26.03.1996 йилдаги 118-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 18.04.2020
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Тартиб Вазирлар Маҳкамасининг «Ихтисослаштирилган «Асака» давлат-акционерлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида» 1995 йил 7 ноябрдаги 424-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда «Асака» банки муассасалари томонидан «ЎзДЭУАВТО» қўшма корхонаси ишлаб чиқараётган автомобилларни сотиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларига имтиёзли кредитлар бериш асосларини белгилаб беради.