11.10.2018 йилдаги ПҚ-3965-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулкининг ва давлат улуши бўлган хўжалик юритувчи жамиятларнинг ишлаб чиқариш майдонлари ва объектларидан самарали фойдаланиш, инвестицияларни фаол жалб этиш учун қулай шароитларни шакллантириш, янги рақобатбардош ишлаб чиқаришларни ва кичик корхоналарни ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш, уларни муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасига эга алоҳида ҳудудларда жойлаштиришни таъминлаш ва шу асосда ишлаб чиқариш соҳасида янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳолининг бандлиги ва фаровонлигини ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлигининг Бухоро вилоятида давлат мулкининг ва давлат улуши бўлган хўжалик юритувчи жамиятларнинг фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва объектлари негизида 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича кичик саноат зоналарини (кейинги ўринларда — КСЗ деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда бир ой муддатда фойдаланилмаётган тегишли ишлаб чиқариш майдонлари ва давлат мулки объектларининг Бухоро вилояти ҳокимлигига белгиланган тартибда ўтказилишини, шунингдек, давлат улуши бўлган хўжалик юритувчи жамиятлари бошқарув органларининг мажлисларида фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва объектларни уларнинг устав жамғармаларидаги давлат улушини ва хўжалик бошқаруви органларининг улушини тегишли равишда ўтказилаётган активларнинг қолдиқ (баланс) қиймати суммасига камайтирган ҳолда, ушбу қарорнинг 1-иловасига мувофиқ Бухоро вилояти ҳокимлигига топшириш масаласи кўриб чиқилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КСЗ ҳудудидаги давлат кўчмас мулки тадбиркорлик субъектларига бизнес режаларни бажариш, иш ўринларини яратиш ва сақлаб қолиш, барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш шарти билан кейинчалик мулк ҳуқуқи берилган ҳолда 10 йилга узоқ муддатли ижарага берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КСЗ ҳудудидаги кўчмас давлат мулкидан ижара даврида фойдаланиш учун ижарага олинган майдонда амалга оширилаётган фаолият туридан келиб чиққан ҳолда, ортиб борадиган коэффициентни қўлламасдан ижара тўловининг энг кам ставкаси белгиланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкалари қонунчиликда белгиланган тартибда электрон-онлайн аукцион орқали ажратилади.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 октябрдаги ПФ-6320-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бухоро вилояти эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган КСЗ фаолиятини ташкил этиш тўғрисида қарорлар қабул қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилояти ҳокимлиги маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган давлат унитар корхонаси шаклида ягона КСЗ дирекциясини ташкил этсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Бухоро вилояти кичик саноат зоналари ва «Бухоротехнопарк» ДУК муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини қайта тиклаш ишларининг манзилли рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Бухоро вилояти эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича ушбу қарорнинг 2-иловасига мувофиқ бўлиниш чегарасигача Бухоро вилояти КСЗ ва «Бухоротехнопарк» ДУК муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини қайта тиклаш ишларини бажариш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағлар ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, Бухоро вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда ушбу қарорнинг 2-иловасига мувофиқ Бухоро вилояти КСЗ ва «Бухоротехнопарк» ДУК муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини қайта тиклаш ишларини амалга ошириш учун тармоқ жадвалларини тасдиқласин ва уларнинг сўзсиз бажарилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Бухоро вилояти эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда Бухоро вилояти иқтисодиётининг эҳтиёжлари, шунингдек, мавжуд минерал-хом ашё, қишлоқ хўжалиги ресурслари ва инфратузилмани ҳисобга олган ҳолда КСЗ ҳудудида тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмларнинг импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган турларини ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш бўйича аниқ таклифлар — «йўл хариталари» ишлаб чиқилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КСЗ ҳудудида ўзлаштириш учун таклиф қилинаётган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмларнинг импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган турлари тўғрисидаги маълумотларни тадбиркорлик субъектларига етказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КСЗ ҳудудида лойиҳаларни амалга оширишга тадбиркорлик субъектларини жалб этиш, улар билан тизимли ишлар олиб бориш, шунингдек, КСЗ ҳудудида ишлаб чиқаришни жойлаштириш бўйича инвестиция буюртманомаларининг сифатли ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектларига КСЗ ҳудудида ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича инвестициявий лойиҳаларнинг бизнес-режаларини ишлаб чиқишда кўмаклашсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалга оширилган чора-тадбирларнинг самарадорлиги ва натижадорлиги тўғрисидаги 2018 йил 15 ноябрь ва 2019 йил 15 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлиги уч ҳафта муддатда КСЗ ҳудудида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг натижадорлигини ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича дирекцияларнинг ваколатларини кенгайтириш ва масъулиятини кучайтиришга доир таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов, иқтисодиёт вазири Б.А. Ходжаев ва Бухоро вилояти ҳокими У.И. Барноев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 11 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3965-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги ПҚ-3965-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилоятида давлат мулкининг ва давлат улуши бўлган хўжалик юритувчи жамиятларнинг фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва объектлари негизида ташкил этилаётган кичик саноат зоналарининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ташкил этилаётган КСЗнинг номи

Объектнинг номи

Ҳудуди
(га)*

Бино-иншоотлар майдони
(кв.м)*

1.

