Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Буйруғи
«Тошкент давлат юридик университетининг магистратурасига қабул қилишда ёзма имтиҳон ўтказиш ва унинг натижаларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 5 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2491-2]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 июлдаги 502-сон «Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 26 июлдаги 223-мҳ-сон «Тошкент давлат юридик университетининг магистратурасига қабул қилишда ёзма имтиҳон ўтказиш ва унинг натижаларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2491, 2013 йил 26 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 30-сон, 406-модда);
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 12 августдаги 208-мҳ-сон «Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилишда ёзма имтиҳон ўтказиш ва унинг натижаларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2491-1, 2016 йил 12 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 32-сон, 395-модда).
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Тошкент давлат юридик университети билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Адлия вазири Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 5 октябрь,
477-мҳ-сон
Келишилган:
Олий ва ўрта махсус таълим вазири И. МАДЖИДОВ
2018 йил 4 октябрь
Адлия вазири ўринбосари — Тошкент давлат юридик университети ректори Е. КАНЬЯЗОВ
2018 йил 4 октябрь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.10.2018 й., 10/18/2491-2/2003-сон)