1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.01.00 Асосий қоидалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларининг базавий миқдори белгиланган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиққан ҳолда муайян коэффициентларда қабул қилинади;
(2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари томонидан ундирилади (коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларнинг нормативдан ортиқча оқизилганлиги учун компенсация тўловлари бундан мустасно) ва қуйидаги тартибда тақсимланади:
(2-банднинг «б» кичик банддаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.03.2019 й., 09/19/247/2835-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) атроф-муҳитни ифлослантириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқиндиларни жойлаштириш учун компенсация тўловларининг канализация ташланмаларига тааллуқли қисми Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан ундирилади ҳамда қуйидаги тарзда тақсимланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26 фоизи — Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги 247-сонли қарорига асосан «в» кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.03.2019 й., 09/19/247/2835-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарор 2019 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 11 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
820-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 октябрдаги 820-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
компенсация тўловлари — атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва унга бошқа турдаги зарарли таъсирлар кўрсатилганлиги (ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш, чиқиндиларни жойлаштириш) учун тўловлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
компенсация тўловларининг базавий миқдори — компенсация тўловлари атмосфера ҳавосига турғун ва кўчма манбалардан чиқариб ташланадиган бир тонна ёки бир килограмм ҳажмдаги ифлослантирувчи моддалар, сув объектларига ва жойларнинг рельефига, коммунал канализация тармоқларига оқизилган бир тонна ҳажмдаги ифлослантирувчи моддалар, жойлаштирилган бир тонна ҳажмдаги чиқиндиларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг амалда белгиланган коэффициентларида белгиланади;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ифлослантирувчи моддаларни авариявий чиқариб ташлаш ва оқизиш — хўжалик ва бошқа фаолиятни амалга ошириш жараёнида атмосферанинг ифлосланиши, сув объектларига ифлослантирувчи моддаларни оқизиш ёки атмосферага, ер усти қатламларига ва конларга қаттиқ, суюқ ва газсимон ифлослантирувчи моддаларнинг тарқалиши натижасида атроф-муҳитнинг тўсатдан ифлосланиши ва кутилмаган ҳалокатли оқибатларга олиб келиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
токсик чиқиндилар — улар билан ишлаш жараёнида ёхуд бевосита ёки билвосита муносабатга киришиш натижасида инсон организмида нафақат ҳаётининг алоҳида даврларида, балки кейинги авлодлари организмида ҳам касалликлар келтириб чиқариши, шунингдек, атроф-муҳитда салбий ўзгаришларни юзага келтириши мумкин бўлган таркибида зарарли моддалар мавжуд бўлган чиқиндилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нотоксик чиқиндилар — таркибида организмнинг физиологик функциялари бузилиши ва атроф-муҳит учун салбий оқибатларни келтириб чиқаришга қодир моддалари бўлмаган чиқиндилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқиндиларни жойлаштириш — фаолият, чиқиндиларни сақлаш ҳамда кўмиб ташлаш билан боғлиқ амалиётлар комплекси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Компенсация тўловларининг объектлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқова оқизишнинг норматив ва нормативдан ортиқча, авариявий ва ялпи ташланмалар, шунингдек, чиқиндиларни лимит бўйича ва лимитдан ташқари оқизишлар массаси компенсация тўловлари объекти ҳисобланади ва у ўз ичига қуйидагиларни олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) махсус сақланаётган ва ҳар хил турдаги махсус жиҳозланган тўплаш жойларида жойлаштириладиган хом ашё ресурслари разрядига тегишли бўлган балансдан ташқари рудалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) вақтинча (олти ойгача) махсус ажратилган майдонларда жойлаштириладиган ва сўнгра иккиламчи хом ашё сифатида фойдаланиладиган ишлаб чиқариш чиқиндилари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) техника экинлари ва ўсимликларини суғориш учун белгиланган тартибда фойдаланиладиган тозаланган оқова сувлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ажратилган ерда жойлаштириладиган, кон саноатининг кон юзини очишдаги ва қоришма жинслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) конларнинг ишлатилган қатламларига қайтариладиган, шунингдек, қатламдаги босимни ушлаб туриш учун ҳайдаладиган ер ости йўлдош қатлам сувлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) фойдали қазилмалар хом ашё ресурслари сифатида махсус жиҳозланган чиқинди сақлаш шоҳобчаларида жойлаштирилган ва кейинчалик қайта ишланадиган кон қазиш саноати чиқиндилари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) минерал ўғитлар ва иқтисодиёт тармоқлари учун маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун хом ашё ресурслари сифатида кейинчалик қайта ишланадиган ҳамда махсус жиҳозланган сақлаш жойлари (уюмлар)да жойлаштириладиган фосфорли ўғитлар (фосфогипс) ишлаб чиқариш чиқиндилари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Компенсация тўловларининг субъектлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларининг субъектлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча оқизувчи жисмоний шахслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фақат Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан молиялаштириладиган ташкилотлар (кейинги ўринларда бюджет ташкилотлари деб аталади) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини тўловчи субъектлар ҳисобланмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджет ташкилотлари мазкур Низомга мувофиқ ўзларининг асосий фаолиятидан ташқари бўлган ва атроф табиий муҳитга салбий таъсир кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқа фаолиятдан олинган даромад манбалари ҳисобидан компенсация тўловлари тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Компенсация тўловларини ҳисоблаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Атроф табиий муҳитни ифлослантирувчи моддаларнинг норматив ва нормативдан ортиқча ташланмалари, чиқиндиларни белгиланган лимит ва лимитдан ортиқча жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари миқдори фаолият турларига кўра компенсация тўловчи субъектлар томонидан атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи биринчи ва иккинчи тоифага кирувчи (кейинги ўринларда I и II тоифага кирувчи компенсация тўловчи субъектлар деб аталади) субъектлар томонидан мазкур Низомнинг 1, 2, 3 ва 4-иловаларига асосан компенсация тўловларининг белгиланган базавий ставкаларига мувофиқ, атроф табиий муҳитни ифлослантирувчи моддалар ташланмалари массаси, чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши ва уларни жойлаштириш билан боғлиқ аниқ маълумотлар, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тасдиқланган экологик нормативларига асосланган ҳолда мустақил равишда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Атроф табиий муҳитни ифлослантирувчи ташланмалар, чиқиндиларни жойлаштиришнинг аниқ массаси I и II тоифага кирувчи компенсация тўловчи субъектлар томонидан, дастлабки ҳисоб-китоблар, шунингдек, давлат ва идораларнинг лабораториялари, I и II тоифага кирувчи компенсация тўловчи субъектларнинг ишлаб чиқариш лабораториялари ёки қонунчиликда белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган аудиторлик ташкилотларининг лабораториялари томонидан амалга оширилган давлат, идоравий ва ишлаб чиқариш жамоат экологик назорати натижасида олинган тасдиқланган маълумотлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида қайд этилган лабораториялар томонидан компенсация тўловларини ҳисоблаш мақсадида аниқланган атроф табиий муҳитга чиқарилаётган ифлослантирувчи моддаларнинг ташланмалари, чиқиндиларнинг жойлаштирилиши массасига оид далиллар билан боғлиқ кўрсаткичлар ҳар хиллиги аниқланган тақдирда, давлат экологик назорати ёки атроф табиий муҳитни ифлослантирувчи манбалар мониторинги натижаларига оид маълумотлар қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Атроф табиий муҳитни ифлослантирилганлик, чиқиндилар ҳосил бўлиши ва уларни жойлаштирганлик учун I ва II тоифага мансуб субъектлар томонидан тўланадиган компенсация тўловининг миқдори қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
П = (Mн * R * МРЗП) + (Mcн * R * МРЗП * Ккр), бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
П — атроф-муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўлови суммаси, сўмда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мн — атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва уларни тасдиқланган экологик нормативлар доирасида жойлаштириш массаси, тонна ва килограммларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мсн — ифлослантирувчи моддаларни тасдиқланган экологик нормативдан ортиқча ҳажмда атроф табиий муҳитга чиқариб ташлаш, оқизиш ва жойлаштириш, тонна ёки килограммларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
R — атроф табиий муҳитга чиқарилган, оқизилган ифлослантирувчи моддалар ва жойлаштирилган чиқиндиларнинг бир тоннаси учун белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициентлардаги базавий ставка;
(8-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БҲМ — базавий ҳисоблаш миқдори, сўмда;
(8-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бк — ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга чиқариб ташлаш, оқизиш ва уларни жойлаштиришда тасдиқланган экологик нормативлар ошириб юборилганлиги (камайтирилганлиги) учун бараварлик коэффициенти. Бараварлик коэффициенти (Бк) — атроф табиий муҳитга чиқариб ташлаш, оқизиш ва уларни жойлаштиришда тасдиқланган экологик нормативлар (лимитлар) ошириб юборилганлиги (камайтирилганлиги)га қараб, дифференциялаштирилган ҳолда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш, чиқиндиларни жойлаштиришнинг амалдаги массасини қисқартириш ҳисобига ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга чиқариб ташлаш, оқизиш ва уларни жойлаштириш тасдиқланган экологик нормативлардан кам бўлган ҳолларда атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўлови суммаси қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
П = (Mф * R * ЭКОИҲ):Бк, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мф — атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва уларни жойлаштиришнинг ҳақиқий массаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бк қуйидаги боғлиқликда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Ифлослантирувчи моддаларни атроф-муҳитга чиқариб ташлаш, оқизиш ва уларни жойлаштириш юзасидан тасдиқланган экологик нормативлардан ортиқ (кам) бўлган ҳажми (баравар)
Ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга чиқариб ташлаш, оқизиш ва уларни жойлаштиришда тасдиқланган экологик нормативлар (лимитлар)дан ошириб юборилганлиги (камайтирилганлиги) учун бараварлик коэффициенти кўрсаткичлари (Бк)
1.
