қилиш муддати ва тугатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим имзоланган санадан бошлаб кучга киради. Мазкур Битим Томонлардан бири унинг амал қилишини тугатиш нияти тўғрисида тугатиш санасидан камида олти (6) ой олдин дипломатик каналлар орқали бошқа Томонни ёзма равишда хабардор қилгунига қадар ўз кучида қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимнинг тугатилиши, башарти Томонлар ўртасида ўзгача тарзда келишилмаган бўлса, унинг тугатилиш санасига кадар келишилган жорий тадбирлар ёки дастурларни амалга оширишга дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 2018 йил 5 сентябрда икки (2) асл нусхада, хар бири ўзбек, араб ва инглиз тилларида тузилди. Бунда барча матнлар тенг аутентикдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талқин қилишда тафовут юзага келган тақдирда, инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.

(имзолар)