Ҳужжат кучини йўқотган 16.02.2005 24.03.1992 йилдаги 139-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.03.1992 йилдаги 139-сон
Кучга кириш санаси
24.03.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 16.02.2005
Ҳужжат 31.01.1996 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ГЕОДЕЗИЯ ВА КАРТОГРАФИЯ БОШҚАРМАСИ («ЎЗГЕОДЕЗИЯ») ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат геодезия назорати инспекцияси тўғрисидаги, ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати тўғрисидаги, давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» қарори билан ўз кучини йўқотган..
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Геодезия ва картография бошқармаси фаолиятини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Илова қилинган қуйидагилар тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат геодезия назорати ҳақида Низом;
(1-банднинг иккинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 31 январдаги 44-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2, 3, 4-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 31 январдаги 44-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Геодезия ва картография бошқармасининг манзилгоҳи «Табиат» давлат маркази Ўзбекистон филиалининг биноси, Тошкент шаҳар, Чилонзор мавзеси, «Ц» даҳаси, 56-уй, деб белгилансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6, 7, 8-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 31 январдаги 44-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар, корхоналар, ташкилотлар, кимнинг тасарруфида эканлиги ва мулкий эгалигидан қатъи назар, топография-геодезия ва картография ишларини олиб боришда Ўзбекистон Республикаси Давлат геодезия назорати ҳақидаги Низомга амал қилсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 24 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
139-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 31 январдаги 44-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 24 мартдаги 139-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат геодезия назорати тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан, уларнинг мулкчилик шаклидан қатъи назар, геодезик, астрономик-геодезик, гравиметрик, опографик, муҳандислик-геодезик, аэро суратга олиш ва картография ишларининг самарадорлиги ва сифатли бажарилишини, улар томонидан бу ишларнинг амалга оширилишини бошқариб борувчи ишлар бажарилишининг белгиланган тартибга ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилинишини, халқ хўжалиги тармоқлари ва республика мудофаасининг топографик-геодезия, аэро суратга олиш ва картография маълумотлари ва материалларга бўлган эҳтиёжи таъминланиши, бундай ишлар ва аэро суратга олишлар натижасидаги маълумотлар ва материалларни сақлаш ва фойдаланишни ташкил этиш ва ҳисобга олиш талабларига риоя қилинишини, геодезик маълумотлар ва рақамли картографик ахборотнинг тармоқ фондлари ва автоматлаштирилган банкларини тузиш ва юритиш устидан назоратни амалга ошириш, шунингдек, тугалланган ишларнинг корхоналар ва ташкилотлардан тармоқлараро топографик-геодезия архив фондларига қабул қилинишини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат геодезия назоратининг асосий вазифаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Республикада Давлат геодезия назорати Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия ва картография («Ўзгеодезия») тизимига кирувчи Ўзбекистон Республикаси геодезия назорати Давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси геодезия назорати Давлат инспекциясининг бошлиғи лавозими бўйича бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси геодезия назоратининг бош давлат инспектори, унинг ўринбосарлари эса — Ўзбекистон Республикаси геодезия назорати бош давлат инспекторининг ўринбосарлари ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси геодезия назорати Давлат инспекциясининг топографик-геодезия ва картография ишларини назорат қилувчи ва тугалланганларини қабул қилувчи ходимлари геодезия назорати давлат инспекторлари ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Геодезия ва картография бошқармаси ҳузурида давлат геодезия назорати ва муҳандислик геодезияси масалалари бўйича манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ишлаб чиқариш корхоналари, илмий-тадқиқот ташкилотлари ва муассасаларнинг вакилларидан иборат идоралараро кенгаш тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат геодезия назорати ва муҳандислик геодезияси масалалари бўйича идоралараро кенгаш ҳақидаги низом ва унинг шахсий таркиби манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия ва картография бошқармаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси геодезия назорати Давлат инспекцияси ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан, уларнинг идоравий бўйсунишларидан қатъи назар, бажариладиган топографик-геодезия ва картография ишларига (муҳандислик тармоқлари, ер ости коммуникациялари ва маконларнинг топографик суратга олиниши ҳам шу жумлага киради) рухсатнома (лицензия) берилишини ва бу ишларнинг техник даражаси ва сифатини назорат қилишни, улар томонидан ишларни бажаришда ва геодезик маълумотлар, режалар ва хариталардан, космик ва аэро суратлардан фойдаланишда ишларни олиб боришнинг белгиланган тартибига риоя қилинишини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
