Ҳужжат кучини йўқотган 29.09.2020 17.03.1992 йилдаги 134-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.03.1992 йилдаги 134-сон
Кучга кириш санаси
17.03.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 29.09.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА БЎЛИШЛАРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ва хорижий фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш зарурлигини эътиборга олиб, шунингдек, тегишли қонун ҳужжатлари қабул қилингунига қадар хорижий фуқароларнинг республика ҳудудида кириш-чиқиши, яшаши ва бир жойдан иккинчи жойга боришини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистонга кириши Ўзбекистон Республикаси ёки Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатларининг дипломатик ва консуллик вакиллари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда бериладиган виза ҳужжатлари асосида, агар халқаро битимларда бошқа хили назарда тутилмаган бўлса, амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Дипломатик ёки хизмат паспортлари бўлган хорижий фуқаролар, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари ҳудудида доимий яшовчилар, шу жумладан, мазкур давлатларнинг тегишли идораларида аккредитация қилинганлар сингари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда кирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келувчи хорижий фуқаролар белгиланган тартибда ички ишлар органларида, шунингдек, қабул қилувчи ташкилотлар ва муассасаларда рўйхатдан ўтишлари керак. Чет эл дипломатик ва консуллик муассасаларининг ходимлари, уларнинг оила аъзолари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилинган хорижий фуқароларнинг бошқа категориялари бундан мустаснодир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатга олиниш тартибини бузганлик, ҳақиқий бўлмаган ҳужжатлар бўйича яшаш, белгиланган муддат тугагандан кейин чиқиб кетишдан бош тортганларга нисбатан республикадан чиқариб юборишгача бўлган таъсир чораси қўлланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Визалар ва Рўйхатдан ўтказиш бўлими ҳузурида хорижий фуқароларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш хизмати тузилсин ҳамда унинг бошқа хорижий давлатлар ва Ҳамдўстлик мамлакатлари билан алоқаси бўлган аэропортларда ва темир йўлларда ишлаши иловага мувофиқ ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси, Ўрта Осиё темир йўл бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлиги четдан келувчи хорижий фуқароларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш жойларининг бир маромда ишлаши учун жиҳозланган бинолар ажратсинлар ва зарур шароит яратсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати бир ой муддат ичида Ўзбекистон Республикасининг «Кириш-чиқиш ҳақида», «Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасидаги ҳуқуқий мавқеи ҳақида»ги қонунлари лойиҳасини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши қоидалари ҳақида» ва «Хорижий вакилларни Ўзбекистон Республикаси идоралари ва ташкилотлари ҳузурида аккредитация қилиш тартиби ҳақида»ги қарорлари лойиҳаларини тайёрласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, «Ўзшартномасавдо» Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Визалар ва Рўйхатдан ўтказиш бўлими ҳузурида хорижий фуқароларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш хизматини сақлашга қўшимча маблағлар ажратсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 17 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
134-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил
17 мартдаги 134-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Визалар ва Рўйхатдан ўтказиш бўлимининг хорижий фуқароларни ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш хизматининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛИШИ ВА ШТАТ СОНИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Визалар ва Рўйхатдан ўтказиш бўлимининг хорижий фуқароларни ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш бўлими — 10 киши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошкент» аэропортида хорижий фуқароларни ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш бўлинмаси — 12 киши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шимолий темирйўл вокзалида хорижий фуқароларни ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш бўлинмаси — 10 киши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жами: катта ва ўрта бошлиқлар таркибидаги офицерлар — 32 киши