Ҳужжат кучини йўқотган 04.03.2002 19.02.1992 йилдаги 71-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.02.1992 йилдаги 71-сон
Кучга кириш санаси
19.02.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 04.03.2002
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАН ВА ТЕХНИКА ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 4 мартдаги 77-сонли «Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 18 февралдаги Фармонига мувофиқ ҳамда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда республиканинг илмий-техника ва ахборот имкониятидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси (Ўзбекистон Республикаси ФТДҚ) давлат илмий-техника сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш, ихтирочилик фаолиятини, патент хизматини ва илмий-техника ахбороти тизимини ривожлантириш бўйича вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корхоналар, илмий ташкилотлар фаолиятини, уларнинг қайси идорага бўйсунишлари ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, мувофиқлаштиришни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Юклатилган вазифаларга ва фаолиятининг йўналишига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитасига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
прогнозларни, тармоқлараро йирик илмий-техник дастурларининг лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясини, тармоқ фанлар академияларини, Ўзбекистон ихтирочилари ва рационализаторлари жамиятини, илмий-техника жамиятларини, илмий-тадқиқот, лойиҳа-конструкторлик ва технология ташкилотларини, олий ўқув юртларини ва бошқа муассасалар, бирлашмалар ва корхоналарни, шунингдек, алоҳида олимлар ва мутахассисларни жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фан ва техниканинг республика учун устувор йўналишлари бўйича идоралараро илмий, мувофиқлаштириш кенгашлари, шунингдек, илмий-техника комиссиялари, эксперт ва ишчи гуруҳлари ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқлараро йирик илмий-техника муаммоларини ҳал этиш, халқ хўжалиги учун муҳим аҳамиятга эга бўлган, янги техника, технология ва материаллар ишлаб чиқиш бўйича танловлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳолларда фан ва техника тараққиётининг республика учун устувор йўналишлари бўйича илмий-техника лойиҳалари ва дастурларининг давлат экспертизасини ташкил этиш ва ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
музокараларда қатнашиш ва республика Ҳукуматининг топшириқларига мувофиқ давлатлараро илмий-техника ҳамкорлиги масалалари бўйича шартномалар ва битимларни имзолаш, илмий кадрларни ўқитиш, стажировка ва ишлаш учун чет элга юбориш тўғрисида таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ва давлатлараро илмий-техника конференциялари, симпозиумлар, семинарлар ва кенгашларни ташкил этиш, Ўзбекистон вакилларини республикадан ташқарида ўтказиладиган шунга ўхшаш тадбирларда қатнашиш учун юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтиро учун талабномаларни кўриб чиқишга қабул қилиш, улар юзасидан экспертиза ўтказиш, кашфиётлар, ихтиролар, саноат намуналари, товар белгилари ва бошқа саноат мулки объектлари учун қўриқлаш ҳужжатлари бериш, халқ хўжалигига фан-техника ютуқлари қандай жорий қилинаётганлигини назорат қилишни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлардан, идоралардан, Фанлар академиясидан ва тармоқ академияларидан, концернлардан, уюшмалардан, корхоналардан, ташкилотлар ва муассасалардан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасидан қўмитага юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган материалларни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
патент-лицензия ишларини ташкил қилиш ва ўтказиш, илмий-техника ахбороти тизимини шакллантириш ва самарали фойдаланиш бўйича умумий методологик раҳбарликни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ҳуқуқ доирасида меъёрий ҳужжатлар қабул қилиш, илмий-техник ва маслаҳат ташкилотлари, қўшма илмий-қидириш ва тадқиқот жамоаларини ва корхоналарини таъсис этиш, ноширлик фаолиятини амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси марказий аппаратининг тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита раисига зарур бўлганда марказий аппарат тузилмасига тасдиқланган ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси марказий аппарати ходимларининг чекланган сони (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт қўмитаси ва унга қарашли илмий ташкилотлар ходимлари сони ва чекланган маблағлар ҳисобидан 50 нафар қилиб белгилансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитасига Раиснинг 2 нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари ва шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган 7 кишидан иборат ҳайъатга эга бўлишига рухсат берилсин.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 8 декабрдаги 570-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тугатилган СССР Давлат ихтиролар қўмитаси патент хизмати кўрсатиш Бутуниттифоқ марказининг Тошкент филиали қайта ташкил этилсин. Унинг функцияси Ўзбекистон Республикаси ФТДҚнинг республика фан-техника ва патент-лицензия ахбороти маркази (ЎзФТПА)га берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддат ичида республика фан-техника ва патент-лицензия ахбороти маркази (ЎзФТПА) фаолиятини ташкил этишга доир қарор лойиҳасини, Қўмита ва ЎзФТПА тўғрисидаги низомлар лойиҳаларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий йилнинг иккинчи чорагида ихтирочилик, патент-лицензия фаолияти, саноат мулки объектлари масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик актлари лойиҳаларини тайёрласин ва кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тошкент шаҳар ҳокими:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси Х. Сулаймонова кўчаси, 2-уйга Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белигилаш қўмитасининг Ҳисоблаш маркази бўлган собиқ Иқтисодиёт ва нормативлар илмий-тадқиқот институти биносига жойлаштирилсин;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 сентябрдаги 419-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ҳафта муддат ичида Ўзбекистон Республикаси ЎзФТПА билан биргаликда Республика фан-техника ва патент-лицензия ахбороти марказини жойлаштириш масаласини кўриб чиқсин ва ҳал қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, «Давкооптаъминот», Автомобиль транспорти вазирлиги ва Алоқа вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитасининг ҳисоб-китобларига мувофиқ зарур маблағлар, моддий-техника ресурслари, транспорт ва алоқа воситаларини ажратсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ўртоқ М. Қ. Қорабоев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 19 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 19 февралдаги 71-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАН ВА ТЕХНИКА ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ МАРКАЗИЙ АППАРАТИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛИШИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раҳбарият
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фан ва техниканинг устувор йўналишлари бўйича йирик фан-техника дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўлими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фан-техника кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўлими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маънавий потенциални ривожлантириш ва муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, кашфиётлар ва ихтиролар бўлими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий бўлим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кадрлар бўлими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия-иқтисодиёт бўлими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий-хўжалик бўлими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси ҳузуридаги ташкилотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика фан-техника кутубхонаси бўлган Республика фан-техника ва патент-лицензия ахбороти маркази (ЎзФТПА).