Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг касб-ҳунар таълими маркази
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
Қарори
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 16 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2011-3]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 391-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2009 йил 4 сентябрдаги 39/ҚҚ ва 27/ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 2011, 2009 йил 6 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 41-сон, 443-модда) билан тасдиқланган Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Касб-ҳунар таълими маркази директори М. ХОЛМУХАМЕДОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 17 сентябрь,
10/ққ-сон
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У. ТАШКЕНБАЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 17 сентябрь,
7-мҳ-сон
Олий ва ўрта махсус таълим вазири И. МАДЖИДОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 17 сентябрь,
23-2018-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 17 сентябрдаги, 10/ққ, 7-мҳ ва 23-2018-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 9-банд иккинчи хатбошисидаги «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади)» деган сўзлар «Касб-ҳунар таълими маркази» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Академик лицейларда муайян мутахассислик (таълим йўналиши) бўйича якуний аттестация синовларининг таркибий қисмлари ва уларни ўтказиш муддати Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган намунавий ўқув режасига мувофиқ белгиланади.
Касб-ҳунар коллежларида муайян мутахассислик (таълим йўналиши) бўйича якуний аттестация синовларининг таркибий қисмлари ва уларни ўтказиш муддати Касб-ҳунар таълими маркази томонидан тасдиқланган намунавий ўқув режасига мувофиқ белгиланади.»
3. 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«19. ДАК раиси якуний аттестация бошланишидан камида икки ҳафта олдин бир йил (календарь йил) муддатга ҳудудий касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғининг (вазирлик, идора ёки олий таълим муассасалари тасарруфидаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари учун шу вазирлик, идора ёки олий таълим муассасаси раҳбарининг), ДАК аъзолари эса, таълим муассасаси директорининг буйруғи билан тасдиқланади.».
4. 34-банддаги «Марказ» сўзи «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қишлоқ хўжалик вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан келишилган.
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
2018 йил 25 август
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш. КУДБИЕВ
2018 йил 25 август
Маданият вазири Б. САЙФУЛЛАЕВ
2018 йил 25 август
Жисмоний тарбия ва спорт вазири Д. НАБИЕВ
2018 йил 25 август
Қишлоқ хўжалик вазири Б. ЮСУПОВ
2018 йил 25 август
Сув хўжалиги вазири Ш. ХАМРОЕВ
2018 йил 25 август
Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А. НУРИДИНОВ
2018 йил 25 август
Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Б. МУСАЕВ
2018 йил 25 август
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раиси А. РАМАТОВ
2018 йил 25 август
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 10/18/2011-3/2062-сон)