15.10.2018 йилдаги ЎРҚ-499-сон
Жорий версия
Ҳужжат 12.02.2025 санаси ҳолатига
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 21 сентябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2018 йил 27 сентябрда маъқулланган

1-боб. Умумий қоидалар
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади шаҳарча, қишлоқ, овул, шунингдек шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги, овуллардаги маҳалла фуқаролар йиғини (бундан буён матнда фуқаролар йиғини деб юритилади) раиси сайловини ташкил этиш ва ўтказиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

2-модда. Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисидаги қонунчилик

Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.

3-модда. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг фуқаролар йиғини раиси сайловида иштирок этиш ҳуқуқи

Фуқаролар йиғини раиси сайловида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади) иштирок этиши ихтиёрий ва эркиндир. Фуқароларни сайловда иштирок этишга ёки иштирок этмасликка мажбур қилиш мақсадида уларга таъсир кўрсатишга, шунингдек уларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдиришига таъсир кўрсатишга ҳеч ким ҳақли эмас.

Фуқаролар йиғини раисини сайлаш ҳуқуқига сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган ҳамда шаҳарча, қишлоқ, овул, шунингдек шаҳардаги, шаҳарчадаги, қишлоқдаги, овулдаги маҳалла ҳудудида (бундан буён матнда тегишли ҳудуд деб юритилади) доимий яшовчи фуқаролар эга бўлади.

Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар фуқаролар йиғини раиси сайловида иштирок этиши мумкин эмас.

Фуқаролар йиғини раиси сайловида фуқароларнинг иштирок этиш ҳуқуқларини бирон-бир тарзда бевосита ёки билвосита чеклаш тақиқланади.

4-модда. Фуқаролар йиғини раиси сайловини ташкил этиш ва ўтказишнинг асосий принциплари

Фуқаролар йиғини раиси сайловини ташкил этиш ва ўтказиш ошкоралик, муқобиллик ҳамда тенг сайлов ҳуқуқи принциплари асосида амалга оширилади.

5-модда. Фуқаролар йиғини раиси сайловини ташкил этиш ва ўтказишда ошкоралик

Фуқаролар йиғини раиси сайловини ташкил этиш ва ўтказиш очиқ ҳамда ошкора амалга оширилади.

Фуқаролар йиғини раиси сайлови ташкил этилаётганда ҳамда ўтказилаётганда фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ўтказиладиган сана, вақт ва жой тўғрисида фуқаролар воқиф этилади, фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодлар ҳақида, овоз бериш якунлари тўғрисида хабардор қилинади.

Фуқаролар йиғини раиси сайловини ташкил этиш ва ўтказиш, фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ўтказиладиган сана, вақт ва жой, фуқаролар йиғини раисилавозимига номзодлар тўғрисидаги ахборот Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашларининг расмий веб-сайтларига сайлов ўтказилишидан камида беш кун олдин жойлаштирилади.

Фуқаролар йиғини раиси сайловини ташкил этиш ва ўтказиш жараёни оммавий ахборот воситалари томонидан ёритиб борилади.

6-модда. Фуқаролар йиғини раиси сайловининг муқобиллик асосида ўтказилиши

Фуқаролар йиғини раиси сайлови фуқаролар йиғини раиси лавозимига икки ва ундан кўп номзод кўрсатилган ҳолда амалга оширилади.

7-модда. Фуқаролар йиғини раиси сайловини ўтказишда тенг сайлов ҳуқуқи

Фуқаролар йиғини раисини сайлашда фуқаролар жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар тенг сайлов ҳуқуқига эгадир.

Фуқаролар йиғини раисини сайлашда фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) ҳар бир иштирокчиси бир овозга эга бўлади.

8-модда. Фуқаролар йиғини раисини сайлаш

Фуқаролар йиғини раиси фуқаролар йиғини томонидан, фуқаролар йиғинини чақириш имкони бўлмаган тақдирда эса, фуқаролар вакилларининг йиғилиши томонидан беш йилга сайланади.

9-модда. Фуқаролар йиғини раиси сайловини ташкил этиш ва ўтказишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш

Фуқаролар йиғини раиси сайловини ташкил этиш ва ўтказишда давлат органлари фуқаролар йиғинларига кўмаклашади, зарур ҳолларда эса уларни бинолар, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминлаши шарт.

