Ҳужжат кучини йўқотган 30.01.2019 19.02.2018 йилдаги ПҚ-3542-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.01.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги ПФ-5643-сонли «Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг фаолиятини, халқаро молия институтлари, донорлар ва бошқа манбалар ҳисобидан ривожлантиришга доир давлат дастурлари ва бошқа инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ҳамда амалга ошириш жараёнларини янада такомиллаштириш, ривожлантириш давлат дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш бўйича вазирликлар ва идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш самарадорлигини ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида» 2017 йил 18 декабрдаги ПҚ-3437-сонли ҳамда «Халқаро ва хорижий молия институтлари билан ҳамкорликнинг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 декабрдаги ПҚ-3439-сонли қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда — Қўмита деб юритилади) зиммасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ривожлантириш давлат дастурларини тармоқлараро ва минтақавий ривожлантиришга доир узоқ муддатли концепцияларни ишлаб чиқиш, шакллантириш ва амалга ошириш бўйича барча ишларни мувофиқлаштириш, шунингдек, лойиҳаларни амалга ошириш самарадорлигини мониторинг қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан марказлашган ҳамкорлик қилиш бўйича ваколатли орган функциялари юклатилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Куйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмитанинг бошқарув ходимлари чекланган сони 189 нафардан иборат янгиланган ташкилий тузилмаси ва марказий аппарати тузилмаси 1* ва 2-иловаларга* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар бўйича қўмитасининг янгиланган тузилмалари, вилоятларнинг инвестициялар бўйича бош бошқармалари намунавий тузилмалари ҳамда Тошкент шаҳар Инвестициялар бўйича бош бошқармасининг тузилмаси 3*, 3а* ва 3б-иловаларга* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар бўйича қўмитасининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар бўйича бош бошқармаларининг, шунингдек, туманлар ва шаҳарлар инвестициялар бўйича бўлимларининг ходимлари чекланган сони 4* ва 4а-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 — 4-иловалар рус тили матнида берилга
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита раисига, зарур холларда, марказий аппарат тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита марказий аппарати бошқарув ходимларининг 25 нафари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги марказий аппаратининг штат бирликларини қисқартириш ҳисобига киритилмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар бўйича қўмитасининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар бўйича бош бошқармаларининг, шунингдек, туманлар ва шаҳарларнинг инвестициялар бўйича янги ташкил этилаётган бўлимларининг янги киритилаётган штат бирликлари Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс бошқариш ҳудудий бошқармаларининг ҳамда уларнинг туман (шаҳар) бўлимларининг, шунингдек, молия, солиқ органлари ва статистика органларининг штат бирликларини қисман қисқартириш ҳисобига киритилмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар бўйича қўмитасининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар бўйича бош бошқармаларининг, туманлар ва шаҳарлар инвестициялар бўйича бўлимларининг жорий таъминоти ҳамда фаолиятини молиялаштириш Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Қўмита марказий аппарати ходимларининг янгиланган штат жадвалларини белгиланган тартибда тасдиқласин ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган тузилмага мувофиқ штат бирликларини юқори малакали кадрлар билан тўлдирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қўмитага унинг марказий аппаратини, Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар бўйича қўмитасининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар бўйича бош бошқармаларининг, туманлар ва шаҳарлар инвестициялар бўйича бўлимларининг аппаратларини зарур анжомлар, ташкилий техника билан жиҳозлаш, зарур миқдорда хизмат автотранспорт воситаларини, уларни сақлаш учун тегишли лимитларни олиш учун, асосланган ҳисоб-китоблар бўйича, Қўмита тузилмасининг тегишли ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда маблағлар, шунингдек, хорижда Ўзбекистон Республикасининг реклама кампаниялари, бизнес-форумлари, конференциялари ва кўргазмаларини ўтказиш учун зарур маблағлар ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги ПФ-5586-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.11.2018 й., 06/18/5586/2230-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита таъминоти ва Қўмита ходимларини рағбатлантириш (иш ҳақи, мукофотлар, устамалар ва бошқа пул мукофотлари тўлаш) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари, Қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари, шу жумладан Вазирлар Маҳкамасининг «Германия Федератив Республикасининг кредит муассасалари томонидан Ўзбекистон Республикасига бериладиган кредитлардан фойдаланиш тўғрисида» 1994 йил 25 ноябрдаги 570-сонли қарорига мувофиқ бир жойга тўпланадиган вақтинча бўш турган бюджетдан ташқари ва қарз маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушган даромадлар, шунингдек, кўрсатилаётган хизматлардан тушган даромадлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетдан ташқари маблағлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан Қўмита ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари Қўмита ҳайъати томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги ПФ-5586-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.11.2018 й., 06/18/5586/2230-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги ПФ-5586-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.11.2018 й., 06/18/5586/2230-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзтрейд» АЖ, «Ўзсаноатэкспорт» АЖ ва «Ўрта Осиё Транс» АЖнинг Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир Темир кўчаси, 107-уй, манзилида жойлашган «EKSPO» МЧЖ ҚК устави капиталидаги ўз улушини баланс қиймати бўйича «Ўзэкспомарказ» МКК АЖга уларнинг устав капиталларидаги давлат улушини тегишли равишда камайтириб, давлат улушини кўпайтириш ҳисобига ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъкуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Халқаро ҳамкорлик маркази» АЖ, «Ўзэкспомарказ» МКК АЖ ва «Интерсервис» республика хўжалик ҳисобидаги ташки иқтисодий бирлашмаси — давлат корхонаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур ташкилотларнинг моддий-техник базасини яхшилаш ва самарали фаолиятини таъминлаш мақсадида олиб кириладиган республикада ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуналарни, материалларни ва бошқа товар-моддий бойликларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича импорт қилишда божхона тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 1 февраль ҳолатига кўра солиқлар бўйича қарздорликни ўчирган холда 10 йил муддатга ер солиғи, мол-мулк солиғи, шунингдек, қўшимча қиймат солиғи тўлашдан озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қўмитага, «Халқаро ҳамкорлик маркази» АЖга, «Ўзэкспомарказ» МКК АЖга ва «Интерсервис» республика хўжалик ҳисобидаги ташки иқтисодий бирлашмаси — давлат корхонасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва тижорат кўчмас мулкини бошқариш масалаларида тажрибага эга бўлган нуфузли халқаро консалтинг компанияларини ҳамда маслаҳатчиларни энг яхши таклифларни саралаб олиш асосида (тендер ўтказмай) жалб қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимизнинг ишлаб чиқарувчиларига устунлик берган ҳолда энг яхши таклифларни танлаш асосида Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг махсус ахборот портали орқали электрон савдолар воситасида тадбиркорлик субъектларидан материаллар, асбоб-ускуналар ва техника, хизмат транспорт воситалари, офис жиҳозлари ва анжомлар, компьютер ва ташкилий техника, шу жумладан уларнинг дастурий таъминоти харидини тендер ўтказмай ва (ёки) энг зарур товарларнинг (ишлар, хизматлар) давлат харидини амалга оширишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳридаги Халқаро савдо-кўргазма комплекси ҳудудида жамоат тартибини ва объектлар хавфсизлигини қўриқлашни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1999 йил 10 майдаги 231-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси фаолиятини янада ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 16 октябрдаги ПҚ-3326-сонли қароридан 1-банднинг учинчи хатбоши ва 3-банди чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита марказий аппарати бўлинмаларининг янгиланган низомларини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Р. Холмуродов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 19 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3542-сон