05.11.2018 йилдаги 912-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Андижон вилоятининг Андижон туманидаги Куйганёр гидроузелининг сувоқар қисмини реконструкция қилиш ва қуйи қисмини ювилишдан сақлаш учун ҳимояловчи иншоотни қуриш» лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Куйганёр гидроузелининг хавфсиз эксплуатациясини таъминлаш ва унинг қуйи қисмини ювилишдан сақлаш ҳамда Қорадарё дарёсининг сув ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш, шунингдек, Андижон ва Фарғона вилоятларининг суғориладиган экин майдонларини сув билан кафолатли таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юз берган давомли ва кучли сел ва тошқинлар Қорадарё дарёсининг ўзан жараёнларининг фаоллашишига ва Куйганёр гидроузелида қўшимча емирилишларни келтириб чиқарганлиги, сувоқарнинг темир-бетон қурилмаси остида бўшлиқларни юзага келишига сабаб бўлганлиги, оқибатда гидроузелни барқарорлаштириш бўйича тезкор чоралар қабул қилиш зарурияти юзага келганлиги ҳамда «Андижон вилоятининг Андижон туманидаги Куйганёр гидроузели қуйи қисмини ювилишдан сақлаш учун ҳимояловчи иншоотни қуриш» лойиҳасининг техник-иқтисодий асослашига тузатишлар киритилиш талаб этилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош лойиҳа ташкилоти — «Ўзсувлойиҳа» АЖ томонидан «Андижон вилоятининг Андижон туманидаги Куйганёр гидроузелининг сувоқар қисмини реконструкция қилиш ва қуйи қисмини ювилишдан сақлаш учун ҳимояловчи иншоотни қуриш» лойиҳасининг техник-иқтисодий асослашига тузатишлар киритилганлиги ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонасининг ижобий хулосаси олинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Андижон вилоятининг Андижон туманидаги Куйганёр гидроузелининг сувоқар қисмини реконструкция қилиш ва қуйи қисмини ювилишдан сақлаш учун ҳимояловчи иншоотни қуриш» лойиҳаси (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) тузатишлар киритилган техник-иқтисодий асослашининг асосий техник-иқтисодий параметрлари иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илова рус тилидаги матнда берилган,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Лойиҳани амалга оширилишини якунлаш муддати 2020 йил 1 апрель этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги «Ўзсувлойиҳа» АЖ билан биргаликда 2018 йил 1 декабрга қадар лойиҳанинг ишчи ҳужжатлари сифатли ишлаб чиқилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда илгари ажратилган капитал қўйилмалар лимитларини ўзлаштириш натижаларига кўра 2018 йил учинчи чорак якуни бўйича марказлаштирилган капитал қўйилмаларни қайта тақсимлаш йўли билан сувоқарни реконструкция қилишнинг биринчи босқичини молиялаштириш учун қўшимча маблағларни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг 2019-2020 йилларга мўлжалланган ривожланиш давлат дастурлари параметрларини шакллантиришда лойиҳани амалга оширишни молиялаштириш учун талаб этиладиган капитал қўйилмалар ажратишни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ишчи ҳужжатлар белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ва лойиҳа доирасида амалга оширилаётган лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишлари сифати юзасидан зарур давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига, «Сирдарё» сув хўжалиги ҳавза бирлашмасига ва Андижон вилояти ҳокимлигига лойиҳа доирасидаги барча зарур ташкилий-амалий тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши ва лойиҳани амалга ошириш учун ажратилаётган бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши юзасидан масъулият юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Андижон вилоятидаги Куйганёр гидроузелини ювилишининг олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 10 майдаги 263-сон қарори ўз кучи йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Андижон вилояти ҳокими Ш.К. Абдурахманов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 5 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
912-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2018 й., 09/18/912/2161-сон)