Ҳужжат кучини йўқотган 23.09.2019 28.11.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3090
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази қарори, 28.11.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3090
Кучга кириш санаси
29.11.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 23.09.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг касб-ҳунар таълими маркази
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида жорий, оралиқ, босқичли ва якуний назоратларнинг баҳолаш мезонлари ва тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 28 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3090]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 23 сентябрдаги 421-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3090-1, 23.09.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 октябрдаги 868-сон «Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида жорий, оралиқ, босқичли ва якуний назоратларнинг баҳолаш мезонлари ва тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими вазири Ш. ШЕРМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2018 йил 20 сентябрь,

11-мҳ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касб-ҳунар таълими маркази директори М. ХОЛМУХАМЕДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 20 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11/ққ-сон

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими марказининг 2018 йил 20 сентябрдаги 11-мҳ, 11/ққ-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида жорий, оралиқ, босқичли ва якуний назоратларнинг баҳолаш мезонлари ва тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 октябрдаги 868-сон «Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида (бундан буён матнда ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари деб юритилади) жорий, оралиқ, босқичли ва якуний назоратларнинг баҳолаш мезонлари ва тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида ўқувчиларнинг касбий таълим беришга оид билим, кўникма ва малакаларини аниқлаш ва назорат қилиш мақсадида қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўқувчилар тегишли фан бўйича ўқитувчи ёки ишлаб чиқариш таълими устаси томонидан биринчи машғулотда мазкур Низом талаблари билан таништирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида ўқувчиларнинг касбий таълим беришга оид билим, кўникма ва малакаларини назорат қилиш жорий, оралиқ, босқичли ва якуний назорат турларини ўтказиш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўқувчилар билимини баҳолаш 5 баҳолик тизимда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Баҳолаш мезонлари ва назорат турлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Ўқувчилар билимини баҳолаш мезонлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўқувчилар билими қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчи мустақил хулоса ва қарор қабул қилади, ижодий фикрлай олади, мустақил мушоҳада юритади, олган билимини амалда қўллай олади, касбнинг (мавзунинг) моҳиятини тушунади, билади, ифодалай олади, айтиб беради ҳамда касб (мавзу) бўйича тасаввурга эга деб топилганда — 5 (аъло) баҳо;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчи мустақил мушоҳада юритади, олган билимини амалда қўллай олади, касбнинг (мавзунинг) моҳиятини тушунади, билади, ифодалай олади, айтиб беради ҳамда касб (мавзу) бўйича тасаввурга эга деб топилганда — 4 (яхши) баҳо;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчи олган билимини амалда қўллай олади, касбнинг (мавзунинг) моҳиятини тушунади, билади, ифодалай олади, айтиб беради ҳамда касб (мавзу) бўйича тасаввурга эга деб топилганда — 3 (қониқарли) баҳо;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчи касб дастурини ўзлаштирмаган, касбнинг (мавзунинг) моҳиятини тушунмайди ҳамда касб (мавзу) бўйича тасаввурга эга эмас деб топилганда — 2 (қониқарсиз) баҳо.