Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 13.01.1997 йилдаги 24-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕСПУБЛИКА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАЛАРИНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш ҳамда 1996 йилда об-ҳавонинг ноқулай келганлиги муносабати билан уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Марказий банк ва тижорат банкларининг қишлоқ хўжалиги корхоналари банкларнинг кредитларидан фойдаланганлик учун фоизлар тўлаш бўйича 1997 йил 1 январдаги ҳолатига кўра қарзларини ҳисобдан чиқариш, шунингдек, уларнинг кредитлар бўйича қарзларни тўлашини фоизлар қўшмасдан 2000 йилгача кечиктириш тўғрисидаги таклифига иловага* мувофиқ розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмаси, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, «Ўзгўштсутсаноат» уюшмаси тижорат банклари, солиқ ва молия органлари билан биргаликда бир ой муддатда қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи тармоқларда муқобил текширишларни ташкил этган ҳолда қишлоқ хўжалиги корхоналарининг дебиторлик ва кредиторлик қарздорлигини ялпи қайта рўйхатдан ўтказсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси қишлоқ хўжалиги корхоналарининг дебиторлик ва кредиторлик қарздорлиги қайта рўйхатдан ўтказилиши якунлари тақдим этилгандан кейин 10 кун муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги корхоналарининг қоплаш манбалари билан таъминланмаган кредиторлик қарзларини Молия вазирлигининг Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмаси, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, «Ўзгўштсутсаноат» уюшмасига 2 йил муддатга йилига 3 фоизлик кредити сифатида қайта расмийлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкимёсаноат» уюшмаси, «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси, Энергетика ва злектрлаштириш вазирлиги, «Ўзқишлоқхўжалик-таъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси, «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компанияси корхоналари ва ташкилотларининг дебиторлик қарзларини қишлоқ хўжалиги корхоналарининг улардан кредиторлик қарзлари миқдорида кўрсатиб ўтилган идораларнинг корхоналаридан бюджетга муддатида тўланмаган солиқлар ва бошқа тўловлар ҳисобига ёпиш масалаларини кўриб чиқсин ва ҳал этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси, Пенсия жамғармаси ва Меҳнат вазирлиги билан биргаликда қишлоқ хўжалиги корхоналарининг бюджет, Пенсия жамғармаси ва Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси олдидаги қарзларини тўлашни 1997 йил 1 январдаги ҳолатига кўра пеня қўшмасдан 3 йилга кечиктирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Молия вазирлиги, «Ўздавсуғурта» бошқармаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги 1997 йил 1 февралгача:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурта қопламаси тўловлари ва суғурта тўловлари бўйича қарзларни ўзаро ҳисоб-китоб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетга муддатида тўланмаган солиқлар ва бошқа тўловларни 1997 йил 1 январдаги ҳолатига кўра қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳисобидан чиқариш йўли билан қишлоқ хўжалиги корхоналарига суғурта қопламалари тўланишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси муддатидан илгари, жорий йилнинг 1 февралигача, 1996 йил ҳосилидан олинган пахта хом ашёси учун ва жорий йилнинг 1 апрелигача ушбу даврда пахта толаси сотишдан тушаётган маблағларни жамлаш ҳисобига хўжаликлар тасарруфида қоладиган пахта толаси учун қишлоқ хўжалиги корхоналари билан узил-кесил ҳисоб-китоб қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмаси, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, «Ўзгўштсутсаноат» уюшмаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси ва манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ёнилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар сарфи, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив Қўмитасининг етказиб бериш ва хизмат кўрсатиши бўйича ҳар ойлик ҳисобот 1997 йил январь ойи ҳисоботидан бошлаб жорий этилишини назарда тутиб қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳисоб ва ҳисоботининг мавжуд тизимини қайта кўриб чиқсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банклари билан биргаликда 1996 йилги бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари бўйича зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли қишлоқ хўжалик корхоналари сонини, зарарларнинг умумий суммасини, улар ҳосил бўлишининг ҳақиқий сабабларини кўрсатган ҳолда, тармоқлар ва ҳудудлар бўйича алоҳида аниқласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси билан биргаликда молиявий аҳволини яхшилашнинг иложи бўлмайдиган аниқ хўжаликларни банкрот деб эълон қилиш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқсинлар ва Корхоналарнинг банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 13 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-сон