Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
Бошоқли дон экинлари сомонини ёқиб юборилиши натижасида етказиладиган зарарни аниқлаш ҳамда ушбу ҳолатларни содир этган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан жарималар қўллаш бўйича низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 20 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1647-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 июндаги 375-сон «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлигининг 2006 йил 27 ноябрдаги 11-1481, 10/8, 91-сон қарори (рўйхат рақами 1647, 2006 йил 25 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 522-модда) билан тасдиқланган Бошоқли дон экинлари сомонини ёқиб юборилиши натижасида етказиладиган зарарни аниқлаш ҳамда ушбу ҳолатларни содир этган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан жарималар қўллаш бўйича низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 4 октябрь,
3-сон
Қишлоқ хўжалиги вазири Б. ЮСУПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 4 октябрь,
51-сон
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 4 октябрь,
131-сон
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлигининг 2018 йил 4 октябрдаги 3, 51 ва 131-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Бошоқли дон экинлари сомонини ёқиб юборилиши натижасида етказиладиган зарарни аниқлаш ҳамда ушбу ҳолатларни содир этган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан жарималар қўллаш бўйича низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банддаги «табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 7-банддаги «Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий қўмиталари» деган сўзлар «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 8-банддаги «Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси давлат инспекторлари» деган сўзлар «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси давлат инспекторлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 9-бандда:
иккинчи хатбошидаги «Табиатни муҳофаза қилиш маҳаллий жамғармаларига» деган сўзлар «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасига» деган сўзларга алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Табиатни муҳофаза қилиш маҳаллий жамғармалари» деган сўзлар «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси» деган сўзларга алмаштирилсин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасига тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 июндаги 375-сон қарори билан тасдиқланган Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ишлатилади».
5. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А. АБДУЛЛАЕВ
2018 йил 4 октябрь
Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси в.б. А. ХАИТОВ
2018 йил 4 октябрь
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Н. ШАРИПОВ
2018 йил 4 октябрь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 10/18/1647-2/2074-сон)