12.11.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3086
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг буйруғи, 12.11.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3086
Кучга кириш санаси
13.11.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғориш тармоқлари (каналлар)да балиқ етиштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 12 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3086]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 апрелдаги ПҚ-3657-сон «Балиқчилик тармоғини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Суғориш тармоқлари (каналлар)да балиқ етиштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Б. ЮСУПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 9 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52-сон

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2018 йил 9 октябрдаги 52-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғориш тармоқлари (каналлар)да балиқ етиштириш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 апрелдаги ПҚ-3657-сон «Балиқчилик тармоғини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ суғориш тармоқларида (каналларда) (бундан буён матнда суғориш тармоғи деб юритилади) балиқ етиштириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Суғориш тармоғида балиқ етиштириш суғориш тармоғининг чуқурлиги ёки саёзлигидан келиб чиққан ҳолда қафасларда ёки суғориш тармоғининг қирғоқларини тўр билан тўсиш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Суғориш тармоқларида балиқ етиштириш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қафасларда балиқ етиштириш даврида суғориш тармоғидаги сувнинг сатҳи 2,5 метрдан кам бўлмаган жойларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув сатҳи 2,5 метрдан паст бўлган жойларда суғориш тармоғининг қирғоқларини тўр билан тўсиш йўли орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Балиқ етиштириш суғориш тармоғининг техник ҳолатига ҳамда сув оқимига таъсир кўрсатмайдиган жойларда амалга оширилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Суғориш тармоғида балиқ етиштиришни ташкиллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Суғориш тармоқларида балиқ етиштиришни режалаштираётган шахс балиқ етиштиришдан олдин тегишли ҳудуддаги Туман ирригация бўлимини ёзма равишда хабардор қилади. Бунда балиқ етиштириш режалаштирилаётган суғориш тармоғининг аниқ жойи, суғориш тармоғига жойлаштириш режалаштирилаётган қафаснинг ёки тўр билан тўсиш режалаштирилаётган қирғоқнинг ўлчамлари ҳақидаги маълумотлар тақдим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман ирригация бўлими балиқ етиштириш режалаштирилаётган суғориш тармоғидан фойдаланиш ҳамда у билан боғлиқ масалалар юзасидан тегишли тавсиялар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман ирригация бўлими балиқ етиштиришни режалаштираётган шахсни суғориш тармоғида бажарилиши режалаштирилган таъмирлаш ишлари ҳамда бошқа амалга оширилиши лозим бўлган ташкилий ишлар ҳақида олдиндан огоҳлантириши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Суғориш тармоқларида балиқ етиштириш усуллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қафас суғориш тармоғидаги сув оқимининг тезлиги секундига 10 сантиметрдан кўп бўлмаган, шунингдек суғориш тармоғидаги сувнинг чуқурлиги 2,5 метрдан кам бўлмаган жойларга жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Суғориш тармоқларида қафаслар алоҳида ёки секцияли ёхуд бир-бирига боғланган ҳолда ўрнатилади ҳамда суғориш тармоғининг қирғоғига маҳкамланади. Бунда қафас суғориш тармоғини энининг учдан бир қисмидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қафас суғориш тармоғининг кенглиги, чуқурлиги ҳамда ундаги сув оқимининг тезлигидан келиб чиққан ҳолда турли ҳажм ва шаклларда тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Суғориш тармоқларига балиқ чавоқларини жойлаштиришдан олдин сувнинг гидрокимёвий ҳолати ўрганилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Балиқ чавоқларини суғориш тармоғидаги сувга туширишдан олдин балиқ чавоқлари сақланаётган сувнинг ҳарорати суғориш тармоғи сувининг ҳароратига тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Суғориш тармоқларида балиқ етиштиришда фойдаланиладиган қафас ва тўрлар капрон ёки пишиқ сунъий толадан тўқилган ёхуд тайёрланган бўлиши, шунингдек қафас ёки тўр тешикларининг катталиги унда етиштирилиши режалаштирилаётган балиқ чавоқлари ҳажмидан келиб чиққан ҳолда 6 миллиметрдан — 2 сантиметргача ўлчамда бўлиши тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Суғориш тармоғига жойлаштириладиган қафаслар темир ёки пластмассадан фойдаланган ҳолда тайёрланган бўлиши керак. Бунда қафас суғориш тармоғининг чуқур бўлган жойларида сув остига чўкиб кетишини олдини олиш мақсадида, қафаснинг сув устидаги қисмига бочка, пластмасса труба ёки пластмасса қопланган пўкак понтонлар, шунингдек уни сув остига тушиб кетмаслигини таъминловчи материаллар маҳкамланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Балиқ етиштириш суғориш тармоғининг саёз бўлган ҳамда сув оқимига халақит қилмайдиган жойларидаги қирғоқларни тўр билан тўсиш йўли орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Суғориш тармоғини қирғоқларда ҳамда сув тубида ўсган ўсимликлардан тозалаш ҳамда сувнинг тўсиқларсиз оқишини таъминлаш мақсадида, ушбу суғориш тармоғининг 1 километр бўлган масофадаги қисмига 100 — 150 дона 1 йиллик ўт билан озуқаланадиган балиқ чавоқларини ташлаш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Суғориш тармоқларида етиштирилаётган балиқлар омухта ем билан озиқлантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Суғориш тармоқларида балиқ етиштиришда суғориш тармоғи ва унинг қирғоқларига салбий таъсир этувчи ишларни (қазиш ва қурилиш ишларини) амалга оширишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Балиқ етиштириш суғориш тармоғи гидротехник иншоотларидан камида 100 метр узоқ масофада амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Суғориш тармоғида балиқ етиштираётган шахс балиқларни етиштириб бўлгандан кейин, шунингдек балиқ етиштириш мавсуми тугаганда, у томондан суғориш тармоқларида ўрнатилган қафас ва бошқа мосламаларни йиғиб олиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув хўжалиги вазири Ш. ХАМРАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 8 октябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Б. МУСАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 4 октябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси раиси А. ЭРГАШЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 5 октябрь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2018 й., 10/18/3086/2178-сон)