2-боб. Фуқаролар йиғини раиси сайловини ташкил этиш

10-модда. Фуқаролар йиғини раиси сайловини ўтказиш муддатларини белгилаш

Фуқаролар йиғини раиси сайловини ўтказиш муддатлари сайлов бошланишидан камида икки ой олдин Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан белгиланади. Бунда сайлов ваколатлари муддати тугаган фуқаролар йиғини раиси лавозимига ўтказилади.

Фуқаролар йиғини раиси сайловига тайёргарлик тадбирларини ўтказиш муддатлари ва тартиби Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан белгиланади.

101-модда. Фуқаролар йиғини раиси сайлови ўтказилишини чеклаш

Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки айрим жойларида жорий этилган фавқулодда ҳолат амал қилишининг бутун муддати давомида фуқаролар йиғини раиси сайлови ўтказилмайди.

12-модда. Фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссияларни тузиш

Фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишда фуқаролар йиғинларига амалий ёрдам кўрсатиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳудудида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар комиссиялари (бундан буён матнда комиссиялар деб юритилади) тузилади.

Комиссиялар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, тегишли халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгашининг қарори билан тузилади. Комиссиялар фуқаролар йиғини раисининг навбатдаги сайлови эълон қилинганидан кейин ўз фаолиятини тугатади.

Комиссиялар таркибига, қоида тариқасида, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, тегишли халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлари, фуқаролар йиғинларининг, давлат органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари киритилади.

Фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодлар комиссияга аъзо шахслар ёхуд уларнинг яқин қариндошлари орасидан кўрсатилган тақдирда, улар комиссия таркибидан чиқарилади.

Тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашларининг ижро аппаратлари комиссияларнинг ишчи органларидир.

121-модда. Фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияларининг ваколатлари

Фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияларининг ваколатлари жумласига қуйидагилар киради:

фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказиш;

фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туманлар ва шаҳарлар комиссиялари фаолиятини мувофиқлаштириш;

фуқаролар йиғинлари раислари сайловига доир ҳужжатларнинг намуналарини, шунингдек сайлов бюллетенларининг намуналари ва шаклларини тасдиқлаш;

фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туманлар ва шаҳарлар комиссияларининг сайловни самарали ўтказиш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар билан таъминланишини ташкил этиш;

фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ўтказиш масалалари юзасидан аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини ташкил этиш;

фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказиш жараёнининг оммавий ахборот воситаларида ёритилишини ташкил этиш;

фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;

сайлов якунлари тўғрисида тегишли комиссиялар томонидан тақдим этилган ахборотни умумлаштириш ва кўриб чиқиш, бу ахборотни кенг жамоатчилик эътиборига етказиш.

13-модда. Фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туманлар ва шаҳарлар комиссияларининг ваколатлари

Фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туманлар ва шаҳарлар комиссиялари ўз ваколатлари доирасида:

фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисидаги қонунчиликнинг ижросини таъминлайди;

фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳларнинг (бундан буён матнда ишчи гуруҳ деб юритилади) фаолиятини мувофиқлаштириб боради;

фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини ташкил этади;

ҳовлилар, уйлар, кўчалардан фуқароларнинг вакиллик нормасини белгилайди;

ишчи гуруҳлардан фуқаролар йиғинлари раислари лавозимига номзодларга доир ҳужжатларни кейинчалик тегишли туманлар, шаҳарлар ҳокимлари билан келишиш учун қабул қилиб олади;

ишчи гуруҳларнинг фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ масалалар бўйича ахборотини эшитади;

тегишли ҳудудда фуқаролар йиғинлари раислари сайлови якунларини чиқаради ҳамда тегишинча фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияларига ахборот тақдим этади;

фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;

фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатларнинг архивга ёки идоравий архивга топширилишини таъминлайди.

14-модда. Фуқаролар йиғини раиси сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш

Фуқаролар йиғини раиси сайловини ташкил этиш ва ўтказиш учун фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) қарори билан ишчи гуруҳ тузилади. Фуқаролар йиғини раиси сайлови натижалари эълон қилинганидан кейин ишчи гуруҳ ўз фаолиятини тугатади.