натижалари халқ хўжалиги тармоқлари ва мудофаа эҳтиёжлари учун фойдаланилиши керак бўлган тугалланган топографик-геодезия ва картография ишларини қабул қилиб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўлланилаётган методика ва технологияларнинг замонавий техник даражага мос келишини ҳамда лойиҳалаштирилаётган ишлардаги бошланғич маълумотлар ва материалларни ҳисобга олишнинг тўлалигини текшириш мақсадида топографик-геодезия ва картография ишлари бажарилишининг техник лойиҳалари (дастурлари)ни назорат қилишни амалга оширади; корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга бу ишларни бажаришга ҳамда олдинги йиллардаги ишлар бўйича маълумотлар ва материаллардан фойдаланишга рухсатнома беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геодезия ва картография ишлари бажарилишининг «Ўзгеодезия» ҳамда бошқа вазирликлар ва идораларнинг ихтисослаштирилган ташкилотларида жамланишини назорат қилади, республикада ана шундай ишларни бажарувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳисобини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турли ноҳиялар, шаҳарлар, бошқа аҳоли пунктлари ва саноат комплекслари ҳудудларининг топографик-геодезия жиҳатдан ўрганилишининг ҳолати устидан, топографик-геодезия ишларида координатлар тизими қўлланилиши устидан назоратни амалга оширади ҳамда суратга олинадиган айрим участкалар учун координатларнинг маҳаллий тизимларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геодезия пунктларининг сақланишини таъминлаш бўйича чора-тадбирларнинг бажарилишини ҳамда амалдаги қонунчилик ва йўриқномаларга мувофиқ уларнинг тикланишини назорат қилади, республикада геодезия пунктларини ҳисобга олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда босиб чиқарилаётган хариталар ва атласларда давлат чегаралари, шельф чегаралари, вилоятлар ва ноҳиялар маъмурий чегараларининг график жиҳатдан тўғри чизилиши устидан, шунингдек, аҳоли пунктлари ва географик объектларнинг тўғри номланиши ва аниқ ифодаланиши устидан назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилаётган ва босиб чиқарилаётган хариталардаги энг муҳим ўзгартишларнинг ҳисобини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан хариталар, режалар ва атласлар тузиш ва босиб чиқариш (кўпайтириш)нинг белгиланган тартибига риоя этилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
топография-геодезия ва картография ишлари бажариладиган участкаларни бевосита тадқиқ этиш ҳамда ишлаб чиқариш-техника ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ўрганиш йўли билан топографик-геодезия ва картографий ишларининг барча турларини, шунингдек, бу ишлар ва космик суратга олишлар натижаси бўйича материалларнинг ҳисобга олиниши, сақланиши, кўпайтирилиши ва улардан фойдаланишнинг ҳолатини белгиланган тартибда назорат қилади, текширишлар натижаси бўйича хулоса (далолатнома)лар тузади, улар билан тегишли корхоналар, муассасалар, ташкилотларни албатта таништиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар, муассасалар ташкилотларда геодезия пунктлар ва географик объектлар координатлар ва баландликларнинг тармоқ фондларида жамғарилишини назорат қилади, инспекция билан тегишлича келишувсиз бу фондларнинг юритилишига йўл қўймайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
топография-геодезия ва картография ишлари бажарилишида халқ хўжалиги тармоқларининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳамда уларнинг маълумотлар ва материаллар билан таъминланишини ўрганади, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда бу ишларни режалаштиришда иштирок этади ҳамда халқ хўжалигида ва мудофаа эҳтиёжлари учун кўп мақсадли фойдаланиш, шунингдек, параллеллик, бир-бирини такрорлашга йўл қўймаслик мақсадида уларнинг бажарилишини мувофиқлаштириб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат геодезия назорати масалалари бўйича ҳамма учун мажбурий бўлган йўриқномалар, нормалар, қоидалар ва бошқа норматив ҳужжатларни, шу жумладан, топография-геодезия ва картография ишлари ва аэрокосмик суратга олишлар натижалари бўйича маълумотлар ва материалларни тайёрлаш, ҳисобга олиш, сақлаш, кўпайтириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгиловчи ҳужжатларни ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан тасдиққа ёки келишишга тақдим этиладиган топография-геодезия ва картография ишларини тайёрлаш, назорат қилиш ва қабул қилиб олишга ҳамда маълумотлар ва материаллардан фойдаланишга дахлдор идоравий йўриқномалар, қоидалар ва бошқа норматив ҳужжатларни кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган топография-геодезия ва картография ишларини ҳисобга олишни, халқ хўжалигида фойдаланиш учун бу ишлар ва аэрокосмик суратга олишлар натижалари бўйича маълумотлар ва материалларни йиғиш, ҳисобга олиш системалаштириш, сақлаш ва тарқатишни амалга оширади, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларни белгиланган тартибда тугалланган ишлар, геодезия маълумотлар бўйича зарур ахборотлар билан таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геодезик пунктлар ва географик объектлар координатларини, космик суратлар, хариталар, атласлар, жойларнинг макетларини ва бошқа картографик материалларни очиқ эълон қилиш ёки кўргазмаларда ва телевидениеда намойиш қилиш мумкинлигини кўриб чиқади ва корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга бу тўғрида хулосалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геодезик ўлчашлар, янги техника, технология ва илғор тажриба бирлигини таъминлаш учун топография геодезия ва картография ишларини бажаришда ягона теxника сиёсатини ва уларга методик