21.11.2018 йилдаги 938-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2-ГМЗнинг қайта ишлаш қувватларини кенгайтириш (I-II босқичлар)» инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосини тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2018 йилдаги инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳалар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3507-сон қарорига мувофиқ ва замонавий технологияларни жорий этган ҳолда, қайта ишлаш қувватларини янада ошириш ҳисобига қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни барқарор кўпайтиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.  «2-ГМЗнинг қайта ишлаш қувватларини кенгайтириш (I-II босқичлар)» инвестиция лойиҳасини (кейинги ўринларда инвестиция лойиҳаси деб аталади) амалга ошириш доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) умумий қиймати 168,30 млн. АҚШ доллари эквивалентидаги инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланиши ишлаб чиқилиб, «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКда белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилгани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) объектни 2023 йилнинг ноябрида ишга тушириш орқали йилига таркибида олтин бўлган 12,0 млн. тонна ҳажмда рудаларни қайта ишлаш бўйича қўшимча қувватлар ташкил этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий асосланишининг ишлаб чиқилиши ва экспертизадан ўтказилиши натижасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий КМК» ДКнинг махсус инвестиция ҳисобрақамидаги маблағлари ҳисобидан 95,88 млн АҚШ доллари эквивалентидаги ўз маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки орқали қайта молиялаштириладиган ва қайта молиялаштирувчи банкнинг йиллик 2,0 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси ҳамда йиллик 0,25 фоиз миқдоридаги маржаси қўшилган ҳолда 10 йил муддатга, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли даврга бериладиган 72,42 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредити ҳисобидан маблағларга бўлган эҳтиёж аниқлангани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий КМК» ДК қарз олувчи ва инвестиция лойиҳасининг амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредитидан мақсадли ҳамда самарали фойдаланиш учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жалб этиладиган кредитни қоплаш ва унга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар «Навоий КМК» ДКнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2-ГМЗнинг қайта ишлаш қувватларини кенгайтириш (I-II босқичлар)» инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий асосланишининг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2-ГМЗнинг қайта ишлаш қувватларини кенгайтириш (I-II босқичлар)» инвестиция лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитини қоплашнинг прогноз жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратини белгиланган тартибда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.С. Султанов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов ва «Навоий КМК» ДК бош директори К.С. Санақулов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 21 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
938-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2018 й., 09/18/938/2204-сон)