05.09.2018 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Миср Араб Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даромад ва мол-мулк солиқлари бўйича икки ёқлама солиққа тортишни бартараф қилиш ҳамда солиқларни тўлашдан бош тортиш ва бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Миср Араб Республикаси Ҳукумати,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзларининг иқтисодий алоқалари ва солиқ масалаларидаги ҳамкорлигини янада ривожлантириш истагида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ тўлашдан бош тортиш ёки бўйин товлаш орқали солиққа тортмаслик ёки кам солиққа тортиш учун имкониятлар яратмасдан мазкур Битимда қамраб олинган солиқларга нисбатан иккиёқлама солиққа тортишни бартараф этиш ниятида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб
Битимнинг қўлланиш доираси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
БИТИМ ТАТБИҚ ЭТИЛАДИГАН ШАХСЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири ёки ҳар иккаласининг резиденти бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
БИТИМ ТАТБИҚ ЭТИЛАДИГАН СОЛИҚЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битим Аҳдлашувчи Давлатлар ёки уларнинг маъмурий-ҳудудий бўлинмалари ёхуд маҳаллий ҳокимият органлари номидан ундириладиган даромад ва мол-мулк солиқларига, уларни ундириш тартибидан қатъи назар, қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Даромад ва мол-мулк солиқларига даромад ёки мол-мулкнинг умумий суммасидан, даромад ёки мол-мулкнинг элементларидан ундириладиган барча солиқлар, шу жумладан, кўчар ва кўчмас мол-мулкни тасарруфдан чиқаришдан олинган даромадлардан ундириладиган солиқлар ҳамда корхоналар томонидан тўланадиган иш ҳақи ва маошнинг умумий миқдоридан ундириладиган солиқлар, шунингдек, мол-мулк қийматининг ўсишидан олинган даромадлардан ундириладиган солиқлар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Битим, хусусан, қуйидаги амалдаги солиқларга нисбатан қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Миср Араб Республикасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) жисмоний шахслардан ундириладиган даромад солиғи, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. иш ҳақи ва маошдан олинадиган даромад;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. тижорат ва ишлаб чиқариш фаолиятларидан олинадиган даромад;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. касбий фаолиятлардан олинадиган даромад (мустақил шахсий хизматлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. кўчмас мулкдан олинадиган даромад;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) тўлов манбаидан олинадиган солиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iv) юқорида қайд этилган солиқлардан фоизлар кўринишида ёки бошқа йўллар билан ундириладиган қўшимча солиқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(кейинги ўринларда «Миср солиқлари» деб юритилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Ўзбекистон Республикасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) юридик шахслардан ундириладиган фойда солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) жисмоний шахслардан ундириладиган даромад солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) мол-мулк солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(кейинги ўринларда «Ўзбекистон солиқлари» деб юритилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Битим у имзоланган санадан сўнг қўшимча равишда ёки амалдаги солиқлар ўрнига ундириладиган ҳар қандай ўхшаш ёки моҳиятан бир хил солиқларга нисбатан ҳам қўлланилади. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ўзларининг тегишли солиқ қонунчилигига киритилган ҳар қандай муҳим ўзгартиришлар тўғрисида бир-бирларини хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II-боб
Таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
УМУМИЙ ТАЪРИФЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битимда, агар матн мазмунидан ўзгача маъно келиб чиқмаса:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Миср» атамаси Миср Араб Республикаси ҳудудини англатади ва географик маънода қўлланилганда, Миср ўз қонунчилиги ҳамда халқаро ҳуқуққа мувофиқ суверен ҳуқуқларини амалга оширадиган, денгиз туби ва ер ости ҳамда уларнинг табиий ресурсларига нисбатан ҳуқуқларини амалга ошириш мумкин бўлган ҳудуд сифатида белгиланган ёхуд келгусида белгиланиши мумкин бўлган ҳудудий денгиз ва ҳудудий сувлардан ташқаридаги қирғоққа тугашган ҳар қандай ҳудудни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) «Ўзбекистон» атамаси Ўзбекистон Республикасини англатади ва географик маънода қўлланилганда, Ўзбекистон Республикаси халқаро ҳуқуқ ва ўз қонунчилигига мувофиқ ўзининг суверен ҳуқуқлари ва юрисдикциясини, шу жумладан, ер ости бойликлари ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириши мумкин бўлган ўз ҳудудини, ҳудудий сувларни ва уларнинг юқорисидаги ҳаво кенглигини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) «Аҳдлашувчи Давлат» ва «бошқа Аҳдлашувчи Давлат» атамалари матн мазмунидан келиб чиқиб, Ўзбекистон ёки Мисрни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) «шахс» атамаси жисмоний шахс, компания ва ҳар қандай бошқа шахслар гуруҳини ўз ичига олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) «компания» атамаси солиққа тортиш мақсадлари учун юридик шахс сифатида қараладиган ҳар қандай тузилма ёки ҳар қандай ташкилотни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) «бир Аҳдлашувчи Давлат корхонаси» ва «бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси» атамалари тегишлича бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти томонидан бошқариладиган корхона ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти томонидан бошқариладиган корхонани англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) «солиқ» атамаси матн мазмунидан келиб чиқиб, тегишлича Ўзбекистон солиғи ёки Миср солиғини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
h) «халқаро ташиш» атамаси бир Аҳдлашувчи Давлатда ўзининг самарали бошқарувига эга бўлган корхона томонидан фойдаланиладиган денгиз ёки ҳаво кемаси, темир йўл ёки автомобиль транспортида ҳар қандай ташишни англатади, денгиз ёки ҳаво кемаси, темир йўл ёки автомобиль транспортидан фақат бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган пунктлар ўртасида фойдаланилган ҳоллар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) «ваколатли орган» атамаси қуйидагиларни англатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Миср Араб Республикасида — Молия вазири ёки унинг ваколатли вакили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) Ўзбекистон Республикасида — Давлат солиқ қўмитаси Раиси ёки унинг ваколатли вакили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
j) «миллий шахс» атамаси қуйидагиларни англатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Аҳдлашувчи Давлатнинг фуқаролигига эга бўлган ҳар қандай жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) Аҳдлашувчи Давлатнинг амалдаги қонунларига мувофиқ ўз мақомини олган ҳар қандай юридик шахс, ширкат ёки ассоциация.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битим Аҳдлашувчи Давлат томонидан исталган вақтда қўлланилганда, унда таърифи берилмаган ҳар қандай атама, агар матндан бошқа маъно келиб чиқмаса, Битим қўлланиладиган солиқларга нисбатан бу вақтда ушбу Давлат қонунчилигига мувофиқ белгиланган маънони англатади. Атаманинг ушбу Давлатнинг тегишли солиқ қонунчилигига мувофиқ ҳар қандай маъноси ушбу давлатнинг бошқа қонунларида мазкур атама учун назарда тутилган маънодан устувор ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
РЕЗИДЕНТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битимнинг мақсадлари учун «Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти» атамаси ушбу Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ ўзининг доимий турар жойи, доимий истиқомат жойи, бошқарув жойи ва шунга ўхшаш мазмундаги бошқа ҳар қандай мезонларга кўра ушбу Давлатда солиқ тўловчи ҳисобланган шахсни англатади, шунингдек, ушбу давлатни ва ҳар қандай маъмурий-ҳудудий бўлинмани ёки маҳаллий ҳокимият органларини ўз ичига олади. Бироқ бу атама фақат ушбу Давлатдаги манбалардан олинган даромадга нисбатан ёки унда жойлашган мол-мулкка нисбатан ушбу Давлатда солиқ солиниши лозим бўлган ҳар қандай шахсни ўз ичига олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар 1-банд қоидаларига мувофиқ жисмоний шахс ҳар иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, унинг мақоми куйидаги тарзда белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) у қайси Давлатда яшаши мумкин бўлган доимий уй-жойга эга бўлса, ушбу Давлатнинг резиденти ҳисобланади; агар у ҳар иккала Давлатда яшаши мумкин бўлган доимий уй-жойга эга бўлса, у фақат яқинроқ шахсий ва иқтисодий алоқаларга (ҳаётий манфаатлар маркази) эга бўлган Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) агар бундай шахснинг ҳаётий манфаатлари маркази бўлган Давлатни аниқлаб бўлмаса ёки у ушбу Давлатларнинг ҳеч бирида доимий уй-жойга эга бўлмаса, у фақат одатий уй-жойга эга бўлган Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) агар у ҳар иккала Давлатда одатий уй-жойга эга бўлса ёки ҳеч бирида эга бўлмаса, у фақат миллий шахси бўлган Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) агар у ҳар иккала Давлатнинг ҳам миллий шахси бўлса ёки улардан ҳеч бирининг миллий шахси бўлмаса, Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари бу масалани ўзаро; келишув орқали ҳал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар 1-банд қоидаларига мувофиқ, жисмоний шахс бўлмаган шахс Аҳдлашувчи Давлатлардан хар иккаласининг резиденти бўлса, унда Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ўзаро келишув асосида унинг самарали бошқарув жойи, тузилган ёки бошқача шаклда ташкил топган жой, ва бошқа тегишли омиллари бўйича мазкур Битим мақсадлари учун ушбу шахс қайси Аҳдлашувчи давлатга нисбатан резидент деб ҳисобланишини аниқлайдилар. Бу каби келишув мавжуд бўлмаганда, ушбу шахс мазкур Битимда назарда тутилган чегирма ёки имтиёзларга эга бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
ДОИМИЙ МУАССАСА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битимнинг мақсадлари учун «доимий муассаса» атамаси корхонанинг тадбиркорлик фаолияти тўлиқ ёки қисман амалга ошириладиган доимий фаолият жойини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Доимий муассаса» атамаси, асосан, қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бошқарув жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бўлинма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) идора;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) фабрика;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) устахона;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) шахта, нефть ёки газ қудуғи, карьер ёки табиий ресурслар қазиб олинадиган ҳар қандай бошқа жой;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) ферма ёки плантация; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
h) савдо жойи сифатида фойдаланиладиган иморат ва омбор бинолари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Доимий муассаса» атамаси қуйидагиларни ҳам ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қурилиш майдончаси, қурилиш, монтаж ёки йиғув объекти ёки улар билан боғлиқ бўлган бошқарув фаолиятни, башарти бундай майдонча, объект ёки фаолият олти ойдан ортиқ вақт мобайнида давом этса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Аҳдлашувчи Давлатда табиий ресурсларни қазиб олиш, қидириш ёки эксплуатация қилиш бўйича асосий асбоб-ускуналардан фойдаланиш (шу жумладан, бундай асбоб-ускуналарни ўрнатиш) билан боғлиқ ҳар қандай фаолият;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) Аҳдлашувчи Давлат корхонаси томонидан ёки корхона бундай мақсадлар учун ёллаган хизматчилар ёки бошқа ходимлар орқали хизматлар кўрсатиш, шу жумладан, консалтинг ёки бошқарув хизматларини кўрсатиш, башарти бундай хусусиятдаги фаолиятлар (худди шундай ёки боғлик лойиҳа бўйича) бошқа Аҳдлашувчи Давлат ҳудудида исталган ўн икки ой ичида жами 183 кундан ошадиган давр ёки даврлар мобайнида давом этса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур модданинг аввалги қоидаларидан қатъи назар, «доимий муассаса» атамаси қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қурилмалардан фақатгина ушбу корхонага тегишли товар ёки буюмларни сақлаш ёки намойиш қилиш мақсадида фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ушбу корхонага тегишли бўлган товар ёки буюмлар захирасини фақатгина сақлаш ёки намойиш қилиш мақсадида сақлаб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) ушбу корхонага тегишли бўлган товар ёки буюмлар захирасини фақатгина бошқа корхона томонидан қайта ишланиши учун сақлаб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) доимий фаолият жойини фақатгина товар ёки буюмлар сотиб олиш ёки ушбу корхона учун ахборот йиғиш мақсадида сақлаб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) доимий фаолият жойини фақатгина ушбу корхона учун бошқа ҳар қандай тайёргарлик ёки ёрдамчи хусусиятдаги фаолиятни амалга ошириш мақсадида сақлаб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) доимий фаолият жойи фақатгина а) — е) кичик бандларида санаб ўтилган фаолият турларининг ҳар қандай бирикуви учун сақлаб туриш, башарти бундай бирикув натижасида вужудга келадиган доимий фаолият жойининг жами фаолияти тайёргарлик ва ёрдамчи хусусиятга эга бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 1 ва 2-бандларнинг қоидаларидан қатъий назар, 7-банд қўлланиладиган мустақил мақомли агентдан ўзга шахс бир Аҳдлашувчи Давлатда бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси номидан иш юритса, унда ушбу корхона биринчи қайд этилган Аҳдлашувчи Давлатда ушбу шахс томонидан корхона учун амалга ошириладиган ҳар қандай фаолиятга нисбатан доимий муассасага эга, деб ҳисобланади, агар бу шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ушбу Давлатда корхона номидан шартномалар тузиш ваколатига эга бўлса ва одатда ушбу ваколатдан фойдаланса ёки одатда шартномалар тузилишида асосий роль ўйнаб, уларнинг мунтазам равишда муҳим ўзгаришларсиз тузилишига олиб келса ва ушбу шартномалар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) корхона номидан; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) ушбу корхонага тегишли бўлган мулкка ёки ушбу корхона фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини ўтказиш ёки фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этиш бўйича; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
iii) ушбу корхона томонидан хизмат кўрсатиш учун,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
башарти бундай шахснинг фаолияти 4-бандда қайд этилган фаолият турлари билан чекланмаса, агар фаолият доимий фаолият жойи орқали амалга оширилса, мазкур банднинг қоидаларига кўра ушбу доимий фаолият жойини доимий муассасага айлантирмайди; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур модданинг аввалги қоидаларидан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлатнинг суғурта корхонаси ёки 7-банд қўлланиладиган мустақил мақомли агентдан ўзга шахс орқали бошқа Давлат ҳудудида суғурта мукофотларини йиғса ёки у ерда бўлиши мумкин бўлган таваккалчиликларни суғурталаса, у ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага эга деб ҳисобланади, қайта суғурта қилиш ҳоллари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Корхона, агар бошқа Давлатда брокер, комиссионер ёки ҳар қандай бошқа мустақил мақомли агент орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга оширса, ушбу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага эга ҳисобланмайди, башарти бундай шахслар ўзларининг одатдаги фаолияти доирасида ҳаракат қилсалар. Бироқ бундай агентнинг фаолияти тўлиқ ёки деярли тўлалигича ана шу корхонага бағишланган бўлса, унда у ушбу банднинг мазмуни доирасида мустақил мақомли агент сифатида қаралмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлган компания бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган компанияни назорат қилса ёки шундай компания томонидан назорат қилинса ёхуд ушбу бошқа Давлатда тадбиркорлик фаолиятини (доимий муассаса орқали ёки ўзгача тарзда) амалга ошираётган бўлса, бу ҳол ўз-ўзидан ушбу компанияларнинг бирини бошқаси учун