Ишчи гуруҳ таркибига, қоида тариқасида, фуқаролар йиғинининг, тегишли ҳудудда жойлашган нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари, шунингдек тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг депутати киритилади. Фуқаролар йиғини раиси, унинг маслаҳатчилари, фуқаролар йиғини органларининг бошқа ходимлари, шунингдек фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодларнинг, фуқаролар йиғини органлари бошқа ходимларининг яқин қариндошлари ишчи гуруҳ таркибига киритилиши мумкин эмас.

Фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодлар ишчи гуруҳга аъзо шахслар ёхуд уларнинг яқин қариндошлари орасидан кўрсатилган тақдирда, улар ишчи гуруҳ таркибидан чиқарилади.

15-модда. Ишчи гуруҳнинг ваколатлари
15-модда. Ишчи гуруҳнинг ваколатлари
Ишчи гуруҳ:
Ишчи гуруҳ:
фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилайди ҳамда уни ўтказишдан камида беш кун олдин бу ҳақда тегишли ҳудудда яшовчи фуқароларни хабардор қилади;

ҳовлилар, уйлар, кўчалар аҳолисининг фуқаролар вакиллари сайлови бўйича умумий йиғилишларини ташкил этади ва ўтказади;

ҳовлилар, уйлар, кўчалар аҳолиси умумий йиғилишининг иштирокчиларини рўйхатга олади ҳамда фуқароларнинг сайланган вакиллари ҳақидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда аҳолининг умумий йиғилиши баённомасини тузади;

тегишли комиссияга тақдим этиш учун фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодлар бўйича таклифларни тегишли ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг фикрини инобатга олган ҳолда тайёрлайди;

фуқаролар йиғини раиси сайловини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари юзасидан аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб боради;

фуқаролар йиғини раисининг такрорий сайлови, шунингдек бўшаб қолган ўринларга фуқаролар йиғини раиси сайлови ўтказилишини ташкил этади;

фуқаролар йиғини раиси сайловини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқади.

3-боб. Фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодлар кўрсатиш тартиби

16-модда. Фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодлар кўрсатиш

Фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодлар кўрсатиш тегишли ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг фикри инобатга олинган ҳолда ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.

Ишчи гуруҳ фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодларга доир ҳужжатларни тайёрлайди ва туман ёки шаҳар ҳокими билан келишиш учун тегишли комиссияга сайловдан камида ўн кун олдин тақдим этади. Ҳужжатларга фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодларнинг ўз номзоди кўрсатилишига ёзма розилиги илова қилинади.

Туман ёки шаҳар ҳокими фуқаролар йиғини раиси лавозимига тақдим этилган номзодларнинг ҳужжатларини кўриб чиқади ва ўзининг ушбу номзодлар бўйича асослантирилган хулосаларини кейинчалик ишчи гуруҳларга топшириш учун тегишли комиссияларга юборади.

Ишчи гуруҳ туман ёки шаҳар ҳокимининг хулосасини олганидан кейин фуқаролар йиғини раиси лавозимига келишилган номзодлар ҳақидаги ахборотни сайловдан камида беш кун олдин фуқаролар йиғини биносига ва гузарларга осиб қўяди.

17-модда. Фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодларга қўйиладиган талаблар

Фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлиши, қоида тариқасида, олий маълумотга эга бўлиши, бевосита сайловга қадар камида беш йил тегишли ҳудудда доимий яшаётган бўлиши, ташкилотчилик қобилиятига, давлат органларида ёки нодавлат нотижорат ташкилотларида ёхуд тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти соҳасида иш тажрибасига, шунингдек ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлиши керак.

Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган, оғир ёхуд ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар, шунингдек суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган, ҳақиқий ҳарбий хизматдаги шахслар, диний ташкилотларнинг профессионал хизматчилари фуқаролар йиғини раиси лавозимига сайланиш учун номзод этиб кўрсатилиши мумкин эмас.

4-боб. Фуқаролар йиғини раиси сайловини ўтказиш тартиби

18-модда. Фуқаролар йиғини раиси сайловини ўтказиш учун фуқаролар йиғинини (фуқаролар вакилларининг йиғилишини) чақириш

Фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда чақирилади ва ўтказилади.

Фуқаролар вакилларининг йиғилишига ҳовлилар, уйлар, кўчалардан фуқароларнинг вакиллари юборилади.