1,001 дан 1,049 гача
1,2
2.
1,05 дан 1,059 гача
2,2
3.
1,06 дан 1,1 гача
2,5
4.
1,11 дан 1,2 гача
3,4
5.
1,21 дан 1,3 гача
4,4
6.
1,31 дан 1,5 гача
6,0
7.
1,51 дан 2,0 гача
8,0
8.
2,1 ва ундан ортиқ
10,0
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ифлослантирувчи моддаларнинг атроф табиий муҳитга чиқариб ташланиши, оқизилиши ва уларни жойлаштиришнинг тасдиқланган экологик нормативлари кўпайтирилганлиги учун бараварлик коэффициенти ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва уларни жойлаштиришнинг амалдаги массаси ҳар бир модда бўйича алоҳида тасдиқланган экологик нормативларга нисбати сифатида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ифлослантирувчи моддалар атроф табиий муҳитга чиқариб ташланиши, оқизилиши ва уларни жойлаштиришга оид тасдиқланган экологик нормативлар камайтирилганлиги учун бараварлик коэффициенти ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва уларни жойлаштиришнинг амалдаги массаси ҳар бир модда бўйича алоҳида тасдиқланган нормативларга нисбати сифатида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Компенсация тўлови суммасини ҳисоблаш учун қуйидагилар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва уларни турларига кўра жойлаштиришнинг ҳисобини юритиш бўйича дастлабки маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
компенсация тўловчи субъектлар томонидан табиатни муҳофаза қилиш соҳасида белгиланган шаклларга мувофиқ ҳар йили тақдим этиладиган давлат статистик ҳисоботлари асосидаги аниқ маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва уларни жойлаштиришнинг ҳақиқий массасини аниқлаш мумкин бўлмаса, уларнинг массаси ишлаб чиқаришнинг технологик регламенти бўйича кутилаётган йиллик массадан келиб чиқиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Атроф табиий муҳитга таъсир кўрсатувчи фаолият турлари бўйича учинчи тоифага мансуб компенсация тўловчи субъектлар (кейинги ўринларда компенсация тўловчи субъектларнинг III тоифаси деб аталади) компенсация тўловларини мазкур Низомнинг 6 — 8-бандларида белгиланган тартибда ҳисоб-китоб қилишлари ёки тўловларни белгиланган миқдорда тўлашлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ушбу Низомнинг 23-бандида белгиланган ҳисоб-китоблар ўз вақтида тақдим этилмаган тақдирда, атроф табиий муҳитга тасдиқланган экологик нормативлар доирасида ёки нормативдан ортиқча миқдорда чиқариб ташланган, оқизилган ифлослантирувчи моддалар учун, чиқиндилар ва уларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловчи субъектларнинг III ва IV тоифасига мансуб субъектлар йилига тегишли равишда базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт ва икки баравари миқдорида компенсация тўловлари тўлайдилар.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолатда шаҳар ва бошқа аҳоли истиқомат жойларида коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча оқизганлик учун атроф табиий муҳитга таъсири бўйича фаолият турлари III ва IV тоифага мансуб компенсация тўловчи субъектларга мазкур Низомга мувофиқ белгиланган тартибда компенсация тўлови ҳисоб-китоби амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Компенсация тўловчи субъектларда атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва уларни жойлаштиришнинг тасдиқланган экологик нормативлари мавжуд бўлмаган тақдирда ёки уларнинг амал қилиш муддати тамом бўлганда компенсация тўловлари фаолият турлари бўйича қуйидагича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I ва II тоифага мансуб субъектларда — ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва уларни жойлаштиришнинг амалдаги тўлиқ массаси учун компенсация тўловларининг белгиланган миқдорларига 20 (йигирма) коэффициент қўлланган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III ва IV тоифага мансуб субъектларда — белгиланган миқдорларига 10 (ўн) коэффициент қўлланган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. III ва IV тоифага мансуб компенсация тўлови субъектларида атроф табиий муҳитни ифлослантирувчи манбаларда Давлат экология қўмитаси томонидан ёки давлат экологик назорати натижалари бўйича белгиланган миқдорлардан ортиқча ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва жойлаштиришнинг тасдиқланган экологик нормативидан ортиш ҳолатлари аниқланганда, компенсация тўлови суммаси қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
П = Mcн * R * ЭКОИХ * Бк.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мотор ёнилғиси ёқилганда ифлослантирувчи моддаларни атмосфера ҳавосига нормативда чиқарилганлик учун компенсация тўлови ҳисоб-китоби мазкур Низомнинг 2-иловасига асосан, уларни турларга ажратмасдан ифлослантирувчи моддаларнинг тўлиқ массаси учун компенсация тўлови миқдорларига мувофиқ амалга оширилади, ифлослантирувчи моддаларнинг амалдаги массаси эса мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ қабул қилинади. Агар юридик шахснинг ёки экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органларининг жиҳозлар ёрдамида инструментал усул билан ўлчаш асосида белгиланган нормативлардан ортиқ эканлиги аниқланса, у ҳолда ушбу масса учун нормативдан ортиқча чиқарганлик учун компенсация тўлови тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Кейинчалик қайта ишланмайдиган ва ҳар хил турдаги махсус жиҳозланган тўпланадиган жойларга жойлаштириладиган нормативдаги ва нормативдан ортиқча (лимитдан ортиқча) ишлаб чиқариш чиқиндилари учун компенсация тўлови мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ишлаб чиқариш оқова сувларини чуқур ер ости горизонтларига ҳайдаш йўли билан жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари мазкур Низомга мувофиқ хавфлилик даражаси тўртинчи тоифага мансуб суюқ чиқиндилар бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Кон саноатида фойдали қазилма конларининг юзасини очиш натижасида чиқарилган нотоксик тоғ жинслари массасини нормативда ва нормативдан ортиқча (лимитдан ортиқча) миқдорда вақтинча ажратилган майдонларга жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари мазкур Низомга мувофиқ компенсация тўлови тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни авариявий ва ялпи чиқариб ташлаш, чиқиндилар ҳосил бўлиши ва уларни жойлаштириш ҳолатларида компенсация тўловларини ҳисоблаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддалар авариявий тарзда ялпи чиқариб ташланган, оқизилган ва жойлаштирилган ҳолатларда уларнинг миқдори инструментал усулда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни авариявий тарзда ялпи чиқариб ташлаш, оқизиш ва уларни жойлаштириш миқдорини инструментал усулда аниқлаш мумкин бўлмаса, уларнинг миқдори ишлаб чиқаришнинг технологик тартиб-қоидасидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб усули билан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга авариявий тарзда ялпи чиқариб ташлаш, оқизиш ва уларни жойлаштиришда компенсация тўловлари, ифлослантирувчи моддаларни авариявий ҳолда чиқариб ташлаш, оқизиш ва ноқонуний равишда чиқиндиларни жойлаштириш жараёни юзага келган пайтдан бошлаб у бартараф этилгунга қадар ўтган давр учун заҳарли моддаларнинг ҳамда чиқиндиларнинг ҳар бир тури учун белгиланган компенсация тўловларининг ўн баравари миқдорида тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Компенсация тўлови ҳисоб-китобидан аварияни бартараф этиш ва унинг оқибатлари даврида зарарсизлантириш ёки кейинчалик ишлаб чиқаришга жалб этиш учун корхонага қайтариладиган ифлослантирувчи моддалар массаси чиқариб ташланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ифлослантирувчи моддалар сақланадиган, тўпланадиган ёки уларни ташувчи тизимлардан, шу жумладан, авариявий ҳовузларнинг ажратилган чегаралари доирасида сув объектларига ёки жой рельефига ифлослантирувчи моддалар оқиб чиққан ҳолатларда, аммо сув ўтказмайдиган қопламага эга бўлмаган субъектларда, ифлослантирувчи моддалар массаси учун компенсация тўловлари сув объектларига, жой рельефига авариявий оқизиш сифатида тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ифлослантирувчи моддаларни ялпи ташлаганлик, оқизганлик учун компенсация тўловлари, ифлослантирувчи моддаларни бараварига ташлаш, оқизиш содир этилган пайтдан бошлаб, у бартараф этилгунгача бўлган даврга, тасдиқланган экологик нормативларга мувофиқ ҳар бир модда бўйича компенсация тўловларининг белгиланган миқдорларига ўн баравар миқдорда тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни авариявий, ялпи чиқариб ташлаш ва оқизиш, чиқиндиларни ноқонуний равишда жойлаштирганлик учун ҳисобланган суммани, авариявий, ялпи чиқариш ҳолатлари содир этилганда айбдор бўлган шахслардан қатъи назар, атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни ташлаш ва жойлаштириш объектлари тасарруфида бўлган компенсация тўлови субъектлари томонидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Компенсация тўлови ҳисоб-китобларини расмийлаштириш ва уларни келишиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик, чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўлови суммалари ҳисоб-китоби I ва II тоифа, шунингдек, III ва IV тоифага мансуб компенсация тўловчи субъектларга ушбу Низомнинг 6 ва 7-иловаларига мувофиқ икки нусхада тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоботнинг бир нусхаси компенсация тўловчи субъект жойлашган экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органларига тақдим этилади. Текширилган ва келишилган ҳисоботнинг иккинчи нусхаси компенсация тўловчи субъектда қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб-китобларни солиштириш ва келишиш учун компенсация тўловчи субъект жойлашган экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органларига фаолият турлари бўйича қуйидагилар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I ва II тоифа — ҳар чоракда бир марта, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-санасигача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III ва IV тоифа — ҳар йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 январигача.