доимий муассасага айлантириб қўймайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Муайян лойиҳалар ёки фаолиятлар доимий муассаса ҳисобланиши учун ўтиши лозим бўлган давр (ёки даврлар)ни назарда тутадиган мазкур модданинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган давр (ёки даврлар) ўтганлигини аниқлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) башарти Аҳдлашувчи Давлат корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатдаги 3-бандда ёки ушбу моддада кўрсатиб ўтилган қурилиш майдончаси, қурилиш лойиҳаси, монтаж лойиҳаси ёки бошқа махсус лойиҳани ташкил қиладиган жойда фаолият юритса ёки ушбу жой билан боғлиқ назорат ва консультатив фаолиятни амалга оширса, мазкур Битимга кўра бундай фаолият билан боғлиқ бўлган ҳолларда ва бу фаолият бир ёки бир неча давр ёки даврлар мобайнида жами ушбу модданинг 3-қисмида кўрсатиб ўтилган муддат ёки муддатлардан ошиб кетмаса; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) башарти боғлиқ бўлган фаолиятлар бошқа Аҳдлашувчи давлатда худди шундай (ёки ушбу модданинг 3-банди қўлланиладиган назорат ёки консультатив фаолияти билан боғлиқ) қурилиш майдончаси, қурилиш ёки монтаж лойиҳаси ёки мазкур модданинг 3-бандда кўрсатилган бошқа жойда биринчи қайд этилган корхона билан яқиндан боғлиқ бир ёки бир неча корхоналар билан турли хил даврлар мобайнида амалга оширилса,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу турли хил даврлар мобайнида биринчи эслатиб ўтилган корхона қурилиш майдончаси, қурилиш ёки монтаж лойиҳаси ёки ушбу модданинг 3-қисмида кўрсатиб ўтилган бошқа жойда фаолият юритган жами вақтга қўшилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу модданинг мақсадлари учун шахс ёки корхона бошқа корхона билан яқиндан боғлик деб қаралади, башарти барча факт ва ҳолатлар асосида, бири иккинчисини бошқарса ёки иккаласи ҳам бир хил шахслар ёки корхоналар назорати остида бўлса, Ҳар қандай ҳолатда шахс ёки корхона бошқа корхонага яқиндан боғлиқ деб қаралади, башарти улардан бирининг иккинчисида бевосита ёки билвосита 50 фоиздан ортиқ улушига (ёки компания умумий овозлари ва акциялар қийматининг ёки компания устав капиталининг 50 фоизидан кўпроғига) эгалик қилса ёхуд бошқа шахс ёки корхона бошқа шахснинг ва корхонанинг ёки икки корхонанинг бевосита ёки билвосита 50 фоиздан ортиқ улушига (ёки компания умумий овозлари ва акциялар қийматининг ёки компания устав капиталининг 50 фоизидан кўпроғига) эгалик қилса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III-боб
Даромад солиғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
КЎЧМАС МУЛКДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган кўчмас мулкдан оладиган даромади (жумладан, қишлоқ ва ўрмон хўжалигидан олинадиган даромад) ушбу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Кўчмас мулк» атамаси кўриб чиқилаётган мулк жойлашган Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигида белгиланган маънога эга. Ушбу атама ҳар қандай ҳолатда ҳам кўчмас мулкка тегишли бўлган ёрдамчи мулкни; қишлоқ ёки ўрмон хўжалигида фойдаланиладиган чорва моллари ва жиҳозларни, ер усти мулкига доир умумий ҳуқуқ қоидалари қўлланиладиган ҳуқуқларни, кўчмас мулк узуфрукти ва фойдали қазилмалар, манбалар ва бошқа табиий бойликларни қазиб олиш учун ёки қазиб олиш ҳуқуқи учун компенсация сифатида тўланадиган ўзгарувчан ёки белгиланган тўловларга бўлган ҳуқуқларни ўз ичига олади. Денгиз ва ҳаво кемалари, темир йўл ва автомобиль транспорти воситалари кўчмас мулк сифатида қаралмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 1-банд қоидалари кўчмас мулкдан тўғридан-тўғри фойдаланиш, ижарага бериш ёки бошқа ҳар қандай шаклда фойдаланиш натижасида олинадиган даромадга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 1 ва 3-банд қоидалари корхонанинг кўчмас мулкдан оладиган даромадига ва мустақил шахсий хизматларни амалга ошириш учун фойдаланадиган кўчмас мулкдан олган даромадга ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИДАН ОЛИНАДИГАН ФОЙДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг фойдаси, агар корхона ўз тадбиркорлик фаолиятини бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган доимий муассаса орқали амалга оширмаётган бўлса, фақат ушбу Давлатда солиққа тортилади. Агар корхона ўз тадбиркорлик фаолиятини юқорида айтилганидек амалга ошираётган бўлса, корхонанинг фойдаси бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин, аммо бунда фақат (а) ушбу доимий муассаса; (b) бошқа Давлатда ўша доимий муассаса томонидан сотиладиган каби худди шундай ёки шунга ўхшаш турдаги товарлар ёки буюмлар; (с) ушбу бошқа Давлатда доимий муассаса орқали амалга ошириладиган фаолиятга ўхшаш бошқа тадбиркорлик фаолиятига тегишли қисми солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 3-банд қоидаларини инобатга олган ҳолда, Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда тадбиркорлик фаолиятини у ерда жойлашган доимий муассаса орқали амалга ошираётган бўлса, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлатда бундай доимий муассасага у мустақил ва алоҳида корхона бўлган ҳолда шундай ва шунга ўхшаш шароитларда шундай ва шунга ўхшаш фаолият билан шуғулланган ҳолда ва у доимий муассасаси ҳисобланган корхонадан мутлақо мустақил фаолият кўрсатганда олиши мумкин бўлган даромад тааллуқли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Доимий муассаса фойдасини аниқлашда доимий муассаса жойлашган Давлатда ёки ундан ташқарида ушбу доимий муассаса фаолияти мақсадларида сарфланган харажатларни, жумладан, бошқарув ва умумий маъмурий харажатларни чегириб ташлашга йўл қўйилади. Бироқ қуйидаги тўловларга нисбатан чегиришларга йўл қўйилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) доимий муассаса томонидан корхонанинг бош идорасига ёки унинг ҳар қандай бошқа идораларига роялти тўловлари, патентлардан ёки бошқа ҳуқуқлардан фойдаланганлик учун йиғим ва шунга ўхшаш тўловлар ёки хизмат кўрсатганлик учун ёхуд бошқарув учун комиссион тўловлар ёки доимий муассасага қарзга берилган суммаларга нисбатан фоиз тўловлари (банк билан боғлиқ ҳолатлар бундан мустасно) кўринишидаги (хақиқатдаги харажатларни қоплашдан ташқари) тўланган суммалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) доимий муассаса томонидан корхонанинг бош идорасига ёки унинг ҳар қандай бошқа идораларига роялти тўловлари, патентлардан ёки бошқа ҳуқуқлардан фойдаланганлик учун йиғим ва шунга ўхшаш тўловлар ёки хизмат кўрсатганлик учун ёхуд бошқарув учун комиссион тўловлар ёки корхонанинг бош идорасига ёки унинг ҳар қандай бошқа идораларига қарзга берилган суммаларга нисбатан фоиз тўловлари (банк билан боғлиқ ҳолатлар бундан мустасно) кўринишида (ҳақиқатдаги харажатларни қоплашдан ташқари) қилинган ҳар қандай харажатларнинг суммалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага тегишли бўлган фойдани корхона оладиган умумий фойда миқдорини унинг турли бўлинмаларига мутаносиб тақсимлаш асосида аниқлаш одатдаги амалиёт бўлса, 2-банддаги ҳеч бир қоида, одатда, қабул қилинганидек, ушбу Давлатга шундай тақсимлаш асосида солиққа тортиладиган фойдани аниқлашга халал бермайди; тақсимлашнинг танланган усули мазкур моддада мавжуд бўлган принципларга мувофиқ келувчи натижаларни бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Доимий муассаса томонидан ушбу корхона учун товарлар ёки буюмлар харид қилиниши сабабли, ушбу доимий муассасага бирор-бир фойда ҳисобланиб ёзилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Аввалги бандлар мақсадлари учун доимий муассасага тегишли фойда, агар уни ўзгартириш учун салмоқли ва етарли сабаблар бўлмаса, ҳар йили бир хил услубда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агар фойда, мазкур Битимнинг бошқа моддаларида алоҳида айтиб ўтилган даромад элементларини қамраб оладиган бўлса, мазкур модданинг қоидалари ўша моддалар қоидаларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
