Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 10 июлдаги 483-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг бошқарув тузилмасини такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 26 ноябрь,
956-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 ноябрдаги 956-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 10 июлдаги 483-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 3-банддаги «ислом динига оид қадимий, ноёб қўлёзма асарларни» сўзлари «қадимий, ноёб қўлёзма ва тошбосма асарларни» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 1-илованинг 15-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Марказ директорининг илмий-маърифий ишлар бўйича ва маъмурий ва хўжалик ишлар бўйича икки нафар ўринбосарлари бўлади. Марказ директори бўлмаган тақдирда унинг функциясини директор ўринбосарларидан бири бажаради.».
3. 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг
ТУЗИЛМАСИ
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг ходимлари (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар бундан мустасно) сони — 34 нафар.
Илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш учун мутахассислар ва илмий ходимлар қўшимча равишда шартнома асосида жалб этилиши мумкин.
* Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлар асосида аниқланади».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.11.2018 й., 09/18/956/2227-сон)