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб-китоблар компенсация тўловчи субъектлар томонидан ўзи мансуб бўлган ҳудудий органларга бевосита почта алоқа воситалари ёки электрон шаклда уларнинг келиб тушганлиги ҳақидаги хабарнома билан бирга тақдим этишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар компенсация тўловчи субъектининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб-китоблар ҳисобот ойидан кейинги йилнинг 15 январигача тақдим этилмаган тақдирда III ва IV тоифадаги компенсация тўловчилар уларни ушбу Низом 10-бандининг иккинчи хатбошида белгиланган суммада тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ҳудудий органнинг масъул шахси компенсация тўловларининг ҳисоб-китоби тўғрилигини аниқлайди. Бу ҳолда, икки иш куни ичида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширилган ҳисоб-китобнинг бир нусхаси масъул шахснинг имзоси билан компенсация тўловчи субъектга қайтарилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
компенсация тўловлари ҳисоб-китобларининг нотўғрилиги аниқланган ҳолатларда, масъул шахс уларни компенсация тўловчи субъектга асосли камчиликларни кўрсатган ҳолда такроран кўриб чиқиш учун қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Компенсация тўловчи субъектлар аниқланган камчиликларни икки иш куни ичида бартараф қилиб, компенсация тўлови ҳисоб-китобларини қайта кўриб чиқиш ва келишиш учун тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ҳисоб-китобларда кўрсатилган компенсация тўлови суммалари, муайян давр учун ҳақиқатда ҳисобланган, тўланган аванс компенсация тўловлари суммалари билан солиштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобланган ва тўланган компенсация тўловлари ўртасида фарқ аниқланган ҳолатларда, камомад миқдори ҳисоб-китоблар тасдиқланган санадан эътиборан ўн кун муддатда компенсация тўловчи субъектлар томонидан қўшимча равишда тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ортиқча тўланган компенсация тўловлари тўланган компенсация тўлови бўйича қарздорликни (пеня ва ҳоказо) қоплаш ёки келгусида тўланадиган тўловлар учун аванс компенсация тўлови сифатида ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органлари билан келишилган компенсация тўлови ҳисоб-китоблари компенсация тўловчи субъектларни келишилган ҳисоб-китобларда кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун жавобгарликдан озод этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Компенсация тўлови субъектлари фаолиятида давлат экологик назорати амалга оширилганда ва келишилган компенсация тўловини нотўғри ҳисоблаш ҳолати аниқланганда, охирги текширув санасидан (уч календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддат) қайта ҳисоб-китоб қилинади, келишилади, шунингдек, ушбу Низомга мувофиқ пеня ҳисобланган ҳолда тўлов ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Компенсация тўловларини амалга ошириш тартиби ва муддатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. I ва II тоифага мансуб компенсация тўловчи субъектлар ҳар чоракда атроф табиий муҳитни ифлослантирилганлик, чиқиндилар ҳосил бўлиши ва уларни жойлаштирганлик учун ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасигача аванс компенсация тўловини амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аванс компенсация тўловлари олдинги чорак маълумотлари бўйича ифлослантирувчи моддалар атроф табиий муҳитга чиқариб ташланиши, оқизилиши ва чиқиндилар жойлаштирилишининг норматив ва нормативдан ортиқча амалдаги ўртача ойлик массасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли чорак учун ҳисоблаб чиқилган компенсация тўлови суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан кам бўлган тақдирда компенсация тўлови ҳар чоракда бир марта, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-санасигача амалга оширилади. Бу ҳолатда ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга норматив бўйича ва нормативдан ортиқ чиқариш, оқизиш ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштириш ҳисоб-китоби молиявий ҳисоб-китобни тақдим этиш учун белгиланган муддатларда, йилига бир марта экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари билан келишилади.