ХАЛҚАРО ТАШИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқаро ташишларда денгиз ва ҳаво кемалари, темир йўл ёки автотранспорт воситаларидан халқаро йўлларда фойдаланишдан олинган фойда фақат корхонанинг самарали бошқарув органи жойлашган Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар халқаро ташиш корхонасининг самарали бошқарув органи денгиз кемаси бортида бўлса, денгиз кемаси у рўйхатдан ўтган кема порти жойлашган Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган ёки башарти бу каби порт мавжуд бўлмаса, кема бошқарувчиси резидент бўлган Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 1-банд қоидалари транспорт воситаларидан фойдаланиш бўйича пулда, қўшма тадбиркорлик фаолиятида ёки халқаро бошқарув агентлигида иштирок этишдан олинган фойдаларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар турли давлатлардан корхоналар ҳаво қатнови фаолиятини консорциум ёки шу каби уюшма шаклида амалга оширишга келишиб олсалар, 1 ва 3-банд қоидалари фақатгина Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ҳисобланган корхонага тегишли бўлган консорциум ёки уюшма фойдасининг қисмига қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
БИРЛАШГАН КОРХОНАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқаруви, назорати ёки унинг мол-мулкида бевосита ёки билвосита иштирок этса; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бир хил шахслар бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқаруви, назорати ёки мол-мулкида бевосита ёки билвосита иштирок этса,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳамда ҳар қандай ҳолатда икки корхона ўртасидаги уларнинг тижорат ва молиявий муносабатларида мустақил бўлган корхоналар ўртасида бўладигандан фарқли шароитлар барпо этилса ёки белгиланса, уларнинг бирортасига ҳисобланиши мумкин бўлган, лекин ушбу шартлар туфайли ҳисобланмай қолган ҳар қандай фойда ушбу корхона фойдасига қўшилиши ва тегишли равишда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар бир Аҳдлашувчи Давлат ушбу Давлат корхонаси фойдасига бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси бўйича ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилган фойдани киритса ва мувофиқ равишда солиққа тортса ҳамда шу тариқа киритилган фойда биринчи қайд этилган Давлат корхонасига, агар иккала корхона ўртасида вужудга келган муносабатлар икки мустақил корхона ўртасидаги муносабатлар каби бўлганда ҳисобланадиган фойда бўлса, у ҳолда ана шу бошқа Давлат фойдадан ўзида олинган солиқ миқдорига тегишли зарур тузатишларни киритади. Бундай тузатишларни аниқлашда ушбу Битимнинг бошқа қоидаларига тегишлича эътибор қаратиш лозим ва зарур ҳолларда, Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари бир-бирлари билан ўзаро маслаҳатлашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Давлат корхона фойдасини 2-бандда кўрсатилган шароитларда, унинг миллий қонунларида белгиланган муддат ўтгандан сўнг ўзгартирмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 2-банд қоидалари фирибгарлик, мажбуриятларни қасддан бажармаслик ёки бепарво муносабатда бўлиш ҳолатларида қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
ДИВИДЕНДЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган компания томонидан бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига тўланадиган дивидендлар ушбу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бироқ бундай дивидендлар уларни тўлаётган компания резидент ҳисобланган Аҳдлашувчи Давлатда ҳам ушбу Давлат қонунчилигига мувофиқ солиққа тортилиши мумкин, аммо башарти дивидендларнинг эгаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, бу тарзда олинадиган солиқ миқдори қуйидагилардан ошмаслиги лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) агар компания (ширкатдан бошқа) дивидендларнинг ҳақиқий эгаси ҳисобланса ва ушбу компания айни вақтда дивидендни (дивиденд тўлов кунини ҳисобга олган ҳолда 365 кун ичида) тўловчи компания капиталининг камида 25 фоизига эгалик қилса, дивидендлар ялпи миқдорининг 5 фоизидан (ушбу даврни ҳисоблаш мақсадларида акцияларга эгалик қилувчи ёки дивиденд тўловчи компаниянинг қўшилиш ёки бўлиниб қайта ташкил этилиш каби корпоратив қайта ташкил этилиши натижасида мулкий ҳуқуқлардаги ўзгаришлар ҳисобга олинмайди);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бошқа барча холларда дивидендлар ялпи миқдорининг 10 фоизидан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур банд компаниянинг дивидендлар тўланадиган фойдасини солиққа тортишга дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Башарти дивидендлар Аҳдлашувчи Давлатда келиб чиқиб, ҳақиқатда ўша Аҳдлашувчи Давлат Ҳукуматига тегишли бўлса, бу каби дивидендлар фақатгина ўша Давлатнинг ўзида солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модда мақсадлари учун «Аҳдлашувчи Давлат Ҳукумати» атамаси қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Миср Араб Республикасига нисбатан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миср Араб Республикаси Марказий банки;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миср ижтимоий суғурталаш фонди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий инвестиция банки; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа шунга ўхшаш тўлалигича ёки асосан Миср Ҳукуматига тегишли бўлган вақти-вақти билан Аҳдлашувчи Давлатлар ваколатли органлари томонидан келишиладиган муассаса ёки шунга ўхшаш институтлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Ўзбекистон Республикасига нисбатан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёки бошқа шунга ўхшаш тўлалигича ёки асосан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига тегишли бўлган, вақти-вақти билан Аҳдлашувчи Давлатлар ваколатли органлари томонидан келишиладиган молиявий институтлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Дивидендлар» атамаси мазкур моддада қўлланилганда, акциялардан, ёки «жуиссанс» акцияларидан ёхуд «жуиссанс» ҳуқуқларидан, тоғ-кон саноати акцияларидан, таъсисчилар акцияларидан ёки фойдада иштирок этиш ҳуқуқини берувчи, қарз талаби ҳисобланмайдиган, бошқа ҳуқуқлардан олинадиган даромадни, шунингдек, фойдани тақсимловчи компания резиденти ҳисобланган Давлат қонунчилигига мувофиқ акциялардан олинадиган даромад учун белгиланган тартиб бўйича солиққа тортиладиган бошқа корпоратив ҳуқуқлардан олинадиган даромадни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Башарти бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган дивидендларнинг ҳақиқий эгаси дивидендларни тўлаётган компания резидент ҳисобланган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ўз тадбиркорлик фаолиятини унда жойлашган доимий муассасаси орқали амалга оширса ёки ушбу бошқа Давлатда жойлашган доимий база ва холдингдан мустақил шахсий хизматлар кўрсатса ва дивидендлар тўланадиган улуш ҳақиқатда ушбу доимий муассаса билан боғлиқ бўлса, 1 ва 2-банд қоидалари қўлланилмайди. Бундай ҳолда, вазиятга қараб, 7-модда ёки 14-модданинг қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Башарти Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлган компания бошқа Аҳдлашувчи Давлатда фойда ёки даромад олаётган бўлса, бундай дивидендлар ушбу бошқа Давлат резидентига тўланиш ҳолатларидан ёки дивиденд тўланадиган улуш ушбу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган доимий муассаса билан ҳақиқатда боғлиқ бўлган ҳоллардан ташқари, ушбу бошқа Аҳдлашувчи Давлат компания тўлаётган дивидендларни солиққа тортмаслиги, шунингдек компаниянинг тақсимланмаган фойдасини, ҳатто тўлаётган дивидендлар ва тақсимланмаган фойда тўлиқ ёки қисман ушбу бошқа Давлатда юзага келган фойда ёки даромаддан ташкил топган бўлса ҳам солиққа тортмаслига мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур Битимнинг ҳар қандай бошқа қоидаларидан қатъи назар, башарти бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасаси мавжуд бўлса, 7-модданинг 1-бандига биноан солиққа тортиладиган фойда бош офисга йўналтирилганда, ўша бошқа Аҳдлашувчи Давлатда унинг қонунчилигига биноан қўшимча равишда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
ФОИЗЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Давлатда ҳосил бўлган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига тўланадиган фоизлар ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бироқ бундай фоизлар улар ҳосил бўладиган ушбу Аҳдлашувчи Давлатда ушбу Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ солиққа тортилиши мумкин, аммо фоизларнинг ҳақиқий эгаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, у ҳолда бундан олинадиган солиқнинг миқдори фоизлар ялпи миқдорининг 10 фоиздан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2-банднинг қоидаларидан қатъи назар, агар фоизлар Аҳдлашувчи Давлатда келиб чиқиб, 10-модданинг 3-бандида белгилангандек ҳақиқатда ўша Аҳдлашувчи Давлат Ҳукумати ёки бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг маъмурий-ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий ҳокимият органларига тегишли бўлса, бу каби фоизлар солиққа тортишдан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Фоизлар» атамаси мазкур моддада қўлланилганда, ипотека таъминотидан қатъий назар, қарздорнинг фойдасида, хусусан, ҳукумат қимматбаҳо қоғозларидан олинадиган даромадларда ва облигациялар ёки қарз мажбуриятларидан олинадиган даромадда, шу жумладан, ушбу қимматбаҳо қоғозлар, облигациялар ва қарз мажбуриятлари бўйича олинадиган мукофотлар ва ютуқларда қатнашиш ҳуқуқидан қатъи назар, ҳар қандай турдаги қарз талабларидан олинадиган даромадни англатади, Ўз вақтида тўламаганлик учун жарималарга мазкур модда мақсадлари учун фоиз сифатида қаралмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар фоизларнинг ҳақиқий эгаси Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўла туриб, фоизлар ҳосил бўлаётган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассаса орқали тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган бўлса ёки ушбу Давлатда жойлашган доимий базасидан мустақил шахсий хизматлар кўрсатаётган бўлса ва фоизлар тўлаётган қарз талабномалари шундай доимий муассасага ёки доимий базага мансуб бўлса, 1, 2 ва 3-банд қоидалари қўлланилмайди. Бундай ҳолда, вазиятга қараб, 7-модда ёки 14-модда қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Фоизларни тўловчи Давлатнинг ўзи, ҳудудий-маъмурий бўлинмаси, маҳаллий ҳокимият органи ёки ушбу Давлатнинг резиденти бўлса, фоизлар Аҳдлашувчи Давлатда ҳосил бўлган деб ҳисобланади. Бироқ фоизларни тўловчи шахс Аҳдлашувчи давлатнинг резиденти бўлиши ёхуд бўлмаслигидан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага ёки доимий базага эга бўлса, шу туфайли қарз мажбуриятидан фоизлар тўлаш мажбурияти вужудга келган бўлса ва шундай фоизлар тўлашни доимий муассаса ёки доимий база амалга оширса, бунда фоизлар доимий муассаса ёки доимий база жойлашган ўша Аҳдлашувчи Давлатда вужудга келган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агар тўловчи билан фоизларнинг ҳақиқий эгаси ўртасида ёки улар иккаласи ва ҳар қандай бошқа шахс ўртасидаги алоҳида муносабатлар оқибатида қарз талабномасига асосан тўланаётган фоизлар миқдори тўловчи билан фоизлар ҳақиқий эгаси ўртасида келишилиши мумкин бўлган миқдордан ортиқ бўлса, бундай муносабатлар йўқ бўлган тақдирда, мазкур модда қоидалари фақат охирги қайд этилган миқдорга нисбатан қўлланилади. Бундай ҳолда, тўловнинг ортиқча қисми мазкур Битимнинг бошқа қоидаларини инобатга олган ҳолда ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигига мувофиқ солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
РОЯЛТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг бирида ҳосил бўладиган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига тўланадиган роялтилар ушбу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бироқ Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигига мувофиқ ушбу Давлатда юзага келадиган бундай роялтилар ушбу Аҳдлашувчи Давлатда ҳам солиққа тортилиши мумкин, башарти роялтиларнинг ҳақиқий эгаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, бундай тарзда олинадиган солиқ роялти ялпи миқдорининг 12 фоизидан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Роялти» атамаси мазкур моддада қўлланилганда, ҳар қандай адабий, санъат ва илмий асарларига муаллифлик ҳуқуқи, шу жумладан, видеофильмлар ёки фильмлар ёхуд радио ва телевидение учун ёзувлар, кассеталар, ҳар қандай патент, товар белгиси, чизма ёки моделлар, компьютер дастурлари, режа, махфий формула ёки жараёндан ёки саноат, тижорат ёки илмий асбоб-ускунадан ёхуд саноат, тижорат ёки илмий тажрибага дахлдор ахборотдан фойдаланганлиги ёки фойдаланиш ҳуқуқи учун хар қандай тўлов турини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар роялтиларнинг ҳақиқий эгаси Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлиб, роялти ҳосил бўлаётган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган бўлса ёки ушбу бошқа Давлатда у ерда жойлашган доимий база орқали мустақил шахсий хизматларни амалга ошираётган бўлса ҳамда роялти тўланаётган ҳуқуқ ёки мулк шундай доимий муассаса ёки доимий база билан ҳақиқатда боғлиқ бўлса, 1 ва 2-бандларнинг қоидалари қўлланилмайди. Бундай ҳолда 7-модда ёки 14-модданинг қоидалари вазиятга қараб қўлланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Роялти, агар тўловчи ана шу Давлатнинг ўзи, маъмурий-ҳудудий бўлинмаси, маҳаллий ҳокимият органи ёки ушбу Давлатнинг резиденти бўлса, ушбу Аҳдлашувчи Давлатда ҳосил бўлган деб ҳисобланади. Бироқ роялтини тўловчи шахс Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъий назар, Аҳдлашувчи Давлатда роялтини тўлаш билан боғлиқ ҳуқуқ ва мол-мулк бўлган доимий муассасага ёки доимий базага эга бўлса ва бу доимий муассаса ёки база ушбу роялтиларни тўлашни амалга оширса, бундай роялтилар доимий муассаса ёки доимий база жойлашган ушбу Аҳдлашувчи Давлатда ҳосил бўлган, деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агар тўловчи билан роялтининг ҳақиқий эгаси ўртасидаги ёки улар иккаласи ва бошқа бирон-бир шахс ўртасидаги алоҳида муносабатлар оқибатида фойдаланиш ҳуқуқ ва ёки ахборотга тегишли бўлган ва улар учун тўланадиган роялти миқдори бундай муносабатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, тўловчи билан роялтининг ҳақиқий эгаси ўртасида келишилиши мумкин бўлган миқдордан ортиқ бўлса, мазкур модда қоидалари фақат охирги қайд этилган миқдорга нисбатан қўлланилади. Бундай ҳолда, тўловнинг ортиқча қисми ушбу Битимнинг бошқа қоидаларини инобатга олган ҳолда, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат қонунларига мувофиқ солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
МОЛ-МУЛК ҚИЙМАТИ ЎСИШИДАИ ОЛИНАДИГАН ДАРОМАДЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг 6-моддада кўрсатиб ўтилган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган кўчмас мулкни тасарруфидан чиқариш натижасида оладиган даромадлари ўша бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатдаги доимий муассасаси тижорат мулкининг бир қисмини ташкил этувчи кўчар мулкни ёки бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бошқа Аҳдлашувчи Давлатда мустақил шахсий хизматларни амалга оширишда фойдаланиши мумкин бўлган доимий базасига тааллуқли кўчар мулкни тасарруфдан чиқаришдан олинадиган даромадлари, шу жумладан, ана шундай доимий муассасани (алоҳида ёки корхона билан биргаликда) ёки шундай доимий базани тасарруфидан чиқаришдан олинадиган даромадлари ушбу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Халқаро ташишларда фойдаланиладиган денгиз ва ҳаво кемалари, темир йўл ва автомобиль транспорт воситаларини ёки шундай денгиз ва ҳаво кемалари, темир йўл ва автомобиль транспорт воситаларидан фойдаланишга тааллуқли бўлган кўчар мулкни тасарруфдан чиқаришдан олинадиган даромадлар корхонанинг самарали бошқарув органи жойлашган ўша Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳаво қатнови консорциуми ёки шунга ўхшаш турли давлатлар корхоналари уюшмаси даромадларига нисбатан 3-банддаги қоидалар фақатгина Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти иштирокига тегишли бўлган консорциум ёки уюшма фойдасининг қисмига нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Аҳдлашувчи Давлат резиденти томонидан бошқа Аҳдлашувчи Давлат ҳудудида жойлашган бевосита ёки билвосита кўчмас мулк қийматининг 50 фоизидан кўп миқдорини ташкил қиладиган акцияларни ва бошқа шунга ўхшаш ҳар қандай манфаатларни тасарруфдан чиқаришдан олдинги 365 кун давомидаги ҳар қандай вақтда олинадиган даромадлар, бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Аҳдлашувчи Давлат резиденти томонидан бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган корхона мулки ҳисобланадиган акциялар, фоизлар, қимматли қоғозлар ёки бошқа ҳуқуқларни бевосита ёки билвосита тасарруфдан чиқаришдан олинган даромадлар ўша бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу модданинг олдинги бандларида кўрсатиб ўтилганлардан ташқари ҳар қандай бошқа мол-мулкни тасарруфдан чиқаришдан олинадиган даромадлар, тасарруфидан чиқараётган шахс резидент деб ҳисобланадиган Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу модда 7-бандидаги кўрсатиб ўтилган ҳолатлар Аҳдлашувчи Давлатнинг миллий қонунчилигига биноан бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти ҳисобланган ҳамда мол-мулкни тасарруфдан чиқаришдан олдинги беш йил давомидаги ҳар қандай вақтда биринчи қайд этилган Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ҳисобланган шахс томонидан мулкни тасарруфдан чиқаришдан олинадиган даромадини солиққа тортишига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
