01.11.2018 йилдаги 902-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Осиё тараққиёт банки иштирокидаги «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами фаолиятини такомиллаштириш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ жойларда яшовчи аҳоли учун кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янада яхшилаш ва улардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, тиббий хизмат кўрсатиш кўламини ошириш, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тизими фаолиятини касалликларнинг олдини олиш, аҳоли ўртасида профилактика ва патронаж ишларига йўналтириш, касалликларни барвақт аниқлаш орқали уларнинг сурункали ҳолга ўтиши хавфини қисқартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 29 мартдаги ПҚ-2857-сон қарорига мувофиқ мавжуд қишлоқ врачлик пунктлари негизида 793 та қишлоқ оилавий поликлиникалари ташкил этилганлиги ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами фаолиятини такомиллаштириш» инвестиция лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) амалга ошириш учун 2017 йил 16 октябрда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Осиё тараққиёт банки ўртасида 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 25 йил муддатга 45,0 млн. АҚШ долларига тенг миқдорда қарз олиш Кредит битимининг лойиҳаси тасдиқланганлиги ва музокаралар баённомаси имзоланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани амалга оширишдаги ҳиссаси 12,8 млн. АҚШ доллари эквивалентида, шу жумладан солиқ ва божхона имтиёзлари тарзида 11,0 млн. АҚШ долларига тенглиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш 3 йил (2018 — 2021) муддатга белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Осиё тараққиёт банкининг қарз маблағларини мақсадли сарфлаш ҳамда лойиҳанинг самарали амалга оширилиши учун масъул бўлган ижро этувчи агентлик ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Осиё тараққиёт банкининг қарзини қайтариш, шунингдек, қарз бўйича фоизлар тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бирламчи тиббий-санитария ёрдами фаолиятини такомиллаштириш» лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланиши асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари билан 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бирламчи тиббий-санитария ёрдами фаолиятини такомиллаштириш» лойиҳаси доирасида Осиё тараққиёт банкининг қарзини қайтариш ва фоиз тўловларининг прогноз жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*1-2 иловалар рус тили матнида берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Осиё тараққиёт банки билан қарз битимини имзолашга ваколат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ва Осиё тараққиёт банки ўртасидаги имзоланган қарз битими бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимларига қуйидагиларни таъминлаш бўйича шахсий масъулият юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа доирасида харид қилиниши кўзда тутилган тиббий асбоб-ускуналарни етказиб беришдан олдин қишлоқ оилавий поликлиникаларида жиҳозлаш учун тегишли хоналарни тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Осиё тараққиёт банки тартиботларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ зарур ҳисоботлар ва ҳужжатларни ваколатли вазирликлар ва идораларга ўз вақтида тақдим этилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳаолди ва лойиҳани амалга ошириш даврида лойиҳада иштирок этадиган тиббиёт муассасалари ишларини самарали ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа тадбирларини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда лойиҳа амал қилиш даври учун умумий штатлар сони 22 кишидан иборат бўлган Лойиҳани амалга ошириш гуруҳини ташкил этсин, гуруҳ фаолиятини Осиё тараққиёт банкининг қарзлари ва бюджет (Бюджет кодексига кўра) маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда молиялаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Ўзбекэнерго» АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларини узлуксиз сув, газ ва электр энергияси билан таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Осиё тараққиёт банки қарзи ҳисобига етказиб бериладиган товарларни харид қилиш ва жойларига етказиб бериш хизматлари билан боғлиқ харажатларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги учун назарда тутилган тасдиқланган бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги лойиҳани амалга ошириш ишларини мувофиқлаштиришни, шунингдек, амалга ошириш жараёнининг мунтазам равишда кўриб чиқилишини, зарур ҳолларда, лойиҳани ўз вақтида ва самарали амалга оширишни таъминлаш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 июндаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2021 й., 09/21/393/0596-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов ва Бош вазир ўринбосари А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 1 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
902-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.11.2018 й., 09/18/902/2152-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2021 й., 09/21/393/0596-сон)