21.09.2018 йилдаги 750-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси «Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали фаолиятини ташкил этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси «Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 11 майдаги ПҚ-3714-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси «Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиалининг (кейинги ўринларда Филиал деб аталади) тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиал директорига, зарур ҳолларда, муассислар билан келишган ҳолда, Филиалнинг тузилмасига олий таълим муассасаси учун белгиланган нормативларга мувофиқ ходимларнинг умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси «Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС» билан биргаликда 2018 йилнинг 25 сентябрига қадар Филиалда педагогик ва илмий салоҳиятга эга, юқори малакали, рус ва инглиз тилларини мукаммал биладиган, ахборот технологияларини ҳамда фан ва техниканинг энг сўнгги ютуқларини ўқув жараёнига жорий эта оладиган профессор-ўқитувчилар таркибини шакллантириш ҳамда Филиал кутубхона фондини ўқув, ўқув-методик, илмий-техник, бадиий адабиётлар билан тўлдириб бориш ҳамда замонавий компьютер технологиялари билан жиҳозлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан Филиалнинг раҳбар ходимлари ҳамда маҳаллий профессор-ўқитувчилар таркибига бир ойлик маошидан кам бўлмаган миқдорда ҳар ойлик устамалар тўлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.А. Абдухакимов ва А.С. Султанов зиммаларига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 21 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
750-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 сентябрдаги 750-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси «Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиалининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ

Филиал (факультетлар, кафедралар ва бошқа таркибий бўлинмалар) ходимларининг чекланган умумий сони олий таълим муассасалари учун ўрнатилган нормативларга мувофиқ аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кафедралар ўқув юкламалари шаклланиб боришига мувофиқ босқичма-босқич ташкил этилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2018 й., 09/18/750/2023-сон)