МУСТАҚИЛ ШАХСИЙ ХИЗМАТЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлат резидентининг касбий хизматлар кўрсатиш ёки мустақил тусдаги бошқа фаолиятдан олган даромадлари фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади, бундай даромадлар, шунингдек, истисно тариқасида бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ҳам қуйидаги ҳолларда солиққа тортилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) агар у ўз фаолиятини амалга ошириш мақсади учун бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ўзи учун мунтазам тегишли бўлган доимий базага эга бўлса; бундай ҳолларда даромаднинг фақат шундай доимий базага тааллуқли бўлган қисмигина ушбу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) агар унинг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда бўлиши кўриб чиқилаётган ҳар қандай тегишли молиявий йилда бошланадиган ёки тугайдиган ўн икки ойлик давр мобайнида жами 183 кунни ташкил этса ёки ундан ошса; бу ҳолда ушбу бошқа Давлатдаги фаолиятдан олинган даромаднинг фақат ўша бошқа Давлатга тааллуқли қисмигина бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Касбий хизматлар» атамаси, жумладан, мустақил илмий, адабий, санъат, таълим ва педагогик фаолиятларни, шунингдек, врачлар, юристлар, муҳандислар, архитекторлар, стоматологлар ва ҳисобчиларнинг мустақил фаолиятларини ўз ичига қамраб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
ЁЛЛАНМА ШАХСИЙ ХИЗМАТЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 16, 18, 19, 20 ва 21-моддаларнинг қоидаларини инобатга олган ҳолда бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг ёлланма хизмат учун оладиган маоши, иш ҳақи ва шунга ўхшаш бошқа тақдирлаш ҳақлари, фақат ушбу Давлатда солиққа тортилиши мумкин, башарти ёлланиб ишлаш бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширилмаётган бўлса. Агар ёлланма хизмат шу тарзда амалга оширилаётган бўлса, унда ушбу муносабат билан олинган тақдирлаш ҳақлари ушбу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1-банд қоидаларидан қатъи назар, бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширадиган ёлланма хизмат учун оладиган тақдирлаш ҳақлари фақат биринчи қайд этилган Давлатда солиққа тортилади, башарти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҳақ олувчи кўриб чиқилаётган молиявий йилда бошланадиган ёки якунланадиган хар қандай ўй икки ойлик давр ичида жами 183 кундан ошмайдиган муддат ёки муддатларда бошқа Давлатда бўлиб турса; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) тақдирлаш ҳақлари бошқа Давлат резиденти бўлмаган ёлловчи томонидан ёки унинг номидан тўланадиган бўлса; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) ёлловчининг бошқа Давлатдаги доимий муассасаси ёки доимий базаси ҳақ тўлаш бўйича харажатларни қопламаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг аввалги қоидаларидан қатъий назар, Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг халқаро ташишларда фойдаланиладиган денгиз ва ҳаво кемалари бортида ёки автомобиль транспорти воситаларида амалга ошириладиган ёлланма хизматларга нисбатан олинадиган тақдирлаш ҳақлари корхонанинг самарали бошқарув органи жойлашган ушбу Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Башарти Аҳдлашувчи Давлат резидентининг 8-модданинг 4-бандида қайд этилгандек, ҳаво кемалари консорциуми ёки шунга ўхшаш уюшма томонидан халқаро ташишларда фойдаланиладиган денгиз ва ҳаво кемалари бортида ёки автомобиль транспорти воситаларида амалга ошириладиган ёлланма хизматлари учун оладиган тақдирлаш ҳақи, уни олувчи резиденти ҳисобланадиган Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
ДИРЕКТОРЛАРНИНГ МУКОФОТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган компания директорлар кенгашининг ёки ҳар қандай бошқа шунга ўхшаш органнинг аъзоси сифатида ёки унинг номидан оладиган директорларнинг мукофотлари ва шунга ўхшаш бошқа тўловлар ушбу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
САНЪАТ ХОДИМЛАРИ ВА СПОРТЧИЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 14 ва 15-моддаларнинг қоидаларига қатъи назар, бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг театр, кино, радио ёки телевидение артисти ёки мусиқачи каби санъат ходими ёки спортчи сифатида бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга ошираётган шахсий фаолиятидан оладиган даромадлари ушбу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Башарти санъат ходими ёки спортчининг амалга оширган шахсий фаолиятидан олинадиган даромад санъат ходими ёки спортчининг ўзига эмас, балки бошқа шахс ҳисобига ўтказилса, бу даромад 7, 14 ва 15-моддаларнинг қоидаларидан қатъи назар, санъат ходими ёки спортчи фаолият кўрсатаётган Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Давлат резиденти ҳисобланадиган артист ёки спорт вакилининг обрўсига боғлиқ бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга ошириладиган фаолиятдан олинадиган даромади ушбу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
ПЕНСИЯЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 19-модданинг 2-банди қоидаларини ҳисобга олиб, Аҳдлашувчи Давлат резидентига аввалги ёлланма хизматлар учун тўланадиган пенсия ва бошқа шунга ўхшаш тақдирлаш ҳадялари фақат ушбу Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Аннуитетлар» атамаси шахсга ҳаёти мобайнида белгиланган муддатда ёки аниқ ёки муайян вақт мобайнида пул ёки қиймат кўринишида мажбуриятлар бўйича тўлиқ қопланадиган белгиланган суммани англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
ДАВЛАТ ХИЗМАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. а) Аҳдлашувчи Давлат ёки ҳудудий-маъмурий бўлинма ёхуд маҳаллий ҳокимият органлари томонидан ана шу Давлатга ёки маъмурий-ҳудудий бўлинма ёхуд маҳаллий ҳокимият органларига кўрсатган хизматлари учун жисмоний шахсга тўланадиган маош, иш ҳақи ва шунга ўхшаш тақдирлаш ҳақлари, пенсиядан ташқари, фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Агар хизматлар бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширилса ва жисмоний шахс ушбу Давлатнинг резиденти ҳисобланса, бундай маош, иш ҳақи ва шунга ўхшаш тақдирлаш ҳақлари фақат ушбу Давлатда солиққа тортилади, башарти жисмоний шахс:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) ушбу Давлатнинг миллий шахси бўлса; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) фақат хизмат кўрсатиш учунгина ушбу Давлатнинг резиденти бўлган бўлмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. а) Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг маъмурий-ҳудудий бўлинмаси ёхуд маҳаллий ҳокимият органи ёки улар тузган жамғармалар томонидан ушбу Давлат, бўлинма, ҳокимиятга кўрсатилган хизматлар учун жисмоний шахсга ҳар қандай нафақалар фақатгина ўша давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Бироқ жисмоний шахс бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ёки миллий шахси бўлса, бундай нафақа ушбу бошқа Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 15, 16, 17 ва 18-моддаларнинг қоидалари Аҳдлашувчи Давлат ёки маъмурий-ҳудудий бўлинмаси ёхуд маҳаллий ҳокимият органлари томонидан амалга оширилган тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлган хизмат кўрсатишдан олинган маош, иш ҳақи ва бошқа ўхшаш тақдирлаш ҳақлари ва пенсияларга нисбатан қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
