Ҳужжат кучини йўқотган 16.02.2005 24.03.1992 йилдаги 139-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.03.1992 йилдаги 139-сон
Кучга кириш санаси
24.03.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 16.02.2005
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ГЕОДЕЗИЯ ВА КАРТОГРАФИЯ БОШҚАРМАСИ («ЎЗГЕОДЕЗИЯ») ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат геодезия назорати инспекцияси тўғрисидаги, ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати тўғрисидаги, давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» қарори билан ўз кучини йўқотган..
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Геодезия ва картография бошқармаси фаолиятини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Илова қилинган қуйидагилар тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат геодезия назорати ҳақида Низом;
(1-банднинг иккинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 31 январдаги 44-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2, 3, 4-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 31 январдаги 44-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Геодезия ва картография бошқармасининг манзилгоҳи «Табиат» давлат маркази Ўзбекистон филиалининг биноси, Тошкент шаҳар, Чилонзор мавзеси, «Ц» даҳаси, 56-уй, деб белгилансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6, 7, 8-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 31 январдаги 44-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар, корхоналар, ташкилотлар, кимнинг тасарруфида эканлиги ва мулкий эгалигидан қатъи назар, топография-геодезия ва картография ишларини олиб боришда Ўзбекистон Республикаси Давлат геодезия назорати ҳақидаги Низомга амал қилсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 24 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
139-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 31 январдаги 44-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 24 мартдаги 139-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат геодезия назорати тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1. Ўзбекистон Республикасида давлат геодезия назорати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри бош бошқармаси тизимига кирувчи Ўзбекистон Республикаси Геодезия назорати давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Геодезия назорати давлат инспекцияси ўз фаолиятида «Геодезия ва картография тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, бошқа қонун ҳужжатларига, мазкур Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Геодезия назорати давлат инспекцияси бошлиғи лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Геодезия назорати бош давлат инспектори ҳисобланади, унинг ўринбосарлари эса — Ўзбекистон Республикаси Геодезия назорати бош давлат инспекторининг ўринбосари ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Геодезия назорати давлат инспекциясининг ниҳоясига етказилган топография-геодезия, картография ва кадастр ишларини назорат қилиш ва қабул қилишни амалга оширувчи ходимлари геодезия назорати давлат инспекторлари ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар Геодезия назорати давлат инспекциясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геодезия ва картография фаолияти барча субъектларининг меъёрий-техник ҳужжатлар талабларига риоя этишларини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
картография режаларида ва бошқа ҳужжатларда Ўзбекистон Республикаси давлат чегаралари ва ҳудудининг тўғри ифодаланишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геодезия ва картография ишларини рўйхатдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геодезия пунктларини ҳисобга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат картографик-геодезия фондининг фаолият кўрсатишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг доимий маълумотнома харитасини юритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Геодезия назорати давлат инспекцияси ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайси идорага бўйсунишларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан бажариладиган топография-геодезия, картография, муҳандислик-геодезия, аэро суратга олиш (жумладан, муҳандислик, ер ости коммуникациялари ва маконларни график суратга олиш) ишларининг ташкил этилиши, қўйилиши, уларнинг техник даражаси ва сифатини, улар томонидан ишларни бажаришда ва геодезик маълумотлар, материаллар, режалар ва хариталар, космик ва аэро суратлардан фойдаланишда меъёрий ҳужжатларга риоя қилинишини назорат қилишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишларни олиб боришнинг белгиланган тартибига ва геодезия, картография соҳасида амалдаги меъёрий ҳужжатлар ва давлат стандартлари талабларига риоя қилинишини назорат қилишни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
натижаларни халқ хўжалиги тармоқларида ва мудофаа эҳтиёжлари учун фойдаланиши керак бўлган тугалланган топография-геодезия, муҳандислик-геодезия ишларини давлат йўли билан қабул қилиб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўлланилаётган методика ва технологияларнинг замонавий техник даражага мос келишини ҳамда лойиҳалаштирилаётган ишлардаги бошланғич маълумотлар ва материалларни ҳисобга олишнинг тўлалигини текшириш мақсадида топография-геодезия ва муҳандислик-геодезия, картография ишлари бажарилишининг техник лойиҳалари (дастурлари) ни назорат қилишни амалга оширади. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга бу ишларни бажариш учун олдинги йиллардаги ишлар бўйича бошланғич геодезия маълумотлари ва материалларни, топографик карталар ҳамда кадастр режаларини, шунингдек, ўрганилган топография-геодезия, аэро суратга олинган ва кадастр материаллардан фойдаланишга рухсат беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