Ташкилотчилик қобилиятига, ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган фуқаролар, қоида тариқасида, фуқароларнинг вакиллари бўлиши мумкин.

Фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодлар фуқаролар вакиллари ёхуд уларнинг яқин қариндошлари орасидан кўрсатилган тақдирда, улар фуқаролар вакиллари таркибидан чиқарилади.

Вакиллик нормасини тегишли комиссия белгилайди. Бунда фуқаролар вакилларининг сони сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар умумий сонининг камида ўн икки фоизини ташкил этиши керак.

19-модда. Фуқаролар йиғинини (фуқаролар вакилларининг йиғилишини) ўтказиш тартиби

Фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ишчи гуруҳнинг раҳбари раислигида ўтказилади.

Фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) кун тартибига, қоида тариқасида, қуйидаги масалалар киритилади:

саноқ комиссиясини сайлаш;
саноқ комиссиясини сайлаш;
фуқаролар йиғини раисини сайлаш.
фуқаролар йиғини раисини сайлаш.
Фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) иш регламенти, шу жумладан фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодларнинг маърузалари, уларнинг муҳокамаси, саволлар ва жавоблар учун вақт белгиланади.

Фуқаролар йиғини раиси сайлови бўйича овоз бериш натижаларини аниқлаш учун фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан камида уч кишидан иборат таркибда саноқ комиссияси сайланади.

Фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) раислик қилувчи фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодларни эълон қилади. Шундан сўнг фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) раислик қилувчи фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодларнинг ҳар бирига сўз беради.

Фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодларнинг маърузаси алифбо тартибида ўтказилиб, номзодлар ўзининг келгуси фаолияти дастурини эълон қилади.

20-модда. Фуқаролар йиғини раисини сайлашда овоз бериш шакли

Фуқаролар йиғини раисини сайлаш яширин овоз бериш орқали амалга оширилади.

21-модда. Овоз беришни ўтказиш тартиби
21-модда. Овоз беришни ўтказиш тартиби
Фуқаролар йиғини раиси сайлови бўйича овоз бериш ўтказилаётганда фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) иштирокчиларига сайлов бюллетенлари (бундан буён матнда бюллетень деб юритилади) саноқ комиссияси томонидан берилади.

Бюллетенга фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодларнинг фамилияси, исми, отасининг исми алифбо тартибида киритилади.

Фуқаролар йиғини раисини сайлашда бюллетенларни бериш бевосита овоз беришдан олдин бошланади.

Бюллетень овоз берувчи томонидан яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида тўлдирилади. Овоз берувчи бюллетеннинг ўнг томонида ўзи ёқлаб овоз бераётган фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзоднинг фамилияси қаршисида жойлашган бўш катакка «+», «» ёхуд «х» белгисини қўяди.

Овоз берувчи тўлдирилган бюллетенни сайлов қутисига ташлайди.

Сайлов қутилари овоз бериш тугаганидан кейин саноқ комиссияси томонидан очилади.

22-модда. Овозларни санаб чиқиш
22-модда. Овозларни санаб чиқиш
Овозлар саноқ комиссияси томонидан фуқаролар йиғини раиси лавозимига ҳар бир номзод бўйича санаб чиқилади.

23-модда. Саноқ комиссиясининг баённомаси

Овозларни санаш натижалари бўйича саноқ комиссияси томонидан баённома тузилади ва баённома саноқ комиссиясининг раиси ҳамда аъзолари томонидан имзоланади.

Саноқ комиссиясининг баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:

фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) иштирокчиларининг умумий сони;

овоз беришда иштирок этган фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) иштирокчилари сони;

овоз бериш ўтказилганида бюллетенлар олган фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) иштирокчилари сони;

фуқаролар йиғини раиси лавозимига ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар сони;

овоз бериш ўтказилаётганда ҳақиқий эмас деб топилган бюллетенлар сони.

Саноқ комиссиясининг баённомаси саноқ комиссиясининг раиси томонидан ўқиб эшиттирилади ва фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан тасдиқланади.

24-модда. Фуқаролар йиғини раиси сайлови якунларини чиқариш

Овоз беришда иштирок этган фуқароларнинг ярмидан кўпроғининг овозини олган номзод фуқаролар йиғини раиси лавозимига сайланган деб ҳисобланади.

Фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) сайлов якунлари бўйича қарор қабул қилади, бу қарор фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) раислик қилувчи томонидан ўқиб эшиттирилади.

Фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) баённомаси икки нусхада тузилиб, бир нусхаси сайлов якунларини умумлаштириш учун тегишли туман ва шаҳар комиссиясига тақдим этилади.

Тегишли туман ва шаҳар комиссиялари фуқаролар йиғинлари раислари сайлови якунларига доир умумлаштирилган маълумотларни юқори турувчи комиссияга топширади.

25-модда. Фуқаролар йиғини раиси сайловини ўтмаган ёки ҳақиқий эмас деб топиш

Агар фуқаролар йиғини раиси сайловида фуқаролар йиғинида иштирок этувчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг ярмидан камроғи иштирок этган бўлса, сайлов ўтмаган деб топилади. Фуқаролар йиғини раиси сайлови фуқаролар вакилларининг йиғилишларида ўтказилган тақдирда, агар йиғилишда ҳовлилар, уйлар, кўчалардан фуқаролар вакилларининг учдан икки қисмидан камроғи иштирок этган бўлса, сайлов ўтмаган деб топилади.

Фуқаролар йиғини раиси сайлови давомида ёки овозларни санаб чиқишда йўл қўйилган ва овоз бериш якунларига таъсир қилган қоидабузарликлар туфайли сайлов суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

26-модда. Фуқаролар йиғини раиси сайловида такрорий овоз бериш

Агар фуқаролар йиғини раиси лавозимига икки нафардан ортиқ номзод кўрсатилган ва улардан биронтаси ҳам сайланмаган бўлса, фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) энг кўп овоз олган икки номзод бўйича такрорий овоз беришни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Такрорий овоз бериш ушбу Қонун талабларига риоя этилган ҳолда ўтказилади.

Такрорий овоз бериш чоғида овоз беришда иштирок этган фуқароларнинг овозини бошқа номзодга нисбатан кўпроқ олган номзод фуқаролар йиғини раиси лавозимига сайланган ҳисобланади.

27-модда. Фуқаролар йиғини раиси такрорий сайлови

Фуқаролар йиғини раиси такрорий сайлови қуйидаги ҳолларда ўтказилади, агар:

аввалги сайлов ўтмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилган бўлса;

такрорий овоз бериш фуқаролар йиғини раиси сайланганлигини аниқлаш имконини бермаса;

фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) фуқаролар йиғини раиси лавозимига кўпи билан икки нафар номзод кўрсатилган ҳамда улардан биронтаси ҳам сайланмаган бўлса.

Фуқаролар йиғини раиси такрорий сайлови ушбу Қонун талабларига риоя этилган ҳолда бир ойлик муддатдан кечиктирмасдан ўтказилади.

28-модда. Бўшаб қолган ўринларга фуқаролар йиғини раиси сайлови

Фуқаролар йиғини раиси ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, тегишли фуқаролар йиғинларида ушбу Қонуннинг талабларига риоя этилган ҳолда янги сайлов ўтказилади.

Бўшаб қолган ўринларга фуқаролар йиғинлари раислари беш йил муддатга сайланади.

29-модда. Фуқаролар йиғини раиси сайлови натижалари устидан шикоят қилиш

Фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) фуқаролар йиғини раиси сайлови натижалари бўйича қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

5-боб. Якунловчи қоидалар
5-боб. Якунловчи қоидалар
30-модда. Фуқаролар йиғини раиси сайлови натижалари бўйича фуқаролар йиғини органларини шакллантириш

Фуқаролар йиғини раиси сайлови натижалари бўйича фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) бир ой ичида фуқаролар йиғини кенгашини шакллантиради, фуқаролар йиғини раисининг маслаҳатчиларини, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларни ва тафтиш комиссиясини сайлайди.

31-модда. Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик

Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

32-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш

Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

1) Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 29 апрелда қабул қилинган «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги 609-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 5, 78-модда);

2) Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 22 апрелда қабул қилинган «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-351-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 4, 97-модда);

3) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-476-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 4, 224-модда) 47-моддаси.

33-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

34-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

35-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
35-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,
Тошкент ш.,
2018 йил 15 октябрь,
2018 йил 15 октябрь,
ЎРҚ-499-сон
ЎРҚ-499-сон