Ҳужжат кучини йўқотган 24.12.2025 30.11.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1108-5
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг буйруғи, 30.11.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1108-5
Кучга кириш санаси
02.03.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 24.12.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси фаолияти тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 30 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1108-5]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 18 сентябрдаги 22-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3677, 22.09.2025 й.) асосан 2025 йил 24 декабрдан давлат реестридан чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ва «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг 1994 йил 8 июндаги 285-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимматли қоғозлар билан битимлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2002 йил 7 февралдаги 2002-01-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1108, 2002 йил 13 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 5-сон) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси фаолияти тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош директор Б. АТАХАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 30 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018-12-сон

Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2018 йил 30 октябрдаги 2018-12-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси фаолияти тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1-банднинг учинчи хатбошисидан «брокер деб хисобланади» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«номинал сақловчи сифатида ўз мижозларининг қимматли қоғозлари бўйича даромадларни тўлиқ ва ўз вақтида, шу билан бирга қимматли қоғозлар муомаладан чиқарилганда номинал қийматини олишда ёрдам кўрсатиши керак.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 31-банднинг «ж» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ж) қимматли қоғозларга доир ўз номидан ва мижоз ҳисобидан амалга оширилган битимларнинг натижалари бўйича ҳисоботни шартномада келишилган муддатлар ва шаклда тақдим этади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«7. Брокерлик хизматларини амалга ошириш жараёнида, инвестиция воситачиси мижоз билан тузилган шартномага асосан уюшган савдоларда қимматли қоғозларни сотиб олиши ва сотиши учун ўз мижозларига пул маблағлари ва қимматли қоғозлар кўринишидаги карзни бериши мумкин.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидаги мазмундаги 73-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«73. Инвестиция воситачиси мижоз-норезидент билан тузилган шартномага асосан, қимматли қоғозларни сотиб олиш (сотиш)да мижоз-норезидентнинг номидан ва ҳисобидан хорижий валюталарни сотиб олиш (сотиш) учун тижорат банкларига буюртмалар топширишга ҳақли.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. 12-банд куйидаги мазмундаги «ж» кичик банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ж) депозитар тизимдаги ўз мижозлари тўғрисидаги маьлумотларни долзарблаштириш, шунингдек уч йил ва ундан ортиқ вақт мобайнида алоқага эга бўлмаган мижозлар билан ўзаро муносабатларни ўрнатиш чораларини кўришга мажбур.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. 14-банднинг «а» ва «б» кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«а) қимматли қоғозларни сотиб олишга ва сотишга буюртмаларни савдолар тизимида ҳар куни эълон қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) олдин эълон қилинган нархлар ва қимматли қоғозлар сонига мувофиқ, қимматли қоғозларни сотиб олиш ёки сотиш таклифи билан мурожат қилган шахслар билан битим тузиш ва бундай операцияларни амалга оширишдан бош тортмасликка мажбурдир.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«15. Диллер ўзининг веб-сайтида ва савдолар ташкилотчисининг веб-сайтида сотиб олинаётган ва (ёки) сотилаётган қимматли қоғозларнинг минимал ва максимал сонини эълон қилишга ҳақли.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 30 октябрь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2018 й., 10/18/1108-5/2254-сон)