топография-геодезия, муҳандислик-геодезия, картография ва кадастр ишларининг бажарилиши ихтисослаштирилган ташкилотларда жамланишини назорат қилади, Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида топография-геодезия, муҳандислик-геодезия, картография ишларини бажарувчи корхоналар ва ташкилотларнинг ҳисобини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турли вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, аҳоли яшаш жойлари ва саноат мажмуалари ҳудудларининг топография-геодезия, картография жиҳатидан ўрганилишнинг аҳволини ва ташкилотлар томонидан топография-геодезия, картография ишларида координатлар ва баландликларнинг давлат ҳамда маҳаллий тизимларнинг қўлланилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геодезия пунктларининг сақланишини таъминлаш бўйича чора-тадбирларнинг бажарилишини ҳамда амалдаги қонунчилик ва йўриқномаларга мувофиқ уларнинг тикланишини назорат қилади, республикадаги геодезия пунктларини ҳисобга олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
босиб чиқарилаётган карталар ва атласларда Давлат чегаралари, шельф чегаралари, вилоятлар ва туманлар, шаҳарлар ва шаҳарчалар маъмурий чегараларининг график жиҳатидан тўғри чизилишини, хорижий давлатлар ва бошқа элементларнинг хариталар ҳамда атласларнинг сақлашини, шунингдек, аҳоли яшаш жойлари ва географик объектларнинг тўғри номланиши ва аниқ ифодаланишини назорат қилишни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан хариталар, режалар ва атласларни тузиш ва босиб чиқариш (кўпайтириш) нинг белгиланган тартибига риоя этилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
топография-геодезия ишлари бажариладиган участкаларни бевосита тадқиқ этиш ва техник ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларини текшириш йўли билан топография-геодезия ишларининг барча турлари бўйича материаллар ва ҳужжатларни назорат қилади; бу ишлар ва космик суратларнинг ҳисобга олиниши, сақланиши, кўпайтирилиши ва улардан фойдаланилиши аҳволини текширади, текшириш натижалари бўйича хулосалар (далолатномалар) тузади, тегишли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар маъмуриятлари улар билан албатта таништиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда геодезия пунктлари, техник ҳисоботлар, топография ва топография режалари координатлари жамғарилишини назорат қилади, ушбу фондларнинг геодезия назорати инспекцияси билан тегишлича келишувсиз тўпланишига йўл қўймайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
топография-геодезия, картография ишлари бажарилишида халқ хўжалиги тармоқларининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ўрганади, материаллар ва маълумотлар билан таъминлайди, вазирликларда, давлат қўмиталарида ва идораларда, корхоналар ва муассасаларда бу ишларни режалаштиришда қатнашади, халқ хўжалигида ва мудофаа эҳтиёжлари учун кўп мақсадли фойдаланиш манфаатлари йўлида, шунингдек, параллеллик ва бир-бирини такрорлашга йўл қўймаслик мақсадида уларнинг бажарилишини мувофиқлаштириб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
топография-геодезия, муҳандислик-геодезия ва картография ишларини юритиш масалалари бўйича, шу жумладан, ишлар ва аэрокосмик суратларнинг натижалари бўйича олинган маълумотларни ва материалларни тайёрлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини белгиловчи ҳамма учун мажбурий бўлган йўриқномалар, меъёрлар, қоидалар, стандартлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар, мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан топография-геодезия, картография ишларининг қўйилиши, ташкил этилиши, назорат қилиниши ва қабул қилиниши ҳамда ишлар ва материаллар маълумотларидан фойдаланишга дахлдор бўлган мажбурий тартибда тақдим этиладиган идораларга қарашли йўриқномаларни, норматив ҳужжатларни, қоидаларни, далолатномаларни ва тармоқ стандартларни кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
топография-геодезия, картография ишларини бажариш учун норматив-техник ҳужжатларни, йўриқномалар ва стандартларни белгиланган тартибда келишиб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган топография-геодезия ва кадастр ишларини ҳисобга олишни ва инспекциянинг архив фондида рўйхатдан ўтказишни, халқ хўжалигида фойдаланиш учун бу ишлар ва аэрокосмик суратга олишлар натижалари бўйича маълумотлар ва материалларни йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш ва тарқатишни амалга оширади, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларни зарур ахборотлар билан таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геодезик пунктлар ва географик объектлар координатларини, космик ва аэросуратлар, хариталар, атласлар, жойларнинг ёки кўргазмаларда ва телевидениеда намойиш қилиш мумкинлиги тўғрисида корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга хулосалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геодезик ўлчовлар, технологиялар, илғор тажриба ва стандартлаштириш бирлигини таъминлаш учун топография-картография ва кадастр ишларини бажаришда ягона техника сиёсатини ва уларга методик раҳбарликни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат картография-геодезия ва кадастр фонди ҳужжатларини танлаш, тўлдириш, ҳисобга олиш, сақлаш ва йўқ қилиш бўйича корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар фаолиятига услубий раҳбарликни амалга оширади.