ТАЛАБАЛАР, СТАЖЁРЛАР ВА АМАЛИЁТЧИЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирига келгунга қадар бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлиб турган ёки бўлган ва биринчи қайд этилган Давлатда фақат ўқиш ёки маълумот олиш мақсадидагина яшаб турган талаба, стажёр ёки амалиётчининг яшаши, ўқиши ва маълумот олиши учун мўлжалланган тўловлари, башарти бундай тўловлар ушбу Давлат ҳудудидан ташқаридаги манбалардан юзага келаётган бўлса, ушбу Давлатда солиққа тортилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 15-модда қоидаларидан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирига келгунга кадар бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлиб турган ёки бўлган ва биринчи қайд этилган Давлатда фақат ўқиш ёки маълумот олиш мақсадидагина яшаб турган талаба; стажёр ёки амалиётчи ушбу биринчи қайд этилган Давлатда шахсий хизматлари учун олган тўловлар, башарти унинг ўзини боқиши учун зарур қўшимча маблағ ресурси сифатида хизмат қилиши ёки ушбу кўрсатилган хизматлар бевосита унинг таълими ёхуд амалиёти билан боғлиқ бўлса, ушбу биринчи қайд этилган Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортишдан озод қилинади. Бироқ ҳар қандай ҳолатда, ушбу банддаги имтиёз унинг биринчи қайд этилган Давлатга илк етиб келиш санасидан кетма-кет икки йилдан ортиқ муддатга қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
ПРОФЕССОРЛАР, ЎҚИТУВЧИЛАР ВА ТАДҚИҚОТЧИЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 15-модда қоидаларидан қатъи назар, бошқа Аҳдлашувчи Давлатга университет, коллеж ёки бошқа олий таълим муассасасида ўқитиш ёки илмий фаолиятини амалга ошириш учун ташриф буюрадиган ва унга қадар бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлиб турган ёки бўлган шахснинг шу мақсадда ушбу Давлатга биринчи бор ташриф буюрган санадан бошлаб, уч йилдан ошмайдиган муддатда ўқитиш ёки илмий фаолиятдан оладиган ҳар қандай тақдирлаш ҳақлари, биринчи эслатиб ўтилган Давлатда солиқдан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Башарти тадқиқот ишлари давлат манфаатлари учун эмас, балки муайян шахс ва шахсларнинг шахсий фойдаси учун ўтказилаётган бўлса, мазкур модданинг 1-банди қоидалари бундай тадқиқот ишларидан олинган даромадга қўшилмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
БОШҚА ДАРОМАДЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлат резидентининг мазкур Битимнинг олдинги моддаларида назарда тутилмаган даромад турлари, уларнинг қайси манбадан юзага келишидан қатъий назар, фақат ушбу Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1-банднинг қоидалари 6-модданинг 2-бандида белгиланган кўчмас мулкдан олинган даромаддан ташқари бошқа даромадга, агар ушбу даромаднинг олувчиси Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлса, бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга оширса ёки ушбу бошқа Давлатда у ерда жойлашган доимий база орқали мустақил шахсий хизматлар кўрсатса ҳамда даромад олинишига боғлиқ ҳуқуқ ёки мол-мулк шу каби доимий муассаса ёки доимий база билан амалда боғлик бўлса, қўлланилмайди. Бундай ҳолатда, вазиятга қараб, 7-модда ёки 14-модданинг қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 1 ва 2-банддаги қоидалардан қатъий назар, Аҳдлашувчи Давлат резидентининг Мазкур Битимнинг юқорида кўрсатиб ўтилган моддалари билан боғлик бўлмаган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатда вужудга келадиган даромадлари ҳам ўша бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV-боб
Мол-мулк солиғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда
МОЛ-МУЛК
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат резидентига тегишли бўлган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган, 6-моддада назарда тутилган кўчмас мулки ушбу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Давлатлардан бири корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатдаги доимий муассасанинг тижорат мулкининг бир қисмини ташкил этадиган кўчар мулк ёки Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бошқа Аҳдлашувчи Давлатда мустақил шахсий хизматларни кўрсатиш учун лозим бўлган доимий базага тегишли кўчар мулк ушбу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг мулки бўлган ва халқаро ташишларда фойдаланиладиган денгиз ва ҳаво кемалари, темир йўл ва автотранспорт воситаларидан иборат бўлган мулк ва шундай денгиз ва ҳаво кемаси, темир йўл ва автотранспорт воситаларидан фойдаланиш билан боғлик бўлган кўчар мулк фақат ушбу Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Товарлар ёки маҳсулотларни ташиш учун фойдаланиладиган Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг мулки бўлган контейнерлар (трейлерлар ва контейнерларни ташиш билан боғлиқ ускуналар) ана шу Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади, бироқ контейнерлар ёки трейлерлардан ёхуд ташиш билан боғлиқ ускуналардан фақатгина бошқа Аҳдлашувчи Давлат доирасида пунктлар орасида фойдаланиш бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Аҳдлашувчи Давлат резиденти мулкининг бошқа барча элементлари фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V-боб
Иккиёқлама солиққа тортишни бартараф этиш усуллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда
ИККИЁҚЛАМА СОЛИҚҚА ТОРТИШНИ БАРТАРАФ ЭТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккиёқлама солиққа тортиш қуйидагича бартараф этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Бир Давлатнинг резиденти мазкур Битим қоидаларига мувофиқ бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин бўлган даромад олса, унда биринчи қайд этилган Давлат ушбу резидентнинг даромадидан олинадиган солиқдан бошқа Давлатда тўланган даромад солиғига тенг қийматни чегириб ташлаши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Бундай чегирма бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин бўлган даромадга тааллуқли чегирма тақдим қилингунга кадар ҳисоблаб чиқиладиган даромаддан олинадиган солиқ қисмидан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI-боб
Махсус кондалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда
КАМСИТМАСЛИК
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Давлатнинг миллий шахслари бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ушбу бошқа Давлат миллий шахсларига айни бир хил шароитларда, шу жумладан, резиденцияга нисбатан солиниши мумкин бўлгандан ортиқ ҳар қандай солиқ ёки унга алоқадор мажбуриятларга, солиққа тортишдан кўра оғирроқ ва шунга ўхшаш ҳолларга дучор қилинмайдилар. Мазкур қоида, 1-модда қоидаларидан қатъий назар, бир ёки иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлмаган жисмоний шахсларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда эга бўлган доимий муассасасини солиққа тортиш ушбу бошқа Давлатда айнан шундай фаолиятни амалга оширувчи корхоналарни солиққа тортишдан кўра камроқ қулай бўлиши. мумкин эмас. Ушбу қоида бир Аҳдлашувчи Давлатни солиққа тортиш мақсадларида ўз резидентларига уларнинг фуқаролик мавқеи ёки оилавий шароити асосида бериладиган бирон-бир шахсий имтиёзлар, озод қилишлар ёки чегирмаларни бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига беришга мажбурловчи тарзда талқин қилинмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 9-модданинг 1-банди, 11-модданинг 6-банди ёки 12-модданинг 6-банди қоидалари қўлланишидан ташқари ҳолларда, бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига тўлайдиган фоизлари, роялти ва бошқа тўловлари бундай корхонанинг солиққа тортиладиган фойдасини аниқлаш мақсадида, биринчи қайд этилган Давлат резидентига тўланганида қўлланиладиган бир хил шартлар асосида чегириб ташланади. Худди шу тарзда, бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига бўлган ҳар қандай қарзлари ушбу корхонанинг солиққа тортиладиган мол-мулкини аниқлаш мақсадида биринчи қайд этилган Давлат резидентининг қарзлари сингари шартлар асосида чегириб ташланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мол-мулки тўлиқ ёки қисман бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг бир ёки бир неча резидентларига тегишли бўлган ёки улар томонидан бевосита ёки билвосита назорат қилинаётган Аҳдлашувчи Давлат корхонасига биринчи қайд этилган Давлатда унинг шу каби корхоналарига қўлланиладиган ёки қўлланилиши мумкин бўлган ҳар қандай солиққа тортиш ёки унга алоқадор талаблардан бошқа ёхуд улардан оғирроқ солиққа тортиш ёки унга алоқадор талаб қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу моддадаги «солиққа тортиш» атамаси мазкур Битим предмети ҳисобланадиган солиқларни билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда