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Назорат турларини ўтказиш бўйича тузилган топшириқларнинг мазмуни ўқувчининг ўзлаштиришини холис (объектив) ва аниқ баҳолаш имкониятини бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Жорий назоратни баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Жорий назорат ўқувчиларнинг касбий билим, кўникма ва малакаларини намойиш этиш, лойиҳалаш, гуруҳларда ишлаш, савол-жавоб, муҳокама, ёзма иш кўринишларида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Жорий назоратда қуйидагилар баҳоланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчининг ишлаб чиқариш таълими устаси ёрдамида ёки мустақил равишда бажарган иши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касбга оид кўникмаларни намойиш этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касб-ҳунар талабларини мустақил бажара олиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳалашда касб-ҳунар талабида белгиланган қоидаларни тўғри ва аниқ бажариши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гуруҳда ишлаш кўникмаларига эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касб-ҳунар талабини бажаришда ўқув-ишлаб чиқариш таълими устаси томонидан берилган саволларга жавоб бериши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касб-ҳунар талабини бажаришга оид амалий кўникмаларни оғзаки ва ёзма баён эта олиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ҳар бир мавзулар бўйича ўқув машғулоти ўтказиладиган охирги куни тегишли фан бўйича ўқитувчи ёки ишлаб чиқариш таълими устаси жорий назоратни якунлайди ва ушбу назорат тури бўйича ўқувчиларнинг билимини баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Оралиқ назоратни баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Оралиқ назорат чорак ва ярим йиллик якуни бўйича ўқувчиларнинг касбий билим, кўникма ва малакаларини баҳолаш учун ўқув дастурининг маълум бир мантиқий якунланган қисми тугаганидан сўнг эгаллаган касб-ҳунар бўйича амалий кўникмаларни намойиш қилиш ёки ёзма иш кўринишида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Оралиқ назоратни ўтказиш муддатлари, шунингдек ўтказиш шакли тегишли фан бўйича ўқитувчи ҳамда ишлаб чиқариш таълими устаси томонидан белгиланади ва таълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Оралиқ назорат ўтказиш муддатлари ўқувчиларга ўқув йили бошида тегишли фан бўйича ўқитувчи ёки ишлаб чиқариш таълими устаси томонидан эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Оралиқ назорат машғулотлар давомида ўтказилади ва уларни ўтказиш учун алоҳида дарс соатлари белгиланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Оралиқ назорат турини ўтказиш ва мазкур назорат тури бўйича ўқувчининг билимини баҳолаш тегишли фан бўйича ўқитувчи ёки ишлаб чиқариш таълими устаси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўқувчини оралиқ назорат тури бўйича баҳолашда унинг ўқув машғулотлари давомида олган баҳолари инобатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Босқичли назоратни баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Босқичли назорат ўқув йили якуни бўйича амалий имтиҳон, ёзма иш, лойиҳалар ва ишланмаларни ишлаб чиқиш ҳамда тест синовлари кўринишида амалга оширилиб, унга асосан ўқувчининг якуний баҳоси ва рейтинги аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Босқичли назорат ўтказиш муддатлари, шунингдек ўтказиш шакли тегишли фан бўйича ўқитувчи ҳамда ишлаб чиқариш таълими устаси томонидан белгиланади ва таълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Босқичли назорат материаллари мазмуни, ўтказиш муддатлари ўқувчиларга тегишли фан бўйича ўқитувчи ёки ишлаб чиқариш таълими устаси томонидан ўқув йили бошидан маълум қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқув йили давомида босқичли назоратнинг мазмуни ўзгартирилиши ёки янгиланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Босқичли назорат турини ўтказиш ва мазкур назорат тури бўйича ўқувчининг билимини баҳолаш тегишли фан бўйича ўқитувчи ёки ишлаб чиқариш таълими устаси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-§. Якуний назоратни баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Якуний назорат ўқувчи танлаган мутахассислик бўйича касбий таълим бериш жараёни тугаганидан сўнг эгаллаган касб-ҳунар бўйича компетентлигини амалий намойиш этиш орқали якуний давлат аттестацияси шаклида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Якуний назорат турини ўтказиш ва мазкур назорат тури бўйича ўқувчининг билимини баҳолашда тегишли фан бўйича ўқув машғулотларини олиб борган ўқитувчи ёки ишлаб чиқариш таълими устасининг иштирок этиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Якуний назорат умумий ўрта таълим мактаби якуний давлат аттестациясидан камида бир ҳафта аввал ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Якуний назорат материаллари мазмуни, ўтказиш муддатлари ўқитувчи ёки ишлаб чиқариш таълими устаси томонидан ўқув йили бошидан маълум қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқув йили давомида якуний назоратнинг мазмуни ўзгартирилиши ёки янгиланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Якуний назорат тури