(27-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. III ва IV тоифага мансуб компенсация тўлови тўловчи субъектлар атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловларини йилига бир марта, ҳисобот давридан кейинги йилнинг 25 январигача тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Компенсация тўлови субъектлари компенсация тўловларини атроф табиий муҳитни ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш ва оқизиш, чиқиндилар ҳосил бўлган ва жойлаштирилган жой бўйича тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик, чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари, компенсация тўлови субъектлари томонидан ғазначилик ҳудудий органларининг тегишли транзит ҳисоб рақамига юборилади, сўнгра Ўзбекистон Республикаси Давлат экология қўмитасининг (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси деб аталади) Экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган тақдирда муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация тўлови бўйича қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ қарздорлик умумий суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Компенсация тўловлари субъектларининг компенсация тўловлари бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий органларида компенсация тўловларини ҳисоблаш ва тўлаш масалалари бўйича бепул зарур маслаҳат ва услубий ёрдам олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ортиқча тўланган компенсация тўловлари ёки ундирилган пеняларни ушбу Низомга мувофиқ келгуси давр ҳисобига ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларда белгиланган тартибда Давлат экология қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари ҳаракатлари юзасидан шикоят қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Компенсация тўловлари субъектлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни ташлаганлик, чиқарганлик учун компенсация тўловларини ўз вақтида ҳисоблаш ва тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомга мувофиқ компенсация тўловлари ҳисоб-китоби суммаларини экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органларига келишиш учун тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
компенсация тўловлари ҳисоб-китоби маълумотларининг ҳаққонийлигини таъминлаш, компенсация тўловларини ҳисоб-китоб қилишда йўл қўйилган хатоларни ўз вақтида бартараф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низом талабларига риоя қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Компенсация тўловлари субъектлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Компенсация тўловлари субъекти қайта ташкил этилганда компенсация тўловлари бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари унинг ҳуқуқий ворисига ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини тўлаш тўловчиларни ушбу чиқиндиларни ташлаганлик, оқоваларни оқизганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик туфайли етказилган зарарни тўлаш мажбуриятидан озод қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-боб. Давлат экология қўмитаси ва унинг ҳудудий органларининг компенсация тўловлари бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Давлат экология қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомда белгиланган шакллар бўйича компенсация тўлови субъектларидан компенсация тўлови ҳисобларини сўраш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойлашган жойидан қатъи назар атроф табиий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи манбаларни, шу жумладан ишлаб чиқариш бинолари, объектлар, кўчма манбалар, ҳудудларни кўздан кечириш, шунингдек, компенсация тўлови субъектларига тегишли бўлган, атроф табиий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ташламаларни жойлаштириш жойларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хатловдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
компенсация тўлови субъектларининг ахборотидан фойдаланган ҳолда чиқиндилар массасини ҳисоблаш усули билан аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
компенсация тўлови субъектларидан компенсация тўловларини ҳисоблашда аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва керакли маълумотларни талаб қилиш, ҳисоб-китобларни тасдиқлайдиган маълумотлар, компенсация тўловларини ҳисоблашда аниқланган камчиликларнинг бартараф этилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўловлар бўйича қарзларни, шунингдек, пеняларни қонунда белгиланган тартибда ундириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловларининг тўғри ҳисоб-китоб қилиниши текшириш учун малакали мутахассислар ва экспертларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
компенсация тўловларини ундириш билан боғлиқ бўлган даъволарни суд органларига тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат экология қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари компенсация тўловларини ҳисоблаш ва тўлаш бўйича қонунга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Давлат экология қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари қуйидагиларни амалга оширишга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
компенсация тўлови субъектларига компенсация тўловини ҳисоб-китоб қилиш масалалари бўйича маслаҳат ва тегишли услубий ёрдамлар кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
компенсация тўлови субъектлари бўйича тасдиқланган экологик нормативларга асосан йиллик маълумотлар базасини янгилаб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловларини ҳисоб-китоб қилиш ва ундириш соҳасидаги талаблар, қоидалар ва бошқа масалалар юзасидан компенсация тўлови субъектларининг сўровига асосан уларни бепул хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат экология қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари компенсация тўловларини ҳисоб-китоб қилиш ва ундириш бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Ушбу Низомнинг тўғри қўлланишини назорат қилиш экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари соҳасида пайдо бўладиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаганлик учун компенсация тўловларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БАЗАВИЙ СТАВКАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атмосфера ҳавосига 1 тонна мотор ёқилғиси ёқилганда ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаганлик учун компенсация тўловлари миқдорининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
базавий ставкаси (шахсий транспортдан ташқари)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир тонна мотор ёқилғисини ёқишда чиқариб ташланадиган ифлослантирувчи моддалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАССАСИ

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сув объектлари, жой рельефи ва коммунал-канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни ташлаганлик учун компенсация тўловлари миқдорининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БАЗАВИЙ СТАВКАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Ифлослантирувчи моддалар номи
1 тонна ифлослантирувчи модда ташлаганлик учун компенсация тўловларининг белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг коэффициенти миқдоридаги базавий ставкаси
1.