ЎЗАРО КЕЛИШУВ ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Башарти шахс Аҳдлашувчи Давлатлардан бири ёки хар иккаласининг фаолияти унга мазкур Битимда назарда тутилганига мувофиқ келмайдиган солиққа тортишга олиб келади ёки олиб келиши мумкин, деб ҳисобласа, у ушбу Давлатларнинг ички қонунчилигида назарда тутилган ҳимоя воситаларидан қатъий назар, ўз аризасини ўзи резидент бўлган Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органига ёки унинг ҳолати Битимнинг 24-моддаси 1-бандига мувофиқ бўлса, ўзи миллий шахси бўлган Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органига тақдим этиши мумкин. Бу ариза мазкур Битим қоидаларига номувофиқ солиққа тортишга олиб келувчи хатти-ҳаракатлар тўғрисида биринчи бор билдирилган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ваколатли орган, башарти эътирозни асосли деб топса ҳамда ўзи эътирозни қониқтирадиган қарорга кела олмаса, масалани мазкур Битимга мувофиқ келмайдиган солиққа солишга йўл қўймаслик мақсадида бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органи билан ўзаро келишиб ҳал этишга ҳаракат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари мазкур Битимни талқин қилиш ёки қўллашда юзага келадиган ҳар қандай қийинчилик ва шубҳаларни ўзаро келишув бўйича ҳал қилишга ҳаракат қиладилар. Улар, шунингдек, мазкур Битимда назарда тутилмаган ҳолларда иккиёқлама солиққа тортишни бартараф этиш учун бир-бирлари билан маслаҳатлашишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари олдинги бандлар маъноларини тушунишда келишувга эришиш мақсадида бир-бирлари билан тўғридан-тўғри, шу жумладан, ўзлари ёки уларнинг вакилларидан иборат қўшма комиссия доирасида алоқа қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда
АХБОРОТ АЛМАШИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари мазкур Битим қоидаларини амалга ошириш учун ёки Аҳдлашувчи Давлатларнинг солиққа тортишга доир ички қонунларидан мазкур Битимга зид келмайдиган даражада фойдаланиш мақсадида Аҳдлашувчи Давлатлар ёки уларнинг маъмурий-ҳудудий бўлинмалари ёхуд маҳаллий ҳокимияти номидан ундириладиган ҳар қандай турдаги ва таснифдаги солиқлар бўйича зарур ахборот билан алмашадилар. Ахборот алмашиш 1 ва 2-модда билан чекланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Давлат томонидан 1-бандга мувофиқ олинган ҳар қандай ахборот, ушбу Давлатнинг ички қонунларига мувофиқ кўлга киритилган ахборот даражасида махфий ҳисобланади ва фақат аниқлаш ёки ундириш, мажбурий ундириш ёки суд орқали таъқиб этиш билан боғлиқ ёки мазкур Битим татбиқ этиладиган солиқларга нисбатан апелляцияларни кўриб чиқиш билан боғлиқ шахслар ёки органлар (жумладан, судлар ва маъмурий органлар)га ошкор этилади. Бундай шахс ёки органлар ахборотдан фақат шундай мақсад учун фойдаланадилар. Улар ушбу ахборотни очиқ суд мажлисида ёки юридик қарорлар қабул қилиш чогида ошкор этишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар қандай ҳолатда 1 ва 2-банд қоидалари Аҳдлашувчи Давлатлардан бирини қуйидагиларга мажбурловчи тарзда талқин қилинмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) у ёки бу Аҳдлашувчи Давлат қонунлари ёки маъмурия амалиётига зид маъмурий чоралар ўтказишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) у ёки бу Аҳдлашувчи Давлат қонунлари ёки одатий маъмурий амалиётга мувофиқ олиниши мумкин бўлмаган ахборотни тақдим этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) ҳар қандай савдо, тадбиркорлик, саноат, тижорат ёки касб сири ёки савдо жараёнини ошкор этувчи ёки ошкор этилиши Давлат сиёсатига (жамоат тартибига) зид келувчи ахборотни тақдим этишга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Башарти бир Аҳдлашувчи Давлат томонидан ушбу моддага мувофиқ маълумот сўралган бўлса, бошқа Аҳдлашувчи Давлат бундан маълумот ўз солиқ мақсадлари учун зарур бўлмаса ҳам, сўралган маълумотни олиш учун ахборот тўплаш бўйича ўз тадбирларидан фойдаланиши лозим. Юқорида назарда тутилган мажбурият 3-банд қоидалари билан чекланган, бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам, бундан чекловлар ички манфаатлар мавжуд эмаслиги сабабли маълумот тақдим этишни рад қилиш учун Аҳдлашувчи Давлатга ижозат берадиган тарзда талқин қилинмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда
ИМТИЁЗЛАРНИНГ ЧЕКЛАНИШИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимнинг бошқа қоидаларидан қатъи назар, башарти ҳар қандай резидентнинг ёки бундай резидент билан боғлиқ ҳар қандай шахснинг асосий мақсади ёки асосий мақсадларидан бири мазкур Битимдан манфаатга эга бўлиш бўлса, мазкур Битим билан назарда тутилган имтиёзлар қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда
ДИПЛОМАТИК ВАКОЛАТХОНАЛАР ВА КОНСУЛЛИК МУАССАСАЛАРИ ХОДИМЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим қоидаларининг ҳеч бири дипломатик ваколатхоналар еки консуллик муассасалари ходимларига халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган нормалари ёки махсус битимларнинг қоидаларига мувофиқ берилган солиқ имтиёзларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI Боб
Якуний кондалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда
КУЧГА КИРИШИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлар бир-бирларини мазкур Битимнинг кучга кириши учун конституциявий талабларни бажарганликлари тўғрисида ёзма тарзда дипломатик каналлар орқали хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битим 1-бандда назарда тутилган сўнгги хабарнома санасидан кучга киради ва унинг қоидалари ҳар иккала Аҳдлашувчи Давлатда қуйидагиларга нисбатан амал қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мазкур Битим кучга кирадиган йилдан бевосита кейинги календарь йилнинг биринчи январидан бошлаб ёки ушбу санадан кейин олинадиган даромад манбаи ёки мол-мулкдан ундириладиган солиқларга нисбатан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) мазкур Битим кучга кирадиган йилдан кейинги календарь йилнинг биринчи январидан бошлаб ёки ушбу санадан кейин ҳар бир солиқ йили учун ундириладиган бошқа солиқларга нисбатан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда
АМАЛ ҚИЛИШИНИНГ ТУГАТИЛИШИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим Аҳдлашувчи Давлатлардан бири унинг амал қилишини тугатмагунига қадар ўз кучида қолади. Ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат Битимнинг амал қилишини Битим кучга кирган санадан бошлаб, беш йил ўтгандан сўнг бошланадиган ҳар қандай календарь йилнинг тугашига камида олти ой қолгунига қадар, амал қилишини тугатиш тўғрисида дипломатик каналлар орқали ёзма хабарнома бериш билан Битимнинг амал қилишини тугатиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолатда иккала Аҳдлашувчи Давлатда Битимнинг амал қилиши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) амал қилишини тугатиш тўғрисида хабарнома берилган йилдан кейин келадиган календарь йилнинг биринчи январидан бошлаб ёки ушбу санадан кейин олинадиган даромад манбаидан ундириладиган солиқларга нисбатан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) амал қилишини тугатиш тўғрисида хабарнома берилган йилдан кейин келадиган календарь йилнинг биринчи январидан бошлаб ёки ушбу санадан кейин ҳар бир солиқ йили учун ундириладиган бошқа солиқларга нисбатан тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунинг тасдиғи сифатида тегишли тартибда ваколат берилган қуйида имзо чекувчилар мазкур Битимни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 2018 йил 5 сентябрда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, араб ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча учта матн тенг аутентикдир. Талқин қилишда келишмовчилик юзага келган тақдирда, инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)