(1—4-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 августдаги 392-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат геодезия назоратини амалга ошириш, топография-геодезия ва картография ишларини қабул қилиш ва назорат қилиш тартиби манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри бош бошқармаси («Ўздавкадастр»)» томонидан тасдиқланадиган давлат геодезия назорати тўғрисидаги йўриқнома билан тартибга солинади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 августдаги 392-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси геодезия назорати Давлат инспекциясига қуйидаги ҳуқуқлар берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ хўжалигини зарур материаллар билан ўз вақтида таъминлаш ҳамда ишларнинг параллеллиги ва бир-бирини такрорлашига йўл қўймаслик мақсадида вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан топография-геодезия ва картография ишларининг истиқбол режаларини сўраш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан топография-геодезия ва картография ишларини тайёрлаш, шунингдек, бу ишлар бўйича маълумотлар ва материалларни тайёрлаш, ҳисобга олиш, сақлаш, кўпайтириш ва улардан фойдаланишга тегишли норматив-техник ҳужжатларни сўраш ва келишиш учун олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
топография-геодезия ва картография ишлари бажарилишини, агар улар рухсатсиз ёки ҳамма учун мажбурий бўлган норматив ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда ўтказилаётган бўлса, тўхтатиб қўйиш, бундай ҳолларда давлат геодезия назорати инспекцияси рухсатномани олиб қўяди ҳамда юқори ташкилотларни ва маблағ билан таъминловчи банкларни улар томонидан зарур чоралар кўрилиши учун хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бажарилган ишлар бўйича картограммалар, маълумотлар ва материалларни ҳисобга олиш ва ҳудуднинг топографик-геодезик ўрганилишини таҳлил қилиш учун, шунингдек, тармоқлараро давлат топография-геодезия архив фондини тўлдириш учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан, уларнинг идоравий бўйсунишидан қатъи назар, картограммалар, маълумотлар ва материалларнинг ўз вақтида тақдим этилишини талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий бўйсунишидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахсларига топография-геодезия ва картография ишларини ўтказиш учун масъул шахслар сифатида бу ишларни олиб бориш технологияси ва тартибидаги, шунингдек, бу ишлар ва аэрокосмик суратга олишлар натижалари бўйича маълумотлар ва материалларни тўплаш, ҳисобга олиш, сақлаш, кўпайтириш ва улардан фойдаланишдаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг розилиги билан давлат геодезия назоратини амалга ошириш билан боғлиқ тугалланган топография-геодезия ва картография ишлари ва текширишларини қабул қилиб олиш учун мутахассисларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг топография-геодезия ва картография ишларини бажаришга доир фаолияти натижаларини таҳлил этиш ва умумлаштириш, тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларга таклифлар киритиш ва кўрсатиб ўтилган ишларнинг технологиясини ташкил этиш, таннархини пасайтириш уларнинг сифатини ошириш, шунингдек, бу ишларнинг маълумотлари ва материалларини тўплаш, ҳисобга олиш, сақлаш, кўпайтиришни ва улардан фойдаланишни яхшилаш юзасидан белгиланган тартибда кенгаш чақириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ўртасида топография-геодезия ва картография ишларини бажариш тартиби ва бу ишларнинг материалларидан фойдаланиш масалалари бўйича пайдо бўладиган низоларни ҳал этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
топография-геодезия ишларини бажариш ҳуқуқини бериш учун рухсатнома (лицензия)лар бериш юзасидан таклифлар киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат геодезия назоратининг мансабдор шахслари қонунчиликда назарда тутилган ҳуқуқларга эгадирлар.
(6-банд ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 августдаги 392-сонли қарори билан тўлдирилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси геодезия назорати Давлат инспекцияси ўзига юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва тўғри амалга ошириш учун, топография-геодезия ва картография ишларини олиб боришни, бу ишлар бўйича маълумотлар ва материалларни тўплаш, ҳисобга олиш, сақлаш, кўпайтириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ масалаларнинг объектив кўриб чиқилиши учун жавоб беради, давлат манфаатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Топография-геодезия ва картография ишларини амалга оширувчи ёки бу ишлар ва космик суратга олишлар маълумотлари ва материалларидан фойдаланувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар (уларнинг идоравий бўйсунишидан қатъи назар)нинг раҳбарлари назорат қилувчи шахсларга-геодезия назорати давлат инспекторларига текширишларни ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур шароитлар (автотранспорт, хизмат бинолари, алоқа воситалари билан таъминлаш)ни яратиб беришга, шунингдек, уларга ишлаб чиқариш-техника ва лойиҳа-смета ҳужжатлари тақдим этишга ҳамда давлат геодезия назорати инспекцияси ваколатига кирувчи масалалар бўйича тушунтириш беришга мажбурдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматига татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси геодезия назорати Давлат инспекциясининг фаолияти республика бюджети маблағлари ҳисобидан маблағ билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси геодезия назорати Давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси геодезия назорати Давлат инспекциясини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик билан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 31 январдаги 44-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)