Когон шаҳар КСЗ

Когон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси балансидаги бино ва иншоотлар (собиқ тиббиёт бирлашмаси)

2,2

6 067

«Тошнефтгазқурилиш» АЖ «Монтажчи» УК бинолари**

1,9

4 246

Когон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси балансидаги бўш ер участкаси (собиқ ҳарбий қисм)

6,6

-

2.

Когон тумани КСЗ

«Амиробод» массиви «Янгиобод» МФЙ ҳудудида жойлашган бўш ер участкаси (А380 йўли бўйида)

9,6

-

3.

Қоровулбозор тумани КСЗ

Қоровулбозор тумани ҳокимлиги балансидаги «Когон пахта тозалаш» АЖ собиқ пахта тозалаш заводининг бино ва иншоотлари

4,7

2 317,9

4.

Бухоро шаҳар КСЗ

Бухоро шаҳар ободонлаштириш бошқармаси балансидаги бино ва иншоотлар (собиқ «Бухороуйқурилиш» АЖ)

9,2

26 255,7

Бухоро шаҳри ҳокимлиги балансидаги бино ва иншоотлар (собиқ «Бухоро-ДОЗ» МЧЖ)

2,4

6 523

Бухоро шаҳри ҳокимлиги балансидаги бино ва иншоотлар (собиқ «985-сонли Бухоро ишлар бошқармаси» АЖ)

6,43

2 731

«Ўтрор» массиви ҳудудида жойлашган бўш ер участкаси

6,1

-

5.

Жондор тумани КСЗ

«Яккатут» МФЙ ҳудудида жойлашган бўш ер участкаси

10

-

Жами:

59,13

48 140,6

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари билан биргаликда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Бино ва иншоотлар, шунингдек, уларга туташ ҳудудлар хўжалик юритувчи жамиятларнинг тегишли бошқарув органлари йиғилишларида кўриб чиқиш натижаларига кўра аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги ПҚ-3965-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилояти кичик саноат зоналари ва «Бухоротехнопарк» ДУК муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини қайта тиклаш ишларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Тадбирлар номи

Ўлчов бирлиги

Миқдор/

Қувват

Харажатлар миқдори*

(млн. сўм)

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

Когон шаҳар КСЗ

Когон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси балансидаги бино ва иншоотлар (собиқ тиббиёт бирлашмаси)

Мавжуд 63 кВа қувватли трансформаторни 160 кВа қувватли трансформаторга алмаштириш, ВЛ-6 кВ кучланишли ҳаво электр тармоқлари линияларини қуриш ва 160 кВа қувватли трансформатор ўрнатиш

км

дона

0,5

2

300

Марказлашган инвестициялар доирасида Давлат бюджети маблағлари

«Ўзбекэнерго» АЖ,
Бухоро вилояти ҳокимлиги

d=102 мм бўлган элтувчи газ ўтказиш қувурини қуриш

км

2

256

«Ўзтрансгаз» АЖ,

Бухоро вилояти ҳокимлиги

d=325 мм бўлган сув ўтказиш қувурини қуриш

км

0,1

50

Маҳаллий бюджет маблағлари

Уй-жой коммунал хўжалик вазирлиги,

Бухоро вилояти ҳокимлиги

ЖАМИ:

606

«Монтажчи» УК бинолари

ВЛ-6 кВ кучланишли ҳаво электр тармоғи линияларини қуриш ва 250 кВа қувватли трансформатор ўрнатиш

км

дона

0,8

1

150

Марказлашган инвестициялар доирасида Давлат бюджети маблағлари

«Ўзбекэнерго» АЖ,
Бухоро вилояти ҳокимлиги

d=102 мм бўлган элтувчи газ ўтказиш қувурини қуриш

км

2

256

«Ўзтрансгаз» АЖ,

Бухоро вилояти ҳокимлиги

ЖАМИ:

406

Когон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси балансидаги бўш ер участкаси (собиқ ҳарбий қисм)

ВЛ-6 кВ кучланишли ҳаво электр тармоғи линияларини қуриш ва 250 кВа қувватли трансформатор ўрнатиш

км

дона

1

2

250

Марказлашган инвестициялар доирасида Давлат бюджети маблағлари

«Ўзбекэнерго» АЖ,
Бухоро вилояти ҳокимлиги

d=325 мм бўлган сув ўтказиш қувурини қуриш

км

0,15

80

Уй-жой коммунал хўжалик вазирлиги,

Бухоро вилояти ҳокимлиги

d=100 мм бўлган элтувчи газ ўтказиш қувурини қуриш

км

7

1 300

Маҳаллий бюджет маблағлари

«Ўзтрансгаз» АЖ,

Бухоро вилояти ҳокимлиги

ЖАМИ:

