Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АҲОЛИГА НАҚД ПУЛГА АВТОМОБИЛЬ ЁНИЛҒИСИ СОТУВЧИ РЕСПУБЛИКА АВТОМОБИЛЬ ЁНИЛҒИСИ ҚУЙИШ ШОХОБЧАЛАРИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли «Бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Хусусий тадбиркорликни янада рағбатлантириш, ички бозорни нефть маҳсулотлари билан тўлдириш, бозор муносабатларини шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг аҳолига нақд пулга автомобиль ёнилғиси сотувчи ишлаб турган 436 та автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчасини иловага* мувофиқ 1996 йилда Хусусийлаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
* Илова берилмайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларини жисмоний ва юридик шахсларга, шу жумладан хорижий жисмоний ва юридик шахсларга даромад манбалари тўғрисида декларация тузишни талаб қилмасдан ер участкаларини узоқ муддатли ижарага берган ҳолда ҳамда улар жойлашган ер участкалари билан биргаликда кимошди савдолари ва танлов асосида мулк қилиб сотсинлар (иловага мувофиқ).
3. Автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларини сотишдан олинган маблағлар сотиш нархининг бутун суммасини тўлаш учун бир ой муддат белгиланган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 31 июлдаги 273-ф-сон Фармойиши билан тасдиқланган Давлат мулки давлат тасарруфидан чиқарилганда ва хусусийлаштирилганда, объектлар кимошди савдоларида, танловлар ва биржа савдоларида сотилганда ҳақ тўлашнинг, тушган маблағларни тақсимлаш ва ҳисобга олишнинг, ушбу маблағларнинг тушиши ва улардан фойдаланиш устидан назорат қилишнинг Ягона тартибига мувофиқ тақсимлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 7 сентябрдаги 382-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
5. Белгилаб қўйилсинки, 1996 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигининг рўйхатлари бўйича уруш ногиронлари ва қатнашчилари, меҳнат ногиронларига сотиладиган автомобиль ёнилғисининг имтиёзли ҳажми ойига 300 сўм миқдорида белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Давлат солиқ қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, «Ўздавстандарт» агентлиги, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси хусусийлаштирилган автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари эгалари томонидан нефть маҳсулотлари сотиб олиниши, қабул қилиниши, сақланиши, сотилиши ва ҳисобга олиниши қоидаларига, техника ва ёнғин ҳавфсизлиги, атроф муҳит муҳофазаси, сотиладиган нефть маҳсулотлари сифати қоидаларига риоя қилиниши устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 14-сонли қарори таҳририда)
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари В. А. Чжен ва Қ. Ж. Ҳаққулов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 20 март,
107-сон