Ҳужжат кучини йўқотган 10.05.2022 16.11.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2131-3
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори, 16.11.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2131-3
Кучга кириш санаси
17.11.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 10.05.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 16 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2131-3]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 10 майдаги 11-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3366, 10.05.2022 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 346-сон «Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги ва 1998 йил 31 мартдаги 137-сон «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартибини такомиллаштириш ва амалдаги қонунчилик нормаларини бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2010 йил 19 июлдаги ЭГ-01/10-4014, 60, 01-02/8-10-сон қарори (рўйхат рақами 2131, 2010 йил 13 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 33-сон, 279-модда) билан тасдиқланган Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи савдо вазири Ж. ХОДЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 11 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018/23-04-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 11 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
133-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божхона қўмитаси раиси М. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 11 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
01-02/8-62-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 11 октябрдаги 2018/23-04, 133, 01-02/8-62-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 13-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Товарларнинг келиб чиқиш мамлакати «етарли даражада қайта ишланганлик» мезонига мувофиқ аниқланганда, келиб чиқиши номаълум бўлган материаллар хорижий материаллар деб ҳисобланади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 17-банддаги «Сертификат Ўзбекистон Республикаси» деган сўзлар «Импорт қилинаётган товарлар учун сертификат Ўзбекистон Республикаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Аризага ариза берувчининг имзоси ва муҳри (мавжуд бўлса) билан тасдиқланган қуйидаги ҳужжатларнинг нусхалари (мазкур Низомнинг 273 ва 274-бандларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно) илова қилинади:»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбоши «бўйича шартнома» деган сўзлардан кейин «(контракт асосида экспорт қилинган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидаги мазмундаги 273 ва 274-бандлар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«273. Ўзбекистон Республикасида етиштирилиб экспорт қилинаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларига сертификат олиш бўйича мурожаат қилинганда, аризага ариза берувчининг имзоси ва муҳри (мавжуд бўлса) билан тасдиқланган қуйидаги ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етказиб берувчи ва харидор ўртасидаги экспорт (реэкспорт) қилинаётган товар бўйича шартнома (контракт асосида экспорт қилинган тақдирда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт қилинаётган товарга ҳисобварақ-фактура (инвойс);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт қилинаётган товарнинг келиб чиқишини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (экспортёрнинг ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида етиштирилиб экспорт қилинаётган товарни сотиб олинганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сертификат олиш учун мурожаат қилинган куни мазкур бандда кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этиш имконияти бўлмаганда, ариза берувчи томонидан экспорт қилинаётган маҳсулотнинг номи, ҳажми, тайёрловчиси ва етиштирилган ҳудуди ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олувчи хат тақдим этиши рухсат этилади. Бунда халқаро меъёрларга мувофиқ товар олиб кирилаётган мамлакатнинг божхона ёки бошқа ваколатли органлари томонидан сўровнома келганда, ариза берувчи мазкур бандда кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
274. Экспорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотига мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда сертификат олиш учун экспортёр мазкур Низомнинг 1-а-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилган ариза-декларацияни тақдим этиши мумкин. Ариза-декларация ёзма ёки электрон шаклда ҳамда ариза берувчининг имзоси ва муҳри (мавжуд бўлса) билан тасдиқланган ҳолда тақдим қилинади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 28-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилинаётган товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш бўйича экспертиза ўтказиш ва экспертиза далолатномасини тузиш ариза белгиланган тартибда топширилган санадан бошлаб бир иш куни мобайнида амалга оширилади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбошиси «экспертиза далолатномаси» деган сўзлардан кейин «ёки ариза-декларация» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Экспертиза далолатномаси ёки ариза-декларация асосида сертификатни расмийлаштириш бир иш куни мобайнида амалга оширилади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда 1-а-илова билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-а-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

АРИЗА–ДЕКЛАРАЦИЯ
‎ (қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун умумий шаклда товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги
‎сертификатни бериш учун)

‎‎Ариза берувчи ___________________________________________________________________________________

‎‎«Ўзбекэкспертиза» АЖ билан _____________________ санада тузилган _____-сонли шартнома асосида умумий шаклдаги товар(лар)нинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни расмийлаштириш учун, эксперт ажратишингизни сўрайди.

‎‎Тўловни кафолатлаймиз. Бизнинг реквизитлар __________________________________________________________

_______________________________________________________________________________________________‎‎

1. Тузилган сана: _________________________________________________________________________________

2. Тузилган жойи: _________________________________________________________________________________‎‎

‎‎3. Ариза-декларация берувчи вакили: _________________________________________________________________

________________________________________________________________________________томонидан тузилди.

‎‎(корхона номи, Ф.И.О. паспорт рақами, лавозими)

‎‎4. Экспортер (юк жўнатувчи): _______________________________________________________________________

‎5. Ишлаб чиқарувчи (тайёрловчи): ____________________________________________________________________

6. Сотиб олувчи (юк қабул қилувчи): __________________________________________________________________‎‎

7. Экспорт шартномаси (мавжуд бўлса) ва ҳисобварақ-фактура (инвойс): _____________________________________‎‎

_______________________________________________________________________________________________

8. Юк жўнатиш тури ва санаси: ______________________________________________________________________‎‎

‎‎9. Жўнатилиш ва қабул қилиш станцияси: ______________________________________________________________

‎‎10. Товар номи, ТИФ ТН коди, миқдори (товар турлари кўп бўлганда, товар номини ушбу декларациянинг алоҳида қўшимча варақларида кўрсатишга рухсат этилади): ______________________________________________________

___________________________________________________________________________________

11. Товарнинг келиб чиқиши ҳақида маълумотлар: _______________________________________________________

‎‎_______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
‎‎(мева-сабзавотларни сотиб олган/етиштирганлигини тасдиқловчи ҳужжатларинг номи ва рақами)

12. Хулоса қисми: Ушбу билан, юқоридаги маълумотлар тўғрилиги ва 10-бандда кўрсатилган товарлар ҳақиқатда Ўзбекистон Республикасидан келиб чиққанлиги декларацияланади. Тақдим қилинган барча маълумотлар учун жавобгарлик масъулиятини оламиз ва кейинчалик биз экспорт қилган товар бўйича товар олиб кирилаётган мамлакат ваколатли органлари томонидан бизга ушбу ариза-декларациядаги маълумотлар асосида берилган сертификат доирасида нотўғри ёки ишончсиз маълумотлар аниқланган тақдирда товарнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш бўйича барча зарур маълумот ва ҳужжатларни тақдим қилишни ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ барча харажатларини тўлашни ўз зиммамизга оламиз.

‎‎Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2131, 2010 йил 13 август) талаблари билан таништирилдим.

Раҳбар (вакил)

‎(мансаби) ‎‎‎

‎‎________________

‎(имзо)

_____________________________________

‎(Ф.И.Ш.)

М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)

‎‎Келиб чиқиш мезони: «батамом ишлаб чиқарилган»

‎‎Ариза-декларация эксперт томонидан рўйҳатга олинди

______________

‎(имзо)

_______________________________

‎(Ф.И.Ш.)

М.Ў.».‎

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.11.2018 й., 10/18/2131-3/2191-сон)