тегишли таълим муассасасининг директори билан келишилган ҳолда туман (шаҳар) халқ таълими бўлими томонидан тасдиқланадиган комиссия томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Комиссия таркиби тегишли фан бўйича ўқув машғулотларини олиб бормаган ўқитувчилар ёки ишлаб чиқариш таълими усталари, ишлаб чиқариш корхонаси мутахассислари орасидан шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Якуний назорат турини ўтказишда ўқувчиларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар кузатувчи сифатида иштирок этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Комиссия якуний назорат турини мазкур Низомда белгиланган тартибда ташкил этишга, шунингдек якуний назоратнинг адолатли, ошкоралик тамойиллари асосида ўтказилиши ҳамда натижаларнинг холислиги учун жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ўқувчи узрли сабабларга кўра якуний назорат турига кирмаган тақдирда, мазкур ўқувчига тегишли назорат турини қайта топширишга комиссия томонидан рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якуний назорат турига узрли сабабларсиз кирмаган ёки киритилмаган, шунингдек мазкур назорат тури бўйича «2» (қониқарсиз) баҳо билан баҳоланган талаба якуний назоратдан ўтмаган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Якуний назоратдан ўта олмаган ўқувчилар учун ҳар йили август ойида қайта якуний назорат ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Баҳолаш натижаларини қайд қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ўқувчилар билимини назорат қилиш тегишли фан бўйича ўқитувчи ёки ўқув-ишлаб чиқариш таълими устаси томонидан Ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштиришини ҳисобга олиш журналида (бундан буён матнда Журнал деб юритилади) қайд этиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқитувчи ёки ишлаб чиқариш таълими устаси қўшимча равишда ўқувчилар билимини баҳолашни электрон тизимда ҳам юритиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқитувчи ёки ишлаб чиқариш таълими устаси Журналда ўқувчига қўйилган баҳоларни шу куннинг ўзида қайд этиб боради. Агар ўқувчининг билимини баҳолаш ёзма иш шаклида ўтказилган бўлса, бунда ўқитувчи ёки ишлаб чиқариш таълими устаси ўқувчиларнинг натижаларини 3 кундан кўп бўлмаган муддатда Журналга қайд этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Назорат тури бўйича ўқувчининг «3» (қониқарли), «4» (яхши) ёки «5» (аъло) баҳо билан баҳоланганда назорат турини қайта топширишга йўл қўйилмайди. Ўқувчи назорат тури ўтказилган вақтда узрли сабабларсиз қатнашмаган ҳолларда «–» белгиси ёзиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Журналнинг ўз вақтида, тўғри ва тўлиқ юритилиши, шунингдек ундаги баҳо ва бошқа маълумотларга асоссиз ўзгартиришлар киритилмаслиги учун таълим муассасаси директори ва тегишли фан бўйича ўқитувчи ёки ишлаб чиқариш таълими устаси масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Якуний назорат иши баҳоларидан норози бўлган ўқувчи, унинг ота-онаси ёки улар ўрнини босувчи шахслар таълим муассасаси директори билан келишилган ҳолда тегишли туман (шаҳар) халқ таълими бўлими томонидан тузилган Апелляция комиссиясига апелляция бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Апелляция комиссияси таркибига ўқувчини баҳолашда иштирок этмаган тегишли туман (шаҳар) халқ таълими бўлими масъул ходими, ишлаб чиқариш таълими устаси ҳамда ўқитувчилар орасидан комиссия раиси ва камида тўрт нафар аъзо киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Баҳолаш натижасидан норози бўлган ўқувчилар ёки унинг ота-онаси ёхуд уларнинг ўрнини босувчилари баҳолаш натижаси эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат давомида апелляция комиссиясига ёзма мурожаат этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Апелляция комиссияси 24 соат ичида берилган шикоятларни кўриб чиқади. Бунда апелляция комиссияси ўқувчининг якуний назорат турида топширган ишига қўйилган баҳонинг тўғрилигини ўрганади ва унинг натижаси бўйича тегишли қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилинган қарорда ўқувчининг якуний назоратдан ўтган ёки ўтмаганлиги кўрсатилади ҳамда ушбу қарор 24 соат ичида ўқувчига етказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Апелляцияни кўриб чиқишда ўқувчи ёки унинг ота-онаси ёхуд уларнинг ўрнини босувчилари иштирок этишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У. ТАШКЕНБАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 5 ноябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2018 й., 10/18/3090/2240-сон)