Азот аммоний
2,3805
2.
Азот нитрат
0,1398
3.
Азот нитрит
70,0777
4.
Акрил кислотаси
2,8041
5.
Алюминий
15,5692
6.
Анилин
10528,6686
7.
Антио (кимёвий заҳар)
105,3163
8.
Ацетон
14,0084
9.
Ацетонитрил
0,9814
10.
Бензол
2,1063
11.
Бериллий
4483,2794
12.
БПК тўлиқ, БПК 5
0,4179
13.
Бутанол (меъёрда)
35,1054
14.
Бутифос
3510,5437
15.
Ванадий
10,5316
16.
Муаллақ моддалар
0,0344
17.
Висмут беш валентли
10,5316
18.
Висмут уч валентли
2,1063
19.
Вольфрам
494,1796
20.
Техникавий ДДТ
10,5316
21.
Диметил формамид
10,5317
22.
Диэтил эфир
10,5316
23.
Темир (умумий)
1,7238
24.
Ёғлар
172,8100
25.
Кадмий
54,8616
26.
Калий
0,0129
27.
Кальций
0,0047
28.
Капролактам
1,0532
29.
Карбофос
10,5316
30.
Кобальт
39,5344
31.
Қора бўёқ
1,7118
32.
Кремний
0,3587
33.
Ксилол
14,0204
34.
Магний
0,0217
35.
Енгил иссиқ мой
21,0633
36.
Соляр мойи
210,6326
37.
Мис (фондан)
549,1338
38.
Метанол
7,0102
39.
Молибден (ион)
988,3593
40.
Мочевина (карбамид)
0,0857
41.
Маргумуш
18,2266
42.
Натрий
0,0054
43.
Нефть ва нефть маҳсулотлари
196,5035
44.
Натрий тиосульфат
0,8558
45.
Никель
54,8860
46.
Аммоний нитрат
70,0467
47.
Нитробензол
105,3163
48.
ОМК (оксидланган мойли кислоталар
7,0700
49.
Роданидлар
7,0102
50.
Симоб
210,6326
51.
Қўрғошин
53,1065
52.
Селен
1053,5706
53.
Олтингугурт
0,1304
54.
Олтингугурт углерод
0,8967
55.
Скипидар
5,2658
56.
СПАВ
3,4562
57.
Стирол
7,0374
58.
Стронций
0,5266
59.
Сулема
10596,8416
60.
Сульфатлар
0,0085
61.
Сурма
17,9331
62.
Қуруқ қолдиқ (минареллашган)
0,0033
63.
Теллур (фонга)
105,3163
64.
Титан
10,5387
65.
Толуол
2,1063
66.
Сирка кислотаси
105,3163
67.
Фенол
295,7057
68.
Фозалон
1052,9540
69.
Формальдегидлар
10,1078
70.
Фосфор умумий
7,0211
71.
Фторидлар
7,0211
72.
Фурфурол
0,7010
73.
Фосфатлар
0,2825
74.
Хлор (қолдиқ)
0,5266
75.
Натрий хлорат
0,0527
76.
Хлорбензол
526,5815
77.
Хлоридлар
0,0029
78.
Хром уч валентли
1,7064
79.
Хром олти валентли
778,4603
80.
Цианидлар
15,8137
81.
Циклогексан
105,3163
82.
Рух
54,8857
83.
Этилбензол
1053,1630
84.