1 630

ҲАММАСИ:

2 642

Когон тумани КСЗ

ВЛ-10 кВ кучланишли ҳаво электр тармоғи линияларини қуриш ва 400 кВа қувватли трансформатор ўрнатиш

км

дона

1,5

1

150

Маҳаллий бюджет маблағлари

«Ўзбекэнерго» АЖ,

Бухоро вилояти ҳокимлиги

d=100 мм бўлган элтувчи газ ўтказиш қувурини қуриш

км

3

500

«Ўзтрансгаз» АЖ,

Бухоро вилояти ҳокимлиги

d=325 мм бўлган сув ўтказиш қувурини қуриш

км

11

1 600

Уй-жой коммунал хўжалик вазирлиги,

Бухоро вилояти ҳокимлиги

ҲАММАСИ:

2 250,0

Қоровулбозор тумани КСЗ

ВЛ-10 кВ кучланишли ҳаво электр тармоғи линияларини қуриш ва 400 кВа қувватли трансформатор ўрнатиш

км

дона

0,12

1

150

Марказлашган инвестициялар доирасида Давлат бюджети маблағлари

«Ўзбекэнерго» АЖ,
Бухоро вилояти ҳокимлиги

«Дўстлик А380» автомобиль йўлидан 4Н-253 қисмидан 0-1/0-3 км кесимда КСЗга кириш йўлни таъминлаш

км

3

75

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари

Автомобиль йўллари бўйича давлат қўмитаси,
Бухоро вилояти ҳокимлиги

d=160 мм ва d=1000 мм бўлган сув ўтказиш қувурини қуриш

км

0,8

230

Марказлашган инвестициялар доирасида Давлат бюджети маблағлари

Уй-жой коммунал хўжалик вазирлиги,

Бухоро вилояти ҳокимлиги

ҲАММАСИ:

455

Бухоро шаҳар КСЗ

Бухоро шаҳар ободонлаштириш бошқармаси балансидаги бино ва иншоотлар (собиқ «Бухороуйқурилиш» АЖ)

ВЛ-6 кВ кучланишли ҳаво электр тармоғи линияларини қуриш ва 400 кВа қувватли трансформатор ўрнатиш

км

дона

1,5

1

250

Марказлашган инвестициялар доирасида Давлат бюджети маблағлари

«Ўзбекэнерго» АЖ,
Бухоро вилояти ҳокимлиги

d=102 мм бўлган элтувчи газ ўтказиш қувурини қуриш

км

0,4

44

«Ўзтрансгаз» АЖ ўз маблағлари

«Ўзтрансгаз» АЖ,

Бухоро вилояти ҳокимлиги

ЖАМИ:

294

«Ўтрор» массиви ҳудудида жойлашган бўш ер участкаси

ВЛ-6 кВ кучланишли ҳаво электр тармоғи линияларини қуриш ва 400 кВа қувватли трансформатор ўрнатиш

км

дона

1,7

1

170

Маҳаллий бюджет маблағлари

«Ўзбекэнерго» АЖ,

Бухоро вилояти ҳокимлиги

d=102 мм бўлган элтувчи газ ўтказиш қувурини қуриш

км

0,6

1 000

«Ўзтрансгаз» АЖ,

Бухоро вилояти ҳокимлиги

d=160 мм бўлган сув ўтказиш ва канализация тармоғини қуриш

км

км

1

0,4

1 650

Уй-жой коммунал хўжалик вазирлиги,

Бухоро вилояти ҳокимлиги

ЖАМИ:

2 820

ҲАММАСИ:

3 114

Жондор тумани КСЗ

ВЛ-10 кВ кучланишли ҳаво электр тармоғи линияларини қуриш ва 250 кВа қувватли трансформатор ўрнатиш

км

дона

1,1

1

130

Маҳаллий бюджет маблағлари

«Ўзбекэнерго» АЖ,

Бухоро вилояти ҳокимлиги

d=102 мм бўлган элтувчи газ ўтказиш қувурини қуриш

км

15

1 200

«Ўзтрансгаз» АЖ,

Бухоро вилояти ҳокимлиги

ҲАММАСИ:

1 330

«Бухоротехнопарк» ДУК ер участкаси ва ишлаб чиқариш майдонлари

Сув ўтказиш ва канализация тармоғини, шунингдек сув гидрантларини қуриш

км

км

км

7,0

7,7

2,0

14 650

Марказлашган инвестициялар доирасида Давлат бюджети маблағлари

Уй-жой коммунал хўжалик вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги

ҲАММАСИ:

14 650

ВИЛОЯТ БЎЙИЧА ҲАММАСИ:

24 441,0

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Инфратузилма объектларининг қуввати ва харажатларнинг якуний миқдори лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилиши ва тасдиқланиши натижасида аниқланади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 07/18/3965/2037-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон)