07.09.2018 йилдаги -сон
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси 1968 йил 1 июлдаги Ядровий қуролни тарқатмаслик тўғрисидаги Шартнома, 1979 йил 26 октябрдаги (2005 йил 8 июлдаги ўзгартиришлар билан) Ядровий қурилмаларни ва ядровий материални жисман ҳимоя қилиш тўғрисида Конвенция, 1997 йил 5 сентябрдаги Ишлатиб бўлинган ёқилғи билан муомалада бўлиш хавфсизлиги тўғрисидаги ва радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлиш хавфсизлиги ҳақидаги бирлашган Конвенция иштирокчилари эканлигини ҳисобга олган ҳолда,
1. Мазкур Битимнинг 1-моддасида назарда тутилган ҳамкорликни амалга ошириш мақсадида Томонларнинг ваколатли органлари ваколатли ташкилотлар тарафидан улар ўртасида тузилган шартнома (контракт)лар доирасида атом электр станцияси лойиҳавий қувватга чиққунига қадар барча лойиҳаолди, лойиҳавий, қурилиш, монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларининг бажарилиши, фойдаланишнинг кафолатли муддати (бош пудратчи ва буюртмачи тарафидан блокни буюртмачига кафолатли фойдаланишга топшириш тўғрисида далолатнома имзоланган санадан кейин 2 йил мобайнида) техник кўмакни таъминлаш, ускуналар, материаллар ва ядровий ёқилғини тайёрлаш ва етказиб бериш, шунингдек, атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланишда хавфсизликни давлат томонидан тартибга солиш тизимини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги иш ва хизматларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширадилар.
5. Ўзбекистон ваколатли ташкилотлари билан Россия ваколатли ташкилотлари ўртасида мазкур Битим доирасида шартнома (контракт)лар Ўзбекистон ваколатли ташкилотлари билан Россия ваколатли ташкилотлари ўртасида тўғридан-тўғри ўтказиладиган музокаралар натижаси бўйича тузилади. Бундай шартнома (контракт)ларнинг Ўзбекистон иқтисодиёти ва энергетика сектори учун стратегик муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда, бундай шартнома (контракт)ларни тузишда танлов процедуралари ўтказилмайди ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган давлат харидлари ва савдоларининг қоида ва шартлари қўлланилмайди. Зарурат бўлганда, Ўзбекистон томонининг ваколатли органи Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ваколатли ташкилотлар ўртасида тўғридан-тўғри шартнома (контракт)ларни тузиш учун тегишли рухсатномалар олинишини таъминлайди, шунингдек, мазкур Битимнинг амалга оширилиши учун зарур бўлган чораларни кўради.
Мазкур Битимнинг 5 ва 6-моддаларида назарда тутилган бош пудратчи ва буюртмачи мажбуриятларининг батафсил тақсимланиши бош пудратчи ва буюртмачи ўртасида тузиладиган шартномалар (контрактлар)да белгиланади.
Мазкур Битимни амалга ошириш мақсадларида Ўзбекистон Республикаси атом энергетикаси бўйича миллий дастурни бажариш учун лозим бўлган Ўзбекистон Республикасида атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланишда хавфсизликни тартибга солиш тизимини яратиш учун хавфсизликни давлат томонидан тартибга солиш органлари Томонлар давлатлари атом энергиясидан фойдаланишда, улар томонидан ваколатли ташкилотлар жалб қилинган ҳолда, ядро ва радиация хавфсизлигини тартибга солиш, ядро қурилмалари, радиация манбалари, ядро материаллари ва радиоактив моддаларни сақлаш пунктларининг жисмоний ҳимояланиши устидан, шунингдек, ядро материаллари, радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларни ҳисобга олиш ва текшириш тизимлари устидан назорат қилиш, шу жумладан, ушбу ваколатли ташкилотлар ўртасида тузиладиган шартномалар (контрактлар)да белгиланадиган шартларда Ўзбекистон Республикаси мутахассисларини ўқитиш ва тайёрлаш масалалари бўйича ҳамкорликни амалга оширади.
2. Башарти Ўзбекистон Республикасида мазкур Битим имзоланган санадан сўнг кучга кирадиган ва мазкур Битимни амалга оширишга салбий таъсир кўрсатадиган, шартномалар (контрактлар) қийматига, ҳар қандай ҳуқуқларга, бадалларга ёки мазкур Битимга мувофиқ тақдим қилинган ёки унга асосланган ҳимояга ёхуд мазкур Битимга мувофиқ тузилган шартномалар (контрактлар) қийматига салбий таъсир кўрсатадиган, зарар етказадиган, чеклайдиган, камситадиган, қисқартирадиган, Россия ваколатли ташкилотлари, Россиянинг жалб қилинадиган ташкилотлари ва Россия ваколатли ташкилотлари томонидан жалб қилинадиган учинчи давлатлар ташкилотлари ҳақ-ҳуқуқларини бевосита ёки билвосита чеклайдиган ёки жиддий молиявий мажбурият юклайдиган янги қонунчилик қўлланилса (Ўзбекистон Республикаси томонидан тақдим қилинган коммунал хизматлар учун нархлар, тарифлар, бадаллар ва тўловларни белгилайдиган қонунчиликдан ташқари), бундай қонунчилик ушбу ташкилотларга атом электр станциясидан кафолатли фойдаланиш муддати тугагунга қадар қўлланилмайди.
3. Мазкур модданинг 2-банди қоидаларидан қатъи назар, Россия ваколатли ташкилотлари, Россиянинг жалб қилинадиган ташкилотлари ва Россия ваколатли ташкилотларининг жалб қилинадиган учинчи давлатлар ташкилотлари мазкур Битим имзоланган санадан сўнг атом энергиясидан фойдаланишда Ўзбекистон хавфсизликни давлат томонидан тартибга солиш органи томонидан қабул қилинган ҳар қандай янги қонунчиликка риоя қилади. Бундай қонунчиликка риоя қилиниши муносабати билан Ўзбекистон ваколатли ташкилотлари Россия ваколатли ташкилотлари ва Ўзбекистон ваколатли ташкилотлари ўртасида тузилган тегишли шартномалар (контрактлар)да белгиланган шартларда Россия ваколатли ташкилотлари, Россиянинг жалб қилинадиган ташкилотлари ва Россия ваколатли ташкилотларининг жалб қилинадиган учинчи давлатлар ташкилотларига тез, монанд ва самарали компенсацияни таъминлайди.
2. Мазкур Битимни амалга ошириш мақсадида Россия ваколатли ташкилотлари, Россиянинг жалб қилинадиган ташкилотлари ва Россия ваколатли ташкилотлари томонидан жалб қилинадиган учинчи давлат ташкилотлари томонидан олиб келинадиган ускуналар, материаллар, эҳтиёт қисмлар, қурилмалар, асбоблар, атом электр станциясини фойдаланишга топшириш ва ундан фойдаланиш учун керакли ҳажмларда ҳимоя ва бошқарув тизимининг тайёр тўпламли иссиқлик ажратувчи йиғмалари ва ютувчи стерженлари шаклидаги ядро ёқилғиси, бутловчи буюмлар, ҳужжатлар, электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурлар (дастурий таъминот), шунингдек, Ўзбекистон ваколатли ташкилотлари ва Россия ваколатли ташкилотлари ўртасида келишилган номенклатура ва ҳажмларда, шу жумладан, Россия ваколатли ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналари фаолият юритиши учун керакли бўлган бошқа товарлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ундириладиган божхона тўловларидан озод қилинади.