Этилен
0,1402
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтисослаштирилган коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари бўйича белгиланган ставкаларга нисбатан 0,2 коэффициенти қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коммунал-маиший оқоваларни тозалаш вазифаларини бажарадиган корхоналар томонидан аҳолидан қабул қилиб олинадиган коммунал-маиший оқовалар учун белгиланган ставкаларга нисбатан 0,5 коэффициент қўлланилади.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари миқдорининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БАЗАВИЙ СТАВКАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чиқиндилар тури
Ўлчов бирлиги
1 тонна чиқиндини жойлаштирганлик учун компенсация тўловларининг белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг коэффициенти миқдоридаги базавий ставкаси
Заҳарли чиқиндилар, шу жумладан:
I даражадаги заҳарли — ўта хавфли
т
0,0813
II даражадаги заҳарли — юқори хавфли
т
0,0408
III даражадаги заҳарли — ўртача хавфли
т
0,0245
IV даражадаги заҳарли — кам хавфли
т
0,0082
Заҳарсиз чиқиндилар:
қазиб олиш саноати
т
0,0001
қайта ишлаш саноати
м.куб
0,0004
Бошқа заҳарсиз чиқиндилар
т
0,0022
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахснинг штампи (тўловчининг) Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ҳудудий орган ______________________________________________________________________________________ туман (шаҳар) Тўловчи __________________________________________________________________________________________
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахснинг штампи (тўловчининг) Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ҳудудий орган ______________________________________________________________________________________ туман (шаҳар) Тўловчи __________________________________________________________________________________________
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сув қувурлари-канализация хўжалиги корхоналарида ихтисослаштирилган лабораториялар мавжуд бўлмаса, Давлат экология қўмитаси ҳудудий органларининг Атроф-муҳит ифлосланишининг мониторинги бўйича тегишли бўлимлари белгиланган тартибда шартнома асосида ишлаб чиқариш оқова сувларини оқизишнинг мониторингини амалга ошириши мумкин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«29. Ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча оқизганлик учун компенсация тўловларини ҳисоблаб ёзиш тартиби ушбу бўлимда назарда тутилган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-банддаги «Ҳар чоракда» сўзлари «Ҳар ойда» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«34. Сув қувурлари-канализация корхоналари билан уларнинг абонентлари ўртасида ишлаб чиқариш оқова сувларининг сифат таркибини аниқлаш юзасидан бажарилган лаборатория текширишлари натижаларининг ҳаққонийлиги бўйича келишмовчиликлар пайдо бўлган ҳолларда, қарор Давлат экология қўмитаси ҳудудий органларининг Атроф-муҳит ифлосланиши мониторинги бўлими томонидан қабул қилинади, ушбу Қоидаларнинг 27-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган Давлат экология қўмитасининг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази томонидан якуний қарор қабул қилиш ҳолатлари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Қоидаларнинг ушбу бандига мувофиқ ўтказиладиган назорат синовларининг натижалари фақат намуналар олинган даврда (ойда) компенсация тўловларини ҳисоб-китоб қилиш учун ҳақиқий бўлиб, олдинги даврга (ойга) татбиқ этилмайди»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-банднинг биринчи хатбошидаги «буйруқ беради» сўзларидан сўнг «ва унинг ижросини белгиланган тартибда назорат қилади» сўзлари қўшилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 4-сон, 14-модда) 1-илованинг 2-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«
2.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси)
Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ундириладиган жарима ва пул маблағлари, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш билан боғлиқ қонун бузилишлари учун ундириладиган жарима ва пул маблағлари бундан мустасно
74
Атроф-муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 июндаги 375-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 24-сон, 502-модда) билан тасдиқланган Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий ресурслардан ҳамда улардан олинадиган хом ашёдан меъёридан ортиқча ва нокомплекс фойдаланганлик (нобуд қилганлик) учун табиатдан фойдаланувчилар тўловлари суммасининг 40 фоизи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик фаолияти ва бошқа фаолият натижасида атроф табиий муҳит объектларига етказилган зарарни қоплаш учун табиатдан фойдаланувчилардан ундириладиган маблағларнинг 40 фоизи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишида айбдор бўлган жисмоний ва юридик шахслардан маъмурий ва суд тартибида ундириладиган жарималар ва пул маблағлари суммасининг 74 фоизи, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш билан боғлиқ қонун бузилишлари учун ундириладиган жарималар ва пул маблағлари бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиатни муҳофаза қилиш қонунчилигини бузганлик ва атроф муҳит объектларига етказилган зарарни қоплаш учун чет эл фуқаролари, шунингдек бошқа давлатларнинг юридик шахсларидан маъмурий ва суд тартибида ундириладиган жарималар ва пул маблағлари суммаларининг 74 фоизи, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш билан боғлиқ қонун бузилишлари учун ундириладиган жарималар ва пул маблағлари бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесганлик учун тўлов суммаларининг 74 фоизи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш