23.11.2018 йилдаги 951-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Япония халқаро ҳамкорлик банки ва Япониянинг тижорат банклари кредитига хизмат кўрсатиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумотлар узатиш тармоғига замонавий технологияларни фаол жорий этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, кенг полосоли оптик тармоқларни ривожлантириш ва «Ўзбектелеком» АК магистрал ва мултисервисли маълумотларни узатиш тармоғини кенгайтириш учун Япония халқаро ҳамкорлик банки ва Япония тижорат банклари кредитини жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг магистрал тармоқни маълумот узатиш каналларини зичлаштириш (DWDM) технологияси ва рақамли радиореле қурилмалари технологиясини кенгайтириш ҳамда «Коммутация марказларини IMS (IP Multimedia Subsystem) технологияси бўйича такомиллаштириш»ни кўзда тутувчи «Магистрал ва мултисервисли маълумотлар узатиш тармоқларини кенгайтириш» лойиҳаси инвестиция лойиҳаларини Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) ва «Sumitomo Mitsui Banking Corporation» (SMBC) банки иштирокида амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Магистрал ва мултисервисли маълумотлар узатиш тармоқларини кенгайтириш» инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида магистрал тармоқни зичлаштириш (DWDM) технологияси ва рақамли радиореле қурилмалари технологиялари асосида кенгайтириш ҳамда «Коммутация марказларини IMS (IP Multimedia Subsystem) технологияси бўйича такомиллаштириш» қисмлари бўйича дунёнинг етакчи телекоммуникация ускуналари ишлаб чиқарувчилари ўртасида белгиланган тартибда тендер савдолари ўтказилган, тендер натижасига кўра «Toyota Tsusho Corporation» (Япония) компанияси ғолиб деб аниқланган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Магистрал ва мултисервисли маълумотлар узатиш тармоқларини кенгайтириш» инвестиция лойиҳасининг магистрал тармоқни зичлаштириш (DWDM) технологияси асосида кенгайтириш бўйича қисмининг умумий қиймати 56 011 048 АҚШ доллари эквивалентини, шу жумладан 52 122 608 АҚШ доллари — ускуна ва хизматларнинг шартнома қиймати, 3 888 440 АҚШ доллари — қурилиш монтаж ишлари, инвестиция давридаги молиявий харажатлар ва бошқа сарф-харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбектелеком» АК «Магистрал ва мултисервисли маълумотлар узатиш тармоқларини кенгайтириш» лойиҳасининг магистрал тармоқни оптик каналларни зичлаштириш (DWDM) технологияси бўйича кенгайтириш қисми тендер савдолари ғолиби — «Toyota Tsusho Corporation» (Япония) компанияси билан 5 994 099 867 япон йени миқдоридаги (52 122 608 АҚШ доллари эквивалентида) контракт тузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзбектелеком» АКга тендер савдолари ғолиби — «Toyota Tsusho Corporation» компанияси билан «Магистрал ва мултисервисли маълумотлар узатиш тармоқларини кенгайтириш» лойиҳасининг рақамли радиореле қурилмалари қисми ва «Коммутация марказларини IMS (IP Multimedia Subsystem) технологияси бўйича такомиллаштириш» лойиҳаси бўйича контрактни Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларида белгиланган тартибда экспертизадан ўтказган ҳолда тузишга рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бир ой муддатда «Магистрал ва мултисервисли маълумотлар узатиш тармоқларини кенгайтириш» лойиҳасининг рақамли радиореле қурилмалари қисми ва «Коммутация марказларини IMS (IP Multimedia Subsystem) технологияси бўйича такомиллаштириш» лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар юқорида кўрсатилган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида тузилган контрактларни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартномалар қийматининг 15 фоизи — SMBC кредитлари ҳисобидан, 2 йиллик имтиёзли давр, йиллик 4,45 фоиз қўшилган 6 ойлик ЛИБОР (йена) ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг йиллик 0,5 фоиз миқдоридаги маржасига тенг бўлган фоиз ставкаси билан 5 йилгача муддатга япон йенида тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
контракт қийматининг 85 фоизи — Япония экспорт суғурта агентлиги остидаги JBIC ва Япония тижорат банкларининг имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан, 2 йиллик имтиёзли давр, йиллик 1,78 фоиз қўшилган JPY CIRR ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг йиллик 0,5 фоиз миқдоридаги маржасига тенг бўлган фоиз ставкаси билан 12 йил муддатга япон йенида тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбектелеком» АК «Магистрал ва мултисервисли маълумотлар узатиш тармоқларини кенгайтириш» лойиҳасининг магистрал тармоқни оптик каналларни зичлаштириш (DWDM) технологияси бўйича кенгайтириш қисми техник-иқтисодий асосларининг асосий техник иқтисодий параметрлари 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Магистрал ва мултисервисли маълумотлар узатиш тармоқларини кенгайтириш» лойиҳаси магистрал тармоқни оптик каналларни зичлаштириш (DWDM) технологияси бўйича кенгайтириш қисмининг Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) кредитининг прогноз графиги 2-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Магистрал ва мултисервисли маълумотлар узатиш тармоқларини кенгайтириш» лойиҳаси магистрал тармоқни оптик каналларни зичлаштириш (DWDM) технологияси бўйича кенгайтириш қисмининг «Sumitomo Mitsui Banking Corporation» (SMBC) банки кредитини қайтариш бўйича прогноз графиги 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 — 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбектелеком» АК кредитлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, лойиҳалар доирасида тузилган контрактларга масъул ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш учун жавобгар бўлган ижро органи ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
JBIC ва SMBC кредитларига хизмат кўрсатиш ва уни қайтариш, шунингдек, лойиҳалар бўйича бошқа харажатлар, шу жумладан қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш харажатлари «Ўзбектелеком» АКнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига жалб қилинаётган кредит шартномалари бўйича тақдим этилган шартлар асосида хорижий банклар олдидаги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки мажбуриятлари юзасидан, шунингдек, «Ўзбектелеком» АКнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки олдидаги мажбуриятлари бўйича белгиланган тартибда давлат кафолатлари бериш ваколати берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қарз битимлари шартларида назарда тутилган шакл бўйича хорижий банкларга бериладиган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатлари бўйича, белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Электрон ҳукумат, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 23 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
951-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2018 й., 09/18/951/2217-сон)