Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 19 сентябрдаги 744-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Таркибий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида давлатнинг иштирокини қисқартириш, ердан самарали ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш, ҳосилдорликни ошириш, бозор муносабатларини жорий этиш, пахта хом ашёсини қайта ишлашда ўзаро боғлиқ тармоқларнинг вертикал ва горизонтал интеграциясини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 26 ноябрь,
955-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 ноябрдаги 955-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 19 сентябрдаги 744-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-иловада:
а) қуйидаги мазмундаги 411-позиция қўшилсин:
|
« |
411. |
Фарғона вилояти, Қўштепа тумани |
«Global Textile Solutions» МЧЖ, «Фарғона Глобал Текстиль» МЧЖ |
8 000,0 |
«Асака» АТБ |
»; |
б) «Жами» позициясидаги «300 713» рақами «308 713» рақами билан алмаштирилсин.
2. 2-иловада:
а) 40-позициядаги ««Тошлоқ пахта тозалаш» АЖ: «Гарбобо» ва «Заркент» тайёрлов пунктлари» сўзлари «Гарбобо» ва «Заркент» тайёрлов пунктлари билан биргаликда» «Тошлоқ пахта тозалаш» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) қуйидаги мазмундаги 401-позиция қўшилсин:
|
« |
401. |
Фарғона вилояти, Қўштепа тумани |
«Global Textile Solutions» МЧЖ, «Фарғона Глобал Текстиль» МЧЖ |
«Тошлоқ пахта тозалаш» АЖнинг «Қумтепа», «Пахтакор», «Солижонобод» тайёрлов пунктлари |
». |
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.11.2018 й., 09/18/955/2226-сон)