раҳбарликни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқлараро давлат топография-геодезия архив фонди ҳужжатларини танлаш, тўлдириш, ҳисобга олиш ва сақлаш бўйича корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар фаолиятига методик раҳбарликни амалга оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат геодезия назоратини амалга ошириш, топография-геодезия ва картография ишларини қабул қилиш ва назорат қилиш тартиби манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан келишилган ҳолда Геодезия ва картография бошқармаси томонидан тасдиқланадиган давлат геодезия назорати тўғрисидаги йўриқнома билан тартибга солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси геодезия назорати Давлат инспекциясига қуйидаги ҳуқуқлар берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ хўжалигини зарур материаллар билан ўз вақтида таъминлаш ҳамда ишларнинг параллеллиги ва бир-бирини такрорлашига йўл қўймаслик мақсадида вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан топография-геодезия ва картография ишларининг истиқбол режаларини сўраш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан топография-геодезия ва картография ишларини тайёрлаш, шунингдек, бу ишлар бўйича маълумотлар ва материалларни тайёрлаш, ҳисобга олиш, сақлаш, кўпайтириш ва улардан фойдаланишга тегишли норматив-техник ҳужжатларни сўраш ва келишиш учун олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
топография-геодезия ва картография ишлари бажарилишини, агар улар рухсатсиз ёки ҳамма учун мажбурий бўлган норматив ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда ўтказилаётган бўлса, тўхтатиб қўйиш, бундай ҳолларда давлат геодезия назорати инспекцияси рухсатномани олиб қўяди ҳамда юқори ташкилотларни ва маблағ билан таъминловчи банкларни улар томонидан зарур чоралар кўрилиши учун хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бажарилган ишлар бўйича картограммалар, маълумотлар ва материалларни ҳисобга олиш ва ҳудуднинг топографик-геодезик ўрганилишини таҳлил қилиш учун, шунингдек, тармоқлараро давлат топография-геодезия архив фондини тўлдириш учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан, уларнинг идоравий бўйсунишидан қатъи назар, картограммалар, маълумотлар ва материалларнинг ўз вақтида тақдим этилишини талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий бўйсунишидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахсларига топография-геодезия ва картография ишларини ўтказиш учун масъул шахслар сифатида бу ишларни олиб бориш технологияси ва тартибидаги, шунингдек, бу ишлар ва аэрокосмик суратга олишлар натижалари бўйича маълумотлар ва материалларни тўплаш, ҳисобга олиш, сақлаш, кўпайтириш ва улардан фойдаланишдаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг розилиги билан давлат геодезия назоратини амалга ошириш билан боғлиқ тугалланган топография-геодезия ва картография ишлари ва текширишларини қабул қилиб олиш учун мутахассисларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг топография-геодезия ва картография ишларини бажаришга доир фаолияти натижаларини таҳлил этиш ва умумлаштириш, тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларга таклифлар киритиш ва кўрсатиб ўтилган ишларнинг технологиясини ташкил этиш, таннархини пасайтириш уларнинг сифатини ошириш, шунингдек, бу ишларнинг маълумотлари ва материалларини тўплаш, ҳисобга олиш, сақлаш, кўпайтиришни ва улардан фойдаланишни яхшилаш юзасидан белгиланган тартибда кенгаш чақириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ўртасида топография-геодезия ва картография ишларини бажариш тартиби ва бу ишларнинг материалларидан фойдаланиш масалалари бўйича пайдо бўладиган низоларни ҳал этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси геодезия назорати Давлат инспекцияси ўзига юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва тўғри амалга ошириш учун, топография-геодезия ва картография ишларини олиб боришни, бу ишлар бўйича маълумотлар ва материалларни тўплаш, ҳисобга олиш, сақлаш, кўпайтириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ масалаларнинг объектив кўриб чиқилиши учун жавоб беради, давлат манфаатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Топография-геодезия ва картография ишларини амалга оширувчи ёки бу ишлар ва космик суратга олишлар маълумотлари ва материалларидан фойдаланувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар (уларнинг идоравий бўйсунишидан қатъи назар)нинг раҳбарлари назорат қилувчи шахсларга-геодезия назорати давлат инспекторларига текширишларни ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур шароитлар (автотранспорт, хизмат бинолари, алоқа воситалари билан таъминлаш)ни яратиб беришга, шунингдек, уларга ишлаб чиқариш-техника ва лойиҳа-смета ҳужжатлари тақдим этишга ҳамда давлат геодезия назорати инспекцияси ваколатига кирувчи масалалар бўйича тушунтириш беришга мажбурдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматига татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси геодезия назорати Давлат инспекциясининг фаолияти республика бюджети маблағлари ҳисобидан маблағ билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси геодезия назорати Давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси геодезия назорати Давлат инспекциясини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик билан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 31 январдаги 44-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)