16.10.2018 йилдаги 828-сон
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3512-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали товарларни олиб ўтишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: